қадимги дунё иқтисодий таълимотлари

DOCX 30 стр. 79,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 30
2-мавзу. қадимги дунё иқтисодий таълимотлари режа: 1. қадимги шарқдаги иқтисодий ғоялар 2. антик дунё иқтисодий қарашлари 3. араб ва ғарбий европада феодализм давридаги иқтисодий ғоялар 4. ix-xv асрларда ўрта осиёда иқтисодий фикрларнинг шаклланиши ва ривожланиш йўналишлари 1. қадимги шарқдаги иқтисодий ғоялар иқтисодий фан манбаларини аввало жаҳон цивилизациясининг бешиги бўлган қадимги шарқдан изламоқ мантиқан тўғридир. иқтисодий ғояларнинг шаклланиши инсониятнинг пайдо бўлиши билан бошланган. аммо ҳозирги пайтда қўлѐзмаларда акс эттирилган ғояларгина таҳлил қилинган. шу сабабли иқтисодий таълимотлар тарихи қулдорлик жамияти, аниқроғи, хусусий мулк пайдо бўлиши билан бошланади, дейиш ўринлидир. дастлаб қулдорлик жамияти шарқда синфий ажралиш бошланган жойларда, месопотамия (тигр ва ефрат дарѐлари оралиғида) ва мисрда эрамиздан аввалги iv минг йилликда юзага келади. бунга асосий сабаб шуки, бу ерда технологик инқилоб рўй берди, металл қуроллар ишлатила бошланди, қишлоқ хўжалигида интенсив, кўп ҳолларда суғорма деҳқончиликка ўтилди, шу асосда нисбатан турғун кўшимча маҳсулот олиш имкони туғилган. оқибатда жамиятда меҳнат тақсимотини ривожлантиришга, кўпгина ҳунармандчилик соҳаларининг ажралиб …
2 / 30
, қурилиш соҳасида қуллар меҳнатидан фойдаланилмаган. антик дунѐ (fарбий европа)даги айрим регионларда халқаро савдони олиб бориш билан боғлиқ равишда товар-пул муносабатлари ҳам анчагина ривожланган (масалан, грециянинг айрим шаҳарлари). шу асосда қулчиликка асосланган хусусий мулкчилик ривож топди. ўз маҳсулотини сотишга мўлжаллаб ишлаб чиқарган қулчилик хўжаликлари эксплуатацияни кучайтиришни талаб этган. оқибатда классик ѐки антик қулчилик юзага келди (греция ва италия). 9 бизгача етиб келган энг қадимги қўлѐзмада (қадимги миср, эрамиздан аввалги xxii аср) ноиб ва аҳоли ўртасидаги муносабатлар тўғрисида фикр юритилади. бу даврда синфий ажралиш тўла шаклланмаган бўлиб, бошқарув ишига ишбилармонларни таклиф этиш (юқори табақали ѐки оддий аҳолидан бўлишидан катъи назар) керак дейилган. қадимги мисрдан фарқли равишда месопотамияда хусусий мулкчилик ва товар-пул муносабатларининг нисбатан тез ривожланиши ҳарактерлидир. инсон шахси озодлигининг кафолати йўқ бўлган уша шароитда қарздор кулчилик хўжалик ривожига олиб келар эди. бундай жараѐнлар солиқ тўловчилар ва ҳарбийлардан ажралиб қолиши мумкин бўлган давлатнинг кучсизланишига олиб келган. сақланиб қолган ѐдгорликларда, ѐзма қонунларда иқтисодий …
3 / 30
жипслашди, ҳам иқтисодий равнақ топди. қадимги хиндистоннинг «ману қонунлари»да (м.а. iv-iii асрлар) ижтимоий меҳнат тақсимотининг, хукмронлик ва бўйсуниш институтларининг мавжудлиги айтилади. хиндистондаги иқтисодий ғояларни акс эттирувчи қадимги ѐдгорлик «артхашастра» (м.а. iv-iii асрлар оралигида)дир (том маъноси бўйича ифода, амалий ҳаѐт тўғрисидаги фан, бу асар м.а. iii-ii асрларда тўлдирилган). бу қадимий ва муҳим тарихий ѐдгорликдир (у чандрагупта i подшолиги даврида подшо маслахатчиси каўтилье бишнугупта томонидан ѐзилган деган фикр бор). унда қулчиликни мустаҳкамлаш асосий вазифа қилиб қуйилган. қулчилик энг паст табақаларга хос нарса деб саналади. бу асарда «буюмнинг қиймати» муаммоси кўтарилган, қиймат миқдори «иш кунлари» билан белгиланган, рағбатлантириш эса меҳнат натижаларига мос равишда белгиланиши керак, дейилади. бу асарда давлатни бошқариш бўйича таклифлар берилган бўлиб, бир қанча иқтисодий ғоялар ҳам илгари сурилган. масалан, унда маҳсулотнинг бозор баҳоси билан унинг табиий қиймати ўртасидаги фарқ айтилган. товарга бўлган эҳтиѐж ортганда, унинг баҳоси қийматидан ошиб кетиши мумкин, дейилган. савдо билан шуғулланувчиларга алоҳида урғу берилган бўлиб, фойда масаласи …
4 / 30
ойишини таъминлаш (фойдани ошириб, сарф-ҳаражатни камайтириш), ҳисоб-китобни тартибга солиш, ҳар хил ўғирликларга қарши курашиш кераклиги белгиланган. шу тамойилларни амалга ошириш туфайли жамиятдаги норозилик, тенгсизлик йўқолади, дейилган. қадимги ҳиндистонда яратилган «веда»ларда ҳам бир қанча муҳим иқтисодий ғоялар келтирилган. республикамиз олимларининг тадқиқотларига кўра, зардуштийлик (зороастризм) динининг (исломгача) муқаддас китоби бўлган «авесто» яъни «ҳаѐт йўриқномаси» (асли «оваста») да ҳам муҳим иқтисодий фикрлар баѐн этилган. жумладан, сунъий суғориш асосида деҳқончилик юритиш, она табиатни эъзозлаш, ҳайвонларни асраш, уларни ноўрин сўймаслик, унга зуғум қилмаслик, тупроқ шароитини яхшилаш масалалари ѐритилган. бу китоб эрамиздан аввални ii минг йиллик охири - i минг йиллик бошларидаги воқеаларни акс эттиради ва жуда қадимий ѐдгорликдир (2700 йиллиги байрам қилинди). бу диннинг таъсир доираси жуда кенг бўлиб, ҳозирги эрон, марказий осиѐ, кавказорти юртлари (айниқса озарбайжон) ва бошқа жойларда тарқалган. м.а. ii минг йиллик охири - i минг йиллик бошида пайдо бўлган «авесто»нинг тулиқ асл нусҳаси сақланмаган, унинг айрим қисмлари топилган, у қадимий парфян, …
5 / 30
хўжалик фаолияти кенг тарғиб этилиши ва амалий маслаҳатлар берилиши тасодиф эмас. авестода «ўз ҳаѐти давомида гўзаллик ва яхшилик, нур ва қувонч йўлида ҳизмат қилган одам парсо ва ҳақгўй, пок ва адолатли бўлиб, меҳмонларни беғараз кутган. хотинини севиб, ерни, молларни парвариш қилган, одамларнинг молу мулкига кўз олайтирмаган, табиатни асраб-авайлаб ундан завқ олгани учун унинг жони ҳам битмас-туганмас роҳат ва фароғатга бурканади» деб ѐзилади. қадимги хитойдаги иқтисодий ғоялар м.а. vi-iii асрларда шаклланган. бу мамлакатдаги дастлабки қулдорлик давлатлари э.а. ii минг йилликда пайдо бўлган. конфуцийлик ғояси муҳимдир. унинг муаллифи конфуций ѐки кун-цзи (м.а. 551-478 йй.) «лунь юй» тўпламида («сухбатлар ва мулоҳазалар») ўз ғояларини жамлаган. олим келажак ривожини ўтмишдан излайди. шу даврда обрўси пасайган зодагонларнинг манфаатини ҳимоя қилади (бу ғоялар кейинчалик кен-цзи (м.а.312-289 йй.), сюнь-цзи (313-278 йй.) ва бошқалар томонидан давом эттирилган). ёшларнинг қарияларга ҳурмати, уларга қарши чикмаслик ғояси асос қилиб олинган. давлат бу катта оила, подшо эса «халқлар отаси»дир, бойликлар нисбатан текис тақсимланиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 30 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қадимги дунё иқтисодий таълимотлари"

