қадимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари

PPTX 24 sahifa 540,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
презентация powerpoint 3-мавзу. қадимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари режа араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар. исломдаги иқтисодий ғоялар. ғарбий европадаги иқтисодий ғоялар. ўрта аср утопиялари. 1.араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар шарқ мамлакатларида феодал муносабатлар iii-viii асрларда шакллана бошлади. давлат хусусий эгалик ва фойдаланиш учун ер ажрата бошлади. хусусий ер эгалигининг турли шакллари сақлангани ҳолда давлат асосий ва унумдор ернинг эгаси сифатида, зарур пайтда хусусий хўжаликларнинг барча ишларига бемалол аралашиш, ер солиғини йиғиш ҳуқуқини йўқотган эмас. шу сабабли шарқда «давлат феодализми»нинг турли шакллари сақланди ва иқтисодий қарашларда ҳам ўз аксини топди. иқлим ва турар-жой шароити туфайли, бу ерларда деҳқончилик асосан сунъий суғориш асосидагина олиб борилиши мумкин эди. баъзи олимларнинг фикрича, шарқда ерга хусусий мулкчиликнинг йўқлиги ва бунинг асосий сабаби сунъий суғориш эканлигини айтади. ер бор бўлгани билан суғоришсиз ҳосил олиш мумкин эмас эди. суғориш иншоотлари қуриш, таъмирлаш жамоа ихтиёрида бўлган, қишлоқ жамоаси сақланган. шарқ иқтисодий тафаккурининг ривожланишида араб мутафаккири ибн халдун абдурраҳмон абу …
2 / 24
б фикрлари билан тўлдирилади. «савдогар молига нарх қўйишда барча сарф-ҳаражатларни ҳисоблаб нарх ёзади». олимнинг бехосият, мевасиз дарахтлар экишдан четланиш хақидаги фикри ҳам қимматлидир. солиқларни фақат давлат, айрим хукмдорлар фойдасига йиғиш жамият таназзулига олиб келиши айтилади. ибн халдун дастлаб биргаликда «ишлаб чиқариш» фаолиятига катта эътибор берди, жамият моддий қийматлар «ишлаб чиқарувчилар» жамоасидан иборат дейди. у «одамнинг келиб чиқишида меҳнатнинг ўрни»ни очиб беришга ҳаракат қилган. ҳунармандчилик, фан ва санъатнинг ривожи бевосита «меҳнат унумдорлигининг ўсиши» билан боғлиқ дейди. «оддий» ва «мураккаб» меҳнат фарқланган, меҳнат бўлмаса, буюм ҳам бўлмас эди, деган муҳим хулоса чиқарилади. олим фикрларида «зарурий» ва «қўшимча маҳсулот», «зарурий ва қўшимча меҳнат» тушунчалари фарқланади. у «товарнинг истеъмол қиймати» ва «қиймат» тушунчаларини таърифлади. қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик билан бирга савдони ҳаёт учун табиий зарурат деб билган ва физиократлардан илгарилаб кетган. товар қийматига хомашё қиймати, меҳнат воситалари, оралиқ товар ишлаб чиқарувчилар меҳнатининг қиймати киради. у айтадики, айрим ҳунарлар бошқа хунарларни ўз ичига олади: масалан, …
3 / 24
асарлар ёзган. у ўрта асрлар ислом дунёсининг энг йирик заковат эгаларидан бири ҳисобланади. унинг асарлари авлиё томас аквинскийга ўз таъсирини ўтказгалиги маълум. дастлабки вақтларда, бир киши буғдойни эккан, ўрган ва янчган, сўнг хамир қилиб нон ёпган, ваҳоланки бу ҳолат бир оиланинг меҳнати натижаси бўлиши мумкин. ал-ғаззолий ўз даврида битта нон мингта ёки ундан кўпроқ ишчи меҳнатининг маҳсулоти бўлиши мумкинлигини кузатган. кенгайиб бораётган ихтисослашув ва меҳнат тақсимоти иқтисодий алмашинувга олиб келинишини тушуниб, бартернинг қийинчиликларини енгиллаштирадиган пулга бўлган муносабатни кўрсата олган. у давлат харажатлари, солиққа тортиш ва қарз олиш; танга пуллар ва танга пулларнинг арзонлашуви; фоиз ва судхўрлик; қай тарзда энг яхши усул билан солиқ солиш, жамият бўйлаб солиқ юкини енгиллаштириш билан боғлиқ иқтисодий муносабатларни ҳам ўрганди. 2.исломдаги иқтисодий ғоялар. илк феодал муносабатлар ва шу даврдаги иқтисодий ғояларнинг асоси қуръони каримда (арабча қироат, яъни ўқиш) акс этган. vi асрнинг охири-vii асрнинг бошларида арабистонда феодал муносабатларнинг шаклланиши туфайли ягона давлат барпо этишга даъват …
