илм фан ва уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни

DOCX 63.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1497260778_68512.docx илм фан ва уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни режа: 1.илм фан ривожи ва интеллектуал авлод 2. фан ва уни ташкил этиш шакллари 3. замонавий илм фан ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни 4. замонавий илм фан хусусиятлари 5. ижодий жамоаларнинг шаклланиши илм фан ривожи ва интеллектуал авлод таянч иборалар ва атамалар: илм, фан, фундаментал, амалий, ш1мий ходимлар, тақсимлаш, ривожлантириш, математика, астрономия, кимё, геодезия, тиббиёт, география, академия, техника, кибернетика, интеллектуал аср, цивилизация, телеконференциялар, интернет. фан - дунё ҳақидаги объектив билимлар мажмуасидир. тарихий тарақкиёт жараёнида фан жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларига айланиб боради. фаннинг вазифаси табиат, жамият ва тафаккур ҳакидаги янги билимлар ҳосил килишдан то уларни амалиётга жорий килишгача бўлган фаолиятини ўз ичига олади. киши организми ва руҳияти ҳамда интеллектуал салоҳиятини атроф-муҳит, бепоён олам сирлари ва ривожланиш механизмларини ўрганиб, улардан кишилик жамиятининг равнақи учун фойдаланиш илм-фаннинг бевосита максадидир. фаннинг пайдо бўлиши кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ. дастлабки билимлар амалий характерга эга бўлган. …
2
афия каби соҳаларда мустаҳкам пойдевор яратди. бугунги кундаги алгоритм термини ҳам улуғ олим муҳаммад мусо ал-хоразмий номи билан бевосита боғликдир. аҳмад мирвазий эса ўша пайтдаги тригонометрия фани ривожига катта ҳисса кўшди. абу наср форобий фалсафий фикрларни ривожлантирди, комил инсон тарбиясига катта эътибор берди. "фозил одамлар шаҳри" асари орқали яхшилик ҳақидаги таълимотларни тизимлаштирди, мусиқанинг математик назариясини яратди. ҳамид хўжандий, умар хайёмлар куб тенгламалар назариясини янада ривожлантирди. маҳмуд қошғарий ўз даврининг қомусий олими эди. у "девони лугати турк" асарини яратди. абу райҳон беруний ҳам қомусий илмлар соҳиби бўлган. у геодезия, минералогия, фармокология, кимё, тарих ва шу каби кўпгина фанлар билан шуғулланди ва улар ривожига муносиб ҳисса қўшди. абу али ибн синонинг тиббий илми бўйича таълимоти дунёга машҳур бўлди ва медицина термини ҳам улуғ олим номидан келиб чиққан. мирзо улуғбек, али қушчи, ғиёсиддин коший, қозизода румийлар сонлар назариясини янада мукаммаллаштирди, фалакиёт илмини ривожлантириб, мирзо улуғбек мунажжимлар худоси урония ёнидан жой олди. мирзо улуғбек …
3
боғлиқ бўлган буюк вокеликдир. xx асрнинг ўрталарига келиб фаннинг ижтимоий ҳаётдаги роли мислсиз даражада ошди. фанлар тараққиётидаги инкилобларнинг характери ўзгарди, яъни илм соҳасидаги инқилоблар техника соҳасидаги ахборотлар билан уйғунлашиб кетди ва илмий-техника инқилоби юзага келди. xx аср 40 -йилларининг охирларидаги илмий-техника инкилоби фаннинг бевосита ишлаб чиқариш кучларига айланиш натижасида фаннинг ўзида, техникада ва ишлаб чикаришда катта сифат ўзгаришларига олиб келди. натижада ҳар 10-15 йилда илмий фаолият ҳажми икки марта ошиб кела бошлади. шу нарсани мамнуният билан кайд этиш мумкинки xx асрнинг 70 -йиллардаги олим ва илмий ходимлар сони бутун фан таракқиёти даврларида яшаган олимлар сонининг 90 % дан кўпроғини ташкил этди, деган хулосаларга ҳам келинди. умуман олганда шуни кайд этиш мумкинки, жаҳон микё'сида илмий ходимларнинг ўсиш фоизи аҳолининг ўсиш фоизига караганда бир неча марта ортик, яъни фан ижтимоий салоҳиятнинг муҳим омилига айланди. фаннинг ижтимоий моҳияти муҳим аҳамият касб этди. бу эса илм-фан ривожини бошқариш лозимлигини таъкидлади. албатта фаннинг ривожи ҳам …
