ўрта асрлардаги иқтисодий қарашлар. меркантилизм иқтисодий таълимоти.

PPTX 25 sahifa 333,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари. 4-мавзу: ўрта асрлардаги иқтисодий қарашлар. меркантилизм иқтисодий таълимоти. 2 режа: араб мамлакатларидаги иқтисодий ғоялар. ибн холдунннинг иқтисодий ғоялар. абу нaср форобий, абу райхон беруний, ибн сино, юсуф хос ҳожиб, ва низомилмулкнинг иқтиисодий ғоялар. ғарбий европадаги иқтисодий ғоялар. амир темур ва темурийлар давридаги иқтисодий ғоялар. меркантилизм таълимотининг моҳияти ва келиб чиқиши. дастлабки ва сўнгги меркатилизм таълимоти. турли мамлакатлардаги меркантилистик ғоялар. меркантилизм таълимотининг тарихий тақдири. 1.араб мамлакатларидаги иқтисодий ғоялар араб мамлакатларида феодал муносабатларнинг шаклланиши, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт шароитини тўғри акс эттирувчи иқтисодий қарашларнинг келиб чиқиши янги ислом динининг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ. ана шундай иқтисодий фикр ва кўрсатмалар ислом динининг муқаддас китоби – қуръони каримда (арабча – қироат, яъни ўқиш) кенг тарзда ўз аксини топган. ислом динида қуръони карим аллоҳ томонидан пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий қилинган дейилади. қуръони каримдаги иқтисодий фикр ва кўрсатмалар ўзининг тўғри ва фаоллиги билан ажралиб туради. 4 қуръони каримдагиасосий иқтисодий кўрсатмалар …
2 / 25
бозор муносабатларига алоҳида эътибор қаратилади; судхўрлик, порахўрлик каби иллатлар шаръий жиҳатдан харом эканлиги қайта қайта таъкидланади. 5 ибн холдун (1332-1405 й.) “китоб ул-ибар” (“ибратли мисоллар китоби”-1370 й) асосий асари ибн холдуннинг иқтисодий қарашлари. иқтисодий фикрларнинг ривожланишида араб мутафаккири ибн холдуннинг (1332–1405) ҳиссаси бениҳоя катта. у тунисда зодагонлар оиласида туғилган. унинг асосий асари «китоб-ул-ибар» («ибратли мисоллар китоби»-1370 й.) ибн холдун ижтимоий ривожланишнинг умумий қонуниятларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилди. унинг фикрича, тарихий жараён асосини кишилик жамиятининг ривожланиши ташкил етади. дастлаб одамлар ёввойи ҳолатда бўлган. кейинчалик кишилик жамияти табиат дунёсидан ажралиб чиққач, ўз ривожланишида икки босқични босиб ўтади: «примитив» ва «цивилизация». уларнинг бири иккинчисидан «одамлар яшаш воситаларини қандай топа олиши» билан ажралиб туради. биринчи босқичда одамлар, асосан, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган бўлсалар, иккинчи босқичда, олимнинг фикрича, уларга ҳунармандчилик, савдо, илм ва санъат қўшилади. асосий иқтисодий ғоялари 1 ибн холдуннинг кўрсатиб беришича, фуқароларни ҳаётий зарур буюмлар ва зеб-зийнат буюмлари билан ёки унинг атамаси …
3 / 25
равнақи шунча яхши бўлади. у: “бозор баҳоси шаклланишининг бир қанча қонуниятларини таърифлаб, солиқлар ва ҳар хил йиғимлар товар қийматининг ошишига олиб келувчи омил ҳисобланади”, – деб кўрсатиб берди. 7 ибн холдун (1332-1405 й.) хулоса сифатида ижтимоий ривожланишнинг умумий қонуниятлари, тарихий жараён асосини кишилик жамиятининг ривожланиши ташкил этиши тўғрисида фикр юритилади; солиқларнинг зарурлиги уқтирилади, солиқлар яна аҳолининг ўзига қайтиб келиши, уларни фақат давлат, айрим ҳукмдорлар фойдасига йиғиш жамиятнинг таназзулга олиб келиши айтилади; ишлаб чиқариш фаолиятига катта эътибор берилиб, жамият моддий қийматлар ишлаб чиқарувчилар жамоасидан иборат деб кўрсатилади; одамнинг келиб чиқишида меҳнатнинг ўрни, ҳунармандчилик, фан ва санъатнинг ривожи бевосита меҳнат унумдорлигининг ўсиши билан боғлиқлиги айтиб ўтилади; меҳнат турларининг фарқланиши, яъни “оддий”, “мураккаб”, “зарурий ва қўшимча меҳнат” турлари тўғрисидаги фикрлар илгари сурилади; товарларни айирбошлаш, асосан, уларни ишлаб чиқаришга кетган меҳнат миқдорига мувофиқ амалга оширилиши ғояси илгари сурилади; бозорнинг рағбатлантирувчи роли тўғрисида фикр юритилади. асосий иқтисодий ғоялари 2. ўрта осиёдаги иқтисодий ғоялар бурҳониддин маргиноний. …
