иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги турли хил назария ва қарашлар

DOC 62.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1710596553.doc иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги турли хил назария ва қарашлар режа: 1. иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги назариялар (а.смит, а. маршалл, ж. кейнс қарашларининг моҳияти). 2. ҳозирги замон монетаризми, институционализм ва либерализм оқимлари намоёндалари қарашлари. 3. ўзбекистонда иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги назарияларнинг шаклланиши. 4. иқтисодий тараққиёт даражаси. асосий таянч тушунчалар: а.смит, а.маршалл, ж.кейнс, м.фридмен, институционализм, неолиберализм ва монетаризм оқимлари, «табиий тартиб», протекционизм сиёсати, эркин ташқи савдо, «репрезтатив фирма», ўсиб борувчи фойда ва доимий фойда, мультипликатор, «аралаш иқтисодиёт», антитрест сиёсат, неолиберализм, монетар ғоялар. иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги назариялар (а.смит, а.маршалл, ж.кейнс қарашларининг моҳияти) иқтисодий ривожланиш тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун энг аввало ушбу тушунчага оид назария ва қарашларни чуқур ўрганиш мақсадга мувофиқдир. а.смит меркантилизм, илк классик мактаб ва физиократизм ғояларини мукаммал ўрганиб, шулар асосида янги иқтисодий мактабнинг шаклланишини ниҳоясига етказди. аслини олганда у бозор иқтисодиёти асосини яратди. иқтисодий тараққиётнинг шахсий манфаат ва стихияли қонунларнинг ўзаро ниҳоятда самарали ҳаракати шароитларини а.смит «табиий тартиб» деб атаган. а.смит …
2
риш жараёнида меҳнат туфайли пайдо бўлади. у капиталистик ишлаб чиқаришниг мануфактура босқичини таҳлил қилиш асосида иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили меҳнат тақсимотидир, деган хулосага келди ва буни ўз тадқиқотларининг бошланғич пункти деб қабул қилди. смит иқтисодиётда давлат секторининг самарасизлигини кўрсатиб, «ҳукумат ҳар доим ва истизносиз буюк исрофгарчидир» дейди. шу сабабли давлатнинг фақат уч функцияси тан олинади: 1) ҳуқуқ-тартибот; 2) мамлакат ҳавфсизлигини таъминлаш; 3) жамиятга зарур бўлган (аммо хусусий сектор томонидан тузилмаган) ижтимоий корхона ва муассасаларни таъминлаш. смит замонавий давлатнинг солиқ сиёсатининг назарий асосларини яратди. солиқлар фуқароларнинг кучи ва имкониятига мос келиши, ишга яроқли ҳар бир кишига алоҳида белгиланиши керак, солиқ имкони борича арзон, унинг шакли ва олиниш вақти эса тўловчи манфаатига мос келиши зарур. а.смитдан кейин а.маршалл (1842-1924) иқтисодиётда неоклассик (янги классик) йўналишнинг етакчи вакили ва маржинализмнинг «кембриж мактаби»лидери сифатида майдонга чиқди. а.маршалл инсонларнинг иқтисодий фаолиятини «соф» иқтисодий назария позициясида туриб, хўжаликнинг идеал (беназир) моделини тадқиқ этди. аммо бирқанча иқтисодиётнинг мўтадиллиги …
3
рга катта зарба берди. аввалги (классик, неоклассик) таълимотлар тадқиқотида микроиқтисодий таҳлил (алоҳида корхона) асосий ўринни эгаллаган бўлса, инқироз катта ишсизлик шароитида бошқача, макроиқтисодий таҳлил (давлат, жаҳон) га зарурат туғилган эди. фаннинг бу соҳасида ҳозирги даврнинг таниқли иқтисодчиси ж.м.кейнс муҳим кашфиётни яратди. жон мейнард кейнснинг бош асари - «иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936) китобидир. унинг барча асарларидаги бош масала капитализмни оқлаш, унинг инқирозларсиз ривожини таъминлашнинг абадийлигини исботлашга ўринишдир. унинг яратган назарияси иқтисодиёт таълимотлари тарихида алоҳида ўрин эгаллайди ва бу ўзига хос инқилоб бўлиб, ҳозирги даврда ҳам аҳамиятлидир. кейнс асосий асарининг бошидаёқ классик мактабга қарши эканлигини баён этди. кейнс таълимотининг асосий ва янги ғояси шуки, бозор иқтисодий муносабатлари тизими мукаммал ва ўз-ўзини автоматик равишда тартибга сола олмайди. шу сабабли максимал даражада бандликни ва иқтисодий ўсишни фақат давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви таъминлай олади. бу иш давридаги амалий иқтисодиётдаги конкрет аҳвол билан чамбарчас боғлиқ эди. етакчи олимларнинг таъкидлашича (ж.к.гэлбрейт, м.блауг), …