4
нинг академия кисмида батафсил тўхталамиз. бу борада нафакат олимларимиз илм-маърифатни тарқатишга жонбозлик кўрсатган, балки давлат раҳбарларимиз ҳам бу соҳага хомийлик килиб илм-фан равнакига катта ҳисса кўшган. жумладан, амир темур, мирзо улуғбек ва бошқалар илмий марказлар ташкил этиб, уларга иктидорли олимларни тўплаганлар ҳамда ёзма манбалар билан уларни таъминлаганлар. фаннинг ривожланиши учун имкон яратиш ва уни максадли бошқариш жамият тарақкиётига самарали таъсирни таъминлаш демакдир. илмий муассасаларни бир жойга жамлаш ва марказлаштириш умуммиллий ҳамда халқаро илмий ташкилотлар, илмий марказларнинг ташкил бўлишига олиб келди. натижада xx асрларда ихтисослашган илмий ташкилотлар (муассасалар) сони кескин равишда ошди. фан соҳалари бўйича илмий муассасалар ташкил бўла бошлади ҳамда янги номдаги фанлар йўналишлари юзага кела бошлади. жумладан, кибернетика (иқтисодий кибернетика, био-мед. кибернетика, техника кибернетикаси), математик лингвистика, геофизика, биотехника, эҳтимоллар назарияси, эргономика, информатика, техник эстетика ва шу кабилар янги номларни олган фан йўналишларидир. бўларнинг ҳаммаси фан соҳаларини ривожлантиришда катта роль ўйнади. жумладан, она ватанимизда кадимдан математика, фалакиёт илми, тиббиёт, геодезия, …
5
оология ва медицина, биохимия, биофизика ва геохимия, геология ва сейсмология йирик муваффакиятларга эришди. философия ва хукук, тил ва адабиёт, тарих ва шарқшунослик соҳаларида ҳам йирик илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. кейинги чорак аср давомидаги илмий - техник тараққиётга назар ташласак, бу давр ичида кўпгина, айниқса, физика, математика, механика, кимё, биология каби аниқ фанлар ва шу билан бирга техникада тамомила янгича сифат ва тамойилларга эга бўлган қонунлар, назариялар ва гипотезаларнинг вужудга келганлигини шоҳиди бўламиз. фанларнинг ўзаро ҳамкорлиги тезлашиб, фаннинг янги соҳалари пайдо бўла бошлади. булар эса ўз навбатида техника тараққиёти учун хизмат қилади. айникса, ҳозирги даврда халқ хўжалигини бошқаришни автоматлаштириш кенг кўламда амалга оширилмокда. бу борада фан ва техника ютукларини ўз навбатида ёшларга етказиб бориш, ҳозирги замон дарсларига қўйилган талаблардан биридир. фан ва техника ишлаб чиқариш билан яқиндан интеграциялашиб бориш бу давр такозосидир. шунинг учун ҳам бугунги ёшлар мактабларни битириб ҳозирги замон техникасининг асослари ҳакида маълум тасаввурларга эга бўлишлари лозим. бугунги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "илм фан ва уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни"

1497260778_68512.docx илм фан ва уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни режа: 1.илм фан ривожи ва интеллектуал авлод 2. фан ва уни ташкил этиш шакллари 3. замонавий илм фан ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни 4. замонавий илм фан хусусиятлари 5. ижодий жамоаларнинг шаклланиши илм фан ривожи ва интеллектуал авлод таянч иборалар ва атамалар: илм, фан, фундаментал, амалий, ш1мий ходимлар, тақсимлаш, ривожлантириш, математика, астрономия, кимё, геодезия, тиббиёт, география, академия, техника, кибернетика, интеллектуал аср, цивилизация, телеконференциялар, интернет. фан - дунё ҳақидаги объектив билимлар мажмуасидир. тарихий тарақкиёт жараёнида фан жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларига айланиб боради. фаннинг вазифаси табиат, жамият ва тафаккур ҳакидаги янги билимлар ҳосил килишдан то уларни амалиёт...

DOCX format, 63.7 KB. To download "илм фан ва уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни", click the Telegram button on the left.