ернинг ички геодинамик жараёнлари. тектоник ҳаракатлар ва тектоник структуралар

DOC 333,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1481438160_66483.doc ернинг ички геодинамик жараёнлари. тектоник ҳаракатлар ва тектоник структуралар режа: 1. тектоник ҳаракатлар 2. тоғ жинсларининг деформацияси 3. тектоник структуралар 1. тектоник ҳаракатлар зилзилалар қабилида кечадиган жараёнлар мажмуаси тектоник ҳаракатлар дейилади. тектоник ҳаракатлар узлукли-узлуксиз равишда кечади, яъни унинг интенсивлиги геологик вақт давомида гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб туради. улар ер пўстининг рельефи, материкларнинг пайдо бўлиши, умуман ернинг палеогеографик тараққиётида етакчи ўринда туради. ер тараққиёти тарихида тоғ ҳосил қилувчи кучли тектоник ҳаракатлар рўй берган тоғ бурмаланиши эпохалари ажратилади. масалан, байкал тоғ бурмаланиши протерозойнинг охири-палеозойнинг бошланишида, каледон ва герцин тоғ бурмаланишлари палеозойнинг ўртасида ва охирида, киммерий тоғ бурмаланиши мезозой эрасида, альп тоғ бурмаланиши эса кайнозой эрасида содир бўлган. тектоник ҳаракатлар энг қадимги, қадимги, янги (неотектоник) ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатларига бўлинади. энг қадимги тектоник ҳаракатларга архей ва протерозойда содир бўлган тектоник ҳаракатлар киради. қадимгиси - палеозой (каледон, герцин) ва мезозой (киммерий) эраларидаги, неотектоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари эса кайнозой (альп) эрасидаги …
2
бурмаланиш) ва дизъюнктив (узилма) турларга ажратилади. эпейроген (тебранма) ҳаракатлар ер пўстининг асрий тебранишида ўз ифодасини топган. денгиз ётқизиқларининг барча қитъаларда топилиши ўтган геологик даврларда бир неча марта ер пўстида асрий тебранишлар кечганлигидан далолат беради. бундай ҳаракатлар ҳозир ҳам давом этмоқда. эпейроген ҳаракатлар қирғоқ чизиқларининг ўзгаришида айниқса яққол акс этади. денгиз соҳилларининг баъзи жойларида сувнинг қайтишини кузатиш мумкин. бундай ҳодиса ё денгиз сатҳининг пасайиши ёки соҳилининг кўтарилишида рўй беради. қуруқликнинг чўкиши ёки денгиз сатҳининг кўтарилиши натижасида денгиз трансгрессияси рўй беради ва қуруқликнинг бир қисмини сув босади. қуруқликдан денгиз суви қайтса регрессия дейилади. ер пўстининг асрий тебраниши фақат денгиз соҳилларидагина эмас, балки материк ичкарисида ҳам кузатилади. масалан, франциянинг айрим жойлари, альп тоғларининг этаклари ва боден кўли атрофи, шимолий америкада мичиган кўли соҳиллари, тинч океандаги кўпчилик маржон ороллари ҳам аста - секин чўкмоқда. бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. ер пўстидаги ҳозирги ҳаракатларни аниқ ўлчашда геодезик асбоблардан фойдаланилади. тоғ жинслари қатламларининг ётиш ҳолатини ўлчаш …
3
онтал ҳаракати ҳам кузатилади. масалан, помир тоғлари жанубдан шимолга томон аста-секин йилига 2-3 см силжимоқда. ер тарихида ва ривожланишида тектоник ҳаракатлар муттасил, лекин гоҳ тез, гоҳ суст кечган. неотектоник ҳаракатлар. неотектоник ҳаракатлар 40 млн. йилдан буёнги тектоник ҳаракатларни ўз ичига. ёш тектоник ха​ракатлар голоцен давридан, яъни кейинги 10000 йилдан бошла​нади, археологик ва геоморфологик усуллар ёрдамида ўрганилади. ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари 100 йилдан буёнги харакатларга тегишли бўлиб, улар геодезик асбоблар ёрдамида ўрганилади. неоген ва тўртламчи даврлардаги тектоник ҳаракатларни ва улар ҳосил қилган структураларни геологиянинг неотектоника деб аталувчи соҳаси ўрганади. неотектоникани академик в.а.обручев (1863 - 1956) биринчи бўлиб умумий тектоника фанидан ажратишни таклиф қилган ва буни асослаган. ер пўстининг ривожланиш тарихи унда муттасил тектоник ҳаракатлар бўлиб турганлигидан дарак беради. бундай ҳаракатлар тоғ жинси қатламларининг ётиш ҳолатини, тузилишини, рельефини ўзгартиради. ер қатламларидаги, айниқса ёш қатламлардаги бундай ўзгаришларни аниқлаш, уларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. чунки улар ҳозирги рельеф шаклларини ҳосил қилган бўлиб, нефт, газ, …
4
ақ баландликларида, яъни дарё ўзанидан 600-700 м тепада қолиб кетган. масалан, пском дарёси чап қирғоғидаги нанай супаси (q1) бунга мисол бўлаолади. қадимги текисликларнинг баланд тоғ оралиғида қолиб кетиши неотектоник ҳаракат кечганлигидан дарак беради. масалан, чотқол, пском тоғлари орасидаги майдонтол (платоси) денгиз юзасидан 2500 - 2800 м баландликда жойлашган. неотектоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлар вулкан отилиши, зилзила ҳаракатларида намоён бўлади (зилзила бобига каранг). тўртламчи даврнинг бошларида ер ёрилишидан африкадаги виктория ва танганика кўллари, қизил денгиз ва ўлик денгизлар ҳосил бўлган. россия ҳудудидаги байкал кўли ҳам антропоген даврида хосил бўлган деб ҳисобланади. неотектоник ҳаракатлар туфайли ҳозирги даврдаги қуруқлик ва океан тубларидаги асосий рельеф шакллари: тоғлар, текисликлар, дарё водийлари пайдо бўлган. ҳозирги замон тектоник ҳаракатларини бевосита ўрганишимиз ва асбоблар орқали уларнинг қийматини ўлчашимиз мумкин. шу каби йўналишини ҳам аниқлаш мумкин. масалан: ветикал ҳаракатлар мусбат – кўтарилувчи ва манфий – чўкувчи бўлиши мумкин. ҳозирги замон вертикал ва горизонтал тектоник ҳаракатларни ўрганиш натижалари шуни …
5
ўз шакли ва ҳажмини ўзгартириш хусусиятига айтилади. тоғ жинсларининг деформациясида уларнинг ички физик хусусиятлари: мустаҳкамлиги, эластиклиги, пластиклиги ва мўртлиги каби хоссалари асосий аҳамиятга эга бўлади. тоғ жинсларининг мустаҳкамлиги деб ташқи кучлар таъсирига кўрсата оладиган қаршилик қобилиятига айтилади. тоғ жинсларининг эластиклиги ташқи кучлар таъсирида ўз шакли ва ҳажмини ўзгартириши ва бу кучлар таъсири тўхтагандан сўнг бирламчи ҳолатига қайтиш хусусиятига эга бўлишини ифодалайди. расм. деформация турларининг чегараси. тоғ жинсларининг пластиклиги ташқи кучлар таъсирида шакли ва ҳажмининг қайтмас ўзгариши билан белгила-нади. тоғ жинсларининг мўртлиги деб ташқи кучлар таъсирида ях​литлиги бузилиб, парча-ланиш хусусиятига айтилади. деформация тур-лари. тоғ жинсларининг деформацияси ҳосил бўлиши босқичлари кетма-кетлиги бўйича эластик, пластик ва мўрт деформацияларга бўлинади (44-расм). улар тоғ жинсларининг эластиклиги, пластиклиги ва мўртлиги хусусиятларидан келиб чиқади. эластик деформация ташқи кучлар таъсирида тоғ жинслари шакли ва ҳажмининг ўзгариши ва шу кучлар таъсири тўхтагандан кейин бирламчи ҳолатига қайтишидан иборат бўлади. бундай деформация ташқи кучлар катталиги эластиклик чегарасидан ошмаганда содир бўлади. агар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ернинг ички геодинамик жараёнлари. тектоник ҳаракатлар ва тектоник структуралар"

1481438160_66483.doc ернинг ички геодинамик жараёнлари. тектоник ҳаракатлар ва тектоник структуралар режа: 1. тектоник ҳаракатлар 2. тоғ жинсларининг деформацияси 3. тектоник структуралар 1. тектоник ҳаракатлар зилзилалар қабилида кечадиган жараёнлар мажмуаси тектоник ҳаракатлар дейилади. тектоник ҳаракатлар узлукли-узлуксиз равишда кечади, яъни унинг интенсивлиги геологик вақт давомида гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб туради. улар ер пўстининг рельефи, материкларнинг пайдо бўлиши, умуман ернинг палеогеографик тараққиётида етакчи ўринда туради. ер тараққиёти тарихида тоғ ҳосил қилувчи кучли тектоник ҳаракатлар рўй берган тоғ бурмаланиши эпохалари ажратилади. масалан, байкал тоғ бурмаланиши протерозойнинг охири-палеозойнинг бошланишида, каледон ва герцин тоғ бурмаланишлари палеозойнинг ўртасида ва ...

Формат DOC, 333,0 КБ. Чтобы скачать "ернинг ички геодинамик жараёнлари. тектоник ҳаракатлар ва тектоник структуралар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ернинг ички геодинамик жараёнла… DOC Бесплатная загрузка Telegram