осиё мамлакатларининг ўрта асрлардаги архитектураси. яқин шарқ ва ҳиндистон тажрибалари

DOCX 5,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1452011962_63062.docx осиё мамлакатларининг ўрта асрлардаги архитектураси. яқин шарқ ва ҳиндистон тажрибалари режа: 1. «чорбоғ» услубидаги боғлирнинг вужудга келиши. 2. шимолий ҳиндистонда бобурийлар даври ландшафт архитектураси. саройлар қошидаги боғлар, мақбара-боғлар, шалимар ва нишат боғлари. 3. эрон ўрта аср ландшафт архитектуриси: боғ-саройларр, парклар хиёбонлар. 4. испанияда ислом боғлари: алгамбра ва генералиф боғ-саройлари. 1. «чорбоғ» услубидаги боғлирнинг вужудга келиши. шарқ мамлакатларининг ўрта асрлардаги ландшафт архитектураси асосан бу даврда яратилган боғ-парклар орқали ифодалаяган. шарқ мамлакатлари ўрта аср боғ-паркларини шартли тарзда иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин. биринчи гуруҳ боғ-парклари мусулмон шарқи мамлакатларига хос бўлиб, иккинчи гурухдаги боғ-парклар эса буддизм тарқалган узоқ шарқ мамлакатларига мансубдир. боғ-паркчилик санъати санъатнинг бошқа турларига нисбатан инсоннинг ички дунёқарашини, унинг тафаккур доирасини, биринчи навбатда, албатта, табиатга, атроф-муҳитга бўлган муносабат фалсафасини равшанроқ ифодалайди десак хато қилмаймиз. маълумки, шарқ халқларининг энг кадимги дунёқарашларидан бири «чор унсур» фалса-фасидир. бу фалсафа оламнинг ва ундаги барча мавжудотларнинг тўрт унсур: тупроқ, сув, нур ва хаводан ташкил топганлигини …
2
ом ду-нёсида қам энг гўзал боғлар ҳукмдорлар синфига тегашли бўлган. ислом боғларига хос анъанавийлик бу авваломбор уларнинг мунтазам режавий ечимда ишланганлигидадир. мунтазамликни юқорида эслатилган «чор унсур» фалсафасидан келиб чикувчи «чорбоғ» услуби ташкил қилган. «чор боғ» услубидаги боғ режаси бир ёки бир неча квадратлардан тузилган. катта квадрат тўртга кичик квадратлар«чорчаманларга», улар ii. шарқона миллий гилам. эрон, xvii аср. гиламда чорбоғ ғояси ифодаланган бўлиб, ўртадаги «жаннат булоғи» ва ариғидан дунёнинг тўрт тарафига ҳаётбахш сув таралмоқда. чорбоғдаги тўртта боғда сайргоҳлар, мевали дарахтлар, чаманзорлар, чаманзорларда эса мўъжаз гулзорлар кўрсатилган. гренада (араб испанияси). генералиф саройи ва боғи, xiv аср. 1-кириш жойлари; 2-пастки поғона; 3-канал; 4-кўшк; 5-султон аёлларининг боғи; 6-юқори поғона; 7-шалола. ҳам ўз навбатида яна майда квадратчалар - «чаманлар»га бўлинган. бу бўлинмалар нафақат йўлаклар ва ўсимликлар орқали, балки кичикроқ ва торроқ ариқлар ёрдамида ҳам ҳосил қилинган. чорбоғ ёки чорчаманларнинг марказида фавворалар ёки мўъжаз фавворачалари бўлган боғ муҳитини намлик билан таъминловчи ҳовузлар жойлашган. нозик тизиллаб отилган …
3
и авайлаб, хазинадек сакдаб келган. шунинг учун ҳам испаниядан тортиб то ҳиндихитойгача кенг тарқалган мусулмон дунёси боғларининг тузилиши, композицияси ва шаклу шамойили ҳақидаги маълумотлар бизгача яхши сакланиб қолган. 2. шимолий ҳиндистонда бобурийлар даври ландшафт архитектураси. саройлар қошидаги боғлар, мақбара-боғлар, шалимар ва нишат боғлари. ўрта аср мамлакатлари боғ-паркларига хос анъаналар шимолий ҳиндистонда бобур ва бобурийлар ҳукмронлиги даврида (xvi-xvii аср-ларда) тараққий топди. бобурийлар яратган боғ-лар нафақат ҳозирги ҳиндистонда, балки по-кистонда ҳам сакланиб қолган. деҳли, агра, фатехпур-секри, шоҳжаҳонобод (эски деҳли) шаҳарларидаги бобурийлар қурган боғлар на-фақат ҳиндистоннинг, балки бутун ислом ду-нёси ўрта аср боғ-паркчилик саньатининг ҳам жавоҳирлари қаторига киритилган. бобурийларнинг боболари амир темур ва темурийлар ўзларининг боғ-саройларини шаҳар атрофидаги та-биатан нафис жойларда бунёд этган бўлсалар, бобурийлар боғ қуриш услубини нафақат нафис алгамбра саройидаги боғлар. тари: 1-элчилар зали; 2-катта ҳовузли миртзор ҳовли; 3-ҳаммом; 4-шерлар ҳовлиси; 5-судлар зали. алгамбрадаги шерлар уовлисининг умумий кўриниши. табиат қучоғига, балки шаҳар ичига меъморий обвдалар мажмуи: саройлар, қасрлар, кўшклар, мақбаралар муқитига …
