томбоп ва гидроизоляция материаллари

DOCX 665,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1680606673.docx томбоп ва гидроизоляция материаллари режа: 1. умумий маълумотлар 2. томбоп материаллар 3. гидроизоляция материаллари 4. герметикловчи материаллар 5. томбоп ва гидроизоляция ишларини бажаришда техника хавфсизлиги 1. умумий маълумотлар томбоп ва гидроизоляцияловчи материаллар ёрдамида ечиладиган асосий масала-сув ўтказмайдиган қоплама ҳосил қилиш яъни, конструкция ва бинони нам таъсиридан бутунлай ҳимоя қилишдан иборатдир. аммо томбоп матери- аллар ишлатиладиган шароит гидроизоляция материаллари ишлатиладиган шароитдан сезиларли фарқ қилади. томбоп материаллар кетма-кет ўзгарувчи намланиш ва қуриш, қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушиши, қиздириш, музлаш, қор ва шамол таъсирларига учрайди. томбоп материаллар ушбу шароитларда узоқ муддат ишлатилиши учун улар ҳаво, ёруғлик, сув ва совуқ муҳитлар таъсирига бардошли ҳамда мустаҳкам бўлиши керак. шунингдек, томбоп материаллар меъморий-манзаравий талабларга ҳам жавоб бериши лозим. гидроизоляцияловчи материаллар томбоп материаллардан фарқли ўлароқ, доимо намли ёки зарарли муҳит (сувли аралашмалар) ва чиритадиган жараёнлар таъсирида бўлади. гидроизоляция материалларига сув ўтказмаслик, чидамлилик, чиримаслик, зангбардошлик ва механик таъсирлардан ўзининг ташқи кўринишини ўзгартирмаслик (сақлаб қолиши) каби талаблар қўйилади. шунингдек, …
2
ериаллар киради: ўрамали-эни 1 м ва узунлиги 7...20 м ли ўрам кўринишдаги мато; мембранали-катта ўлчамли тўшама (юзаси 100...500 м2); донали ва варақлар (ўлчамлари мос ҳолда 1 ва 2 м2 дан кам эмас); мастикали-қовушқоқ суюқликли ҳимояланадиган юзага суртилгач сув ўтказмайдиган парда ҳосил қилади. ўрама материаллар. ўрама томбоп материаллар асосида том усти бир неча қатламлар билан қопланади. энг устки қатламга ишлатиладиган ўрама материалнинг ташқи томонига йирик донали (к), майда донали (м) ва тангасимон кукунли (п) минераллар (қум, майдаланган тошлар, шиша кукуни ва ш. к.лар) сепилган бўлади (гост 23835-79). улар асосли ва асоссиз турларга бўлинади. асосли бундай материаллар яъни техник картон, асбест картон, шиша тўқима ва нотўқима мато ва ш.к.лар битум ёки қатрон билан ишлов бериб тайёрланади. асоссиз ўрама материаллар микрокомпозицияли бўлиб, битумли ёки қатронли боғловчилар, кукун тўлдирувчи ва модифицияловчи қўшилмалар (антисептик, пластификатор, стабилизатор ва ш. к.лар) аралашмасини муайяан қалинликда прокатлаб ишлов бериш орқали тайёрланади . ўрама материаллар томга 3...5 қатлам қилиб ёпиштирилганда …
3
оиднинг массасини (г) билдиради. масалан, ркк500 а-рубероид, томга ёпиладиган, йирик донали сепмали, 1 м2 нинг массаси 500 г. рубероиднинг бактерия ва микроорганизмлар таъсирида эскириб, чиришини бартараф этиш мақсадида битумга антисептик моддалар билан ишлов берилади. рубероид совуқ муҳитда ҳам эластиклигини сақлаб қолиши учун поли- мерлар билан модификацияланган битум асосида рэм-350 маркада тайёр- ланади. ушбу маркадаги рубероид -50 0с ҳароратда ҳам эластиклигини йўқотмайди. рубероидларнинг эни 1000, 1025, 1050 мм, юзаси 5, 7, 10 ва 15 м2 бўлади. хозирги вақтда рубероиднинг пастки томони қалин қопламали ҳили том гидроизоляциясида бевосита асосга битумли мастикаларсиз ёпиштирилади. бунда махсус мослама ёрдамида аланга ҳосил қилинади ва рубероиднинг паст- ки юзасидаги қоплама эритилиб асосга ёпиштирилади (1-расм) 1-расм. томбоп рубероид ва уни асосга ёпиштириш . томга ёпиладиган рубероид гиламнинг сифати қатламлар сонига, рубе- роидни асосга ва қатламларни бир-бирига пухта ёпиштирилишига боғлиқ бўлади. томга ёпиладиган руберодли гилам сифати қатламлар сонига, рубероидни асосга ва қатламларни бир-бирига пухта ёпиштирилишига боғлиқ бўлади. одатда том …
