баёний ҳаёти, ижоди ва адабий мерос

DOC 53,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662752680.doc баёний ҳаёти, ижоди ва адабий мерос режа: 1. баёний яшаган оилавий ва адабий муҳит; 2. баёний ижодининг ўрганилиши; 3. баёний тарихчи олим ва таржимон; 4. баёнийнинг адабий илмий мероси. муҳаммад юсуф баёний 1858 йили хива хонларидан бири 1804-1806 йиллари хонлик қилган элтузархоннинг ўғли бобожонбек оллоберди тўра оиласида туғилган. у ёшлигидан сарой муҳитидаги мактаб ва мадрасада замонасининг забардаст олим муаллимларидан сабоқ олиб улғаяди. мунис ва огаҳийлар таъсирида дунёқараши шаклланади. алишер навоий, фузулий, бедиллар шеъриятини меҳр билан мутоала қилиш билан бирга араб ва форс тилларини ҳам қунт билан ўрганади. саройда тез-тез бўлиб турадиган навоийхонлик, фузулийхонлик сингари шеърхонликларнинг ёш муҳлии сифатида доим иштирокчиси бўлар эди. унга айниқса, огаҳий ижоди ёқар эди. унинг ғазалларига ташаббулар қилиш билан шеърият оламига кириб келган муҳаммад юсуф, ўзи билган ҳақиқатни мисраларга туширишини ижодий усул сифатида қабул қилган. эҳтимол таҳаллус танлашига ҳам ўзидаги манашу хусусият сабаб бўлгандир. илмга чанқоқ муҳаммад-юсуф хонлик маъмуриятида хизмат қилишдан кўра адабиёт ва илм …
2
ф.а.нинг «ўзбек адабиёти» iv томлигининг iv-.i-китобида баёний адабий меросидан намуналар берилган. шунингдек ўша йили нашр этилган +.мунировнинг «мунис,огаҳий ва баёнийнинг тарихий асарлари» манографиясида хам баёнийнинг адабий мероси ҳақида маълумот берилган. муҳаммадюсуф баёний 1858 йили хивада бобожонбек оиласида туғилган. бобожонбек 1804 йили 06 йилларда хива хони бўлган элтўзархонинг ўғли эди. муҳаммадюсуф эса элтўзархонинг набираси эди. муҳаммюсуф ёшлигидан илмга чанқоқ эди. унинг болалиги эзгуликка даъват этувчи олиму фозиллар даврасида ўтади. шунинг учун у диний ва дунёвий илимлар кенг ва чуқур ўрганади, ихлос қўяди хонлик ишларига аралашмайди. у ўз замонасининг машхур шоири, тарихчи олими, мусиқашуноси, хаттоти ва таржимони бўлиб етишади. араб, форс тилларини яхши билган, табобат илмини пухта ўрганган олим сифатида донг таратади. у сулс, куфий, райхоний, шикаста хатларини яхши ўзлаштирган, танбур чертиш ва ғижжак чалишда ҳам моҳир бўлган. у ўзига баёний тахалусини танлаган. баёнийнинг бир девони, хоразм тарихига оид икки тарихий асари ва таржималари бизгача сақланган. баёний ўз даврининг атоқли шоирларидан бўлиб, …
3
и асарни ўзбек тилига таржима қилган. асар муқаддимасида баёнийнинг ўзи қуйидаги маълумотларни келтиради. «ўқувчиларга маълум бўлсинки «сақоифул аҳбор» китоби араб ажам, турк, рум, рус, фаранг, хинд, арман ва умуман ҳамма мамлакатларда бўлган тарихий воқеаларни ўз ичига олувчи бир асардир» шунингдек баёний а. навоий мухитида яшаган шоир ва тарихчи мухаммад ал хиравий-биноийнинг 1512 йили ёзилган «шайбонинома» асарини ҳам форсчадан ўзбек тилига таржима қилган. асар муқаддимасида шоир таржимон баёний ниҳоятда камтарлик билан битган қитъада: бу номага ким баёний урди қаламин, юз минг ташвиш била этди рақамин. ким кўрса хатосин этгай албатта саҳиҳ, зинҳор дариғ қилмагай карамин. баёнийнинг ўз қўли билан ёзилган бу китоб, жуда қимматли нусҳадир. китоб мутаржимнинг дастхатида эканлигини яна ўша муқаддимадаги «фақир, ҳақир мутаржим-баёнийнинг хотирига андоғ хутур этадирким, шайбонийхон хоразмни олиб, андин сўнг қайтиб, бухорога боргандир. анинг тафсили бу нусҳада саҳват қолибдур, ё буким бурунги нусҳада ушбу ердин бир неча варақ тушиб, йўқ бўлган экан» - дея оригиналга ўз муносабатини …
