хива хонлиги оллоқулихон даврида” 1825-1842 йиллар («риёз уд-давла» қўлёзма асари асосида)

DOCX 200,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
хонлиги оллоқулихо.docx хива хонлиги оллоқулихон даврида” 1825-1842 йиллар («риёз уд-давла» қўлёзма асари асосида) м у н д а р и ж а кириш - 3 бет i боб. хива хонлиги хvi-xix аср биринчи чорагида 1.1. хива хонлигининг ташкил топиши - 13 бет 1.2. оллоқулихоннинг давлат тепасига келиши - 16 бет ii боб. оллоқулихон даврида хонликнинг ички аҳволи: 2.1. хонликнинг сиёсий бошқарув тизими - 24 бет 2.2. деҳқончилик ва суғориш тармоқлари - 56 бет 2.3. маданий ҳаёт - 67 бет iii боб. оллоқулихоннинг ташқи сиёсати: - 90 бет 3.1. хива ва россия муносабатлари - 91 бет 3.2. хиванинг бухоро амирлиги ва ғўқон хонлиги билан алоқалари - 119 бет 3.3. хиванинг ҳирот ва эрон билан муносабатлари - 133 бет хулоса - 137 бет манбалар ва адабиётлар - 140 бет к и р и ш мавзунинг долзарблиги. мустабидлик даврида ўзбек халқининг тарихи атайлаб бузиб кўрсатилди. уни тадқиқ ва таҳлил этиш фақат ҳукмрон тузум …
2
ҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди. 1998 йилнинг 26 июль куни бир гуруҳ тарихчи олимлар билан бўлган учрашувда президент ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихининг ёзилишида ҳануз асосан ўарб адабиёти манбаларидан фойдаланилаётганлиги, бунинг натижасида эса тарихнинг холисона ёритилмаётганлиги ҳақида афсус билан гапирди ва улуғ аждодлар битган бебаҳо қўлёзма асарлар ҳали ҳам назардан четда қолаётганлигига алоҳида урғу бериб ўтди. ушбу фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бой ўтмишнинг тўла ёритилмаган мўъжаз бир қисми - хива хонлигида хiх аср иккинчи чорагида юз берган сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий воқеаларни илмий холис ўрганиш ва бирламчи ёзма манбалар асосида таҳлил этиш тарихнавислик олдида турган долзарб вазифалар сирасига киради. мавзунинг зарурлиги ҳам шу билан белгиланади. мавзунинг ўрганилиш даражаси. хива хонлигида xix асрда кечган ижтимоий-сиёсий жараёнларни ўзида акс эттирган манбалар етарли даражада бўлгани ҳолда, афсуски, мазкур давр, хусусан, оллоқулихон (1825-1842) ҳукмронлик қилган йиллар ҳанузгача махсус ўрганилмай қолмоқда. ваҳоланки, ўн тўққизинчи …
3
бу нодир қўлёзмалар силсиласига ўз муносабатини билдириб ўтаркан, бу соҳада ҳали мукаммал асар ёзилмаганлиги ва бу ишни амалга ошириш марказий осиё тарихчилари олдида турган долзарб илмий муаммолардан бири эканлигини таъкидлаб ўтади. унингча, хива хонлигининг тарихи бўйича яратилган кўплаб асарлар мунис ва огаҳийнинг қўлёзмаларидан фойдаланилмаганлиги учун ҳам илмий жиҳатидан мукаммал тадқиқотлар қаторига кирмайди[footnoteref:1]. [1: брегель ю.э. письменные памятники востока. историко-филологические исследования, 1969. ежегодник. -м.: наука, 1972. 309 с. ] тўғри, я.ўуломов[footnoteref:2], м.йўлдошев[footnoteref:3], т.неъматов5, ғ.муниров[footnoteref:4], б.маннонов7 каби олимлар хива хонлиги тарихини, шу жумладан оллоқулихон даврини ёритишаркан, огаҳийнинг юқорида санаб ўтилган асарларига мурожаат қилганлар. лекин, афсуски, замонанинг зайли билан уларнинг имкониятлари чекланган эди. шўролар даврида бошқа тарихий асарлар каби огаҳий қўлёзмалари "сарой тарихнавислиги маҳсули" сифатида баҳоланиб, атайлаб назардан четда қолдирилди. [2: ўуломов я. хоразмнинг суіорилиш тарихи. -т.: ўз фан, 1959. 323 б. ] [3: йўлдошев м.й. хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. -т.: ўздавнашр, 1959. 363 б. 5 неъматов т. хива …
4
