пластмасса йўл қурилиш материаллари ва буюмлар

DOCX 1.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1680606649.docx referat arxiv.uz пластмасса йўл қурилиш материаллари ва буюмлар режа: 1. пластмассаларнинг таркиби ва хоссалари 2. полимерли боғловчи моддалар 3. пластмасса материалларни ишлаб чиқариш технологияси асослари 4. йўл қурилишида ишлатиладиган полимерли материал ва буюмлар 5. йўл қурилиш материалларини полимерлар билан модификациялаш 6. йўл тасма чизиқлар учун ишлатиладиган полимер материаллар 1. пластмассаларнинг таркиби ва хоссалари пластмассалар деб юқори молекулали бирикмалар яъни, полимерли боғ- ловчилар, кукунсимон тўлдирувчилардан ташкил топган ва қотгач пластик- лигини тўла ёки қисман йўқотадиган (зич молекулали ва эгилувчан) ком- позицияли материалларга айтилади. юқори молекулали бирикмалар бир неча минглаб, хатто юз минглаб атомлардан ташкил топади. ушбу бирикмаларнинг макромолекулалари кўп марта такрорланадиган муайяан тузилишли тизим- лардан иборат бўлади. битта макромолекуладаги тузилиш бирлиги сони полимернинг полимерлаш даражаси дейилади. паст молекулали бирикмаларнинг молекуляр массаси 500 дан кам бўлади. сийрак жойлашган молекулалардан зич молекулаларга ўтиш жараёни “полимеризация” деб аталади. ушбу сийрак ва зич молекулали бирикмалар ўртасидаги моддаларни “олигомерлар” дейилади. ўтган асрнинг бошларида органик моддаларни …
2
млик, деформативлик тавсифларини ва х. к. полимерли боғловчилар ишлаб чиқариш учун табиий газ, нефть, тошкўмир қатронлари, ўсимлик дунёси ва бошқа органик моддалар ишлатилади. синтетик материаллар ишлаб чиқаришда ҳаводан олинадиган азот, кислород ва бошқа моддалар ҳам ишлатилади. тўлдирувчилар анорганик ва органик материаллар асосида олинади. улар тузилишига кўра кукун ва толасимон бўлади. кукунлар сифатида кварц қуми, гилтупроқ, оҳактош, доломит ва бошқа минералларни майдалаш ҳамда уларни бойитиш йўли билан олинадиган материаллар ишлатилади. толасимон тўлдирувчилар сифатида эса асбест, шиша, базальт ва ш. к. чиқиндилар ишла- тилади. қатламли пластмасса олишда қоғоз, мато, ёғоч шпонлари ва бошқа юпқа қатламли материаллар ҳам ишлатилади. кукунсимон тўлдирувчилар пластмасса хоссаларини яхшилайди ва полимерли боғловчилар сарфини тежайди. шунингдек, бундай тўлдирувчилар пластмассаларнинг иссиқбар дошлигини, кимёвий чидамлилигини, толасимон ҳамда матоли тўлдирувчилар эса уларнинг чўзилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлигин оширади яъни, арматура вазифасини ўтайди. пластикловчилар бу полимерларнинг юқори эластиклигини ошириш ва мўртлигини камайтириш учун қўшиладиган моддалардир. пластикловчилар сифатида айрим паст молекулали суюқликлар (олеин кислотаси, камфора …
3
) ишлатилади. порофорлар пластмасса таркибида ғоваклик ҳосил қилиш учун қўлланилади. бундай моддалар пластмассани кўпиртиради ва улар қаттиқ, суюқ ёки газсимон хилда бўлади. пластмассаларнинг асосий хоссалари. пластмассалар қурилиш мате- риаллари ичида конструктив сифат кўрсаткичлари юқори яъни, массаси кам, мустаҳкамлиги юқори материаллардир. пластмассаларнинг хақиқий зичлиги 0,8...1,8 г/см3, ўртача зичлиги эса 20 дан 2200 кг/м3 гача бўлади. уларнинг мустаҳкамлиги кенг оралиқда ўзгаради. кукун ва толасимон тўлдирувчили пластмассаларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 120...160 мпа, ёғоч плас- тикники 200 мпа, штам (шишатолали анизотроп материал) ники 420 мпа. ўта енгил ғовакли пластмассаларнинг иссиқлик ўтказувчанлик кўрсаткичи 0,03 вт/(м 0с) яъни, ҳавонинг иссиқлик ўтказувчанлигига яқин. пластмассалар турига қараб ишқорлар, кислоталар, органик эритмалар ва бошқа зарарли муҳитлар таъсирига нисбатан юқори чидамлиликга эга бўлади. юқори зич- ликка ва мустаҳкамликка эга бўлган пластмассалар эса едирилишга ва зарбга бардошлидир. баъзи тўлдирувчиларсиз тайёрланган пластмассалар шаффоф ва юқори оптик хоссаларга эга бўлади. оддий шиша 1 % дан кам ультрабинафша нур- ларини ўтказади, органик шиша эса 70 …