4
00, 1025 ва 1050 мм, ўрама юзаси 20 ёки 40 м2 бўлади. шиша рубероид (гост 15879-70) томга ёпиладиган ва гидроизоляци- яловчи материалдир (2-расм). у шиша толали матога иккала томонидан битумли боғловчи (битум резинали ёки битум полимерли) ва минерал кукун сепиб тайёрланади. сепиладиган материал тури ва ишлатилиш соҳасига кўра шиша рубероид қуйидаги маркаларда ишлаб чиқарилади: с-рк (йирик донали сепмали), с-рч (тан- -рм (майда гасимон сепмали) ва с 2-расм. томбоп шиша рубероид. донали сепмали). шиша рубероид том ёпмасида устки ва остки қат- ламларда ҳамда конструкцияларни гидроизоляциялашда ишлатилади. шиша толали асосларнинг кимёвий ва биологик муҳитларга чидамлиги юқори бўлганлиги учун, улар асосида тайёрланадиган ўрама материалларнинг хизмат қилиш муддати 30 йилгача узайади. толь техник картонга қатрон шимдириб, икки томонидан қатрон ва қум ёки минерал кукунлар сепилиб олинган ўрама материал. йирик минерал сепмали толь текис томлар гидроизоляция қатламининг устки қаватига, қум сепмали толь эса бино ва иншоотларнинг пойдевори ҳамда бошқа қисмлари, вақтинчалик иншоотларнинг томи гидроизоляциялари учун …
5
сига ўзаро елимланади. бундай том ёпма қиялиги, 100 ва ундан юқори бўлади. черепицанинг 1 м2 оғирлиги 10...12 к (3 а-расм). бундай материаллардан тикланадиган том ёпмаси жуда манзарали бўлади (3 б-расм). юмшоқ черепица узоқ муддатга чидамли бўлиб, материалнинг деформацияланиши алоҳида плиткаларда рўй беради. натижада бутун қоплама бўйича ички зўриқишлар камаяди. юмшоқ черепицали том ёпмаларнинг узоқ муддатга чидамлиги унга сепилган рангли сепмалар манзарасининг эски- риши ва рангининг ўзгариши билан белгиланади. тўлқинли битум картонли варақлар ўлчами 1000х2000 мм ва қалинлиги 3 мм бўлган эгилувчан варақдир (варақ оғирлиги 6 кг). варақлар тўлқинсимон картонга битум шимдирилиб ва юза қисми ҳаво муҳитига чидамли полмерли бўёқ билан бўяб тайёрланади (4-расм). б а 3-расм. битумли юмшок черепи- 104-расм. томбоп тўлқинсимон цалар (а) ва улар асосидаги том ёпма “ондулин” листлар конструкциялар (б) бўёқ варақларга манзарали кўриниш беради ва қуёш нурлари таъсиридан сақлайди. бундай тўлқинсимон варақлар томнинг ёғоч рейкалари устига мих ёки шруп ёрдамида маҳкамланади. уларнинг хизмат қилиш вақти 30 …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "томбоп ва гидроизоляция материаллари"

1680606673.docx томбоп ва гидроизоляция материаллари режа: 1. умумий маълумотлар 2. томбоп материаллар 3. гидроизоляция материаллари 4. герметикловчи материаллар 5. томбоп ва гидроизоляция ишларини бажаришда техника хавфсизлиги 1. умумий маълумотлар томбоп ва гидроизоляцияловчи материаллар ёрдамида ечиладиган асосий масала-сув ўтказмайдиган қоплама ҳосил қилиш яъни, конструкция ва бинони нам таъсиридан бутунлай ҳимоя қилишдан иборатдир. аммо томбоп матери- аллар ишлатиладиган шароит гидроизоляция материаллари ишлатиладиган шароитдан сезиларли фарқ қилади. томбоп материаллар кетма-кет ўзгарувчи намланиш ва қуриш, қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушиши, қиздириш, музлаш, қор ва шамол таъсирларига учрайди. томбоп материаллар ушбу шароитларда узоқ муддат ишлатилиши учун улар ҳаво, ёруғлик, сув...

Формат DOCX, 665,4 КБ. Чтобы скачать "томбоп ва гидроизоляция материаллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: томбоп ва гидроизоляция материа… DOCX Бесплатная загрузка Telegram