абдулла қодирий ижоди

DOC 64.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662754663.doc абдулла +одирий ижоди абдулла қодирий ижоди р е ж а 1. абдулла қодирий – янги ўзбек адабиётининг асосчиларидан бири. 2. абдулла қодирий биографияси. 3. абдулла қодирийнинг маърифатпарварлик руҳидаги илк асарлари. 4. абдулла қодирий – ўзбек реалистик романининг яратувчиси. 5. абдулла қодирий сатираси. 6. абдулла қодирийнинг замонавий мавзудаги асарлари. 7. абдулла қодирийнинг адабий-танқидий қарашлари. 8. танқид ва адабиётшуносликда абдулла қодирий ижодининг ўрганилиши. абдулла қодирий (1894-1938) абдулла қодирий хх аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан биридир. қодирийнинг ўзбек адабиёти ривожида ўрни беқиёс. “ўтган кунлар”, “меҳробдан чаён” асарлари билан у ўзбек романчилигига асос солди. қодирийнинг дастлабки машқлари 1913-1914 йилларда илк бора нашриёт юзини кўрди. ёзувчининг илк шеърлари “миллатимга”, “аҳволимиз”, “тўй”дир. унда қодирий ғафлатда, жаҳолат ботқоғида қолган халқининг аҳволини алам билан ёрқин деталлар орқали таърифлайди: кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз, жойи келган чоғида виждонни пулга сотамиз. қодирий тез орада шеъриятни ташлаб, драматургия, насрга ўтди, бирин-кетин “бахтсиз куёв”, “жувонбоз” асарларини эълон қилди. муаллифнинг эътироф …
2
зилган. шахслар ҳам ўзига хос тил билан сўзлайдилар. ҳикояда ташвиқотчининг, воизнинг ўрнини санъаткор олади. ёзувчи бу асарда воқеалар устида муҳокама қилмайди, тушунтирмайди, балки образлар орқали кўрсатади. адибнинг ана шундай асарларидан “ўткан кунлар” ва “меҳробдан чаён” романлари унинг ижодида энг катта ҳодиса даражасига кўтарилди. ёзувчининг эътироф этишича, “ўтган кунлар”ни у 1919 йилда ёза бошлаган. қодирий бу романида холис – объектив туриб, ўтган хiх аср ўрталаридаги туркистон тарихининг, ўзбек халқи ҳаётининг ҳаққоний манзарасини беради, муҳим тарихий жараёнларни чуқур бадиий таҳлил этади, даврнинг етакчи ижтимоий кучлари моҳиятини очади, ўша замон кишиларининг аҳвол руҳияти, орзу интилишлари, қувонч ва ташвишларини фавқулодда бир маҳорат билан ёрқин образлар орқали кўрсатади. отабек, кумуш, юсуфбек ҳожи, офтоб ойим, ўзбек ойим, ҳасанали образлари орқали адиб миллий тимсоллар яратди. романда инсон эрки, муҳаббати масаласи билан бир қаторда россияга муносабат муаммоси ҳам катта ўрин тутади. асар қаҳрамонларидан отабек роман бошларидаёқ ўз даврининг илғор кишиси илгари суриши мумкин бўлган қарашларни, яъни россиянинг давлат …
3
тоймайдиган, ҳалол одамларни кўролмайдиган ҳасадгўйлар қилмишига ишорадир. қодирий бу романда ҳам такрорланмас гўзал тимсоллар анвар, раъно, солиҳ маҳдум, нигоройим, султонали, сафар бўзчи, абдураҳмон образларини яратди. романда муҳаббат масаласига турли табақа вакилларининг муносабатини кўрсатиш орқали ёзувчи хiх аср ўрталаридаги тарихий шароитнинг ҳаққоний манзараларини чизишга, бир томонда жабр-зулм авж олганлигини, иккинчи тарафдан эса адолат учун кураш сўнмаганлигини ёрқин гавдалантиришга муваффақ бўлган. фақат мазкур асар “ўтган кунлар” романи даражасида мукаммал чиққан деб ҳисоблаш қийин, чунки ундаги баъзи воқеалар ва руҳий жараёнлар тасвирида бадиий далиллаш санъати етишмагандек туюлади. хусусан, анварнинг жаллодлар қўлидан осонлик билан қутқарилиши асардаги энг заиф далилланган ўринлардан ҳисобланади. умуман олганда, абдулла қодирий юқоридаги иккита тарихий романи билан бадиий ижодда энг жиддий муваффақиятга эришди. замонавий асарларида эса ёзувчи романлари даражасидаги ютуқларни қўлга кирита олмади. чунончи, замонавий мавзуда ёзилган абдулла қодирийнинг “обид кетмон” повести натуралистик тасвир унсурларининг ортиб кетиши туфайли мукаммал асар даражасига кўтарилмади. шунга қарамай абдулла қодирийнинг кўпчилик асарлари қатори “обид кетмон” …
4
ашкил этилиши адиб номи билан боғлиқдир. ёзувчи бир қатор илмий-публицистик, адабий-танқидий мақолалар ёзди. “калвак маҳзумнинг хотира дафтаридан”, “тошпўлат тажанг нима дейди?”, “ширвон хола нима дейди?” каби сатирик асарлари билан ўз журналини бойитди. муаллиф бу асарларида инсон характеридаги ёмон иллатлар, қусурлар устидан кулади. мазкур асарларида ёзувчи ўтмишнинг ва ўзи яшаётган давр турмушининг даҳшатли манзараларини заҳарханда қаҳқаҳа воситасида гавдалантириб, чинакам ҳажвий характерлар яратиш бобида катта маҳорат эгаси эканлигини намойиш қилади. хх аср ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган абдулла қодирий 1938 йилда қатағон даврининг қурбони бўлди. а д а б и ё т л а р абдулла қодирий асарлари: 1. “ўтган кунлар”, “меҳробдан чаён”, рўмонлар. т., ғ.ғулом номли нашр. 1992. 2. “обид кетмон”. т., ўзадабийнашр, 1960. 3. кичик асарлар. т., ўзадабийнашр, 1969. абдулла қодирий ижоди ҳақида: 1. норматов у. қодирий боқи. т., “ёзувчи”, 1995. 2. қўшжонов м. ўзбекнинг ўзлиги. т., “фан”. 1994. 3. www.o’zbek adabiyoti.com 4. www.ziyonet.uz
5
абдулла қодирий ижоди - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "абдулла қодирий ижоди"

1662754663.doc абдулла +одирий ижоди абдулла қодирий ижоди р е ж а 1. абдулла қодирий – янги ўзбек адабиётининг асосчиларидан бири. 2. абдулла қодирий биографияси. 3. абдулла қодирийнинг маърифатпарварлик руҳидаги илк асарлари. 4. абдулла қодирий – ўзбек реалистик романининг яратувчиси. 5. абдулла қодирий сатираси. 6. абдулла қодирийнинг замонавий мавзудаги асарлари. 7. абдулла қодирийнинг адабий-танқидий қарашлари. 8. танқид ва адабиётшуносликда абдулла қодирий ижодининг ўрганилиши. абдулла қодирий (1894-1938) абдулла қодирий хх аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан биридир. қодирийнинг ўзбек адабиёти ривожида ўрни беқиёс. “ўтган кунлар”, “меҳробдан чаён” асарлари билан у ўзбек романчилигига асос солди. қодирийнинг дастлабки машқлари 1913-1914 йилларда илк бора нашриёт юзини кўрди....

DOC format, 64.0 KB. To download "абдулла қодирий ижоди", click the Telegram button on the left.

Tags: абдулла қодирий ижоди DOC Free download Telegram