феодал жамияти ва uning emirilishi davridagi iqtisodiy qarashlar

PPTX 22 pages 131.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
феодал жамияти ва унинг емирилиши давридаги иқтисодий қарашлар 3-мавзуфеодал жамияти ва унинг емирилиши давридаги иқтисодий қарашлар режа: 1. араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар. 2. исломдаги иқтисодий ғоялар. 3. ғарбий европадаги иқтисодий ғоялар. 4. ўрта аср утопиялари. 1. араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар. шарқ мамлакатларида феодал муносабатлар iii-viii асрларда шакллана бошлади. бу ерларда пул, меҳнат муносабатлари бироз енгиллашди. давлат хусусий эгалик ва фойдаланиш учун ер ажрата бошлади. хусусий ер эгалигининг турли шакллари сақлангани ҳолда давлат асосий ва унумдор ернинг эгаси сифатида, зарур пайтда хусусий хўжаликларнинг барча ишларига бемалол аралашиш, ер солигини йиғиш ҳуқуқини йўқотган эмас. шу сабабли шарқда «давлат феодализми»нинг турли шакллари сақланди ва иқтисодий қарашларда ҳам ўз аксини топди. иклим ва турар-жой шароити туфайли, бу ерларда деҳқончилик асосан сунъий суғориш асосидагина олиб борилиши мумкин эди. баъзи олимларнинг фикрича, шарқда ерга хусусий мулкчиликнинг йўқлиги ва бунинг асосий сабаби сунъий суғориш эканлигини айтади. ер бор бўлгани билан суғоришсиз ҳосил олиш мумкин эмас …
2 / 22
уқаддас китоби – қуръони каримда кенг тарзда ўз аксини топган. ислом динида қуръони карим аллоҳ томонидан пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссаломга нозил, ваҳий қилинган дейилади. қуръони каримдаги иқтисодий фикр ва кўрсатмалар ўзининг тўғри ва фаоллиги билан ажралиб туради. исломнинг асосий манбаи-«қуръони карим» дир. унинг ҳар бир ояти бандаларни покликка, иймонга чорлайди. унинг 293 та ояти бевосита иқтисодий тафаккурга бағишланган. бошқа жуда кўп оятларда ҳам қисман иқтисодиётига оид фикрлар берилган. «қуръони карим» инсонларни ҳалол меҳнат қилишга, тежамли бўлишга, меҳру шафқатга, халоллика ундайди. меҳнат-ҳаёт ва ҳаёт шундай шундай неъматки, у инсонга охират кафолати фақат бир марта берилади. демак, уни шундай ўтказиш керакки, у одамларга бу дунёда бахт-саодат келтирсин, охиратда ҳисоб-китобни осон қилинсин. бунинг учун одам ҳаёт вақтида умрини бемаъни ўтказмай, яхши амалларга сарфлаши керак. меҳнат ҳам намоз, рўза, закот, ҳаж каби ибодатдир. меҳнатнинг энг олийси — илмдир. илм олиш эса ибодатнинг энг афзалидир. зеро, «қуръони карим»да «илм» сўзи 754 жойда тилга олингани бе­жиз эмас. …
3 / 22
илманглар» каби қоидалар айнан ҳозирги замон иқтисодиёти ва экологияси учун ниҳоятда аҳамиятли. ислом ҳуқуқшунослигида фойданинг энг юқори миқдори 10 фоиз қилиб белгиланган. қуръони каримдаги асосий иқтисодий кўрсатмалар ҳалол меҳнат улуғланади, барча бойлик шу асосда пайдо бўлиши уқтирилади; савдога катта аҳамият берилиб, судхўрлик қораланади; хусусий мулкнинг муқаддаслиги, бировнинг мулкига хиёнат ва ҳасад қилиш катта гуноҳ деб кўрсатилади; исломда жамиятнинг тенгсизлиги азалдан деб кўрсатиб берилади, аммо ҳалоллик ва тўғриликка буюрилади ва ёлғон ишлатиш, ўғрилик ва меҳнатсиз даромад топиш манъ этилади; қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш, етим-есирларга мурувват, хайр-эҳсон қилиш, ўзаро ёрдам бериш уқтирилади; турли касбларни эгаллаш, айниқса, деҳқончилик, қўйчивонлик билан шуғулланиш, меҳнат қилиш марҳамат қилинади; пешона тери билан ҳалоллик асосида ҳаёт кечиришга даъват этилади; тижорат, кенгроқ маънода эса бозор муносабатларига алоҳида эътибор қаратилади; судхўрлик, порахўрлик каби иллатлар шаръий жиҳатдан харом эканлиги қайта қайта таъкидланади. ибн холдун (1332-1406й.) “китоб ул-ибар” (“ибратли мисоллар китоби”-1370 й) асосий асари ибн холдуннинг иқтисодий қарашлари. иқтисодий фикрларнинг …