4
а энг машҳури бу аградаги тож маҳалдир (xvii аср). уни шоҳ жаҳон рафиқаси орзумандбону (мумтоз маҳалнинг) сўнмас хотираси учун қурдиради. тож махал қам бошка макбара-боғлар каби “чорбоғ услуби”да режаланган. бироқ ундаги мақбара биноси ҳумоюн ва акбаршоҳ мақбаралари каби боғ марказида эмас, балки унинг тўрида жойлаштирилган. натижада мақбара-боғ ғоясини ўзида мужассамлаштирган эртакнома обида ва унга пойандоз тушган гузал чорбоғ ҳосил булган. бош хиёбон бўйлаб ўтказилган кенг арикдар ва ховузларга тушган мақбарасарой акси боғ муҳитига янада мафтункор файз бахшида этган. тож маҳални кўришга келганлар чорбоғ дарвозасидан кириб то мақбара агра (ҳиндистон). тож-маҳал мақбара боғи, 1630-53 йиллар. бобурий подшоҳ шоҳ жаҳоннинг севикли ёри мумтоз-маҳалга атаб. жамна дарёси бўйича қурилган мақбара-боғ. «жаннат боғи»ни эслатувчи анъанавий «чорбоғ» композициясига асосланган. аврангобод (ҳиндистон). 1660 й. бобурийлардан бири аврангзебнинг рафиқаси дин росбону бегимга атаб қурдирган мақбара чорбоғ боғи. носига боргунча кўз ўнгида минг турфа жило бериб товланаётган обиданинг жамолига тўйиб, бу жаннатмакон боғни кенгроқ мушоҳада этиш-га имкон яратилган. …
5
аланд девор ва дарвозалар билан ўралган. меридионал йўналишдаги боғ ўқи бўйлаб марказий хиёбон ва ўртада ўқариқ, икки ёндан эса унга параллел ёнбош хиёбонлар ўтказилган. хиёбонларни кўндаланг кесган параллел йўлаклар ва ариқлар боғда квадрат шаклидаги «чорчаман»ларни ҳосил қилган. боғ майдони 16 гектарга яқин. хиёбонлар ва йўлаклар кесишган жойларга турли шаклдаги фавворалар ва шалолалар бунёд этилган. кўйи ва юқори ҳоналарнинг тарҳи бир-бирига ўхшаш чорбоғ кўринишида. чорчаманларда мевали дарахтлар, гулли буталар ва гулзорлар мавжуд. ўртадаги саҳнанинг майдони нисбатан кичик, унда улкан квадрат ҳовуз, ҳовуз марказида эса мармар суҳа жойлашган. боғнинг шарқий ва ғарбий деворлар бўйлаб бир-бирига ўхшаш бир ошёнли саройлар курилган. боғнинг асосий биноси-икки қаватли сарой, ўртадаги ҳовуз ёнида жойлашган. ҳовузнинг қолган уч томонида мармар шийпонлар қад кўтариб турибди, ҳовуздаги мармар супа эса саҳн билан тош кўприклар орқали боғланган. ҳовуздаги қатор фавворалар атрофга роҳатбахш сув пуркайди. деҳли. шоҳжауонабод шауарчасидаги кизил қалъа ва унинг ландшафт ечими, xvii аср ўрталари. 1-лаҳор дарвозаси; 2-ҳовлига ўтиш жойи; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"осиё мамлакатларининг ўрта асрлардаги архитектураси. яқин шарқ ва ҳиндистон тажрибалари" haqida

1452011962_63062.docx осиё мамлакатларининг ўрта асрлардаги архитектураси. яқин шарқ ва ҳиндистон тажрибалари режа: 1. «чорбоғ» услубидаги боғлирнинг вужудга келиши. 2. шимолий ҳиндистонда бобурийлар даври ландшафт архитектураси. саройлар қошидаги боғлар, мақбара-боғлар, шалимар ва нишат боғлари. 3. эрон ўрта аср ландшафт архитектуриси: боғ-саройларр, парклар хиёбонлар. 4. испанияда ислом боғлари: алгамбра ва генералиф боғ-саройлари. 1. «чорбоғ» услубидаги боғлирнинг вужудга келиши. шарқ мамлакатларининг ўрта асрлардаги ландшафт архитектураси асосан бу даврда яратилган боғ-парклар орқали ифодалаяган. шарқ мамлакатлари ўрта аср боғ-паркларини шартли тарзда иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин. биринчи гуруҳ боғ-парклари мусулмон шарқи мамлакатларига хос бўлиб, иккинчи гурухдаги боғ-парклар э...

DOCX format, 5,6 MB. "осиё мамлакатларининг ўрта асрлардаги архитектураси. яқин шарқ ва ҳиндистон тажрибалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.