4 / 24
ади ва ёлғон ишлатиш, ўғрилик ва меҳнасиз даромад топиш ман қилинади. аллох таолонинг қуръони каримда қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш (4-сура, 8-оят), етим-есирларга мурувват, хайр-эхсон қилиш (3-сура, 128-оят) ҳақидаги ояти карималаридан келиб чиқадиган ғоялар ҳамда солиқ турлари ва миқдори ҳам катта аҳамият касб этади. етимлар хақига хиёнат қилиш энг катта гуноҳлардан деб эълон қилинган шунингдек, ўзаро ёрдам ҳам (5-сура, 3-оят) зарур, лекин ёмон ишларда ва душманликда эмас дейилади. ояти карима ва ҳадиси шарифларда турли касбларни эгаллаш, айниқса деҳқончилик, қўйчилик билан шуғулланиш, меҳнат қилиш зарурлиги марҳамат қилинган. ислом ақидасида исрофгарчиликка қарши кураш куръони каримдаги «енглар, ичинглар, хадя қилинглар, аммо исроф қилманглар» деган оятлар асосида олиб борилади (бу ҳозирги даврда энг актуал масалага айланган). «дарё бўйида тахорат қилсаларингиз ҳам сувни исроф қилманглар» каби қоидалар айнан ҳозирги замон иқтисодиёти ва экологияси учун ниҳоятда аҳамиятли. ислом ҳуқуқшунослигида фойданинг энг юқори миқдори 10 фоиз қилиб белгиланган. 3. ғарбий европадаги иқтисодий ғоялар. классик ўрта аср …
5 / 24
и, бунда у аристотель ва муқаддас китобларга асосланади. у худони барча бойликлар эгаси деб эълон қилади, лекин хусусий мулкчилик ҳам ҳимоя қилинади, чунки бунда инсоннинг ўз тоифаси, табақасига мос равишда яшашига имконият яратилади. давр тақозосига мос (натурал хўжалик ҳукмрон) равишда давлат ўз-ўзини таъминлаш ғоясини қўллайди, натура шаклидаги бойликка асосий эътиборни қаратади, олтин ва кумушларни сунъий бойлик деб билади. меҳнасиз яратилган бойлик (савдо, судхўрлик) ҳаром деб ҳисобланган. аквинский юқори табақа аҳолисини меҳнаткашлар манфаатини ҳимоя қилувчилар қилиб кўрсатади. шу сабабли бу табақага буюмларни ўз ҳақиқий баҳосидан қимматроқ сотишга рухсат беради. процент (фоиз)ни таваккалчилик тўлови ёки қарз олувчига бериладиган «беғараз совға» деб тушунтиради. у рентанинг эксплуататорлик моҳиятини бўяб кўрсатади ва рента ер эгасига ўз қўл остидагиларни бошқаришдаги меҳнати учун тўланадиган хақ деб баҳолайди. бу билан черков ва феодалларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. бундай иқтисодий ғоялар францияда (никола орем), англияда (джон болл) ҳам вужудга келди. шуни алоҳида қайд этиш зарурки, бу иқтисодий қарашлар синфий ҳарактерга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қадимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари" haqida

презентация powerpoint 3-мавзу. қадимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари режа араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар. исломдаги иқтисодий ғоялар. ғарбий европадаги иқтисодий ғоялар. ўрта аср утопиялари. 1.араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар шарқ мамлакатларида феодал муносабатлар iii-viii асрларда шакллана бошлади. давлат хусусий эгалик ва фойдаланиш учун ер ажрата бошлади. хусусий ер эгалигининг турли шакллари сақлангани ҳолда давлат асосий ва унумдор ернинг эгаси сифатида, зарур пайтда хусусий хўжаликларнинг барча ишларига бемалол аралашиш, ер солиғини йиғиш ҳуқуқини йўқотган эмас. шу сабабли шарқда «давлат феодализми»нинг турли шакллари сақланди ва иқтисодий қарашларда ҳам ўз аксини топди. иқлим ва турар-жой шароити туфайли, бу ерларда деҳқончилик асосан сунъий суғо...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (540,2 KB). "қадимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қадимий динларнинг иқтисодий жи… PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram