қадимий ҳиндистон субконтинентидаги адабий-тарихий жараён

DOC 101,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662757314.doc қадимий ҳиндистон субконтинентидаги адабий-тарихий жараён қадимий ҳиндистон субконтинентидаги адабий-тарихий жараён reja: 1. hindiston - dunyoning eng qadimiy sivilizatsiya markazlaridan biri. 2. hindistonning o`ziga xos xususiyatlari 3. hind adabiyoti jahon adabiyoti tizimdagi eng qadimiy va boy adabiyotlardan biridir. ҳиндистон дунёнинг энг қадимий цивилизация марказларидан биридир. чунки коинотнинг биринчи одами саналмиш одам ато айнан шу мамлакатнинг ҳудудларига, ҳиндистон жанубида жойлашган цейлон, яъни шри ланка оролларига тушган деган тахминлар мавжуд. одам ато шри ланка оролларига тушган бўлса у ердан қуруқлик томон йўл эса фақат ҳиндистон орқалидир. демак, ер юзидаги инсоният ҳаёти шу ердан бошланган деган тахмин асосли дейиш мумкин. ҳиндистоннинг қадимийлигини унинг ёзма ёдгорликлари ҳам исботлайди. масалан, ведалар нафақат ҳиндистонда балки жаҳон ёзма ёдгорликлари тарихида ҳам энг қадимийси ҳисобланиб, уларнинг ёзма адабиётга кириб келиш даври эрамиздан олдинги биринчи минг йилликларга бориб тақалади. уларнинг яратилиш тарихи эса тахминан 4-минг йилликларга тўғри келади деган фикрни билдирадилар ҳинд тадқиқотчилари. ҳиндистон азалдан жаҳон халқларини ўзининг қадимий …
2
лари билан, шимолда эса қуруќлик билан ўралганганлиги мамлакат учун ҳам иқтисодий ҳам, сиёсий жиҳатдан кўп қулайликлар яратади. сув йўллари ҳиндистон учун бир томондан бошқа мамлакатлар билан савдо, маданий ва иқтисодий алоқалар ўрнатиш учун имконият яратса, иккинчи томондан мамлакат халқининг иќтисодий таъминоти учун катта манбаъдир. сув йўллари сиёсий ва ҳарбий-стратегик мақсадларда ҳам ҳиндистон учун жуда катта қулайликлар туғдиради. бу икки океан ҳиндистон субконтинентининг табиати ва иқлимига ҳам катта таъсир кўрсатиб, унинг табиатининг гўзал, ерининг сермахсул бўлишини таъминлади. шимолда ҳиндистон​нинг қуруқлик билан ўралганлиги мамлакатнинг осиё ва европа мамлакатлари билан алоқа ўрнатиши учун зарур бўлган имкониятларни яратади. ҳиндистоннинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири унинг кўптилли (bahudharmii) ва кўпдинли (bahubhashi) мамлакат эканлигидир. ҳиндистон энг катта ҳудудга эга бўлган мамлакатлардан бири бўлиб, унда кўпгина миллат ва элатлар истиқомат қилади. бугунги кунда тадқиқотчи​ларнинг фикрича ҳиндистонда яшовчи барча миллатлар ва элатларнинг тили тахминан 800 атрофида эканлиги статистик маълумотларда берилган. бу йирик географик ҳудудда истиқомат қилувчи халқларни ҳиндлар …
3
и, кашмири ва бошқалар ҳинд-орий (ariyan) тиллар гуруҳига, жанубий ҳудудларда жойлашган штатлар тили, жумладан, маратхи, тамили, телугу, каннар, ориси, малаялам ва бошқа бир қанча тиллар дравид (dravid) тиллар гуруҳига мансубдир. лекин шунга қарамасдан ҳиндистон субконтинентини ўрганиш асосида бу барча миллатлар ва элатлар яхлит бир ҳудудда, ягона мафкуравий илдизга асосланган ҳолда шаклланган​ли​гини адабий ва тарихий манбаъларда кузатиш мумкин. ҳар бир миллат адабиёти ўзининг ривожланиш тарихи ва миллий меросига эга бўлгани билан уларнинг илдизи бир илдиз асосида, яъни санскрит тилидаги адабий мерос асосида шаклланган. кўпмиллатлилик ҳинд адабиётининг беқиёс бойлигини таъминласа, санкрит адабиётга таяниш уларнинг ўзаро ўхшашлигини таъминлайди. бугунги кундаги давлат тили бўлмиш ҳиндий тили ўзининг шаклланиш жараёнида кўпгина бошқа тиллар асосида шаклланган. унинг дастлабки босқичи, яъни мелоддан аввалги ва мелоднинг биринчи минг йиллиги санскрит тили билан боғлиқ. эрамизнинг биринчи минг йиллигига келиб санскрит тилининг адабий тил сифатида доираси торайиб, маҳаллий халќ тилларининг шаклланиш жараёни бошланади. халқ тилларини ўша даврда «пракрит»​лар, яъни «табиий» …
4
ндистон ярим оролининг марказий ва шимолий қисмларида қўлланилади. унинг энг катта марказлари деҳли, агра, жайпур, илоҳобод, банорас, калькутта, лакхнау ва шу шаҳарлар атрофидаги ҳудудлардир. бу ҳудудларда ҳиндий тилининг диалектлари ҳам мавжуд. ҳиндий тили диалектлари асосан икки гуруҳга ажратилади: 1) ғарбий диалектлар, уларга: кҳари боли, бангару, браж, каннаужи, бундели (khari boli, bangaru, braj, kannauj, bundeli) тиллари киради. 2) шарқий диалектлар, уларга: авадхи, багхели ва чхаттисгархи (avadhi, bagheli, chatitsgarhi) диалектлари киради. ғарбий диалектлар аввалига шаурасени пракрит ва ундан кейинги даврда эса апабҳаранша шаурасени асосида ривожланган бўлса, шарқий диалектлар ардҳама​гадха пракрит ва унинг кейинги ривожланиш даври бўлмиш апабҳаранша ардҳамагадха тиллари асосида шаклланган. ҳиндий тили тарқалган ҳудуд жуда катта бўлиб, унга ражастхон штатининг ғарбий чегараларидан тортиб панжоб ва биҳар штатлари ҳудуди ҳамда шимолда ҳимолай тоғ этакларидан то уттар прадеш марказлари​гача бўлган ҳудуд киради. айнан мана шу ҳудуд қадимда «мадҳьядеша», яъни «марказий мамлакат» деб номланган ва у ҳамиша ҳиндистоннинг иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиёти маркази …
5
г миллий тилини давлат тили деб эълон қилган, ҳиндий тили эса улар учун ўзаро муомала тили вазифасини бажаради. ҳиндистон кўпдинли (bahubhashi) мамлакатдир. бунинг уч асосий сабабини кўрсатиш мумкин: биринчидан, ҳинд халқининг диний-фалсафий қараш​лари, маълумки, кўпхудоликка асосланган, яъни ҳиндулар тили билан айтганда ҳар бир маъбуд яратганнинг хилма-хил қиёфадаги тажассуми деб тан олинади. бу инсоннинг табиат олдидаги ожизлиги билан изоҳланиб, табиий ҳодисалар ( қуёш, шамол, ой, ёмғир, момақалдироқ, сув, тоғ ва ўрмонлар яратганнинг қудрати сифатида тан олиниб уларга сажда қилинган. иккинчидан, олам мавжудлигининг уч асосий жараёни − яралиш, сақланиш ва нобуд бўлиш жараёнларини ҳиндлар уч маъбуд номи билан атаганлар, яъни брахма-яратувчи, вишну-сақловчи ва шива-нобуд этувчи, тугатувчи. мана шу уч жараён узлуксиз бўлиб, борлиқ мана шу қонун асосида мавжуд деб ҳисоблайдилар. бу ҳинд халқининг ведалардан кейинги давр диний-фалсафий қарашларидан биридир. кейинчалик мана шу қарашлар асосида турли диний йўналишлар шаклланган, яъни брахма ғояси асосида брахманизм, вишну ғоясига асосланган вишнуизм ва шива ғояси билан боғлиќ …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қадимий ҳиндистон субконтинентидаги адабий-тарихий жараён"

1662757314.doc қадимий ҳиндистон субконтинентидаги адабий-тарихий жараён қадимий ҳиндистон субконтинентидаги адабий-тарихий жараён reja: 1. hindiston - dunyoning eng qadimiy sivilizatsiya markazlaridan biri. 2. hindistonning o`ziga xos xususiyatlari 3. hind adabiyoti jahon adabiyoti tizimdagi eng qadimiy va boy adabiyotlardan biridir. ҳиндистон дунёнинг энг қадимий цивилизация марказларидан биридир. чунки коинотнинг биринчи одами саналмиш одам ато айнан шу мамлакатнинг ҳудудларига, ҳиндистон жанубида жойлашган цейлон, яъни шри ланка оролларига тушган деган тахминлар мавжуд. одам ато шри ланка оролларига тушган бўлса у ердан қуруқлик томон йўл эса фақат ҳиндистон орқалидир. демак, ер юзидаги инсоният ҳаёти шу ердан бошланган деган тахмин асосли дейиш мумкин. ҳиндистоннинг қадимийлигини унин...

Формат DOC, 101,5 КБ. Чтобы скачать "қадимий ҳиндистон субконтинентидаги адабий-тарихий жараён", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қадимий ҳиндистон субконтиненти… DOC Бесплатная загрузка Telegram