2-мавзу. қадимги дунё иқтисодий таълимотлари режа: 1. қадимги шарқдаги иқтисодий ғоялар 2. антик дунё иқтисодий қарашлари 3. араб ва ғарбий европада феодализм давридаги иқтисодий ғоялар 4. ix-xv асрларда ўрта осиёда иқтисодий фикрларнинг шаклланиши ва ривожланиш йўналишлари 1. қадимги шарқдаги иқтисодий ғоялар иқтисодий фан манбаларини аввало жаҳон цивилизациясининг бешиги бўлган қадимги шарқдан изламоқ мантиқан тўғридир. иқтисодий ғояларнинг шаклланиши инсониятнинг пайдо бўлиши билан бошланган. аммо ҳозирги пайтда қўлѐзмаларда акс эттирилган ғояларгина таҳлил қилинган. шу сабабли иқтисодий таълимотлар тарихи қулдорлик жамияти, аниқроғи, хусусий мулк пайдо бўлиши билан бошланади, дейиш ўринлидир. дастлаб қулдорлик жамияти шарқда синфий ажралиш бошланган жойларда, месопотамия (тигр ва ефрат...

Этот файл содержит 30 стр. в формате DOCX (79,1 КБ). Чтобы скачать "қадимги дунё иқтисодий таълимотлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қадимги дунё иқтисодий таълимот… DOCX 30 стр. Бесплатная загрузка Telegram