табиатшунослик фанининг мақсади, вазифаси, аҳамияти

DOC 261,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1447260325_62191.doc табиатшунослик фанининг мақсади,вазифаси, аҳамияти режа: 1. табиат илмини тарихи. 2. табиатшунослик фани мақсади, вазифаси, аҳамияти. 3. фаннинг келиб чиқиши, шаклланиши, муаммолари. 4. тфкнинг ривожланиш босқичлари ва марказлари. 5. марказий осиё олимларининг ўлка табиатини ўрганишга қўшган хиссалари. қадим марказий осиё мамлакатларида дунёда биринчи бўлиб табиий фанларнинг тараққиёти. авестода табиий фанлар ҳақида маълумот. греция ва римдаги антик давр олимлраи, уларнинг табиий фанлар ҳақида изланишлари. табиий фанлар ва фалсафанинг боғлиқлиги, фаннинг ривожланиши, фан ва дин. марказий осиёлик алломаларнинг табиатшунослик фани ривожига қўшган ҳиссалари. математика, астрономия, тиббиёт, география, фалсафа ва бошқа фанларни ix-xi асрлардаги ютуқлари, илмий асарлари. ал хоразмий, ал фарғоний, ал беруний, ибн сино, ал фаробий, ал жавҳарийларнинг фандаги хизматлари, темурийлар даврида табиий фанларнинг ривожланиши. улуғбекнинг астрономия фани ривожига қўшган ҳиссаси. зижи курагоний асарининг бугунги кундаги аҳамияти. фан ўз ривожланиши давомидаги илмий инқилоблар ёрдамида фалсафани ривожлантиради. коперник, кеплер ва ньютон ғоялари таҳлили, фалсафада муҳим ўрин тутади. дарвин, фрейд ва вегнер каби номлар …
2
и грек тилига таржима қилдиради-да, қолганини ёқиб юборди. дунё фанининг биринчи ёзувлари мана шу тарзда юнонлар қўлига ўтди, грециялик антик олимлар эса, бутун дунё фанининг асосчиси сифатида тарихга кирди. «авесто» ва унинг битиклари дунё фанига xix асрдагина маълум бўлди. демак, дунё фанининг биринчи маркази марказий осиё, аниқроғи, хоразм мамлакати деб айтишга илмий асослар етарли. ўйлаймизки, «авесто»шунос олимлар бу хатоларни тузатадилар. 2-марказ. греция марказидир. эрамизгача бўлган vi асрдаги биринчи олим грециялик фалесдир. у биринчи бўлиб математик ҳисобларни кўрсатган олим, қадимги грециядаги етти донишманднинг бири ва биринчи файласуф ҳисобланган. грецияда эрамизгача бўлган vi-iii асрларда астрономия, биология, геология ва физика фанлари шаклланди. аристотель биология ва мантиқнинг асосчиси бўлса, гекатей географиянинг, гиппократ тиббиётнинг, геродот тарихнинг асосчиси ҳисобланади. бу олимлардан ташқари евклид (эрамизгача бўлган iii асрда) гиппарх (эрамизгача ii асрда), птоломей (ii асрда), архимед (iii-ii асрларда), герон (i асрда), гален (ii-i асрларда) табиий фанлар ривожига муносиб ҳисса қўшишди. эрамизгача бўлган vi ва i асрларда греция …
3
ни тақдим этди. бугунги кунда антик даврдаги содда тушунча ва йўналишлар ривожланиб, ер шаридаги моддий ва руҳий ҳаётни юксалтириш имконини берди. фаннинг, техника ва технологияларнинг ривожланиши инсоният ҳаёти ва иқтисодиёт тубдан ўзгаришга олиб келди. фан марказий осиёда viii-ix, x ва xi асрларда жуда катта ютуқларга эришди. ix асрдан бошлаб, хоразмшоҳлар, ғазнавийлар, салжуқийлар ва қорахонийлар даврида илм-фан янада тараққий этди. самарқанд, хива, бухоро, мовороуннахр маданият марказларига айланди. бу шаҳарларда мадрасалар, академиялар ташкил топди, дунё фанининг қўлёзмалари ва буюк олимлар тўпланди. марказий осиёлик илм-фан фидойилари ҳам ўз она юртларида ва бошқа юртларда илм чироқларини ёқдилар, бағдод шаҳрида биринчи илмий академияга асос солишди. 3-марказ. фаннинг учинчи маркази европа ҳисобланади. xv асрнинг охирларигача коинот ҳақида птоломейнинг таълимоти ягона таълимот бўлиб келди. аммо xiv-xv асрларда испаниялик ва португалиялик денгиз саёҳатчилари дунё харитасини ўзгартириб юборди. ф.магелланнинг (1480-1521 й.й.) дунёни айланиб чиқиши ер шарсимон эканлигини мутлақо исботлади. коинот ҳақида янги фикрни, яъни қуёш ер атрофида эмас, балки …
4
ларидан бири г.галилей «ҳар бир олим математика тили билан ёзилган табиат китобини ўрганиб, ундаги қонуниятлар ва сабабларни топиши лозим», дейди г.галилей, механиканинг асосчисидир. у биринчилардан бўлиб астрономик кузатишлар учун телескоп яратди, юпитернинг йўлдошларини, ойдаги тоғларни ва қуёшнинг ўз ўқи атрофида айланишини илмий исботлади. табиатшунослик ривожланиш жараёни 6 -босқичга бўлинади. 1-босқич. эрамизгача бўлган 8-6 асрларни ўз ичига олади. “табиатшунослик” фани ривожланишининг биринчи босқичини шу кунгача айтилган барча фикрларни инкор қилган ҳолда “авесто” маълумотларига асосланиб, “авестони” астрономия, табиат, экология, қишлоқ хўжалиги ва табиат ҳақидаги илмлар биринчи бўлиб ёзиб қолдирилганини биламиз. “авесто” фақат диний тушунчалар ҳақидаги битиклардан иборат эмас, балки юқорида қайд этилган фанларнинг дастлабки илдизлари ёзилган манба ҳамдир. биз “авесто” ҳақида билмаган, унинг ёдгорликлари ҳали инсониятга маълум бўлмаган пайтларда, ҳамма каби фаннинг ривожланишини грециядан бошланган, деб ишонардик. аммо ер юзи бўйлаб, айниқса европада “авесто”шунос олимлар пайдо бўлиб, улар грек-юнон олимлари табиий фанлар ҳақида дастлабки илмни “авесто”дан кўчириб, грек-юнонгача таржима қилиб ўзлариники қилиб …
5
н, демокрит, эпикур дунёнинг атомлардан тузилганлиги ҳақида фаразни билдиришди. пифагор дунёнинг шарсимон эканлигини, эратосфен эса ернинг радиусини аниқлади, гипарх ердан ойгача бўлган масофани ўлчади. аристарх самосский, эратосфен, гиппарх, архимед ва птоломейлар биринчи бўлиб юлдузлар биздан жуда олисда эканлигини маълум қилишди, ердан юлдузларгача, ердан қўёшгача бўлган масофаларни ўлчашди. птоломей ернинг думалоқлигини исботлайдиган географик карта тузди, аристотель эса анатомия, ботаника, систематика ва ҳайвонлар эмбриологиясини илмий асослади. дунёда «табиатшунослик» фанининг ривожланишига туртки бўлган асарлар жумласига евклиднинг «бошланиш»и ва птоломейнинг «буюк қурилиш» кабилар киради. бу даврдаги олимлар табиатшунослик соҳасида катта тажрибалар олиб боришмаган бўлишсада, кузатиш ва фикрлаш асосида уни ривожлантирдилар. қадимги греция инсониятга илм ва фаннинг буюк дарғаларини етказиб берди. уларнинг кузатишлар натижасида ёзиб қолдирган айрим дурдона фикрлар ҳозиргача аҳамиятини йўқотган эмас. орадан минг йиллар ўтганига қарамасдан уларнинг фикрлари одамларнинг дунёга бўлган муносабатида, маънавият ва маданиятида алоҳида ўрин эгалайди. табиатшуносликка у даврларда кам эътибор берилган бўлса, ҳозир тараққиётни, табиатни, одамларни ва жамиятнинг қувватини белгилайдиган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "табиатшунослик фанининг мақсади, вазифаси, аҳамияти"

