марксизмнинг давлат ва ҳуқуқ таълимоти ва унинг инқирози

DOC 51,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351495640_23457.doc марксизмнинг давлат ва ҳуқуқ таълимоти ва унинг инқирози марксизмнинг давлат ва ҳуқуқ таълимоти ва унинг инқирози режа: 1. марксизмнинг шаклланиш хусусиятлари 2. к.маркс ва ф.энгельснинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари 3. в.и. лениннинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари 4. марксизмнинг амалиётда қўлланиши ва унинг инқирози марксизмнинг пайдо бўлиши ижтимоий-сиёсий фикр тарихида муайян бир босқични ташкил қилади. у европада xix асрнинг 40 йилларида ишчилар синфининг мустақил сиёсий куч сифатида майдонга чиқиши шароитида вужудга келди. бу жараён билан боғлиқ ижтимоий ва синфий зиддиятларнинг кескинлашуви мафкура соҳасида ҳам ўз аксини топди. бу ҳол марксизмнинг ижтимоий-сиёсий фикрнинг бошқа оқимларига нисбатан кескин ва чидамсизлик билан муносабатда бўлишини белгилади. марксизм таълимотига хос бу хусусият уни ижтимоий-сиёсий фикрнинг бошқа оқимларига қарама-қарши қилиб қўйди ва ривожланишига салбий таъсир қилди. марксизм таълимотининг салбий хусусиятларидан яна бири шундаки, у пайдо бўлиши билан ўзини бехато, энг тўғри таълимот деб кўрсатишга уринди, бу хулосаларини ақидалаштира бошлади. бу ақидалаштириш ишига марксизмнинг кўзга кўринган тарғиботчилари к.каутский, г.в.плеханов, …
2
аштириш, фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фикрнинг бошқа оқимларига менсимаслик билан қараш натижасида бу таълимотнинг ўз ақидалари доирасида, биқиқликда қолиб кетишига олиб келди. марксизм коммунизм қуришга қаратилган фаолиятнинг назарий асоси деб таърифланди. бу унинг бирёқлама, ўта сиёсийлаштирилган таълимот сифатида шаклланганлигининг кўриниши эди. 2. к.маркс ва ф.энгельснинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари маркс ва энгельс жамиятни бир босқичдан иккинчи босқичга ўтувчи тарихий жараён сифатида ўргатдилар. улар ижтимоий-иқтисодий формация ҳақидаги таълимотларида жамиятни беш босқичга бўлдилар. ибтидоий тузумдан қулчиликка, ундан феодализмга, сўнг капитализмга ва ундан коммунизмга ўтиш ижтимоий-зарурий жараён деб тушунтирдилар. бу формацион қарашнинг асосий сиёсий мақсади коммунизмни асослашдан иборат эди. марксизмга хос хусусиятлардан яна бири сиёсатга ва мафкурага синфий ёндашишдан иборатдир. жамият ривожининг харакатлантирувчи кучи синфий курашдир, жамият тарихи эса синфлар кураши тарихидан иборатдир, деган ақидага асосланган ҳолда пролетариат диктатурасини ўрнатиш орқали синфсиз коммунистик жамият барпо қилиш мумкин деган хулоса чиқарилди. марксизм таълимотига кўра давлат ижтимоий тараққиётнинг муайян босқичида, ҳукмрон синфнинг қуроли сифатида пайдо бўлган. …
3
зм қуришга интилди. пролетар диктатураси, инқилобий зўрлик тушунчалари абсолютлаштирилди, амалиётда узоқ вақт қўлланилди. бу ўз навбатида, мамлакатда авторитар, буйруқбозлик асосида қурилган давлатнинг шаклланишига олиб келди. ленин ғоялари танқидсиз амалиётга татбиқ қилинди. бу ижтимоий ходисаларга синфий ёндашишда, фалсафа, санъат ва адабиётга синфий-партиявий принципни қўлланишида, динга, бошқа фикр ва қарашларга қарши кескин курашда ёрқин намоён бўлди. ленин меросини илоҳилаштириш бошланди. марксизмнинг хусусий мулкчиликни тугатиш ва унинг ўрнига ижтимоий мулкчиликни ўрнатиш ҳақидаги ғоясининг реал социализм тажрибасида жорий қилиниши жамиятнинг ижтимоий, сиёсий ва маънавий соҳаларида зўравонликка асосланган тадбирларнинг амалга оширилишида намоён бўлди. мулкнинг ялпи давлат ихтиёрида бўлиши, хусусий мулкка ва фуқароларнинг хусусий тадбиркорлик фаолиятига йўл қўймаслик, ҳар бир одамнинг ҳаёти ва меҳнати тўлалигича давлатга қарам эканлиги, моҳиятан демократиянинг йўқлиги, ягона коммунистик мафкурага асосланган сиёсий тоталитаризмнинг хукумронлиги, бозор рақобатлари ва механизмининг йўқлиги оқибатида туғилган товар тақчиллиги социалистик тузимнинг ажралмас белгиларидандир. хамманики, лекин хеч кимники бўлмаган социалистик мулкчиликни ўрнатиш , давлатнинг зўрлик ишлатишига асосланган эди. зўрликка …
4
арча ерда ўртамиёналик ҳукм суриши каби салбий оқибатларга олиб келди. социализм шароитида ўрнатилган тоталитар тизим коммунистик партия сиёсий ҳокимиятидан иборат эди. бу ҳокимиятнинг тузилиши ва амалий фаолияти давлат ва ҳуқуқ шакллари ва принципларини инкор қиларди, уларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қиларди. давлат –ҳокимиятнинг ташкил қилиш ва амалга оширишнинг олий ва ҳуқуқий шакли ҳисобланар эди. тоталитаризм давлатнинг суверенлиги, унинг шакллари, у билан ички боғлиқ бўлган умумий ҳуқуқий нормалар, тартиб ва кўникмалар ўрнига зўрликка асосланган сиёсий ҳокимлик тизими, институтлари ва нормаларни ўрнатади. тоталитаризм ўзининг заифлигини давлат, ҳуқуқий тартиб бордек кўринадиган шакллар билан яширишга уринади. бу ташқий безак тоталитаризмнинг моҳиятини, ғайри ҳуқуқийлигини яшираолмайди. тоталитаризм ҳуқуқ ва давлатни, инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини, фуқаровий жамият мустақиллигини инкор қилади. совет тузуми даврида ҳуқуққа берилган таърифлардан юзаки, демогогик сўз ўйинлари олиб ташланса, ҳуқуқ бу диктаторлик ҳокимиятининг буйруқларидир, деган мазмун қолади халос. ҳуқуқнинг зўрлик ишлатиш қуроли сифатида таърифланиши зўравонлик ва қўрқув хукм сурган шароитда совет юридик фанининг барча тармоқларига …
5
атурасининг буйруқ актлари ва жазолаш муассасалари билан амалга ошира бошлади. реал ҳокимият коммунистик партия қўлига ўтди. турли ваколатли, ижроия ва суд тузилмалари тўлиқ партия қарорларига боғлиқ эди, улар безак вазифасини бажарар эди холос. коммунистик партиянинг пролетариат диктатураси тизимида тутган раҳбарлик роли ҳокимиятнинг бўлиниш принципини инкор қилади. бу ерда социалистик амалиёт барча бошқа муносабатлардаги каби тўлиқ коммунистик таълимотга таянар эди. бу таълимот партиявий-синфий диктатурадан бошқа давлатчиликни тан олмас эди. ўзини обрўсизлантирган (айниқса шахсга сиғиниш, катағонлар даврида) "пролетариат диктатураси" тушунчаси 60 чи йиллар бошида пролетариат диктатурасидан умумхалқ давлатига ўтиш қоидаси билан алмаштирилди. бироқ бу қоиданинг ўзи ҳам, унинг 1977 йил конституциясида ифодаланиши ҳам расмий ҳарактерга эга эди, чунки кпсс раҳбарлиги остидаги пролетар диктатурасининг илгариги базис ва усткурма тузилмалари ҳаммаси ўз жойида, ўзгармаган ҳолда қолди. улар қайта қуриш даврида ҳам ўзгаргани йўқ. 1988 йилда социалистик ҳуқуқий давлатнинг шакллантириш принциплари аҳамиятга эга иш деган қоида эълон қилинди. бироқ бу ҳам сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"марксизмнинг давлат ва ҳуқуқ таълимоти ва унинг инқирози" haqida

1351495640_23457.doc марксизмнинг давлат ва ҳуқуқ таълимоти ва унинг инқирози марксизмнинг давлат ва ҳуқуқ таълимоти ва унинг инқирози режа: 1. марксизмнинг шаклланиш хусусиятлари 2. к.маркс ва ф.энгельснинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари 3. в.и. лениннинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари 4. марксизмнинг амалиётда қўлланиши ва унинг инқирози марксизмнинг пайдо бўлиши ижтимоий-сиёсий фикр тарихида муайян бир босқични ташкил қилади. у европада xix асрнинг 40 йилларида ишчилар синфининг мустақил сиёсий куч сифатида майдонга чиқиши шароитида вужудга келди. бу жараён билан боғлиқ ижтимоий ва синфий зиддиятларнинг кескинлашуви мафкура соҳасида ҳам ўз аксини топди. бу ҳол марксизмнинг ижтимоий-сиёсий фикрнинг бошқа оқимларига нисбатан кескин ва чидамсизлик билан муносабатда бўлишини белгилади. марксизм таъл...

DOC format, 51,5 KB. "марксизмнинг давлат ва ҳуқуқ таълимоти ва унинг инқирози"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.