4
на урганч сафарларидан пойтахтга қайтиши «хевақ аҳолилари» учун байрамдай бўлди, бутун хиваликлар «хон истиқболига» чиқдилар ва улар қаторида баёний ҳам бор эди. баёний хон учун иккита совға тайёрлайди, бири подшоҳ феруз буйруғини адо этиб, «тарихи таборий» таржимасини тамомлайди, иккинчиси сафардан қайтиш шарафига ғазал битади. бу ҳақда шоирнинг ўзи шундай дейди: «фақирға китоби «тарихи таборий»ни форсий тилидин турк тилига таржима этмак хизматин буюриб эрдилар. бу сабабдин рикоби ҳумоюнда кета олмай амри олийлари била қолиб эрдим. ман ҳам истиқболлариға чиқиб дуо қилдим. чун ғоят шон-шавкату шиквайи ҳашмат била келиб шаҳарга кириб келиб тахти давлатда қарор тутдилар, мунинг сўнгғи куни бир ғазалниким таҳнияти (қутлаш) қудумлари учун битиб эрдим, ҳазратларига ул ғазални берилди. ул ғазал будур: сафардин қайтибон нусрат била шоҳи жаҳон келди. ҳамоно элни жонсиз танларга тоза жон келди... адолатни шиор айлаб, фасод аҳлини хор айлаб, карамлар ошкор айлаб шаҳи гетиситон келди...» эртасига баёний «қаю шоҳким , шоҳлар шоҳи» бўлган феруз ҳазратларига қасида …
5
сар тарихий жиҳатдангина эмас, балки бадиий жиҳатдан ҳам аҳамиятлидир. чунки асар жуда содда, халқона тилда битилган, ёзишда муаллиф тушунилиши қийин бўлган сўзлардан қочади. мазкур асар тарихий жиҳатдан жуда қимматлидир, у хоразм хонлиги тарихини, умуман, ўзбекистон тарихининг бир бўлагини ўрганишда катта аҳамиятга эга бўлган манба бўлиб хизмат қилади. муаллиф бу асарда хоразм хонлигини чор россияси томонидан босиб олиниши воқеаларига муфассал тўхталган эди. шаҳарлардаги талон-тарожликлар, аҳолининг қирғинга учраганлиги, халқнинг моддий ва маънавий жиҳатдан топталганлиги, чор генералларининг ваҳшиёна сиёсати – буларнинг ҳаммаси баёний томонидан чуқур таассуф билан тасвирланади. булардан ташқари, асарда ерга бўлган эгалик ва солиқ билан боғлиқ масалалар ҳам кенг баён этилган. маълумки, хева хонлигида муҳаммад раҳимхон феруз даврида мамлакат равнақи, илм-фан, маориф ва маданият ишларига катта эътибор берилган. хоннинг ўзи тез-тез хевадаги “араб муҳаммадхон”, “муҳаммадаминхон” каби мадрасаларда бўлиб, бу ердаги ўқиш-ўқитиш ишларини назорат қилиб борар, муллаваччаларга хазина ҳисобидан моддий ёрдам қилиб турар эди. баёний булар ҳақида «шажараи хоразмшоҳий»да батафсил маълумотлар берган: …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"баёний ҳаёти, ижоди ва адабий мерос" haqida

1662752680.doc баёний ҳаёти, ижоди ва адабий мерос режа: 1. баёний яшаган оилавий ва адабий муҳит; 2. баёний ижодининг ўрганилиши; 3. баёний тарихчи олим ва таржимон; 4. баёнийнинг адабий илмий мероси. муҳаммад юсуф баёний 1858 йили хива хонларидан бири 1804-1806 йиллари хонлик қилган элтузархоннинг ўғли бобожонбек оллоберди тўра оиласида туғилган. у ёшлигидан сарой муҳитидаги мактаб ва мадрасада замонасининг забардаст олим муаллимларидан сабоқ олиб улғаяди. мунис ва огаҳийлар таъсирида дунёқараши шаклланади. алишер навоий, фузулий, бедиллар шеъриятини меҳр билан мутоала қилиш билан бирга араб ва форс тилларини ҳам қунт билан ўрганади. саройда тез-тез бўлиб турадиган навоийхонлик, фузулийхонлик сингари шеърхонликларнинг ёш муҳлии сифатида доим иштирокчиси бўлар эди. унга айниқса, огаҳий иж...

DOC format, 53,5 KB. "баёний ҳаёти, ижоди ва адабий мерос"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.