меркантилизм таълимоти

DOC 6 стр. 34,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти аввалги даврдаги иқтисодий ғояларда натурал хўжалик муносабатларига оид фикрлар устунлик қилган. янги бозор муносабатлари шаклланиши туфайли, шунга оид иқтисодий таълимот пайдо бўлди, бу меркантилизм таълимотидир. «меркантилизм» ибораси биринчи бўлиб адам смитнинг асарларида ўз ифодасини топди. луғавий маъносига кўра бу сўз итальянча бўлиб, савдогар мазмунига эга. бу сўз янги таълимотнинг мазмун ва моҳиятини ўзида акс эттиради. узоқ йиллар давомида бойликнинг, халқ моддий фаровонлигининг асоси меҳнат, ер, деҳқончилик ва чорвачилик, ҳунармандчилик деб келинар эди, биз буни юқорида кўрдик. лекин xv асрга келиб аҳвол кескин ўзгарди. бу таълимотнинг келиб чиқишига бир қанча социал-иқтисодий сабаблар туртки бўлди. аввало феодал тузумнинг емирилиши, товар-пул муносабатларининг ўсиши, фан ва маданиятнинг ривожи, айниқса, янги ерларнинг очилиши, буюк географик кашфиётлар, мустамлакачилик тизимининг пайдо бўлиши, савдо-сотиқнинг ривожига туртки бўлди. ноэквивалент алмашув савдо туфайли метрополия колониялар ҳисобига беқиёс бойиди. ана шу ўзгаришларни асослаб берувчи иқтисодий таълимот - меркантилизм юзага келди ва муомала сохасини ўрганиш билан шугулланди. меркантилизм …
2 / 6
лтин ва кумуш ишлатилган, шу сабабли олтин ва кумуш заҳираларини кўпайтириш борасида маълум иқтисодий сиёсатлар ишлаб чиқарилди. 1492 йилда португалиялик христофор колумб учта кемаси билан тасодиф туфайли америка қитъасини очди (у ўзини ҳиндистондаман деб ўйлаган, шунинг учун қитъа номи бошқа денгизчи - америго веспуччига насиб этди, тарихнинг бу хатосини тўғрилаш учун бу қитъадаги бир давлатга колумбия номи берилди). аммо америка кўпчилик ўйлаганидек олтин-кумушга унчалик бой эмас экан. ҳиндистонни қидириш яна давом этди ва 1498 йилда васко да гама томонидан кўпчилик интизорлик билан кутган бу диёрга йўл очилди. бошқа денгизчи магелланнинг бутун дунё бўйлаб қилган саёҳати туфайли янги ер, ороллар кашф этилди, улар қисқа вақт ичида европа давлатларининг мустамлакасига айлантирилди, у ерларда олтин-кумуш конлари очилди, янги хом ашё, экин, ҳайвон турлари очилди, уларнинг европага кириши бошланди (пахта, маккажўхори, тамаки, кофе, какао). европадаги давлатлар ўртасида (португалия, испания, нидерландия-голландия, франция ва англия) ўртасида кураш ҳам қизиди. шаклланиб келаётган янги иқтисодий муносабатларнинг ривожи учун …
3 / 6
армандчилигида соҳалар, тармоқлараро меҳнат тақсимоти мавжуд, ҳамма ишни бир одам ёки шогирд, оила билан бирга бажаради. мануфактурада эса кооперация юзага келади, энг муҳими чуқур меҳнат тақсимоти, хусусий тадбиркор, ёлланма ишчи кучи пайдо бўлади (xv àñð). фабрика тўғрисида эса қуйида ахборот берилади. меркантилизмнинг биринчи даври ўша давр ибораси билан айтганда монетар, яъни олтин ва кумуш пуллар, жавоҳирларни тўплаш билан боғлиқ эди. бунда пул баланси сиёсати олиб борилган, четдан имкони борича кам тайёр товар сотиб олишга ўринилган. қимматбаҳо металлни ташқарига, четга олиб кетиш тақиқланган. савдогарларга олиб чиқиладиган маҳсулотнинг бир қисмига пул олиб келиш мажбурияти юкланган (қолгани товар бўлиши мумкин). чет эллик савдогарларни эса сотилган мол пулининг ҳаммасига янги товар сотиб олишга мажбур қилинган (пул олиб чиқиб кетмасликлари учун). бу сиёсат назорат кучли бўлишини талаб этган, ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожини сусайтирган. таниқли иқтисодчи н.д.кондратьев фикрича, меркантилистларнинг иқтисодий тизими амалий сиёсат бўлиб, халқ хўжалиги қаднай бўлиши керак ва унга нисбатан давлат ҳоқимиятининг муносабати масаласи …
