бадиий асар ҳақида

DOC 76,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662752795.doc бадиий асар ҳақида бадиий асар ҳақида режа: 1. "бадиий асар" тушунчаси. 2. бадиий асар - бадиий коммуникация воситаси. 3. бадиий ижод жараёни ҳақида. 4. бадиий асар систем бутунлик сифатида. бадиий адабиёт ва санъат бадиий асар шаклида яшайди, шунга кўра, бадиий асар адабиёт ва санъатнинг яшаш шакли ҳисобланади. аввало, "бадиий асар" деган бирикма кенг ва тор маънода қўлланишини эътиборга олиш зарур. кенг маънода бадиий асар дейилганда санъатга(мусиқа, рассомлик, ҳайкалтарошлик, кино, театр в.ҳ.) алоқадор, инсоннинг гўзаллик қонуниятлари асосидаги ижодий-руҳий фаолияти маҳсули бўлмиш янги мавжудликни тушунамиз. бу маънода мусиқа асари ҳам, ҳайкал ёки рангтасвир ҳам, фильм ёки спектакль ҳам — бари бадиий асар саналади, уларнинг барига нисбатан "бадиий асар" атамасини қўллаш тўғри бўлади. биз курсимиз давомида мазкур бирикмани тор маънода қўллаб, бунда бадиий адабиётга мансуб бўлган ҳар қандай асарни тушунамиз. яъни, "бадиий асар" деганда биз "адабий бадиий асарни" назарда тутамиз. бадиий асар ҳақида гап кетганда, аввало, унинг бадиий коммуникация(бадиий мулоқот) воситаси эканлигига …
2
лига етиб боргач, яна жонланади. энди сиз адресат тасаввуридаги суҳбатдошсиз: реал суҳбатдошга айланган адресат сизнинг гапларингизни "эшитади". маълум бўладики, мактуб, умуман, ёзма нутқ муддати кечиктирилган мулоқот, матн эса мулоқотнинг амалга ошиш воситаси экан. шунга ўхшаш, ёзувчи ҳам ижод онларида тасаввуридаги ўқувчи билан мулоқотда бўлади: унга муайян бадиий информацияни етказади, ўзининг ўй-ҳислари билан ўртоқлашади, у билан баҳслашади, уни нималаргадир ишонтиришга интилади... айни шу мулоқот - ижодий жараён асар матнида муҳрланади. худди мактубга ўхшаш, асарни ўқиш жараёнида мулоқот қайтадан жонланади, энди ёзувчи тасаввурдаги "суҳбатдош" мавқеида турса, ўқувчи реал суҳбатдошга айланади. кўрамизки, бадиий матн муддати кечиктирилган бадиий мулоқот, бадиий асар эса шу мулоқотнинг амалга ошишини таъминловчи восита экан. демак, ижодкор ва ўқувчи орасидаги бадиий мулоқотни амалга оширишга хизмат қилгани учун ҳам бадиий асар бадиий мулоқот воситаси деб тушунилади. бадиият ҳодисаси фақат икки онг туташган нуқтадагина мавжуд (м.бахтин) бўлади. яъни, бадиий асар ўқиш (ҳамда ижод) жараёнидагина бадиият ҳодисасига айланади, ўқилмаган пайтда у бир жисм …
3
з кўринган нарса унга оламу одам моҳиятидан сўзлаши, чигал муаммоларни ечиши учун калит бўлиши мумкин. демак, санъаткорона нигоҳ ижодкорга бадиий жиҳатдан аҳамиятга молик нарса-ҳодисаларни, уларнинг муҳим нуқталарини илғаб олиш имконини беради. таъкидлаш жоизки, юқорида айтганимиз ижодкорга хос таъсирчанликни ҳам жўн тушунмаслик керак. зеро, ҳодисоту мўъжизаларга, турли ҳаётий ҳолату турфа тақдирларга, анвойи феълу сажияли одамларга бой ҳаётда ҳамма ҳам таъсирланади. албатта, бу таассуротларнинг намоён бўлиши-да турфа хил. дейлик, фоже, аянч ҳолатга дуч келганда кимдир йиғлайди, кимдир ётиб қолади, кимдир таскинни шиша тубидан излайди ва ҳ. санъаткорда буларнинг аниқ бирини кўришга интилиш ҳам тўғри эмас. сабаби, санъаткор сиртдан мутлақо бетаъсир қолиши, бироқ қалбида улкан тўфонлар қўзғалган, ақлию шуури шу ҳолатнинг мушоҳадаси билан банд бўлиши мумкин(айни шу ҳолатдан таъсирланиш кейинроқ, бирор бир асарида намоён бўлади). санъаткор ҳаётида дуч келган ва таъсирланган нарсалар унинг кўнглида(онгида) чуқур из қолдиради. юқорида айтдикки, ҳаётда ҳамма ҳам нималардандир таъсирланади, бироқ бу таассуротлар вақт ўтиши баробари унутилади — онг …
4
кин. бадиий ижоднинг яна бир муҳим унсури — тасаввур. санъаткорнинг ижодий тасаввури хотирада мавжуд факт ва таассуротлардан кераклиларини (ижодий ният билан боғлиқ равишда) уйғотиб, уларни муайян тартибга солинган манзара ҳолида "кўриш" имконини беради. яъни, ижодий тасаввур ҳаёт материали(диспозиция)ни бадиий асар(композиция)га айлантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. биласизки, бадиий ижод ҳақида сўз кетганда илҳом ҳақида гапирадилар. илҳомни ғайбдан дейишга мойиллик кучли. албатта, илҳом онларини, унинг юзага келишини мантиқий изчилликда тушунтириб бериш қийиндир. бироқ шуниси аниққи, илҳом юқоридагича хусусиятларга эга шахснинг ижодий-руҳий фаолиятидаги муайян бир босқичдирки, ушбу онларда бунгача пишиб етилиб келган жараён тезлашади; ижодкорнинг умумий руҳий қуввати ортади: ақлий ва ҳиссий мушоҳада тезлиги ошади, хотира максимал жонланади, нарса-ҳодисалар орасидаги ассоциатив алоқаларни илғай олиш қобилияти, нигоҳ ўткирлиги, таъсирчанлик кучаяди, ижодий тасаввур кўлами кенгаяди... айни шу дамларда ижодий жараён кўнгилли, осон ва маҳсулдор кечади - асар гўё "қуюлиб" келади. демак, илҳомни ғайбдан келган нарса сифатида эмас, балки санъаткор онгию қалбида кечган ижодий-руҳий жараённинг юксак …
5
жодкорлар яратажак асари ҳаётида чигаллигу нохушликлар келтириб чиқариши, хатто, ҳаётига хавф солиши мумкинлигини билгани ҳолда ҳам уни яратганлар. акс ҳолда, агар ёзмаслик мумкин бўлганида эди, эҳтимол, а.қодирий, чўлпон каби буюк адибларимизнинг айрим асарлари буткул яратилмасди. демак, бадиий ижоднинг руҳий механизмларидан яна бири ижодкорга хос "бўшаниш зарурати" экан. юқорида бадиий ижодга лаёқатли шахсга хос хусусиятларга тўхталдик. айни шу хусусиятларга эга инсон онгида ижодий ният туғилади. ижодий ниятнинг туғилиши — бадиий ижод жараёнидаги илқ босқич. ижодий ният санъаткорнинг воқелик билан муносабати, воқеликни ўзича (ўзининг эстетик идеали, дунёқараши, сажияси, маданий-маърифий даражаси, ҳаётий ва ижодий тажрибаси, туғма истеъдоди қуввати асосида) қабул қилиши ва идрок этиши натижаси ўлароқ юзага келади. ижодий ниятда яратилажак асарнинг асосий чизгилари, бирмунча хирароқ тарзда бўлса-да, кўзга ташланиб туради. яъни, ижодий ният яратилажак асарнинг санъаткор онгидаги хомаки эскизидир. бадиий ижод жараёнининг ўзига хослиги шундаки, санъаткор ижодий ниятдаёқ ўқувчига муайян таъсир қилишни кўзда тутади. баски, мақсад ижрога таъсир қилади, ният ва ижро …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бадиий асар ҳақида " haqida

1662752795.doc бадиий асар ҳақида бадиий асар ҳақида режа: 1. "бадиий асар" тушунчаси. 2. бадиий асар - бадиий коммуникация воситаси. 3. бадиий ижод жараёни ҳақида. 4. бадиий асар систем бутунлик сифатида. бадиий адабиёт ва санъат бадиий асар шаклида яшайди, шунга кўра, бадиий асар адабиёт ва санъатнинг яшаш шакли ҳисобланади. аввало, "бадиий асар" деган бирикма кенг ва тор маънода қўлланишини эътиборга олиш зарур. кенг маънода бадиий асар дейилганда санъатга(мусиқа, рассомлик, ҳайкалтарошлик, кино, театр в.ҳ.) алоқадор, инсоннинг гўзаллик қонуниятлари асосидаги ижодий-руҳий фаолияти маҳсули бўлмиш янги мавжудликни тушунамиз. бу маънода мусиқа асари ҳам, ҳайкал ёки рангтасвир ҳам, фильм ёки спектакль ҳам — бари бадиий асар саналади, уларнинг барига нисбатан "бадиий асар" атамасини қўллаш т...

DOC format, 76,0 KB. "бадиий асар ҳақида "ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бадиий асар ҳақида DOC Bepul yuklash Telegram