меркантилизм

PDF 69 pages 1.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 69
1-мавзу 3-мавзу меркантилизм таълимоти и қ т и со д и й т а ъ л и м о т л а р т а р и хи 1 режа: 1. меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари. 2. меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти. 3. меркантилизм иқтисодий таълимотининг тарихий ғоялари. 4. меркантилизм ва ҳозирги замон. 2 1.меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари • аввалги даврдаги иқтисодий ғояларда натурал хўжалик муносабатларига оид фикрлар устунлик қилган. янги бозор муносабатлари шаклланиши туфайли, шунга оид иқтисодий таълимот пайдо бўлди, бу меркантилизм таълимотидир. • «меркантилизм» ибораси биринчи бўлиб адам смитнинг асарларида ўз ифодасини топди. луғавий маъносига кўра бу сўз италянча бўлиб, савдогар мазмунига эга. бу сўз янги таълимотнинг мазмун ва моҳиятини ўзида акс эттиради. 3 халқ моддий фаровонлигининг асоси меҳнат, ер, деҳқончилик ва чорвачилик, ҳунармандчиликда деб ҳисобланарди. лекин хv асрга келиб аҳвол кескин ўзгарди. бу таълимотнинг келиб чиқишига бир қанча социал-иқтисодий сабаблар туртки бўлди: • феодал тузумнинг емирилиши, • …
2 / 69
ли одамлар, асбоб- анжом, сув, озиқ-овқат, қурол-яроғ тўпланди. 6 • меркантилистик сиёсат ҳам ишлаб чиқилди. унинг бош вазифаси давлатга кўпроқ олтин ва кумуш келтириш деб аниқланди. бу даврда пул сифатида қимматбаҳо металлар - олтин ва кумуш ишлатилган, шу сабабли олтин ва кумуш заҳираларини кўпайтириш борасида маълум иқтисодий сиёсатлар ишлаб чиқарилди. 7 1492 йилда португалиялик христофор колумб учта кемаси билан тасодиф туфайли америка қитъасини очди (у ўзини ҳиндистондаман деб ўйлаган, шунинг учун қитъа номи бошқа денгизчи - америго веспуччига насиб этди, тарихнинг бу хатосини тўғирлаш учун бу қитъадаги бир давлатга колумбия номи берилди). аммо америка кўпчилик ўйлаганидек олтин-кумушга унчалик бой эмас экан. ҳиндистонни қидириш яна давом этди ва 1498 йилда васко да гама томонидан кўпчилик интизорлик билан кутган бу диёрга йўл очилди. 8 бошқа денгизчи магелланнинг бутун дунё бўйлаб қилган саёҳати туфайли янги ер, ороллар кашф этилди, улар қисқа вақт ичида европа давлатларининг мустамлакасига айлантирилди, у ерларда олтин-кумуш конлари очилди, янги …
3 / 69
ўрталари). • 2. ривожланган меркантилизм, савдо баланси (ёки мануфактура тизими) (хvi- хviii аср ўрталари). 11 янги таълимот вужудга келиши мануфактура билан бевосита боғлиқдир. иқтисодиёт тарихида саноатнинг уч хил шаклини ажратиш мумкин: • уй ҳунармандчилиги, • мануфактура • фабрика. уй ҳунармандчилигида соҳалар, тармоқлараро меҳнат тақсимоти мавжуд, ҳамма ишни бир одам ёки шогирд, оила билан бирга қилинади. мануфактурада эса кооперация юзага келади, энг муҳими чуқур меҳнат тақсимоти, хусусий тадбиркор, ёлланма ишчи кучи пайдо бўлади (хv аср). 12 меркантилизмнинг биринчи даври ўша давр ибораси билан айтганда монетар, яъни олтин ва кумуш пуллар тўплаш билан боғлиқ эди. бунда пул баланси сиёсати олиб борилган, четдан имкони борича кам тайёр товар сотиб олишга уринилган. қимматбаҳо металлни ташқарига, четга олиб кетиш тақиқланган. савдогарларга олиб чиқилган маҳсулотнинг бир қисмига пул олиб келиш мажбурияти юкланган (қолгани товар бўлиши мумкин). чет эллик савдогарларни эса сотилган мол пулининг ҳаммасига янги товар сотиб олишга мажбур қилинган (пул олиб чиқиб кетмасликлари учун). бу …