4 / 6
анмайди. чет элларга кўпроқ чиқариш ва улардан камроқ олиш сиёсати ҳам давлат сиёсатига айланди. агар давлатда пул кўп бўлса, ҳамма нарса яхши бўлади деган фикр асосий бўлган ва бу давлатнинг, дворянларнинг ва буржуазиянинг талаб-эҳтиёжларига мос тушган. бу капиталнинг дастлабки жамғарилиши билан бевосита боғлиқдир. ҳақиқатдан ҳам ҳар қандай тадбиркорлик пулдан бошланади ва пул капиталга айланади, чунки унга ишчилар ёлланади, қайта ишлаш ёки сотиш учун товарлар сотиб олинади. уни амалга ошириш ниҳоятда примитив (содда) йўллар билан амалга оширилади, бу ишлар одатда давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви билан, маъмурий йўллар билан бажарилган. бу жараёнда эса давлатнинг иқтисодиётга аралашуви анча чекланган бўлиб, ривожланган меркантилизм тарафдорлари давлат аралашувини табиий ҳуқуқ тамойилларига мос бўлишини истайдилар. қадимги шарқда пайдо бўлган табиий ҳуқуқ фалсафаси антик дунёда (арасту ва бошқа олимлар томонидан) ривожлантирилди ва айниқса уйғониш даврида юксалди. бу ҳуқуқ лар абстракт «инсон табиати» ва унинг «табиий ҳуқуқлари»дан иборат деб қабул қилинган ва кўп ҳолларда ўрта асрдаги черков ва дунёвий …
5 / 6
шқа қимматбаҳо металлар бойликнинг асоси сифатида қаралади; 2) мамлакатга олтин ва кумушларнинг оқиб келишини таъминлаш мақсадида ташқи савдони тартибга солиш; 3)арзон хом ашёни импорт қилиш йўли билан саноатни қўллаб-қувватлаш; 4) импорт қилинадиган тайёр саноат товарларига протекционистик (юқори) таърифлар; 5) экспортни, айниқса тайёр саноат маҳсулот экспортини рағбатлантириш; 6) иш ҳақининг паст даражасини ушлаб туриш учун аҳоли сонининг ўсиши. шак-шубхасиз, миллий фаровонликнинг асосий шарти сифатида актив савдо баланси ҳисобланган ва бу меркантилизм ғоясининг юраги эди (экспорт импортдан катта). таҳлил методи (услуби) сифатида асосан эмпиризм (тажриба)дан фойдаланилади, бунда иқтисодий ҳодисаларнинг ташқи кўринишларигина таърифланиб, иқтисодиётнинг барча соҳаларини ўз ичига олган маълум тизим асосида таҳлил этиш истисно этилади; пулнинг кашф этилиши инсонларнинг сунъий кашфиёт оқибати деб ҳисобланади, пулнинг ўзи эса айнан бойлик деб қаралади; пул қиймати (қиммати) келиб чиқишини олтин ва кумушнинг «объектив (жонли) табиати» дан ва уларнинг мамлакатдаги миқдори билан белгиланади; меҳнатга таклифнинг ўсиши иш ҳақининг юқори эмас, паст бўлиш зарурати билан боғланади; давлатнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "меркантилизм таълимоти"

меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти аввалги даврдаги иқтисодий ғояларда натурал хўжалик муносабатларига оид фикрлар устунлик қилган. янги бозор муносабатлари шаклланиши туфайли, шунга оид иқтисодий таълимот пайдо бўлди, бу меркантилизм таълимотидир. «меркантилизм» ибораси биринчи бўлиб адам смитнинг асарларида ўз ифодасини топди. луғавий маъносига кўра бу сўз итальянча бўлиб, савдогар мазмунига эга. бу сўз янги таълимотнинг мазмун ва моҳиятини ўзида акс эттиради. узоқ йиллар давомида бойликнинг, халқ моддий фаровонлигининг асоси меҳнат, ер, деҳқончилик ва чорвачилик, ҳунармандчилик деб келинар эди, биз буни юқорида кўрдик. лекин xv асрга келиб аҳвол кескин ўзгарди. бу таълимотнинг келиб чиқишига бир қанча социал-иқтисодий сабаблар туртки бўлди. аввало феодал тузумнинг емирилиши, т...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOC (34,0 КБ). Чтобы скачать "меркантилизм таълимоти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: меркантилизм таълимоти DOC 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram