stukturaviy geologiya

PPT 43 sahifa 12,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 43
структуравий геология структуравий геология мавзу: сурилмали ер ёриқлари ва уларнинг морфологик турлари. дарс режаси сурилмали ер ёриқларининг морфологик турлари 2. узилмалар 3. аксузилмалар 4. устсурилмалар 5. силжималар 6. очилмалар 7. қопламалар сурилмали ер ёриқлари сурилмали ер ёриқлари ер пўстида ривожланадиган тектоник кучлар таъсирида содир бўлиб, бурмали тоғларда кенг тарқалгандир. ҳар қандай сурилмали ер ёриқларининг асосий элементи сурилиш рўй берган дарзлик юзаси бўлиб ҳисобланади. ҳусусий ҳолларда сурилиш юзаси маълум бир йўналишга ва ётиш бурчагига эга бўлади. ер пўстининг яхлитлиги бузилиши орқали бир-биридан ажралган блоклари ўзининг фазода тутган ўрни ва сурилишда қатнашиши фаоллиги билан ажралиб туради. сурилиш юзаси билан ажралган тоғ жинсларининг бўлаклари сурилмали структураларнинг блоклари ёки қанотлари деб аталади. сурилмали ер ёриқлари сурилмали ер ёриқларининг сурилиш юзаси текис ва нотекис бўлиши мумкин. биринчи ҳолда у одатда силлиқланган бўлади. бундай силлиқ ва ялтироқ юза сирпаниш ойнаси деб аталади. тектоник брекчиялар катта бўшлиқ ҳажмига эга бўлганлиги учун кўп ҳолларда уларнинг ичига гидротермал эритмалар …
2 / 43
ат йўналиши ва улар орасидаги муносабатга боғлиқ. тектоник кучлар харакат йўналишига қараб сиқувчи, чўзувчи, ва паракучларга бўлинади. сиқувчи тектотник кучлар харакати туфайли тоғ жинсларида бурмали структуралардан ташқари аксузулма, устсурулма ва қоплама сингари узулмали структураларнинг пайдо бўлишига олиб келади. чўзувчи тектоник кучлар қарама-қарши томонга йўналган бўлиб, уларнинг тасирида асосан узулма, очилма ва рифт структуралари вужудга келади. паракучлар эса сиқувчи тектоник кучлар сингари бир-бирига қарши йўналишда харакат қилсада, лекин улар ўзара паралел бўлади. бу кучлар тасирида силжимали структуралар хосил бўлади. узилмалар узилма структуралар табиатда жуда кенг тарқалган бўлиб, улар бурмаланган ётқизиқларда ҳам, пластик деформацияга учрамаган қатламларда ҳам кузатилади. бундай структуралар қарама-қарши ёки бир томонга, аммо ҳар хил тезликда йўналган чўзувчи кучланишлар таъсирида тоғ жинслари яхлитлиги бузилиб, блоклардан бирининг иккинчисига нисбатан чўкиши орқали содир бўлади. бунда блокнинг ҳаракати сурилиш юзасининг ётиш чизиғига параллел бўлиб, сурилиш юзаси чўккан блок томонга ётган бўлади узилмалар узилма структурада кўтарилган блок ёки ётган қанот (а), чўккан блок ёки …
3 / 43
куляр бўлган кўндаланг узилмаларга ажратилади узилмалар узилма структура турлари: а,г-бўйлама, б,д-диагонал ва в,е-кўндаланг узилмалар. узилмалар иккинчи хилдаги узилмалар қанотларининг ҳаракат йўналишига қараб тескари, шарнирли ва цилиндрик узилмаларга бўлинади (74-расм). тескари узилмаларда осма қанот айланиш ўқидан пастга қараб ҳаракат қилган бўлади. шарнирли узилмаларда айланиш ўқи узилма четида жойлашган бўлса, унинг қанотлари бир томонга, ўртасида бўлса икки қарама-қарши томонларга буралган бўлади. цилиндрик узилмада унинг қантлари ёй шаклида сурилиш юзаси бўйлаб ҳаракат қилган бўлади. аксузилмалар аксузилмалар сиқувчи кучлар таъсирида тоғ жинсларининг яхлитлиги бузилиши ва ҳосил бўлган блоклардан бирининг иккинчисига нисбатан сурилиш юзаси бўйича кўтарилишидан пайдо бўлади. бунда сурилиш юзаси, узилмали структурадан фарқли ўлароқ, кўтарилган блок томонга ётган бўлади. аксузилмаларни узилма структураларнинг хусусий ҳоли деб қараш мумкин. буларнинг кўп элементлари бир-бирига ўхшаш ёки тамоман тескари бўлади. шунинг учун аксузилма структураларни батафсил кўриб чиқишга эҳтиёж бўлмайди. аксузилмалар аксузилмаларда кўтарилган блок ёки осма қанот (а), чўккан блок ёки ётган қанот (б), сурилиш юзаси (в), унинг ётиш …
4 / 43
, ёриқли структраларнинг кейинги ривожланиши кўп вақт давом этиши мумкин. устсурилмалар устсурилмалар сиқувчи кучлар таъсирида тоғ жинсларининг яхлитлиги бузилиши ва ҳосил бўлган блоклардан бирининг иккинчисига нисбатан сурилиш юзаси бўйича кўтарилишидан пайдо бўлади. бунда сурилиш юзаси, узилмали структурадан фарқли ўлароқ, кўтарилган блок томонга ётган бўлади. уларда сурилиш юзасининг ётиш бурчаги 5-300 бўлади, сурилиш амплитудаси бир неча ўн километрга боради. устсурилмалар кўкбет тоғининг жанубий ёнбағрида кўкбет-майгашкан устсурилманинг рельефда ифодаланиши. устсурилмалар тошгаза тоғининг ғарбий ёнбағрида устсурилманинг рельефда ифодаланиши. устсурилмалар суренота тоғининг шарқий ёнбағрида суренота устсурилманинг рельефда ифодаланиши. устсурилмалар қизилбастовсойнинг ўнг бетида палеоген оҳактошларининг тик ётиши. силжималар силжима структуралар тектоник кучлар таъсирида яхлитлиги бузилган тоғ жинслари блокларининг бир-бирига нисбатан горизонтал йўналишда сурилиши туфайли вужудга келади. сурилиш юзасининг ётиш бурчагига қараб улар вертикал, қия ва горизонтал силжималарга бўлинади. булардан ташқари ўнгтомонлама ва чаптомонлама силжималар ажратилади. ўнгтомонлама силжимада кузатувчи қаршисидаги блок кузатувчидан ўнгга, чаптомонлама силжимада эса, бу блокнинг чапга қараб сурилганлиги кузатилади силжималар сурилиш юзаси қия …
5 / 43
н тўлиши ва цементланиши орқали тектоник дайкалар ёки суюқ магма билан тўлиб, магматик дайкалар ҳосил бўлиши мумкин очилмалар сурилиш юзаси бўшлиғи магма билан тўлган очилма структуранинг умумий кўриниши. тектоник қопламалар ёки шаряжлар тектоник қопламалар ёки шаряжлар тоғ жинслари блокларининг ётиш қиялиги кичик, горизонтал ва тўлқинсимон сурилиш юзалари бўйлаб ўнлаб ва юзлаб километрларга сурилганлиги билан ажралиб туради. қоплама структура тагидаги сурилмаган тоғ жинслари блоги автохтон, катта масофага сурилган ва қоплама структурани ташкил қилувчи жинслар аллощтон деб юритилади. аллохтоннинг олдинги қисми емирилиши мумкин. унинг емирилишидан сақланиб қолган фрагментлари теконик қолдиқ деб, аллохтоннинг емирилиб ювилиши натижасида автохтоннинг очилиб қолган жойлари тектоник шоғноқ ёки туйнук (тектоническое окно) деб ва аллохтоннинг олдинги қисми шаръяж фронти деб юритилади тектоник қопламалар ёки шаряжлар тектоник қопламанинг умумий кўриниши. мураккаб тузилган сурилмали ер ёриқлари кўп ҳолларда йўналиши бир-бирига параллел бўлган ва бир томонга ётган узилмалар тизимини кузатиш мумкин. бундай структуралар системаси поғонали ёки эшалонланган узилмалар дейилади. икки томондан аксузилма …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 43 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"stukturaviy geologiya" haqida

структуравий геология структуравий геология мавзу: сурилмали ер ёриқлари ва уларнинг морфологик турлари. дарс режаси сурилмали ер ёриқларининг морфологик турлари 2. узилмалар 3. аксузилмалар 4. устсурилмалар 5. силжималар 6. очилмалар 7. қопламалар сурилмали ер ёриқлари сурилмали ер ёриқлари ер пўстида ривожланадиган тектоник кучлар таъсирида содир бўлиб, бурмали тоғларда кенг тарқалгандир. ҳар қандай сурилмали ер ёриқларининг асосий элементи сурилиш рўй берган дарзлик юзаси бўлиб ҳисобланади. ҳусусий ҳолларда сурилиш юзаси маълум бир йўналишга ва ётиш бурчагига эга бўлади. ер пўстининг яхлитлиги бузилиши орқали бир-биридан ажралган блоклари ўзининг фазода тутган ўрни ва сурилишда қатнашиши фаоллиги билан ажралиб туради. сурилиш юзаси билан ажралган тоғ жинсларининг бўлаклари сурилмали стр...

Bu fayl PPT formatida 43 sahifadan iborat (12,1 MB). "stukturaviy geologiya"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: stukturaviy geologiya PPT 43 sahifa Bepul yuklash Telegram