давла" асари алоҳида диққатга сазовордир. зеро, ушбу манба хива хонлигининг оллоқулихон бошқарган ўн етти йиллик даврининг энг муҳим воқеалари баёнига бағишлангани ҳолда шу вақтгача илмий муомалага киритилмаган. диссертациядан мақсад ҳам "риёз уд-давла" асари асосида ҳамда қўшимча манба ва адабиётларни жалб этган ҳолда тилга олинган йиллар тарихини таҳлил этишдир. тадқиқотнинг манбавий асослари. огаҳий "риёз уд-давла" асарини оллоқулихон вафотидан тахминан бир ярим йил ўтгандан сўнг, 1844 йилда муҳаммад ўқуб меҳтарнинг ҳомийлигида ёзган. асар шуниси билан қимматлики, у ўн етти йил давомида хива хонлигида содир бўлган асосий воқеаларни қамраб олади. ғўлёзмадан ўша даврдаги давлат тузуми, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, ташқи сиёсат, қўшни давлатлар билан олиб борилган дипломатик ва савдо алоқалари, маданий қурилишлар, суғориш иншоотлари, ўзбек, қозоқ, туркман, қорақалпоқ халқларининг яшаш тарзи ва ўзаро муносабатлари, ўша даврда халқ орасидан чиққан ёрқин сиймолар, табиат ҳодисалари ва географик номлар тўғрисида қимматли маълумотларни билиб олса бўлади. бу асардан ўз вақтида кўчирилган иккита нусха ўзбекистон фанлар академияси абу райҳон беруний …
5
сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий воқеаларга оид маълумотлар олинди. "тарихи хавонин" асари муаллифи комёб оллоқулихоннинг тахтга ўтирган вақти, унинг даврида хонлик ҳаётида рўй берган сиёсий, ижтимоий, маданий ҳаёт ва ҳорижий мамлакатлар билан бўлган алоқалар тўғрисида маълумот бериб кетади. мавзуни ёритишда баёнийнинг "шажараи хоразмшоҳий" ва "хоразм тарихи" асарларида келтирган айрим маълумотлардан фойдаланилди. 8 муниров ј хоразмда тарихнавислик. т.: 2002. -191 б. 9 муниров ј. мунис, огаҳий ва баёнийларнинг тарихий асарлари. -т.: ўзфа, 1960. -б.43. иккинчи гуруҳ - рус манбалари жумласига xix асрда хива хонлигига ташриф буюриб ўз таассуротларини ёзиб қолдирган ҳарбийлар, дипломатик миссия вакиллари, сайёҳлар, савдогарларни кўрсатиш мумкин. булар ўз эсдаликларида оллоқулихон ва ундан олдинги даврдаги хива хонлигидаги сиёсий вазият, давлат тизими, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, хусусан, ҳунармандчилик, савдо, шаҳарлар топографияси, маданий ҳаёт бўйича қимматли маълумотлар қолдирганлар. н.муравьев, г.данилевский, абросимов (журналда унинг исми шарифи берилмаган) каби муаллифлар шулар жумласига киради. "путешествие в туркмению и хиву в 1819-1820 гг." асарининг муаллифи н.муравьев оллоқулихоннинг валиаҳдлик даврида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хива хонлиги оллоқулихон даврида” 1825-1842 йиллар («риёз уд-давла» қўлёзма асари асосида)" haqida

хонлиги оллоқулихо.docx хива хонлиги оллоқулихон даврида” 1825-1842 йиллар («риёз уд-давла» қўлёзма асари асосида) м у н д а р и ж а кириш - 3 бет i боб. хива хонлиги хvi-xix аср биринчи чорагида 1.1. хива хонлигининг ташкил топиши - 13 бет 1.2. оллоқулихоннинг давлат тепасига келиши - 16 бет ii боб. оллоқулихон даврида хонликнинг ички аҳволи: 2.1. хонликнинг сиёсий бошқарув тизими - 24 бет 2.2. деҳқончилик ва суғориш тармоқлари - 56 бет 2.3. маданий ҳаёт - 67 бет iii боб. оллоқулихоннинг ташқи сиёсати: - 90 бет 3.1. хива ва россия муносабатлари - 91 бет 3.2. хиванинг бухоро амирлиги ва ғўқон хонлиги билан алоқалари - 119 бет 3.3. хиванинг ҳирот ва эрон билан муносабатлари - 133 бет хулоса - 137 …

DOCX format, 200,4 KB. "хива хонлиги оллоқулихон даврида” 1825-1842 йиллар («риёз уд-давла» қўлёзма асари асосида)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.