замонавий йўл қурилиш материаллари ва уларни стандартлаштириш

DOCX 169 sahifa 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 169
i боб. ўқув материалалри 1.1. назарий машғулотлар материаллари 1-мавзу: замонавий йўл қурилиш материалларига доир меъёрий ҳужжатлар талаблари режа: 1. автомобиль йўллари қурилишида замонавий материалларни қўллаш фанининг мақсад ва вазифалари. 2. йўл қурилиш материаллари ва конструкцияларининг асосий хоссалари, йўл қурилиш материаллари ва конструкцияларини синаш, стандартлаштириш, aashto (америка), bs (британия), en (европа), din (германия) стандартлари, сертификатлаштириш. 3. замонавий йўл қурилиш материалларини ишлаб чиқаришнинг умумий талаблари, материаллар ва конструкцияларни бузмасдан синашнинг замонавий усуллари автомобиль йўллари қурилишида замонавий материалларни қўллаш фанни ўқитишдан мақсад – замонавий йўл қурилиш материалларнинг хоссаси, ахамияти, ишлаб чиқариш технологияси ва ишлатилиш шароитини талабаларга ўргатиш, ҳамда шунга мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдан иборатдир. автомобиль йўллари қурилишида замонавий материалларни қўллаш фаннинг вазифаси – автомобиль йўлларини қурилишида, таъмирлашда, эксплуатация қилишда замонавий йўл қурилиш материалларнинг хоссаларини, ахамиятини, технологиясини ва ишлатилиш шароитини ўрганиб автомобиль йўллари қурилишида, сақлашда, таъмирлашда тадбиқ қилиш. йўл қурилиш иншоотлари таркибига кирган материаллар эксплуатация натижасида (йўл тупроқ кўтармаси, йўл тушамаси, куприклар …
2 / 169
, баъзи моддаларни эритиб ва ювиб чикариши мумкин. шўрланган сувлар цементбетонга ўхшаган материалларни аста-секин емиради. ҳарорат ўзгаришлари хам вақти-вақти билан материалларнинг ички кучланишларини ва уларнинг холатини узгартириб, структуравий богланишлар бушашиб колиши натижасида майда ёриклар пайдо булиши ва транспорт гилдираклари таъсирида эса сидирилиб қолиши мумкин. вақт ўтиши билан мураккаб, механик, физик ва кимёвий омиллар комплекси таъсирида йўл конструктсиясининг материаллари аста-секин емирилади. ташқи таъсирларнинг холатига боғлиқ холда, емирилиши жадаллашган йўл тушамаси конструктсиясининг хусусиятлари, материалларни ишлаб чикариш ва уларни қўллаш технологик жараёнида юзага чикадиган объектив белгилари билан аникланади. материалнинг муайян шароит учун яроклилиги, атроф-мухит билан ўзаро таъсирини бахолайдиган кўрсаткичлар хилма-хил бўлиб, механик, физик ва кимёвий қонуниятлар асосида кечади. механик хоссалар - бевосита ташки кучлар таъсирида материалда хосил буладиган кучланишлар туфайли деформацияланиш, емирилиш ва каршилик қилиш каби хусусиятлардан (мустахкамлик, эластиклик, пластиклик, муртлик, релаксация, окувчанлик, каттикдик ва бошкалар) иборатдир. физик хоссалар - материалнинг физик холатлари (фазовий холат, зичлик, структура) ни тавсифлаб ва уларни атроф мухитнинг …
3 / 169
лар киради. материалларнинг хусусиятлари баркарор булмайди, чунки улар физик, кимёвий, механик ва физикавий-кимёвий омиллар таъсирида узгариб туради. материалларнинг хусусиятлари ракамлар билан ифодаланадиган кўрсаткичлар оркали тавсифланади. улар лаборатория, дала ва ишлаб чикариш синовларида аниқланади. таркиби ва тузилиши қурилиш материалларининг тузилиши икки куринишда ифодаланади: микро ва макротузилиш. макротузилиш - материаллардаги говаклар, найчалар ва бошка нуксонларнинг оддий куз билан кузатиш имкони булган куринишидир. атом - молекулалар бирикмаси материалнинг макротузилишини билдиради. сунъий қурилиш материалларидаги йирик говаклар, бушликлар ёки ёриклар, тулдиргичлар ўзаро кулай жойлашганида хамда яхши майдаланмаган кум ёки минерал кукуни ишлатилиб, яхши зичланмаганда пайдо булади. микротузилиш - каттик, суюк ва газ таркибини ташкил этувчи хар хил улчамли атомлар, ионлар ва молекулаларнинг ўзаро бирикиш тартибини ифодаловчи холатдаги куринишидир. микротузилиш ва ундаги ўзгаришлар оптик электрон микроскоплар ёрдамида урганилиб дифферентсиал-термик, рентгенографик усулларда текширилади ва олинган маълумотлар тахлил килинади. микротузилиш уч турдаги коагуляцияли, конденсацияли ва кристалли тузилишда булади [13] (1.2- расм). 1.2.-расм. микротузилиш дисперциясида бозланиш турлари: а)- коагуляцияли; …
