бадиий тасвир ва ифода воситалари

DOC 90,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662752689.doc бадиий тасвир ва ифода воситалари бадиий тасвир ва ифода воситалари режа: 1. тасвир ва ифода воситалари ҳақида умумий тушунча. 2. тилдан фойдаланишда нормадан "оғиш" тушунчаси ва унинг турлари. 3. лексик сатхдаги нормадан оғиш: "сўз танлаш" асосида тасвирийлик ва ифодавийликни кучайтириш. 4. троп(кўчим) семантик сатхдаги нормадан оғиш сифатида. тропнинг асосий турлари. бадиий тилнинг энг муҳим специфик хусусиятлари сифатида образлилик ва эмоционалликни кўрсатдик. бадиий асарда тасвирланаётган нарсани жонли тасвирлаш, ҳис-туйғу ва кечинмаларни ёрқин ифодалашга хизмат қилувчи воситаларни умумлаштириб "бадиий тасвир ва ифода воситалари" деб аталади. аввалги фаслда айтилганидек, бадиий тасвир ва ифода воситалари бадиий тилнинг белгиловчи хусусияти эмас, балки белгиловчи хусусият бўлмиш образлилик(тасвирийлик) ва эмоционалликни кучайтирувчи унсурлардир. айтиш керакки, бу тушунча адабиётшуносликда "поэтик воситалар", "синтактик фигуралар", "стилистик фигуралар" каби номлар билан ҳам юритилади. шуни ҳам ёдда тутиш лозимки, бу воситаларнинг буниси тасвир, буниси ифода воситаси дейишлик ҳам номақбул, чунки бадиий адабиёт сўз воситасида тасвирлайди ва шу тасвир орқали ифодалайди. яъни, кўп …
2
бўлишига, ифодавийликнинг кучайишига хизмат қилади. лексик сатхдаги нормадан оғиш ёзувчининг умумхалқ тили базасидаги лексик воситалардан фойдаланишида кўринади. маълумки, умумхалқ тилидаги сўзлар ўзларининг номинатив ҳолатида ҳам тасвирийлик ва ифодавийлик имкониятлари жиҳатидан фарқланади. яъни, ижодкор ифода ва тасвирни сўз маъносига дахл қилмаган ҳолда, мавжуд сўз ҳазинасидан "сўз танлаш" ҳисобигагина кучайтириши мумкин бўлади. ёзувчининг умумхалқ тилида мавжуд сўзлардан умумодатийдан ўзгачароқ фойдаланиши қуйидагича бадиий-эстетик мақсадлар билан юз беради: 1. давр колоритини(руҳини) бериш учун. луғатдаги эскирган сўзлар — архаизм ва историзмлар одатдаги сўзлашувда ишлатилмаслиги маълум. бироқ улар тарихий мавзудаги бадиий асарларда давр колоритини бериш учун жуда зарур. дейлик, ўз асарида ўн бешинчи аср воқелигини тасвирлаётган ижодкор, табиийки, ўша даврга хос реалияларни тасвирлаши лозим бўлади. яъни, ўша давр колоритини ўша даврга хос бўлган нарса-буюмлар, ҳодисалар, тушунчалар ва ҳ. номларисиз тўла тасвирлаб бўлмайди. иккинчи томондан, ўн бешинчи аср муҳитида ҳаракатланаётган персонаж тили ҳам шунга мос бўлиши, унинг нутқида ўша даврга хос сўзлар ва сўзшакллар ишлатилиши образнинг ишонарли …
3
яти катта. муҳит колоритини ифодалаш билан бирга, улар персонаж нутқини индивидуаллаштириш, руҳиятини очиш ва умумий қиёфасини яратишда ҳам муҳим аҳамиятга касб этади. 4. тасвир предметига муносабатни ифодалаш. тилимизда мавжуд сўзлар эмоционал бўқдорлиги нуқтаи назаридан бир-биридан фарқ қилади. ёзувчи тасвир предметига муносабатини ифодалаш учун мавжуд сўзлардан керагини танлаши зарур бўлади. масалан, синоним сўзлар қаторидан ижобий бўёққа ёки салбий бўёққа эга сўзнинг танланиши ёзувчининг тасвир предметига муносабатини ёрқин ифодалаб бериши мумкин. семантик сатхдаги оғишлар. маълумки, нутқ жараёнида биз сўзларни ўз маъносида ёки кўчма маънода қўллашимиз мумкин. сўзнинг одатий маъносидан ўзга маънода қўлланиши семантик сатхдаги оғиш саналади. кўчма маънода қўлланган сўзларнинг умумий номи троп (кўчим) деб юритилади. сўз маъноси кўчишининг, тропнинг метафора, метонимия, синекдоха, киноя сингари бир қатор кўринишлари мавжуд. бадиий асарда қўлланилган кўчимлар ишлатилиш даражаси, бадиий бўёқдорлиги, таъсирдорлик даражаси каби жиҳатларидан бир-биридан жиддий фарқланади: а) кўчимларнинг бир қисми аллақачон тил ҳодисасига айланиб улгурган. масалан, "кун ботди", "соат юряпти" каби бирикмаларда сўз маъноси …
4
ди; в) бадиий-эстетик функциядорлиги, тасвирийлик ва ифодавийликни кучайтириши жиҳатидан муайян матндагина кўчма маънода қўлланган, муаллифнинг ассоциатив фикрлаши маҳсули ўлароқ дунёга келган кўчимлар алоҳида ўрин тутади. уларни шартли равишда "хусусий муаллиф кўчимлари" деб аташимиз мумкин. шу хилдаги кўчимларгина ёзувчининг муайян бадиий-эстетик мақсадни кўзлаб йўл қўйган семантик сатхдаги оғиши натижасидирки, унинг бадиий тил бобидаги маҳорати хусусида гап борганда биз, аввало, шу хил кўчимларни эътиборга олишимиз керак бўлади. воқеликдаги нарса-ҳодисалар орасидаги бизга кўринмаган, бироқ санъаткорона ўткир нигоҳ билан илғанган ўхшашлик, алоқадорлик асосидаги кўчимлар ўқувчини ҳайратга солади, унга завқ бағишлайди. бадиий асарда энг кўп қўлланувчи кўчим турларидан бири метафорадир. метафора усулидаги маъно кўчишида нарса-ҳодисалар орасидаги ўхшашликка асосланилади. табиатан, метафорани яширин ўхшатиш деб аташ мумкин. яширин ўхшатиш деб аталишига сабаб шуки, метафорада ўхшатилаётган нарса тушириб қолдирилгани ҳолда ўхшаётган нарса унинг маъносини билдиради. табиийки, бунда ўхшатилаётган нарсалардан айнан ўхшашлик талаб қилинмайди, икки нарса ҳодисага хос белгилардан бирортаси асос учун олинади. масалан, "олтин куз", "олтин давр" бирикмаларининг …
5
анг ўхшашлиги) ўхшатилиши анча кенг қўлланади. шоир шу асосда "кумуш"нинг яна бир ассоцияциясини уйғотади: қорнинг ёғишини "кумуш тангаларнинг сочилиши"га ўхшатадики (жаранглайди жарангсиз кумуш), гўё кимдир ҳайри-эҳсон қилиб танга сочаётгандек. халқимизда "қор" ёғиши тўкинликдан, баракотдан деб билиниши сизга маълум, албатта. кўрамизки, қор шоирнинг ассоциатив фикрлашида аввало "кумуш"ни, кейин халқимизнинг маиший тафаккурида муқим ўринлашган фикрни уйғотади. англашидадики, лексик метафоранинг мазмуни бир сўз доирасида англашилиши мумкин бўлса, матн ичидаги метафоранинг маъноси матндаги бошқа сўзлар билан алоқада ойдинлашар экан. масалан, шоир ёзади: энг даҳшатли бақириқ - соқовнинг бақириғи. ў, қандай куч билан бақирар қабртошлар... албатта, бу ўринда метафоранинг маъноси турлича тушунилиши, у турли ўқувчининг онгида турлича ассоциацияларни уйғотиши мумкинлиги табиий. парчадаги биринчи мисра иккинчисининг англанишига асос бўлади. "соқовнинг бақириғи"даги даҳшатли жиҳат шуки, уни камдан кам одам эшитади, эшита олади. шунга ўхшаш, қабртошлар ҳам бизни жуда кўп нарсалардан огоҳ этади, фақат уларнинг бақириғини биз доим ҳам "эшитолмаймиз". бақириғини ёнидаги одам эшитмаётганини билиб турган соқовнинг ҳолатини …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бадиий тасвир ва ифода воситалари "

1662752689.doc бадиий тасвир ва ифода воситалари бадиий тасвир ва ифода воситалари режа: 1. тасвир ва ифода воситалари ҳақида умумий тушунча. 2. тилдан фойдаланишда нормадан "оғиш" тушунчаси ва унинг турлари. 3. лексик сатхдаги нормадан оғиш: "сўз танлаш" асосида тасвирийлик ва ифодавийликни кучайтириш. 4. троп(кўчим) семантик сатхдаги нормадан оғиш сифатида. тропнинг асосий турлари. бадиий тилнинг энг муҳим специфик хусусиятлари сифатида образлилик ва эмоционалликни кўрсатдик. бадиий асарда тасвирланаётган нарсани жонли тасвирлаш, ҳис-туйғу ва кечинмаларни ёрқин ифодалашга хизмат қилувчи воситаларни умумлаштириб "бадиий тасвир ва ифода воситалари" деб аталади. аввалги фаслда айтилганидек, бадиий тасвир ва ифода воситалари бадиий тилнинг белгиловчи хусусияти эмас, балки белгиловчи хусусият...

Формат DOC, 90,5 КБ. Чтобы скачать "бадиий тасвир ва ифода воситалари ", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бадиий тасвир ва ифода воситала… DOC Бесплатная загрузка Telegram