ж.м. кейнс таълимоти ва неокейнсчилик

PPTX 23 pages 1.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
кейнсианство 11-мавзу. ж.м. кейнс таълимоти ва неокейнсчилик режа: 1. ж. кейнс таълимотининг вужудга келишини назарий асослари 2. ж. кейнс иқтисодий таълимотининг илмий ғоялари ва устувор йўналишлари 3. ж. кейнс макроиқтисодиёт фанининг асосчиси сифатида 4. неокейнсчиликнинг мазмуни ва ривожланиш йўналишлари 5. иқтисодий ўсишнинг неокейнсча назарияси 6. иқтисодий цикл ва неокейнсчилик назарияси 7. xxi аср бошларида неокейнсчиликнинг трансформациялашуви джон мейнард кейнс (1883 – 1946) инглиз иқтисодчиси ва сиёсий арбоби кейнсчилик иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ғоясига асосланган назария. кейнсчилик – ақшда буюк депрессияга жавоб тариқасида шаклланган иқтисодий назария. талаб таклифни юзага келтиради агар банкдан юз фунт қарз бўлсангиз, сиз муаммога дуч куласиз, қарзингиз миллион фунт бўлса, унда банк муаммога дуч келади. кембриж университетини тугатган (1906). 1908 йилдандан то умрининг охиригача шу университетда дарс берди (1920 йилдан профессор.) бир қатор маъмурий лавозимларда ишлаган: британия хазинаси ходими (1915-19) англия банки директорларидан бири (1942 йилдан) бреттон-вудс конференциясида англиянинг бош вакили (1944). 1912 йилдан назарий «economic …
2 / 23
лаб чиқариш қувватлари) муаммосини ўрганишни тақозо этар эди. юзага келган қарама-қаршиликлардан чиқиш масалага кенгроқ ёндашиш, «умумий назария»ни ишлаб чиқишни тақозо этар эди. демак, иқтисодиётнинг амал қилиши билан боғлиқ хусусий муаммолар таҳлилидан – микроиқтисодиёт соҳасидан макроиқтисодиёт соҳасига ўтиш вақти етиб келган эди. 1 кейнс иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш методологияси, ёндашувларида кескин бурилиш ясади 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози саноат жиҳатидан ривожланган ва паст ривожланган мамлакатларга катта зарба берди. аввалги (классик, неоклассик) таълимотлар тадқиқотида микроиқтисодий таҳлил (алоҳида корхона) асосий ўринни эгаллаган бўлса, инқироз катта ишсизлик шароитида бошқача, макроиқтисодий таҳлил (давлат, жаҳон) га зарурат туғулган эди. фаннинг бу соҳасида ҳозирги даврнинг таниқли иқтисодчиси ж.м.кейнс муҳим кашфиётни яратди. асосий муаммолар иқтисодиётни қандай тартибга солиш зарур? ишсизликни қандай бартараф этиш мумкин? 2 кейнснинг назарий қарашлари амалиёт билан бевосита боғлиқлиги билан ажралиб туради умумий истеъмол талабининг пасайиши товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг қисқариши майда ишлаб чиқарувчиларнинг хонавайрон бўлиши, йирик корхоналарда ёлланма ишчиларни ишдан бўшатиш, оммавий ишсизлик …
3 / 23
о даражадаги тартибга солиш усуллари билан уйғунликда ривожланади такрор ишлаб чиқариш жараёни кўп босқичли ва кўп ўлчовли тизим ҳисобланади кейнс назариясининг олдинги назариялардан фарқи иқтисодиётда юз бераётган жараёнларни аксарият ҳолларда шартли, абстракт ҳолда кўриб чиқишади. улар олигополия шароитида нархларнинг автоматик ўзгармаслигини эътиборга олишмайди. чунки нархлар графикларда тасвирланганлиек эгилувчан эмас, бозорлар ҳолати тўғрисидаги ахборотлар эса тўлиқ эмас ва кўпинча нотўғри бўлади. а.маршалл талаб, таклиф, нарх категорияларини микро даражада кўриб чиққан ж.кейнс сабаб-оқибат боғланишларни миллий иқтисодиёт даражасида аниқлаш зарур ж.сэйнинг ишлаб чиқариш талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш орқали даромадларни шакллантиради, деган фикрининг нотўғрилигини исботлаб берди. классик мактаб сотиш учун товарлар ишлаб чиқариш орқали инсонлар бошқа товарларга талабни шакллантиришган. албатта, ишлаб чиқариш билан бир вақтда даромадлар шаклланади. аммо даромад шаклида олинган пул шу вақтнинг ўзида товарлар сотиб олишга сарфланишига ким кафолат беради? нима учун сотувчи даромадиги тезликда бошқа товарларни сотиб олишга сарфлаши зарур? кейнс концепциясининг таркиби самарали талаб пул ва фоиз иқтисодиётда давлатнинг …
