адабий жараён

DOC 79,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662754388.doc адабий жараён адабий жараён режа: 1. адабий жараён тушунчаси. 2. адабиёт тараққиётининг ички ва ташқи омиллари. 3. адабий жараённи даврлаштириш. адабиётшуносликда "адабий жараён" атамаси тор ва кенг маъноларда қўлланади. кенг маънода қўлланганда адабий жараён атамаси бадиий адабиётнинг энг қадимги даврларидан то ҳозирги кунга қадар давом қилиб келаётган узлуксиз тараққиёт жараёнини билдиради. тор маънода эса ушбу атама остида муайян бир давр адабий жараёни, ундаги бадиий адабиётнинг мавжудлиги ва ривожи билан боғлиқ барча нарса-ҳодисалар, жараёнлар тушунилади. масалан, xx аср бошларидаги туркистон адабий жараёни деганда ўша давр адабий-ижтимоий ҳаёти (яъни, унда фаолият кўрсатган ижодкорлар, уларнинг ўзаро муносабатлари; жамият ҳаётида етакчилик қилаётган ғоялар, ижтимоий мақсад ва интилишлар ва ҳ.), даврнинг характерли адабий-эстетик ҳодисалари (бадиий адабиётдаги янгиликлар, янги адабий-эстетик тамойилларнинг вужудга келиши, янги жанрларнинг пайдо бўлиши, адабиётнинг реал ҳаётга яқинлашуви, унинг ижтимоийлашуви ва ҳ.), адабиётнинг у ёки бу йўналишда ривожланишига таъсир кўрсатган ички ва ташқи омиллар (ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазият, маданий-маърифий шароит, адабий алоқалар, …
2
ки, булар бари бадиий адабиёт тараққиётининг ташқи омили саналади. маълумки, жаҳон ҳамжамиятига кирувчи турли миллатларнинг ижтимоий тараққиёт даражаси турлича бўлиб, бу нарса миллий адабиётлар тараққий даражасида ҳам ўз аксини топган. эътиборли жиҳати шундаки, умуман кишилик жамияти тараққиётининг маълум босқичларига хос ижтимоий-тарихий шароит ҳар бир конкрет жамият ривожида моҳиятан ўхшашдир. шунга кўра миллий адабиётлар тараққиёт босқичларида ҳам муайян ўхшашликлар кузатиладики, уларни миллий адабиётлар тараққиётидаги стадиал умумийлик деб юритилади. фикримизни ойдинлаштириш учун конкрет мисолга мурожаат қилайлик. масалан, асримиз бошидаги туркистон ижтимоий-тарихий шароитининг миллий адабиётимиз тараққиётига таъсирини ёрқинроқ тасаввур қилиш учун, фикримизча, уни европа адабиёти тарихи билан муқояса қилиш фойдалидир. кузатишлар шуни кўрсатадики, жадидчилик ҳаракати ўзининг кўп жиҳатлари билан хyiii асрда европада кенг қулоч ёйган маърифатчилик ҳаракатига ўхшашдир. ҳар икки ҳаракатга хос муштарак нуқталарга бир қур назар солинсаёқ, бизнингча, бу фикримизда жон борлиги англашилади. аввало шуки, ҳар икки ҳаракат ҳам феодал асослар емирилиб, уларнинг ўрнида капиталистик муносабатлар қарор топа бошлаган пайтда майдонга келган. …
3
ти тобора равшан кўзга ташлана боради. европанинг қатор мамлакатларида айни шу хил шароит юзага келганида майдонга чиққан ҳаракат маърифатчилик ҳаракатидир. маърифатчилик ҳаракатининг ижтимоий-тарихий шароит билан узвий боғлиқлигини шундан ҳам кўрса бўладики, унинг ғоялари европа мамлакатларининг ҳаммасига бир пайтда эмас, конкрет мамлакатда бунинг учун мос ижтимоий шароит юзага келгандагина ёйилган: аввал англияда, кейинроқ францияда, сўнг германияда(маълумки, жадидчилик ғояларининг қрим, татаристон, озарбайжон, туркистон ҳудудларига ёйилишида ҳам шунга ўхшаш ҳолни кузатиш мумкин: уларнинг ҳар бирида ғоянинг ўзлашиши ва оммалашув даражаси турлича бўлган). жадидчиликка ўхшаб, европа маърифатчилигининг ҳам ягона ҳаракат дастури бўлган эмас, ҳар икки ҳаракат ичида ҳам қарашлар турличалиги(бироз консервативроқ қарашлардан то радикал қарашларгача) мавжуд эди. маърифатчилар эскирган ижтимоий асосларни тамомила инкор килиб, янги - инсон табиатига мос, "ақл"га мувофиқ жамият қуриш ғояси билан чиққанлар. жадидчиларга ўхшаб, улар ҳам ижтимоий ислоҳни амалга оширишда маърифат ёйишни асосий воситалардан бири деб билганлар. ўз ғояларининг имкон қадар кенг доирада ёйилишини истаган маърифатчилар нашриёт-матбаа ишларига катта аҳамият …
4
бт эта боради. муайян ижтимоий шароит маҳсули сифатида дунёга келган бу мафкура жамият ҳаётининг барча соҳаларида, айниқса, адабиёт ва санъатда туб бурилишлар ясади. европада маърифатчилик ғоялари таъсирида янгича эстетик принципларга таянган адабиёт шаклландики, унинг асосида "дунёни ва инсонни ўзгартиришга қодир ғоявий адабиёт керак", деган ақида ётади. яъни, бошқача айтсак, маърифатчиларнинг ижтимоий идеали - "инсон табиати ва "ақл"га мувофиқ жамият қуриш" маърифатчилик адабиётининг эстетик идеалига айланди. бу эса адабиётнинг-да шунга мувофиқ ҳолда ўзгаришини тақозо қилди. мазкур ўзгаришлар орасида энг муҳими — идеалнинг "ерга тушгани"дирки, бунинг натижаси ўлароқ бадиият, гўзаллик тушунчаларига ҳам жиддий таҳрирлар киритилди. жадидчилар каби маърифатчилар ҳам адабиётда аввало ўқувчиларни тарбиялаш асосида ижтимоий ҳаётни ислоҳ қилиш воситасини кўрганлар. шу боис ҳам маърифатчилик адабиётидаги қатор жиҳатлар жадид адабиётидаги тамойилларни эсга солади. бадиий адабиётга конкрет мақсадга эришиш воситаларидан бири сифатида қараганлари учун ҳам маърифатчиларнинг асарларида кўпинча қаҳрамонлар орасида очиқ ғоявий кураш кечади, қаҳрамонлар тилидан муайян ғоялар айтилади, қисқаси, ғоя асарнинг бутун тўқимасига …
5
ияга бағишланган махсус тадқиқотлар яратишганки, бу ҳам юқоридаги фикримиз далилига хизмат қилади. шуни ҳам айтиш керакки, маърифатчилик адабиётида бадиий проза айниқса фаол ривожлантирилди: "эпистоляр роман", "саёҳатнома роман", "тарбия романи", "фалсафий қисса" каби қатор янги жанрлар ишлаб чиқилди; инсон характерини яратишнинг янги-янги имкониятлари кашф этилди, янги усулу воситалар жорий қилинди. маърифатчилик адабиётида, айниқса, ҳаётни атрофлича бадиий таҳлил этишу яхлит бадиий концепцияни ифодалаш имконини берувчи роман жанри гуркираб ривож топди. шу ўринда жадидчиларнинг миллий театримизни шакллантириш йўлидаги жонбозликларини, жадид нашрларида бот-бот учраб турган "бизга тиётр ва рўмон китоблари керак" қабиладаги хитобларни эсласак, муштараклик яна ҳам бўртиб кўзга ташланади. эътиборли жиҳати шундаки, европадаги маърифатчилик адабиёти билан жадид адабиётининг ўхшашлик жиҳатлари бадиий шакл бобидаги изланишларда ҳам кўзга ташланади. масалан, француз адиби монтескьенинг "форс хатлари", инглиз ёзувчиси голдсмитнинг "дунё фуқароси ёки хитойлик киши хатлари" номли асарларида европа воқелиги чет элликлар — бирида форс, иккинчисида хитойлик киши нигоҳи орқали берилади. бу хил бадиий-композицион усулга мурожаат қилинишининг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "адабий жараён "

1662754388.doc адабий жараён адабий жараён режа: 1. адабий жараён тушунчаси. 2. адабиёт тараққиётининг ички ва ташқи омиллари. 3. адабий жараённи даврлаштириш. адабиётшуносликда "адабий жараён" атамаси тор ва кенг маъноларда қўлланади. кенг маънода қўлланганда адабий жараён атамаси бадиий адабиётнинг энг қадимги даврларидан то ҳозирги кунга қадар давом қилиб келаётган узлуксиз тараққиёт жараёнини билдиради. тор маънода эса ушбу атама остида муайян бир давр адабий жараёни, ундаги бадиий адабиётнинг мавжудлиги ва ривожи билан боғлиқ барча нарса-ҳодисалар, жараёнлар тушунилади. масалан, xx аср бошларидаги туркистон адабий жараёни деганда ўша давр адабий-ижтимоий ҳаёти (яъни, унда фаолият кўрсатган ижодкорлар, уларнинг ўзаро муносабатлари; жамият ҳаётида етакчилик қилаётган ғоялар, ижтимоий ма...

Формат DOC, 79,5 КБ. Чтобы скачать "адабий жараён ", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: адабий жараён DOC Бесплатная загрузка Telegram