4 / 69
отиб олиш ва сотиш фарқи эса сариқ металл шаклида намоён бўлади. фарқ, яъни фойда фақат ишлаб чиқаришда, фақат меҳнат йўли билан юзага келиши мумкинлиги ҳақида ўйланмайди. чет элларга кўпроқ чиқариш ва улардан камроқ олиш сиёсати ҳам давлат сиёсатига айланди. агар давлатда пул кўп бўлса, ҳамма нарса яхши бўлади деган фикр асосий бўлган ва бу давлатнинг, дворянларнинг ва буржуазиянинг талаб-эҳтиёжларига мос тушган. бу капиталнинг дастлабки жамғарилиши билан бевосита боғлиқдир. 17 • меркантилизм амалиётчилари давлатга мурожаат этиб, инсонларнинг табиий ҳуқуқларини таъминлашни талаб этганлар. ана шу талаблар орасида мулкчилик ва хавфсизлик бор. бу таълимотнинг ижтимоий маъноси шуки, давлат янги жамият бойлиги ўсишини таъминловчи шароитни яратиши ва қўллаши шарт эди. 18 м.блаус фикрича, меркантилистлар илмий дунёқарашининг етакчи тамойиллари қуйидагилар: 1. олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар бойликнинг асоси сифатида қаралади; 2. мамлакатга олтин ва кумушларнинг оқиб келишини таъминлаш мақсадида ташқи савдони тартибга солиш; 3. арзон хомашёни импорт қилиш йўли билан саноатни қўллаб-қувватлаш; 4. импорт қилинадиган …
5 / 69
да таҳлил этиш истисно этилади; 20 • пулнинг кашф этилиши инсонларнинг сунъий кашфиёт оқибати деб ҳисобланади, пулнинг ўзи эса айнан бойлик деб қаралади; • пул қиймати келиб чиқишини олтин ва кумушнинг «объектив (жонли) табиати» дан ва уларнинг мамлакатдаги миқдори билан белгиланади; • меҳнатга таклифнинг ўсиши иш ҳақининг юқори эмас, паст бўлиш зарурати билан боғланади; • давлатнинг тартибга солиши туфайли иқтисодий ўсиш мамлакат пул бойлигининг кўпайиш оқибати сифатида қаралади, бунда ташқи савдо ва савдо баланси салдосининг ижобий (актив) бўлиши таъминланиши керак. 21 мануфактураларнинг ривожи мустамлакалардан келтирилган арзон, кўп ва сифатли хом ашё ҳисобига рўй берди, тайёр моллар эса ўша ва бошқа мамлакатларга олиб борилиб, анча қимматга пулланган. ноэквивалент алмашув оқибатида метрополия бойиб борган. бу соҳада англия юксак ютуқларни қўлга киритди. агар англия ҳудудини 1 деб олсак, у ўзидан 120 марта катта бўлган ерни колонияга айлантирган ва ундан усталик билан фойдаланган. 22 меркантилизм • бўйича бойликнинг асоси пул (давлатда қанча пул кўп …

Want to read more?

Download all 69 pages for free via Telegram.

Download full file

About "меркантилизм"

1-мавзу 3-мавзу меркантилизм таълимоти и қ т и со д и й т а ъ л и м о т л а р т а р и хи 1 режа: 1. меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари. 2. меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти. 3. меркантилизм иқтисодий таълимотининг тарихий ғоялари. 4. меркантилизм ва ҳозирги замон. 2 1.меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари • аввалги даврдаги иқтисодий ғояларда натурал хўжалик муносабатларига оид фикрлар устунлик қилган. янги бозор муносабатлари шаклланиши туфайли, шунга оид иқтисодий таълимот пайдо бўлди, бу меркантилизм таълимотидир. • «меркантилизм» ибораси биринчи бўлиб адам смитнинг асарларида ўз ифодасини топди. луғавий маъносига кўра бу сўз италянча бўлиб, савдогар мазмунига эга. бу сўз янги таълимотнинг мазмун ва моҳиятини ўзида акс эттиради. ...

This file contains 69 pages in PDF format (1.2 MB). To download "меркантилизм", click the Telegram button on the left.

Tags: меркантилизм PDF 69 pages Free download Telegram