xvii-xix асрларда адабий тил

DOC 135,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405845972_56800.doc xvii-xix асрларда адабий тил xvii-xix асрларда адабий тил режа: 1. xvii-xix асрлардаги ижтимоий сиёсий аҳвол. 2 xvii-xix асрларда яратилган адабий манбаларда алишер навоий аъанасининг давом этирилиши. 3. бу даврнинг диалектал мураккаблиги. 4. бу давр адабий тилининг демократлашуви. 5. ижодкорлар асарларининг тил хусусиятлари. ўзаро феодал урушлар, бухоро ва хева хонликларининг эрон давлати билан урушга мамлакатда иқтисодий ва маданий тушкунликни янада кескинлаштирар эди. шунинг учун ҳам бу даврда ижод этган шоир ва ёзувчиларнинг асарларида меҳнаткаш омманинг жабр кўришлари ўзининг аксини топган эди. бу давр шуниси билан характерлики, унда бадиий стилда ҳажвия стили кенг қўлланишда бўлди. бу даврнинг адабий тили маҳаллий шеваларга таянган ҳолда ривожланди. xvii-xix асрлардаги ўзбек адабий тилини ўрганишда ўша даврда яратилган тарих асарлари, тазкиралар, шоирларнинг ижодлари асосий манбаа бўлади. иқтисодий ва маданий ҳаётдаги тушкунликка қарамасдан хii-х1х асрларда қатор тарих, география, фалсафа, тил, адабиёт ва бошқа соҳаларга доир асарлар яратилди. булар орасида саид муҳаммад тохир бин абулšосимнинг «ажойиб-ут-тақобат» номли географик …
2
фузулий шеърияти тилининг таъсири натижасида пайдо бўлган. бу давр демократик шоир ва ёзувчилар ижодида умум ўзбек адабий тили традицияси мустаҳкамланиб, мукаммаллашиб келди. бунинг ёрқин далилини турди асарларида кўрамиз. турди асарларининг тил ва услуби шоир турди xvii асрнинг охирида бухорода ижод этган демократик тенденциядаги адабиётнинг йирик намояндасидир. турди ижодида сатира асосий ўринни эгаллайди. маълумки, сатира жанрида ижод этиш маълум даражада шоирдан кўтаринки услубдан воз кечиб, халқ жонли тилига хос услубда асар яратишни талаб қилади. шу туфайли ҳам турди шеърларида халқ тилида қўлланадиган лексика кўплаб акс этган. масалан, «субхонқулихон тўғрисида ҳажвия» шеърида оғзаки нутққа хос бўлган кўр, кўппак, қумалоқ, қирчону ва бошқа сўзлар қўлланган. шу шеърдан олинган қуйидаги парчада бунинг исботи кўринади: едингиз барчангиз итдек фуқаронинг этини, касб илә мāлын алыб, қоймадингиз битини, қамчылар дағ салыб буганға, тилиб битини йардыңыз заҳрāсыны (ичидан) алыб өтини болмады кам бу раият башыдан ҳеч тайақ. бу банддаги шеърда ҳам едингиз, итдек, этини, молин, битини, буйунга, тилиб, …
3
н: туфрāғда жāн битсә, равāдүр, не ажаб гүл мух сарви сихл этди ниҳāн көзләри шаҳлā. ўғуз тилларига хос жўналиш келишиги (-а/ә аффикси) формасида (етмадим ҳеч ера бу қофия паймолиғдин), ўтган замон аниқ феълининг биринчи шахс бирлигининг-диман (ёт мандин ким булур яхши замонлар кўрдиман) аффикси билан ҳосил қилинишида, ҳозирги-келаси замон феълининг -ман, (била олмон бу дудаул рахши рустам ё паризод) аффикси билан, сифатдошнинг -ан (барча бўйнига салан бу риштани қат этмади) аффикси билан ҳосил қилинишида, ҳаракат номига жўналиш келишиги аффикси қўшилганда, унда фонетик ўзгариш юз беришида (зарни жам айламага ҳирсу ҳаво беш тутуб; юзини кўрмага ҳасратда бўлдум эшитиб номи) кўринади. шундай қилиб, турди бир томондан улуғ навоий традицияларини давом эттирган бўлса, иккинчи томондан озарбайжон шоири фузулий ижодидан таъсирланди. шу туфайли адабий тилда алишер навоий анъаналарини сақлаган бўлса, иккинчи томондан ўғуз тили элементларидан фойдаланди. абулғози баҳодирхон асарларининг тил ва услуби xvii-xix асрларда яратилган асарларда икки хил тенденция мавжуд эди. биринчи тенденция шундан …
4
ҳукмдор оиладан чикқан, муаллифлар феодализмни мангу тузум деб, халқли ҳукмдорларга итоат эттириш учун асарни халқ тушунадиган тилда ёзишга ҳаракат қилар эдилар. шунинг учун ҳам абулғози ўзининг тарих асарлари бошқа тарихлардан фарқли эканини таъкидлаб, қуйидагиларни ёзади: «барча билингки, биздин бурун туркий тарих айтқанлар арабий луғатларны қошиб турурлар ва туркийни ҳам сажъ қылыб турурлар. узларининг ҳунарлари ва устазларыны халққа маълум қылмақ учун. биз мунларнинг ҳеч кайсысыны қылмадуқ, анинг учунким, бу китобны ўқуғучы ва тынглағучи, албатта, турк болғусы турур: бас, туркларга туркона айтмак керак, то уларнинг барчасы фаҳм қылғайлар». «шажараи тарокима»дан олинган бу фикрни «шажараи турк» дан олинган қуйидаги парча яна ҳам ойдинлаштиради: «ҳамма улуғлар, ҳам оддий кишилар тушунсун теб, мен бу тарихни туркий тили била айтдим. туркийни ҳам андоқ айтубменким, беш яшар ўғлон ҳам тушунур. тушунуш осон бўлсун теб, мен чиғатой туркисиндин, форсича ва арабчадин бир дона ҳам сўз қўшмадим «. ҳақиқатан ҳам, абулғози асарларининг тилини кузатар эканмиз, унда санъаткорларча бадиий қайта …
5
рактерли хусусият шундаки, тушум келишигининг -н/ин//ын аффикси билан ҳосил қилинган формаси ҳам қайд қилинади: кочларын (хотинларини) ва келинләрин чақириб.., маълумки, бундай қўлланиш асосан поэзия жанрига хосдир. iii шахс кишилик олмош ан, улар алар тарзида қўлланган. буйруқ-истак майлининг 1 шахс кўплиги -алың//али аффикси билан ҳосил қилинган. эмди шаҳ; маликни айталинг. ууртни бузали тесалар. шундай қилиб, абулғози асарларида адабий тил сўзлашув тилини яқинлаштиришга ҳаракат қилди ва унинг асари адабий тилда халқ тили элементларининг мустаҳкамланиши учун муносиб ќисса бўлиб қўшилди. мунис асарларининг тил ва услуби xvii-xix асрлар адабий тилининг тараққиётида, унинг жонли сўзлашув тили хлсобига бойиб боришида бобораҳим машраб (1657-1711), вафоий (ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўла маълумот йўқ), муҳаммадризо огаҳий, паҳлавонқули равнақ, муҳаммадниёз нишотий, мужрим-обид, шермуҳаммад каби шоир ва ёзувчиларнинг роли каттадир. шундан биз мунис, гулханий ва махмур асарларининг тил хусусиятлари билан танишамиз. муниснинг лирик шеърлари девон сифатида тўпланган бўлиб у «мунис-ул-ушшоқ» деб аталади. шунингдек, у «фирдавс-ул-иқбол» тарихий асарининг ҳамда педагогика ва тилшуносликка …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xvii-xix асрларда адабий тил" haqida

1405845972_56800.doc xvii-xix асрларда адабий тил xvii-xix асрларда адабий тил режа: 1. xvii-xix асрлардаги ижтимоий сиёсий аҳвол. 2 xvii-xix асрларда яратилган адабий манбаларда алишер навоий аъанасининг давом этирилиши. 3. бу даврнинг диалектал мураккаблиги. 4. бу давр адабий тилининг демократлашуви. 5. ижодкорлар асарларининг тил хусусиятлари. ўзаро феодал урушлар, бухоро ва хева хонликларининг эрон давлати билан урушга мамлакатда иқтисодий ва маданий тушкунликни янада кескинлаштирар эди. шунинг учун ҳам бу даврда ижод этган шоир ва ёзувчиларнинг асарларида меҳнаткаш омманинг жабр кўришлари ўзининг аксини топган эди. бу давр шуниси билан характерлики, унда бадиий стилда ҳажвия стили кенг қўлланишда бўлди. бу даврнинг адабий тили маҳаллий шеваларга таянган ҳолда ривожланди. xvii-xix асрл...

DOC format, 135,5 KB. "xvii-xix асрларда адабий тил"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xvii-xix асрларда адабий тил DOC Bepul yuklash Telegram