тупроқ (эдафик) ва орографик омиллар

DOC 108,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476957922_65720.doc тупроқ (эдафик) ва орографик омиллар режа: 1. тупроқ экологик омил 2. тупроқнинг биотик омиллари. 3. тупроқнинг кислотали муҳитига ўсимликларнинг муносабатлари. 4. тупроқнинг туз режимига ўсимликларнинг реакцияси. макро ва микро элементларнинг ўсимликлар учун аҳамияти. 5. шўрланган тупроқда ўсувчи ўсимликларнинг экологик хусусиятлари. 6. орографик омиллар. таянч иборалар: тупроқ, рельеф, гумус, микробиота, мизабиота, макробиота, псаммофил, фцидофил, базифил, псаммофит, индиферен, эвтроф, олиготроф, мезатроф, галофит. 1. тупроқ экологик омил. тупроқ турли хил омиллар: тоғ жинслари, иқлим, тирик организмлар (ўсимлик ва ҳайвонлар), релеьф, ҳудуд ёши ва инсонларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлган муҳим табиат жисми инъомидир. у асосан емирилган тоғ жинслари - гилдан ва чириндилар - гумусдан иборат. гумус органик олам қолдиғидан, хусусан ўсимликларнинг микроорганизмлар фаолияти натижасида чиришдан ҳосил бўлади. тупроқда бундан ташқари сув ҳаво ва кўплаб тирик организмлар (микроорганизмлар) ҳам бўлади. тупроқ доимо ўзгариб ва ривожланиб турганлиги туфайли турли хил иқлим шароитида ҳар хил тупроқ турлари учрайди. масалан, ҳамдўстлик давлатлари ҳудудида юздан ортиқ тупроқ хили …
2
нинг юқорига кўтарилувчи оқими яъни сувнинг ўсимлик бўйлаб юқорига кўтарилиши камаяди. тупроқ таркибида гумус моддаси миқдори кўп бўлса, бу тупроқлар унумдор ҳисобланади. 2. тупроқнинг биотик омиллари. тупроқда ўсимликлар ва ҳайвонларнинг парчаланишидан ҳолган қолдиқларидан ташқари яна юқори ўсимликлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳар хил микро ва макроорганизмлар кўплаб учрайди. ана шу хилдаги организмларни ю.одум (1975) қўйидаги гуруҳларга ажратади: микробиота - бактериялар, замбуруғлар, тупроқ сувўтлари ва содда ҳайвонлар; мезобиота - нематодлар, каналар, кичик ҳашорат ва бошқа организмларнинг личинкалари; макробиота - ўсимликларнинг илдизлари, йирик ҳашоратлар, ёмғир чувалчанглари. шулар орасида энг муҳим экологик аҳамиятга эга бўлганлари тупроқдаги хлорофилсиз организмлар (бактериялар, замбуруғлар, актиномицетлар, инфузориялар, амёбалар, қориноёқлилар ва бошқалар) ҳисобланади. микрорганизмлар кул моддаси ва азот кўп бўлган боғ-роғлар ва шунга ўхшаш маданий тупроқларда жуда кўп миқдорда бўлади. илдиз ва унинг атрофидаги тупроқлар микроорганизмларга айниқса бойдир (ризосфера). микроорганизмлар миқдори фақатгина тупроқ структурасигагина эмас балки ўсимлик турига ҳам боғлиқ. люпин, беда, себарга, нўхат ва шу каби дуккакли …
3
нки айнан шу даврда микроорганизмларнинг ўсишини ва ривожланишини тезлатувчи органик моддалар илдизлар томонидан кўп ҳосил бўлиб туради. шуни таъкидлаш лозимки тупроқнинг гумусли қаватида микроорганизмлар кўп бўлади. а.н.красильниковнинг ёзишича (1958 й.) тупроқнинг ҳайдаладиган қаватида гектарига 10 т. га тўғри келадиган бактериялар, замбуруғлар, сув ўтлари, актиномицетлардан ташкил топган тирик масса учрар экан. бундан ташқари ҳайдаладиган тупроқларда гектарига тахминан 350 г/л ёмғир чувалчанги тўғри келади. юксак агротехник қоидаларга амал қилинган ерларда эса, уларнинг миқдори бир тоннагача боради. уларнинг бир йил давомида овқат ҳазм қилиш тизимидан ўтказган тупроғи гектарига 12 тоннадан 100 тоннагача ёки 7 мм қилинликдаги тупроқни ташкил этади. шундай қилиб, юқори ўсимликлар ризосфераси тупроқнинг органик ва минерал бирикмаларини парчалаб турадиган микроорганизмларнинг яшаши учун энг қулай зона ҳисобланар экан. гумус қаватида кўпинча бактериялар кўп учрайди лекин сувўтлари, замбуруғлар ва актиномицетлар ҳам тупроқ ҳосил қилишда муҳим роль ўйнаб, юқори ўсимликлар яшаши учун зарурдир. уларнинг ҳаммаси тупроқдаги ўсимлик қолдиқларини парчалаб тупроқ унумдорлигини, унинг таркибидаги минерал …
