меркантилизм иқтисодий таълимоти

PDF 43 sahifa 6,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 43
презентация powerpoint 2-мавзу. меркантилизм иқтисодий таълимоти 1 • меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий- иқтисодий асослари 2 • меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти 3 • меркантилизм иқтисодий таълимотининг тарихий тақдири 4 • меркантилизм ва ҳозирги замон режа: 1. меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари «меркантилизм» • ибораси биринчи бўлиб адам смитнинг асарларида ўз ифодасини топди. луғавий маъносига кўра бу сўз итальянча бўлиб, савдогар мазмунига эга. бу сўз янги таълимотнинг мазмун ва моҳиятини ўзида акс эттиради. меркантилизм таълимотининг келиб чиқишига бир қанча ижтимоий-иқтисодий сабаблар туртки бўлди • феодал тузумнинг емирилиши, 1 • товар-пул муносабатларининг ўсиши,2 • фан ва маданиятнинг ривожи, 3 • айниқса, янги ерларнинг очилиши, 4 • буюк географик кашфиётлар,5 • мустамлакачилик тизимининг пайдо бўлиши6 • пул вазифасини бажарган нодир металлар (ҳали қоғоз пул йўқ), уларнинг оҳанграбо куч-қудрати ҳаммани оёққа турғазди, инсонни ўйлашга, ихтиролар қилишга, ҳаракатга ундади. оқибатда, сувда кемалар орқали хавфли йўлга отланиш тараддуди бошланди, хариталар тузилди, компас кашф этилди, керакли одамлар, асбоб- …
2 / 43
олландия, франция ва англия) ўртасида кураш ҳам қизиди. васко да гама (1469 – 1524) ҳиндистонни қидириш яна давом этди ва 1498 йилда васко да гама томонидан кўпчилик интизорлик билан кутган бу диёрга йўл очилди. бошқа денгизчи магелланнинг бутун дунё бўйлаб қилган саёҳати туфайли янги ер, ороллар кашф этилди, улар қисқа вақт ичида европа давлатларининг мустамлакасига айлантирилди, у ерларда олтин-кумуш конлари очилди, янги хом ашё, экин, ҳайвон турлари очилди, уларнинг европага кириши бошланди (пахта, маккажўхори, тамаки, кофе, какао). фернан магеллан (1480 – 1521) • шаклланиб келаётган янги иқтисодий муносабатларнинг ривожи учун муҳим моддий туртки пайдо бўлди. капитализмнинг шаклланиши ва ривожи учун капиталнинг дастлабки жамғарилиш жараёни кучайди, унга қулай имконият яратилди. айниқса савдо ривож топди, босиб олинган ерлардаги арзон-гаров хом ашёлар европага оқиб кела бошлади, бу ерда тайёрланган тайёр маҳсулотлар эса у ерларга олиб бориб сотилди. савдо капиталининг роли беқиёс ўсди. тарихан эса бу капитал умуман капиталнинг дастлабки шакли бўлиб қолди. ундан …
3 / 43
сиёсати олиб борилган, четдан имкони борича кам тайёр товар сотиб олишга уринилган. қимматбаҳо металлни ташқарига, четга олиб кетиш тақиқланган. савдогарларга олиб чиқилган маҳсулотнинг бир қисмига пул олиб келиш мажбурияти юкланган (қолгани товар бўлиши мумкин). чет эллик савдогарларни эса сотилган мол пулининг ҳаммасига янги товар сотиб олишга мажбур қилинган (пул олиб чиқиб кетмасликлари учун). бу сиёсат назорат кучли бўлишини талаб этган, ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожини сусайтирган. • таниқли иқтисодчи н.д.кондратьев фикрича, меркантилистларнинг иқтисодий тизими амалий сиёсат бўлиб, халқ хўжалиги қандақа бўлиши керак ва унга нисбатан давлат ҳокимиятининг муносабати масаласи асосийдир. меркантилизмни қисқача қилиб қуйидагича таърифлаш мумкин: иқтисодий сиёсатда: • мамлакатда ва давлат хазинасида имкони борича нодир металларни (олтин, кумуш, жавоҳир, зар ва дурларни) кўпроқ тўплаш; назария ва таълимотда: • савдо, пул обороти, яъни муомала соҳасида иқтисодий қонуниятларни излаб топиш. • «инсонлар металл учун қурбон бўлмоқда», яъни олтин фетишизми бутун капиталистик жамият ривожига ҳамоҳанг бўлган янги ҳаёт тарзи ва фикрлашнинг таркибий қисмидир. …
4 / 43
ун товарлар сотиб олинади. уни амалга ошириш ниҳоятда примитив (содда) йўллар билан амалга оширилади, бу ишлар одатда давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви билан, маъмурий йўллар билан бажарилган. бу жараёнда эса давлатнинг иқтисодиётга аралашуви анча чекланган бўлиб, ривожланган меркантилизм тарафдорлари давлат аралашувини табиий ҳуқуқ тамойилларига мос бўлишини истайдилар. • қадимги шарқда пайдо бўлган табиий ҳуқуқ фалсафаси антик дунёда (арасту ва бошқа олимлар томонидан) ривожлантирилди ва айниқса уйғониш даврида юксалди. бу ҳуқуқлар абстракт «инсон табиати» ва унинг «табиий ҳуқуқлари»дан иборат деб қабул қилинган ва кўп ҳолларда ўрта асрдаги черков ва дунёвий (давлат) деспотизмига қарама-қарши бўлган прогрессив элементлардан иборат. • файласуфлар ва уларнинг ақидаларига амал қилган меркантилизм амалиётчилари давлатга мурожаат этиб, инсонларнинг табиий ҳуқуқларини таъминлашни талаб этганлар. ана шу талаблар орасида мулкчилик ва хавфсизлик бор. бу таълимотнинг ижтимоий маъноси шуки, давлат янги жамият бойлиги ўсишини таъминловчи шароитни яратиши ва қўллаши шарт эди. иқтисодий таълимотларнинг табиий ҳуқуқ билан алоқаси кейинчалик меркантилизмдан классик иқтисодий мактабга ҳам …
5 / 43
тураларнинг ривожи мустамлакалардан келтирилган арзон, кўп ва сифатли хомашё ҳисобига рўй берди, тайёр моллар эса ўша ва бошқа мамлакатларга олиб борилиб, анча қимматга пулланган. ноэквивалент алмашув оқибатида метрополия бойиб борган. бу соҳада англия юксак ютуқларни қўлга киритди. агар англия ҳудудини 1 деб олсак, у ўзидан 120 марта катта бўлган ерни колонияга айлантирган ва ундан усталик билан фойдаланган. • демак, меркантилизм бўйича бойликнинг асоси пул (давлатда қанча пул кўп бўлса, у шунча бой деб ҳисобланган) ва пул миқдорини давлат ҳокимияти ёрдамида ошириш мумкин. аслида меркантилизм буюк географик кашфиётлардан олдинроқ пайдо бўлди ва xvi асрнинг ўрталаригача (асосий олтинлар йиғиб олингунча) яшади. • бу сиёсатнинг муҳим намояндалари англияда у.стаффорд, италияда г.скаруффи ва бошқалардир. масалан, флоренциялик (италия) б.даванцати пул (чақа)ни иқтисодий организмнинг қонига ўхшатади, демак, агар чақа (пул) бўлмаса (қон каби), организм ўлади. стаффорд уильям (1554 — 1612) инглиз иқтисодчиси гаспаро скаруффи (1515–1584) италиялик банкир бернардо даванцати бостики (1529-1606) иқтисодчи, савдогар капитализмнинг ўсиши, савдонинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 43 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меркантилизм иқтисодий таълимоти" haqida

презентация powerpoint 2-мавзу. меркантилизм иқтисодий таълимоти 1 • меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий- иқтисодий асослари 2 • меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти 3 • меркантилизм иқтисодий таълимотининг тарихий тақдири 4 • меркантилизм ва ҳозирги замон режа: 1. меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари «меркантилизм» • ибораси биринчи бўлиб адам смитнинг асарларида ўз ифодасини топди. луғавий маъносига кўра бу сўз итальянча бўлиб, савдогар мазмунига эга. бу сўз янги таълимотнинг мазмун ва моҳиятини ўзида акс эттиради. меркантилизм таълимотининг келиб чиқишига бир қанча ижтимоий-иқтисодий сабаблар туртки бўлди • феодал тузумнинг емирилиши, 1 • товар-пул муносабатларининг ўсиши,2 • фан ва маданиятнинг ривожи, 3 • айниқса, янги ерларнинг очилиши, 4 • буюк ге...

Bu fayl PDF formatida 43 sahifadan iborat (6,2 MB). "меркантилизм иқтисодий таълимоти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: меркантилизм иқтисодий таълимоти PDF 43 sahifa Bepul yuklash Telegram