1447260325_62191.doc табиатшунослик фанининг мақсади,вазифаси, аҳамияти режа: 1. табиат илмини тарихи. 2. табиатшунослик фани мақсади, вазифаси, аҳамияти. 3. фаннинг келиб чиқиши, шаклланиши, муаммолари. 4. тфкнинг ривожланиш босқичлари ва марказлари. 5. марказий осиё олимларининг ўлка табиатини ўрганишга қўшган хиссалари. қадим марказий осиё мамлакатларида дунёда биринчи бўлиб табиий фанларнинг тараққиёти. авестода табиий фанлар ҳақида маълумот. греция ва римдаги антик давр олимлраи, уларнинг табиий фанлар ҳақида изланишлари. табиий фанлар ва фалсафанинг боғлиқлиги, фаннинг ривожланиши, фан ва дин. марказий осиёлик алломаларнинг табиатшунослик фани ривожига қўшган ҳиссалари. математика, астрономия, тиббиёт, география, фалсафа ва бошқа фанларни ix-xi асрлардаги ютуқлари, илмий асарлари. ал...

Формат DOC, 261,0 КБ. Чтобы скачать "табиатшунослик фанининг мақсади, вазифаси, аҳамияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: табиатшунослик фанининг мақсади… DOC Бесплатная загрузка Telegram