4
икроорганизмлар ҳаёт фаолияти учун энг қулай шароитидир. ана шундай қулай шароитда тупроқ ҳаво ва сув билан яшаш таъминланган ва натижада аммонификация ва нитирификация жараёнлари интенсив бўлиб туради. тупроқнинг кислотали ҳолати ҳам микроорганизмлар ривожланиши учун муҳимдир. нейтрал ва ишқорли тупроқларда бактериялар ва актиномицетлар, кислотали тупроқларда эса замбуруғлар кўп бўлади. тупроқ таркибида учрайдиган микроорганизмлар тупроқ хилигагина эмас балки юқорида кўрсатилгандек, турли хил экологик омилларга бевосита боглиқ. 1 г тупроқда 300 дан 3000 млн. гача мироорганизмлар учраши мумкин. тупроқ заррачаларининг донадорлиги ҳам ҳайвонлар учун экологик аҳамиятга эга. баъзи ҳайвонлар тупроқни ковлаб ҳаёт кечиради. ҳашаротларнинг личинкалари тошлоқли тупроқларда яшай олмайди. ковлаш хусусиятига эга бўлган пардаканотлилар тухумларини ер ости бўшлиқларга, кўпчилик чигирткалар ҳам тухумини ғовак тупроққа қўйишга мослашган. тупроқ остида яшовчи ҳайвонлар учун ёруғлик унча катта аҳамиятга эга эмас. тупроқнинг чуқур қатламларида ҳарорат ҳам ўзгармайди. кислороднинг миқдори эса камайиб углерод икки оксиди ортиб боради. тупроқ намлиги биргина ўсимликлар учун эмас, балқи ҳайвонлар учун ҳам аҳамияти …
5
инг кўплиги) актив бўлиши мумкин, унинг активлиги рн нинг катталигига боғлиқ. рh - 7 бўлса бу нейтрал реакцияли муҳит бўлиб бунда водород карбонат ангидрид ионлари бир хил бўлади. кислотали муҳитли тупроқларда рh 7 дан паст ва ишқорли муҳитли тупроқларда рh 7 дан ортиқ бўлади. тупроқ эритмасининг реакция чегараси катта бўлиб, у рh - 3-3,5 дан (торфли тупроқларда) рh - 10-11 гача бориши мумкин (шўрхок ерларда) тупроқ эритмасининг реакцияси иқлим, ўсимликлар, жинслар, сизот сувлари, рельеф, ўғитлар ва шу каби бошқа омилларга боғлиқ бўлади. шунинг учун тундра ва ўрмон зонасининг тупроқлари кўпинча кислотали эритмага эга, чунки бу ерларда иссиқлик етишмаслиги ва намликнинг ортиқчалиги ўсимлик қолдиқлари парчаланаётганда кўпинча кислоталарнинг кўп ажралиб чиқишини таьминлайди. шимолдан жанубга борган сари тупроқ эритмасининг кислотали муҳити камайиб боради ва иссиқ дашт ва айниқса марказий осиёнинг чўл зоналарида кислота камроқ ҳосил бўлади, ҳосил бўлган кислоталар ҳам оҳак ёрдамида нейтраллашади чунки бу тупроқларда оҳак ҳосил қилувчи жинслар кўп. шунинг учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тупроқ (эдафик) ва орографик омиллар" haqida

1476957922_65720.doc тупроқ (эдафик) ва орографик омиллар режа: 1. тупроқ экологик омил 2. тупроқнинг биотик омиллари. 3. тупроқнинг кислотали муҳитига ўсимликларнинг муносабатлари. 4. тупроқнинг туз режимига ўсимликларнинг реакцияси. макро ва микро элементларнинг ўсимликлар учун аҳамияти. 5. шўрланган тупроқда ўсувчи ўсимликларнинг экологик хусусиятлари. 6. орографик омиллар. таянч иборалар: тупроқ, рельеф, гумус, микробиота, мизабиота, макробиота, псаммофил, фцидофил, базифил, псаммофит, индиферен, эвтроф, олиготроф, мезатроф, галофит. 1. тупроқ экологик омил. тупроқ турли хил омиллар: тоғ жинслари, иқлим, тирик организмлар (ўсимлик ва ҳайвонлар), релеьф, ҳудуд ёши ва инсонларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлган муҳим табиат жисми инъомидир. у асосан емирилган тоғ жинслари - гилдан ва ч...

DOC format, 108,0 KB. "тупроқ (эдафик) ва орографик омиллар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.