4 / 25
ижтимоий муносабатлар, мулкчилик, савдо-сотиқ, жиноят ва жазо, инсоннинг бурч ва масъулиятларига тааллуқли жуда кўп мураккаб муаммоларни исломий ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳал етиб берди. мазкур китоб нафақат мовароуннаҳрда, балки бутун ислом шарқида бир неча тилларга таржима этилиб маълум ва машҳур бўлиб кетди. бу китоб фиқҳ илми бўйича энг аниқ, изчил, мукаммал асар бўлган. ундан асрлар давомида ислом ҳуқуқшунослиги бўйича нуфузли ҳуқуқий манба — асосий қўлланма сифатида фойдаланилган (қ. ҳидоя). шу сабабли аллома нафақат уламолар, балки оддий халқ орасида ҳам "ҳидоят йўлининг сарбони" дея катта ҳурмат-эътибор топди. бурҳониддин валмилла (ислом динининг далили, исботи) деган шарафли номга сазовор бўлди. «ҳидоя» асари тўрт жилддан иборат бўлиб, унинг ҳар бир жилди турли муаммоларни ҳуқуқий ечимига бағишланган. 1 биринчи жилд 5 китобдан иборат бўлиб, таҳорат ва амалий ибодатлар (намоз, рўза, закот ва ҳаж)га бағишланган. бу жилд 47 боб ва 37 фаслдан иборат. иккинчи жилдига никоҳ, эмизиш, талоқ, қулларни озод қилиш, топиб олинган боланинг насабини аниқлаш, топиб …
5 / 25
жиноятлар ҳусусида, ҳун ҳақи тўлаш, васият каби масалалар ёритилган. бу жилд 23 боб, 38 фаслдан иборат. 11 абу носир форобий (870-950й.) иқтисодий фикрлари ўрта аср даврида илғор иқтисодий фикрларни илгари сурган буюк мутафаккирлардан бири, аристотелнинг издоши, унинг асарларини таҳлил қилган «иккинчи муаллим» абу наср фаробий (870–950) ҳисобланади. у кўп қиррали олим бўлиб, ўз билимини ошириш йўлида тинмай меҳнат қилган, қайси юртда машҳур олим борлигини эшитиши билан, суҳбатлашиб ундан сабоқ олиш учун йўлга чиққан. у 70дан кўп тилни билган. форобий платонга ўхшаб идеал тузум тўғрисида фикр юритди. у келажак ҳақида ўйлаб, бахтга еришишнинг зарур ва бирламчи шартини ташкил етувчи ўзаро ёрдам ва дўстлик туфайли бўладиган шаҳарни идеал шаҳар деб ҳисоблаган; ер юзида барча халқларнинг ўзаро ёрдами асосида бир бутун ягона жамият қуриш мумкинлиги тўғрисида, маҳсулотларни адолатли тақсимлаш ҳақида фикрлар билдирган. форобийнинг мулкчилик тўғрисидаги қарашлари. абу наср форобий мулкчилик ҳақида фикр юритиб, мулкка егалик қилиш, ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, ўзига тўқ яшаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўрта асрлардаги иқтисодий қарашлар. меркантилизм иқтисодий таълимоти." haqida

мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари. 4-мавзу: ўрта асрлардаги иқтисодий қарашлар. меркантилизм иқтисодий таълимоти. 2 режа: араб мамлакатларидаги иқтисодий ғоялар. ибн холдунннинг иқтисодий ғоялар. абу нaср форобий, абу райхон беруний, ибн сино, юсуф хос ҳожиб, ва низомилмулкнинг иқтиисодий ғоялар. ғарбий европадаги иқтисодий ғоялар. амир темур ва темурийлар давридаги иқтисодий ғоялар. меркантилизм таълимотининг моҳияти ва келиб чиқиши. дастлабки ва сўнгги меркатилизм таълимоти. турли мамлакатлардаги меркантилистик ғоялар. меркантилизм таълимотининг тарихий тақдири. 1.араб мамлакатларидаги иқтисодий ғоялар араб мамлакатларида феодал муносабатларнинг шаклланиши, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт шароитини тўғри акс эттирувчи иқтисодий қарашларнинг келиб чиқиши янги ...

Bu fayl PPTX formatida 25 sahifadan iborat (333,3 KB). "ўрта асрлардаги иқтисодий қарашлар. меркантилизм иқтисодий таълимоти."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўрта асрлардаги иқтисодий қараш… PPTX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram