tektinik harakatlar hillari

PPTX 20 pages 1.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
mavzu: tektonik harakatlar xillari ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги низомий номидaги тошкент дaвлaт педогогикa унвирситети тaбиий фaнлaр фaкултети “геогрaфийa вa иқтисодий билим aсослaри” тaълим йўнaлисҳи 1-курс 102-гуруҳ тaлaбaси нaзирқулов муроджон геологийa фaнидaн тектоник харакатлар хиллари мaвзусидa тaййорлaгaн мустaқил иши қaбул қилди: а.расулов режа: 1. тектоник ҳаракатлар 2. тектоник структуралар мавзу: тектоник харакатлар хиллари таянч суз ва иборалар байкал, каледон, герсин, киммерий, алп, тектоник жараён, ореоген, эпероген, бурмаланиш, узилма, трансгрессия, регриссия адабиётлар 1. веп сайт. www.wikipedia.com. www.google.com. www.youtube.com 2. nizomov a va boshq. “geologiya”. o‘quv qo‘llanma t.: “info capital group”, 2019. тектоник ҳаракатлар зилзилалар қабилида кечадиган жараёнлар мажмуаси тектоник ҳаракатлар дейилади. тектоник ҳаракатлар узлукли-узлуксиз равишда кечади, яъни унинг интенсивлиги геологик вақт давомида гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб туради. улар ер пўстининг рельефи, материкларнинг пайдо бўлиши, умуман ернинг палеогеографик тараққиётида етакчи ўринда туради. ер тараққиёти тарихида тоғ ҳосил қилувчи кучли тектоник ҳаракатлар рўй берган тоғ бурмаланиши эпохалари ажратилади. масалан, байкал …
2 / 20
ер пўстидаги тектоник ҳаракатлар қатлам ёки қатламсиз яхлит ётқизиқларнинг дастлабки ётишини ўзгартиради. қатламлар ён томонидан сиқилишидан бурмаланади, тик таъсир қилган кучдан эса, синади, дарзлар ҳосил қилиб, бўлакларга ажралади ва ниҳоят бир қисми кўтарилиб, иккинчи қисми чўкиши мумкин. қатламларнинг шакли ва яхлитлигининг ўзгариши ички ҳаракатга боғлиқдир. бу ҳаракатдан чўкиш, кўтарилиш, бурмаланиш, ер ёрилиши, катта - катта палахсаларнинг силжиши ва бошқа хил тектоник структуралар вужудга келади. тектоник ҳаракатлар икки хил - ороген ва эпейроген ҳаракатларга бўлинади. ороген ҳаракатлар ўз навбатида пликатив (бурмаланиш) ва дизъюнктив (узилма) турларга ажратилади. эпейроген (тебранма) ҳаракатлар ер пўстининг асрий тебранишида ўз ифодасини топган. денгиз ётқизиқларининг барча қитъаларда топилиши ўтган геологик даврларда бир неча марта ер пўстида асрий тебранишлар кечганлигидан далолат беради. бундай ҳаракатлар ҳозир ҳам давом этмоқда. эпейроген ҳаракатлар қирғоқ чизиқларининг ўзгаришида айниқса яққол акс этади. денгиз соҳилларининг баъзи жойларида сувнинг қайтишини кузатиш мумкин. бундай ҳодиса ё денгиз сатҳининг пасайиши ёки соҳилининг кўтарилишида рўй беради. қуруқликнинг чўкиши ёки …
3 / 20
иш шаклларининг таҳлили ҳам катта ёрдам беради. 1862-1932-йиллардаги нивелирлашларнинг натижалари текшириб кўрилганда, ҳимолай тоғлари билан ганг дарёси ўртасида жойлашган шимолий ҳиндистоннинг кўп қисми бир йилда 18,2 мм кўтарилганлиги аниқланган. банорас шаҳрининг шимолий қисми ҳам энг кўп кўтарилганлиги маълум. 1966 йилги тошкент зилзиласидан кейинги сейсмологларнинг илмий текшириш ишлари тошкент ҳудудининг пасткам жойлари (чирчиқ дарёси, қорақамиш ва бўзсувнинг қуйи оқимлари) чўкаётган бўлса, бошқа жойлари (анҳор канали ўтган жойлар, юнусобод) кўтарилаётганлигини кўрсатди. ер пўстининг тик (вертикал) тебранма ҳаракатидан ташқари, горизонтал ҳаракати ҳам кузатилади. масалан, помир тоғлари жанубдан шимолга томон аста-секин йилига 2-3 см силжимоқда. ер тарихида ва ривожланишида тектоник ҳаракатлар муттасил, лекин гоҳ тез, гоҳ суст кечган. неотектоник ҳаракатлар. неотектоник ҳаракатлар 40 млн. йилдан буёнги тектоник ҳаракатларни ўз ичига. ёш тектоник ха­ракатлар голоцен давридан, яъни кейинги 10000 йилдан бошла­нади, археологик ва геоморфологик усуллар ёрдамида ўрганилади. ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари 100 йилдан буёнги харакатларга тегишли бўлиб, улар геодезик асбоблар ёрдамида ўрганилади. неоген ва тўртламчи …
4 / 20
л ус­уллар ёрдамида аниқлаш мумкин. тектоник ҳаракатлар туфайли неоген, тўртламчи давр ётқизиқларида дарз кетган, букилган структуралар ҳосил бўлган ва баландликларда қадимги текисланиш юзалари каби қолдиқ рельеф шакллари учрайдиган жойлар мавжуд. ана шулар таҳлил қилиниб, неотектоник ҳаракатларнинг тезлиги ва йўналиши, қандай геологик структураларни ҳосил қилганлиги ҳамда уларга рельефнинг қандай шакллари мос келиши аниқланади. тектоник структуралар тектоник ҳаракатлар туфайли бурмали ва узилмали структуралар ҳосил бўлади. бурмали структуралар ва уларнинг элементлари. бурма деб тектоник ва бошқа ташқи кучлар таъсирида чўкинди, вулканоген ва метаморфик жинслар қатламларининг пластик деформацияси туфайли тўлқинсимон букланишига айтилади. бурмали структуралар орасида уларнинг иккита асосий тури: антиклинал ва синклинал структуралар ажратилади. антиклинал бурма морфологик томондан қавариқ структура бўлиб, унинг ядросида қари жинслар очилиб ётган бўлади, қанотларини эса ёш жинслар ташкил этади (1-расм). 1-расм. антиклинал ва синклинал бурмалар синклинал бурма антиклинал бурманинг акси бўлиб, морфологик томондан ботиқ структура ва унинг мульдасида ёш жинслар, қанотла-рида эса қари жинслар ривож-ланган бўлади. бурмалар ер пўстида …
5 / 20
лар қарама қарши томонга моноклинал ётган бўлади. бурма ядроси ер юзасида, одатда, ювилган ҳолда учрайди. қатламларнинг букланиш чизиғи бўйича бурмани иккига бўлувчи ҳаёлий текислик бурманинг ўқ текислиги деб юритилади (2-расм). бурма ўқ текислиги муҳим элементлардан бири бўлиб, унинг фазода тутган вазиятига қараб бурмаларнинг морфологик турлари ажратилади. бурма ўқ текислиги билан рельеф юзасининг кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ бурманинг ўқ чизиғи дейилади. бурма ўқ текислиги билан бурмада қатнашаётган қатламлардан бирининг юзаси кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ бурма шарнири дейилади (3-расм). 3-расм. бурмаларнинг шарнири ва қанотлари. 2-расм. бурманинг ўқ текислиги. қатламларнинг букланиш ҳолатига қараб бурма шарни-ри горизонтал, қия, эгри ва тўлқинсимон бўлиши мумкин. бур-ма шарнири ёрдамида унинг фазода тутган вазияти аниқланади. бурма шарнирининг бўйлама йўналишда бир неча бор шўнғи-ши ва кўтарилишидан бурма ундуляцияси ҳосил бўлади. бурма шарнири билан унинг горизонтал текисликка ўтказилган проекцияси орасидаги бурчак бурманинг шўнғиш ёки кўтарилиш бурчаги дейилади. ҳар қандай бурма ўз ўлчамларига эга. уларнинг эни, бўйи ва баландлиги бўлади (4-расм). …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tektinik harakatlar hillari"

mavzu: tektonik harakatlar xillari ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги низомий номидaги тошкент дaвлaт педогогикa унвирситети тaбиий фaнлaр фaкултети “геогрaфийa вa иқтисодий билим aсослaри” тaълим йўнaлисҳи 1-курс 102-гуруҳ тaлaбaси нaзирқулов муроджон геологийa фaнидaн тектоник харакатлар хиллари мaвзусидa тaййорлaгaн мустaқил иши қaбул қилди: а.расулов режа: 1. тектоник ҳаракатлар 2. тектоник структуралар мавзу: тектоник харакатлар хиллари таянч суз ва иборалар байкал, каледон, герсин, киммерий, алп, тектоник жараён, ореоген, эпероген, бурмаланиш, узилма, трансгрессия, регриссия адабиётлар 1. веп сайт. www.wikipedia.com. www.google.com. www.youtube.com 2. nizomov a va boshq. “geologiya”. o‘quv qo‘llanma t.: “info capital group”, 2019. тектоник ҳаракатлар зилзила...

This file contains 20 pages in PPTX format (1.2 MB). To download "tektinik harakatlar hillari", click the Telegram button on the left.

Tags: tektinik harakatlar hillari PPTX 20 pages Free download Telegram