4 / 169
на қурилиш материалларининг хоссалари тугрисида фикр юритиш мумкин. маҳаллий маҳсулотларнинг сифати ва хорижий бозорлардаги рақобатдошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги миллий норматив-ҳуқуқий базанинг халқаро талабларга мос даражаси, шунингдек, республикамизнинг синов ва ўлчаш лабораториялари моддий-техник базасининг ҳолати ҳисобланади. ўзбекистон республикасида кейинги йилларда кўрсатиб ўтилган соҳа ва тармоқларда аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. хусусан, мазкур соҳада қонуний базани такомиллаштириш доирасида халқаро қоида ва амалиётни инобатга олган ҳолда ўзбекистон республикасининг “техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида” (2009 йил) ва “мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги (2013 йил) қонунлари қабул қилинди. ушбу қонунлар ички бозорнинг сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиниши ҳамда республикамиз лабораториялари томонидан ўтказилган синовлар натижаларининг халқаро даражада тан олинишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. ўзбекистон республикасининг “стандартлаштириш тўғрисида”, “маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ва “метрология тўғрисида”ги қонунларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун сертификатлаштириш ҳамда стандартларни қабул қилиш ва жорий этиш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар …
5 / 169
шунингдек, 23 та техник регламентни қабул қилиш ҳисобига 700 дан ортиқ стандарт ихтиёрий турга ўтказилди. шу билан бирга, соҳадаги ишларнинг таҳлили ваколатли давлат бошқаруви идораси сифатида “ўзстандарт” агентлигининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор ечими топилмаган масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда. агентликнинг ташкилий тузилмаси халқаро талабларга мос эмас, юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаб бера олмас эди. iso халқаро ташкилоти стандартларини қабул қилиш борасидаги фаолият лозим даражада ташкил этилмаган, стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар миллий фондида ушбу ташкилот стандартлари 13 фоизни ташкил этар эди, холос. агентлик томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича республикамиздаги корхоналарга услубий ёрдам кўрсатиш етарли даражада ташкил этилмаган эди. республикамизнинг мавжуд эталонлар базаси айрим саноат тармоқларида фойдаланилаётган юқори аниқликдаги асбобларнинг метрологик текширувини тўла қамраб олиш имконини бермас эди. юқорида келтирилган масалаларни ҳал этиш мақсадида ўзбекистон республикаси президентининг “ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг устувор вазифалари ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 169 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"замонавий йўл қурилиш материаллари ва уларни стандартлаштириш" haqida

i боб. ўқув материалалри 1.1. назарий машғулотлар материаллари 1-мавзу: замонавий йўл қурилиш материалларига доир меъёрий ҳужжатлар талаблари режа: 1. автомобиль йўллари қурилишида замонавий материалларни қўллаш фанининг мақсад ва вазифалари. 2. йўл қурилиш материаллари ва конструкцияларининг асосий хоссалари, йўл қурилиш материаллари ва конструкцияларини синаш, стандартлаштириш, aashto (америка), bs (британия), en (европа), din (германия) стандартлари, сертификатлаштириш. 3. замонавий йўл қурилиш материалларини ишлаб чиқаришнинг умумий талаблари, материаллар ва конструкцияларни бузмасдан синашнинг замонавий усуллари автомобиль йўллари қурилишида замонавий материалларни қўллаш фанни ўқитишдан мақсад – замонавий йўл қурилиш материалларнинг хоссаси, ахамияти, ишлаб чиқариш технологияси ва иш...

Bu fayl DOCX formatida 169 sahifadan iborat (1,4 MB). "замонавий йўл қурилиш материаллари ва уларни стандартлаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: замонавий йўл қурилиш материалл… DOCX 169 sahifa Bepul yuklash Telegram