4
бўлиши, юриш-туриш ва ўйлаш усулини халқнинг маълум гуруҳлари учун одатий, анъанавий, шунингдек ҳуқуқий, аҳлоқий ва бошқа кўринишларини ўз ичига олади. бу йўналиш мафкурачиларининг фикрича, иқтисодий категориялар бўлган хусусий мулк, солиқ, пул, кредит, фойда, савдо ва бошқалар жамият руҳининг пайдо бўлиши шаклидир. демак, улар объектив иқтисодий қонунларнинг мавжудлигини тўла тан олмайдилар ва жамоат руҳиятининг эволюциясини таҳлил этадилар. неолиберализм кейнсчилик билан деярли бир вақтда пайдо бўлди ва хх асрнинг 30- йилларида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мустақил қарашлар мажмуасидан иборат. илмий назария ва амалий ҳаётда неолиберал иқтисодий жараёнларга давлатнинг маълум даражада аралашуви туфайли чекланмаган эркин рақобат ғоясининг устуворлигига асосланади. ўзбекистонда иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги назарияларнинг шаклланиши инсоният xxi асрга келиб, маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётининг моҳиятини чуқурроқ англаш билан бир қаторда, унинг асоратларига барҳам беришга астойдил киришганини намоён этмоқда. хусусан, ўзбекистон республикаси учун собиқ мустабид тузум мероси ва соҳта мафкуранинг оқибатлари қуйидагиларда ўз аксини топиши республика президентии.каримов асарларида умумлаштирилган: 1.бир ёқлама ривожланган, мўрт, заиф иқтисодиётга асосланган …
5
еладиган фойдадан ўзбекистон хазинасига тушмаслик. 6.иқтисодий ўсиш суръатлари самарадорлиги кўрсаткичларининг салбий даражадалиги ортиб бориши, молия-пул тизимининг буткул ишдан чиқиши. 7.хорижий мамлакатлар билан бевосита ташқи иқтисодий алоқаларнинг чекланганлиги. 8.қишлоқ жойларда яширин ишсизлик, шаҳар ва қишлоқдаги турмуш даражаларидаги фарқнинг ортиб бориши. 9.ўзбекистон аҳолиси турмуш даражаси кўрсаткичларининг собиқ сссрдаги энг охирги ўринлардан бирига тушиб қолганлиги. 10.экологик муаммоларнинг кескинлашуви, ер-сув ресурсларидан аёвсиз фойдаланиш, ерлар шўрланишининг ортиши, чўл зоналарининг кенгайиши. юқорида келтирилган хулосаларни исботловчи даллиллар жумласига қуйидагилар киради: 1. 1991 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг бор-йўғи 3,5% и пировард истеъмол учун республикада қайта ишланган. 2. 1990 йилда республикада мавжуд корхоналарнинг 38% собиқ иттифоқ, 54% собиқ иттифоқ-республика, бор-йўғи 8% корхоналар республика мулкчилиги тасарруфида бўлган. 3. 1988 йилда 4349.3 млн. га экин майдонларининг 125.3 минг га майдони (2.8%) аҳолининг шахсий томорқаларини ташкил этган. 4. «1930 йилда республика аҳолисининг 70% га яқинининг жами даромади тирикчилик ўтказиш учун зарур бўлган энг қуйи даражадан ҳам паст эди. айни маҳалда россия ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги турли хил назария ва қарашлар"

1710596553.doc иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги турли хил назария ва қарашлар режа: 1. иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги назариялар (а.смит, а. маршалл, ж. кейнс қарашларининг моҳияти). 2. ҳозирги замон монетаризми, институционализм ва либерализм оқимлари намоёндалари қарашлари. 3. ўзбекистонда иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги назарияларнинг шаклланиши. 4. иқтисодий тараққиёт даражаси. асосий таянч тушунчалар: а.смит, а.маршалл, ж.кейнс, м.фридмен, институционализм, неолиберализм ва монетаризм оқимлари, «табиий тартиб», протекционизм сиёсати, эркин ташқи савдо, «репрезтатив фирма», ўсиб борувчи фойда ва доимий фойда, мультипликатор, «аралаш иқтисодиёт», антитрест сиёсат, неолиберализм, монетар ғоялар. иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги назариялар (а.смит, а.маршалл, ж.кейнс қарашларининг моҳияти)...

DOC format, 62.5 KB. To download "иқтисодий тараққиёт тўғрисидаги турли хил назария ва қарашлар", click the Telegram button on the left.