4 / 22
авдо, илм ва санъат қўшилади. асосий иқтисодий ғоялари у: “бозор баҳоси шаклланишининг бир қанча қонуниятларини таърифлаб, солиқлар ва ҳар хил йиғимлар товар қийматининг ошишига олиб келувчи омил ҳисобланади”, – деб кўрсатиб берди. ибн холдун бозорнинг рағбатлантирувчи аҳамиятини билган: бозор механизми ишлаб чиқарувчиларни меҳнат унумдорлигини оширишга ва маҳсулот сифатини яхшилашга мажбур этади. ибн холдун пулни хўжалик ҳаётининг муҳим унсури деб ҳисоблади ва пул вазифасини худо томонидан яратилган металлар ичида - олтин ва кумуш бажаришини маъқуллади. унинг фикрича, пул «барча сотиб олинадиган» буюмлардаги инсон меҳнатининг миқдорий мазмунини акс эттиради. у «меҳнатнинг қийматини», яъни иш ҳақини тавсифлаб, унинг миқдори: биринчидан – «киши меҳнати миқдорига», иккинчидан «бошқа меҳнатлар ичида унинг тутган ўрнига», ва учинчидан «одамларнинг унга (меҳнатга) бўлган эҳтиёжига» боғлиқ деб тасдиқлади. ибн холдун (1332-1405 й.) хулоса сифатида ижтимоий ривожланишнинг умумий қонуниятлари, тарихий жараён асосини кишилик жамиятининг ривожланиши ташкил этиши тўғрисида фикр юритилади; солиқларнинг зарурлиги уқтирилади, солиқлар яна аҳолининг ўзига қайтиб келиши, уларни фақат …
5 / 22
арувчилар» жамоасидан иборат дейди. у «одамнинг келиб чиқишида меҳнатнинг ўрни»ни очиб беришга ҳаракат қилган. ҳунармандчилик, фан ва санъатнинг ривожи бевосита «меҳнат унумдорлигининг ўсиши» билан боғлиқ дейди. «оддий» ва «мураккаб» меҳнат фарқланган, меҳнат бўлмаса, буюм ҳам бўлмас эди, деган муҳим хулоса чиқарилади. олим фикрларида «зарурий» ва «қўшимча маҳсулот», «зарурий ва қўшимча меҳнат» тушунчалари фарқланади. у «товарнинг истеъмол қиймати» ва «қиймат» тушунчаларини таърифлади. замон ва маконда ўз замондошларидан анча илгари бу ғояларни берди.«олди-сотди битими асосида тенг айирбошлаш қоидасига амал қилиниши керак, бунда сарфланган меҳнатнинг тенг ярми айирбошланади», «агар бу ҳунармандчилик маҳсули бўлса - унга сарфланган меҳнатига тенг», «даромад қиймати эса сарфланган меҳнат ушбу буюмнинг бошқа буюмлар ичида тутган ўрни ва унинг одамларга зарурлиги билан белгиланади». бунда товарларни тенглаштириш меҳнатни тенглаштириш шаклида юзага чиқади, яъни меҳнатнинг роли ва товарнинг фойдалилиги ҳам ҳисобга олинмоқда, бу жуда муҳим (маржинал ғоя бор). ибн халдун абдурраҳмон абу зайд (1332-1406) шохлик ҳоқимияти, одамларнинг даромадлари»ни ўрганиш давлатнинг яшаш давр …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "феодал жамияти ва uning emirilishi davridagi iqtisodiy qarashlar"

феодал жамияти ва унинг емирилиши давридаги иқтисодий қарашлар 3-мавзуфеодал жамияти ва унинг емирилиши давридаги иқтисодий қарашлар режа: 1. араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар. 2. исломдаги иқтисодий ғоялар. 3. ғарбий европадаги иқтисодий ғоялар. 4. ўрта аср утопиялари. 1. араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар. шарқ мамлакатларида феодал муносабатлар iii-viii асрларда шакллана бошлади. бу ерларда пул, меҳнат муносабатлари бироз енгиллашди. давлат хусусий эгалик ва фойдаланиш учун ер ажрата бошлади. хусусий ер эгалигининг турли шакллари сақлангани ҳолда давлат асосий ва унумдор ернинг эгаси сифатида, зарур пайтда хусусий хўжаликларнинг барча ишларига бемалол аралашиш, ер солигини йиғиш ҳуқуқини йўқотган эмас. шу сабабли шарқда «давлат феодализми»нинг турли шакллари...

This file contains 22 pages in PPTX format (131.4 KB). To download "феодал жамияти ва uning emirilishi davridagi iqtisodiy qarashlar", click the Telegram button on the left.

Tags: феодал жамияти ва uning emirili… PPTX 22 pages Free download Telegram