4 / 23
анатга ўз вақтида мослашиб улгурмайди. фирмалар эса иш ҳақи ва нархларни пасайтира олишмаган. натижада улар товарларни янги нархларда сота олишмайди. шунинг учун фирмалар ишлаб чиқаришни қисқартириш ва ишчиларнинг бир қисмини ишдан бўшатишга мажбур бўлишади. ишдан бўшаган ишчилар даромадларини йўқотишади в бу ўз навбатида талабнинг янада қисқаришига ва узоқ муддатли иқтисодий пасайишга олиб келади. ялпи талабнинг қисқариши фирмалар уй хўжаликлари ишсизлик ва инқироз товарлар ва хизматлар бозори давлат аралашуви зарур! 1 сабаб 2 сабаб нақд пул жамғариш асосий психологик қонун нақд пул жамғариш фойда нормасининг пастлиги вазиятдан чиқиш бўйича кейнс таклифи агар оммавий истеъмол миллий иқтисодиёт даражасида ялпи талабнинг жонланишига олиб келмаса, унда бу ишни давлат амалга ошириши зарур. агар давлат корхоналарга бирон-бир йирик буюртма берса ва уни молиялаштирса, унда ушбу корхоналар томонидан қўшимча ишчи кучини ёллаш амалга ошади. иш ҳақи олиш орқали собиқ ишсизлар истеъмол товарлари учун харажатлар қилишади ва мос равишда ялпи талаб ортади. бу ҳолат ўз навбатида товарлар …
5 / 23
йнс бўйича ликвидлик – ҳар қандай бойликни бир бирлик вақт ичида максимал нархда сота олиш имконияти пулга талаб бозордаги ссуда фоизи ставкасининг пасайишига мос ошиб боради ликвидлик тузоғи – пул таклифининг ўсиши фоиз ставкаси ва оқибатда, инвестицияларга таъсир қилмай қўйиш ҳолати бандлик ортади миллий даромад кўпаяди истеъмол ўсади инвестиция-лар бандлик ортади талаб ўсади инвестиция сарфлашга мойиллик: тадбиркорлар инвестиция сарфлашни фойда нормаси фоиз ставкаси даражасига тенглашгунча давом эттиришади фоиз умумий бандлик назарияси кейнс фикрича, давлат иқтисодиётни қуйидаги йўналишлар бўйича тартибга солиш билан шуғулланиши лозим: паст даромадли ижтимоий гуруҳлар манфаати нуқтаи назаридан даромадларни марказлашган тартибда қайта тақсимлаш. давлат харажатларини ошириш, давлат инвестицияларини кенгайтириш (оммавий жамоат ишларини ташкил этиш, йўллар қуриш, янги ҳудудларни ўзлаштириш)га қаратилган юджет сиёсатини юритиш. фоиз ставкасини тартибга солувчи пул сиёсатини амалга ошириш: ссуда фоизи қанча паст бўлса, инвестициялашни рағбатлантириш шунча юқори бўлади ақш перезиденти ф.рузвельтнинг «янги курс» дастури қиймати 3,3 млрд. долларга тенг жамоат ишлари ташкил этилди ва 5 …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ж.м. кейнс таълимоти ва неокейнсчилик"

кейнсианство 11-мавзу. ж.м. кейнс таълимоти ва неокейнсчилик режа: 1. ж. кейнс таълимотининг вужудга келишини назарий асослари 2. ж. кейнс иқтисодий таълимотининг илмий ғоялари ва устувор йўналишлари 3. ж. кейнс макроиқтисодиёт фанининг асосчиси сифатида 4. неокейнсчиликнинг мазмуни ва ривожланиш йўналишлари 5. иқтисодий ўсишнинг неокейнсча назарияси 6. иқтисодий цикл ва неокейнсчилик назарияси 7. xxi аср бошларида неокейнсчиликнинг трансформациялашуви джон мейнард кейнс (1883 – 1946) инглиз иқтисодчиси ва сиёсий арбоби кейнсчилик иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ғоясига асосланган назария. кейнсчилик – ақшда буюк депрессияга жавоб тариқасида шаклланган иқтисодий назария. талаб таклифни юзага келтиради агар банкдан юз фунт қарз бўлсангиз, сиз муаммога дуч куласиз, қарзингиз мил...

This file contains 23 pages in PPTX format (1.4 MB). To download "ж.м. кейнс таълимоти ва неокейнсчилик", click the Telegram button on the left.