4
териаллар ўзига хос камчи- ликларга ҳам эга. кўпчилик пластмассаларнинг иссиқбардошлиги 70...200 0с атрофида бўлади. пластмассаларнинг иссиқдан чизиқли кенгайиш коэффи- циентининг юқорилиги уларнинг асоссий камчиликларидан бири ҳисобланади. унинг ушбу камчилиги бошқа материаллар билан композитлар тайёрлашда таркибига тўлдирувчилар киритиш йўли билан бартараф этилади. пластмассаларнинг вақт давомида пластик (қайтмас) деформациясининг ортиши ҳам унинг камчилиги ҳисобланади. баъзи пластмассалар юқори ҳарорат таъсирида ва ёнганда зарарли газлар чиқаради ва атроф-муҳитни токсинлайди. пластмассаларнинг яна бир камчилиги қуёш нури таъсирида эскириши ва тоб ташлашидир. пластмасса материаллар ва буюмлари кейинги йилларда қурилиш соҳасида кенг қўлланилмоқда. чунки пластмасса асосида қулай ва арзон замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қурилиш саноати учун энг муҳим вазифалардан биридир. 2. полимерли боғловчи моддалар полимерларнинг синфланиши ва тузилиши. полимерли моддалар ички тузилиши, олиниш усули ва таркиби бўйича синфланади. макромолекулаларнинг асосий занжирли таркибига кўра полимерлар учта гуруҳга бўлинади: карбозанжирли полимерлар молекулярли занжири фақат углерод атомла- ридан иборат бўлган полиэтилен, полиизобутилен ва ш. к.лар; гетерозанжирли полимерлар молекулярли занжири …
5
таркиби бир ҳил бўлади. поликонденсационли полимерлар (фенольформалдегидли, карбамидли, эпоксидли, полиэфирли, полиамидли) поликонденсацияланиш жараёнида қў- шимча моддалар, жумладан сув, аммиак, водород, хлор ва ш. к. лар ажралиб чиқади. функционал гуруҳлар ўртасида кимёвий реакциялар содир бўлгани учун полимер ва мономер таркиби бир ҳил бўлмайди. полимерлар ички тузилиши жихатидан чизиқли ва фазовий турларга бў- линади. чизиқли полимерлар макромолекулаларнинг узун ипсимон кучсиз боғла- ниши шаклида бўлади. аммо полимер таркибида атомларнинг қутб гуруҳларининг бўлиши занжирлар орасидаги боғланишни кучайтиради. чизиқли полимерлар қиздирилганда юмшайди ва қовушқоқ-эластик ҳолатга ўтади. фазовий полимерларда занжирлар орасидаги мустаҳкам кимиёвий боғла- нишлар бир ҳил фазовий каркасларнинг ҳосил бўлишини таъминлайди. мукаммал тузилиш ҳосил бўлганда полимер қаттиқ эластик жисм ҳолатига ўтади. қаттиқ каркасли фазовий полимерларда занжирлар орасидаги боғланишлар ички занжирлардаги боғланишларнинг мустаҳкамлиги каби мустаҳкамликка эга булади. бундай боғланишларни бузиш учун юқори ҳарорат талаб қилинади. ички занжирлардаги мустаҳкамлиги пастроқ бўлган боғланишларнинг бузилиши полимерда деструкция (кимёвий бузилиш) жараёнининг бошланишини билдиради. деструкция қайта тикланмайдиган жараёндир. буларга “термореактив” полимерлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "пластмасса йўл қурилиш материаллари ва буюмлар"

1680606649.docx referat arxiv.uz пластмасса йўл қурилиш материаллари ва буюмлар режа: 1. пластмассаларнинг таркиби ва хоссалари 2. полимерли боғловчи моддалар 3. пластмасса материалларни ишлаб чиқариш технологияси асослари 4. йўл қурилишида ишлатиладиган полимерли материал ва буюмлар 5. йўл қурилиш материалларини полимерлар билан модификациялаш 6. йўл тасма чизиқлар учун ишлатиладиган полимер материаллар 1. пластмассаларнинг таркиби ва хоссалари пластмассалар деб юқори молекулали бирикмалар яъни, полимерли боғ- ловчилар, кукунсимон тўлдирувчилардан ташкил топган ва қотгач пластик- лигини тўла ёки қисман йўқотадиган (зич молекулали ва эгилувчан) ком- позицияли материалларга айтилади. юқори молекулали бирикмалар бир неча минглаб, хатто юз минглаб атомлардан ташкил топади. ушбу бирикмаларнинг...

DOCX format, 1.2 MB. To download "пластмасса йўл қурилиш материаллари ва буюмлар", click the Telegram button on the left.