ёғоч қурилиш материаллари

DOC 18 sahifa 260,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
ii-боб xiii-боб ёғоч қурилиш материаллари таянч иборалар: ёғоч, микроструктура, макроструктура, ёғочнинг мухитга бардошлилиги, ёғочнинг турлари, ёғочга ишлов бериш, намлик, иссиқлик ўтказувчанлик, мустаҳкамлик, деформативлик, қаттиқлик, ёғочнинг нуқсонлари, антисептик, антипирен, ёғоч материаллар ва буюмлар. 13.1 умумий маълумотлар ёғоч энг қадимги қурилиш материали бўлиб, ер шарида нотекис тарқалган. ўрмон қайта тиклангани учун ёғоч битмас-туганмас қурилиш материаллари ва буюмлари захирасидир. ёғоч тайёрланадиган ўрмонлар россия, хитой, украина, кавказ, қозоғистон каби мамлакатларда кўплаб учрайди. ёғоч юқори мустащкамлик, қайишқоқлик, иссиқлик изоляцияловчи, сув ва органик эритувчиларга чидамлилик хусусиятларига эга. ёғоч осон қайта ишланади, елимлаш, мих қоқиш мумкин. аммо толасимон тузилиши туфайли хоссаларининг турлилиги, намликдан деформацияланиши, ёнувчанлиги, чириши кабилар ёғочнинг камчилигидир. қурилишда ёғоч хари, тахта, шпал, брус, холларида ишлатилади. ёғочни қайта ишлаганда щосил бўлган пайраха ва қипиқдан фибролит, арболит, ёғоч толали ва ёғоч пайрахали плиталар тайёрлаш мумкин. ёғочнинг сифати унинг турига боғлиқ. ёғоч олинадиган дарахтлар игна баргли ва баргли турларга бўлинади. игна баргли дарахтларга қарағай, қорақарағай, тилоғоч, оқ қарағай, …
2 / 18
ч танасининг тузилиши а) дарахт танасининг асосий кесмалари: 1-кўндаланг; 2-радиал; 3-тангенциал; б) дарахт танасининг кўндаланг кесими: 1-пўстлоқ; 2-камбий; 3-луб; 4-заболон; 5-ўзак; 6-ўзак нурлари. ёғоч макроструктураси. макроструктурани танани тангенциал, радиал ва кўндаланг қирқимлар ёрдамида ўрганилади (13.1-расм). дарахт танаси ўзак, ёғочлик камбий ва пўстлоқ қисмидан иборат бўлади (13.1, б-расм). ўзак жуда бўш боғланган хужайралардан иборат бўлиб, кичик мустащкамликка эга ва намлик таъсирида тез чирийди. пўстлоғи ташқи қобиқ ва ички луб қатламларидан ташкил топган бўлиб, дарахтнинг ташқи мущит таъсири ва механик шкастланишлардан сақлайди. луб қатлами орқали ўсаётган дарахт озиқланади. луб қатлами остида юпқа камбий хужайра қатлами жойлашган. щар йили дарахтнинг ўсиш даврида камбий пўстлоқ ва ички томонга ёғоч хужайраларини суради ва ёғочлик кенгайиб боради. шу сабабли, дарахтнинг кўндаланг кесимида йиллик халқалар щосил бўлади. йиллик халқалар икки қатламдан иборат: бащорги –бащор ва ёзнинг бошида, ёзги-ёзнинг охирида щосил бўлган ёғоч қатламлари. бащорги ёғоч қатлами оч рангли йирик юпқа хужайралардан иборат бўлиб, ёзги қатлам эса тўқ …
3 / 18
м бўлади. тирик хужайра пўст, унинг ичидаги протоплазма, хужайра шираси ва протопластдан (мағиз) ташкил топган. хужайранинг пўсти асосан юқори молекуляр целлюлозадан (клетчатка), (с6н10о5)n иборат. хужайралар ўтказувчи, механик ва тўпловчи турлари фарқланади. ўтказувчи хужайралар намлик ва озуқани юқорига кўтаради. улар найча ва трахеидларга бўлинади.. игнабаргли дарахтнинг танасида найчалар бўлмайди; у асосан узунчоқ хужайра-трахеидлардан тузилган. трахеидлар орасида смола билан тўлган йўллар бўлади. механик хужайралар деворларининг қалинлиги билан характерлидир. тузилиши ва хоссалари жихатидан ёғоч табиий композицион материалдир. 13.2-расм. қарағай ёғочи микроструктураси 1-трахеидлар; 2-йиллик қатлам; 3-вертикал смола йўли; 4-ўзак нурлари. 13.3 ёғочнинг асосий хоссалари физик хоссалар. ёғоч таркиби асосан целлюлозадан иборат бўлгани учун унинг зичлиги ўзгармас бўлиб, қиймат жищатидан 1,54 г(см3 тенг. ёғочнинг ўртача зичлиги эса, унинг турига нисбатан ўзгарувчан бўлади. хатто бир турдаги ёғочнинг ўртача зичлиги дарахтнинг ўсган жойи, об-щавоси, тупроғи таркибига қараб ўзгарувчан бўлиши мумкин. ёғоч намлигининг ошиши унинг ўртача зичлигининг ошишига олиб келади. шунинг учун ёғочнинг стандарт ўртача зичлиги нисбий намлиги …
4 / 18
акли ва ўлчамларининг ўзгаришига олиб келади. ёғочнинг намлиги гигроскоплик чегарасидан камайганда унинг тўқималари бўшлиқларидаги намликдан ташқари тўқималар деворларидаги намлик щам чиқа бошлайди. бу эса ёғочнинг қоқ қуришига, хоссаларнинг ўзгаришига ва тоб ташлашига олиб келади. ёғоч толасимон тузилишда бўлгани учун қуришдан нисбий кичрайиш турлича бўлади: толалари бўйлаб-0,1% (1м га 1мм), радиал йўналиш бўйича-3-6% (1м га 3-6см) ва тангенциал йўналиш бўйича-6-12%(1м га 6-12 см). щажмий кичрайишни, толалари бўйлаб кичрайишни щисобга олмаган щолда, 0,1% аниқликда қуйидаги формула ёрдамида щисобланади: , бу ерда а ва b-бошланғич намликдаги намунанинг кўндаланг кесим юзаси ўлчамлари: ао ва bо-щудди шундай, абсолют қуруқ холатда. ёғочни қоқ қуришдан сақлаш учун лок-бўёқ моддалар билан қоплаш зарур. текстура-ёғочнинг йиллик халқалари, нурлари, ёғочлигидан иборат табиий чизгилардир. дуб, бук, ясен, чинор, нок, ёнғоқ дарахтлари текстураси чиройли щисобланади. тропик ёғочлар-эбек қора, бакут қўнғир ранг, қизил ва темир дарахтлари жуда чиройли текстурага эга бўлади. зич ёғочлар қайта ишлаганда ялтирайди, намлик таъсирида чириш бу хусусиятни камайтиради. иссиқлик …
5 / 18
даланг равишда яхши ишлайди (13.1-жадвал). 13.1-жадвал асосий ёғоч турларининг физик-механик хоссалари ёғоч турлари зичлик, кг(м3 щажмий киришиш коэф., % толалари бўйлаб мустащкамлик чегараси, мпа чўзилишдаги сиқилишдаги радиал кучлар таъсирида статик эгилишдаги игна баргли ёғочлар лиственница 660 0,52 125,0 64,5 9,9 111,5 қарағай 500 0,44 103,5 48,5 7,5 86,0 ел 445 0,43 103,0 44,5 6,9 79,5 пихта 375 0,39 67,0 39,0 6,4 68,5 тоғ арчаси 400 0,40 80,0 40,0 6,6 72,0 баргли ёғочлар эман 690 0,43 123 57,5 10,2 107,5 оқ қайин 630 0,54 168 55,0 9,3 109,5 бук 670 0,47 123 55,5 11,6 108,5 липа 495 0,49 121 45,5 8,6 88,0 чинор 520 0,46 140 52,0 10,0 102,0 терак 580 0,48 120 48,0 9,2 94,0 ёғочнинг намлиги унинг мустащкамлигини камайтиради. ёғочда учрайдиган кўзлар, қийшиқ қатлам, буралиш, чириш каби нуқсонлар унинг механик щоссаларини ёмонлаштиради. ёғочнинг агрессив мухитларга чидамлилиги унинг турига боғлиқ. игна баргли дарахтлар ёғочлари баргли дарахтлар ёғочларига нисбатан агрессив мухитларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёғоч қурилиш материаллари" haqida

ii-боб xiii-боб ёғоч қурилиш материаллари таянч иборалар: ёғоч, микроструктура, макроструктура, ёғочнинг мухитга бардошлилиги, ёғочнинг турлари, ёғочга ишлов бериш, намлик, иссиқлик ўтказувчанлик, мустаҳкамлик, деформативлик, қаттиқлик, ёғочнинг нуқсонлари, антисептик, антипирен, ёғоч материаллар ва буюмлар. 13.1 умумий маълумотлар ёғоч энг қадимги қурилиш материали бўлиб, ер шарида нотекис тарқалган. ўрмон қайта тиклангани учун ёғоч битмас-туганмас қурилиш материаллари ва буюмлари захирасидир. ёғоч тайёрланадиган ўрмонлар россия, хитой, украина, кавказ, қозоғистон каби мамлакатларда кўплаб учрайди. ёғоч юқори мустащкамлик, қайишқоқлик, иссиқлик изоляцияловчи, сув ва органик эритувчиларга чидамлилик хусусиятларига эга. ёғоч осон қайта ишланади, елимлаш, мих қоқиш мумкин. аммо толасимон туз...

Bu fayl DOC formatida 18 sahifadan iborat (260,5 KB). "ёғоч қурилиш материаллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ёғоч қурилиш материаллари DOC 18 sahifa Bepul yuklash Telegram