иссиқ изоляция материаллар. органик ашёлар асосида ишлаб чиқариладиган иссиқ сақлагич материаллар

DOC 67.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1483382850_66964.doc иссиқ изоляция материаллар. ораник ашёлар асосида ишлаб чиқариладиган иссиқ сақлагич материаллар режа: 1. иссиқ изоляция ашёлари ва буюмларига қўйиладиган талаблар 2. иссиқ изоляция ашёларининг синфланиши 3. органик иссиқ изоляция ашёлари ва буюмлари умумий маълумотлар. индустриал қурилишда иссиқ изоляция ашёлари ва буюмларининг аҳамияти каттадир. иссиқ изоляция ашёлари қурилиш материалларининг бир тури бўлиб, кам иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятига эга. фуқаро, саноат ва маъмурий-маиший бинолардаги ҳар бир тўсиқ маълум даражада ўзидан иссиқ ва совуқни ўтказувчан бўлади. бино деворларининг иссиқлик ўтказувчанлигини камайтириш учун улар қалинлигини оширишга тўғри келади, бу эса қурилиш таннархини ошириб юбориб, иқтисодий қийинчиликлар туғдиради. шунинг учун бинолардаги ҳар бир тўсиқ-деворларни иссиқ изоляция ашёлари ва буюмларидан ясаш тўсиқ-деворлар қалинлигини камайтиришга ва иқтисодий тежамкорликка олиб келади. иссиқ изоляция ашёларининг иссиқлик ўтказувчанлик хусусияти бу ашёлардаги ғовакликлар билан белгиланади. ашёдаги ғовакликлар ҳаво билан тўлганлиги учун ҳам улар кам иссиқлик ўтказадилар, чунки ҳаво энг кам иссиқлик ўтказади (иссиқлик ўтказувчанлиги 0,024 вт/м. 0с). иссиқизоляция ашёлари юқори ғовакли …
2
ва шиша пахта толалари, асбест толалари ва бошқалар киради. қатламли иссиқизоляция ашёларига слюдаларни кўпчитиш йўли билан олинган вермикулит киради. донадор ва толали иссиқизоляция ашёлари асосида аралаш иссиқизоляция буюмлари тайёрланади. иссиқизоляция ашёлари шакли ва ташқи кўринишига, тузилишига, хом ашёнинг турига, зичлигига кўра синфларга бўлинади. шакли, тузилиши ва ташқи кўринишига кўра донабай буюмларга (ғишт, блок ва бошқалар); тасмасимон ва ипсимон ҳамда сочилувчан ҳолатдаги ашёларга бўлинади. хом ашёнинг турига кўра анорганик ва органик гуруҳларга бўлинади. анорганик иссиқизоляция ашё ва буюмларига ғовакли бетонлар, минерал ва шиша пахта, сопол асосидаги буюмлар ва бошқалар киради. бундан ташқари хом ашёнинг турига қараб аралаш ҳолдаги иссиқизоляция буюмлари ҳам бор. масалан, фибролит (минерал боғловчи ва ёғоч қипиғи аралашмаси) ёки минерал тахта билан органик боғловчи (битум) аралашмаси. ўртача зичлигига кўра иссиқизоляция ашёлари қуйидаги маркаларга бўлинади: жадвал иссиқ изоляция ашёларининг маркалари ашёлар гурухи маркаси зичлиги жуда кичик зичлиги кичик зичлиги ўртача зич 15 100 200 400 25 125 225 450 35 …
3
аридан ёғоч толали ва ёғоч қириндили плиталар тайёрланади. ёғоч толалари, қипиқларини соф ўзини иссиқ изоляция ашёлари сифатида ишлатиб булмайди, чунки улар намлик таъсирида чирийди, чўкади ва ҳашаротларга осонгина ем бўлади. шунинг учун ёғоч толалари ва қириндиларига минерал ёки органик боғловчилар ва қўшимчалар қўшилади. қамиш плиталар - қамиш ўсимлиги пояларини пресслаш ва уларни пўлат симлар билан бириктириб тайёрланади. қамиш плита иссиқ изоляцион буюмлар синчли ва тўсиқ деворларни қоплашда ишлатилади. қамиш плиталарининг ўртача зичлиги пресслаш даражасига кўра 150÷300 кг/м3 гача булади. иссиқлик ўтказиш коэффициенти 0,05 дан 0,09 вт/м.0к. қамиш плиталар бошқа иссиқ изоляцион материалларга қараганда анча арзон, аммо ўтга чидамсиз, осонгина ёнади, ҳашаротларга ем булади, намлик таъсирида чирийди ва михлар билан беркитилиши ёмон, чунки михда яхши ушланмайди. қамишли плита билан қопланган биноларни ёнғиндан сақлаш учун улар юзасини қоришмалар билан сувалади ёки қамиш плиталари антипиренларга шимдирилади. антипиренлар сифатида натрий фтор, бура, аммоний хлорид кабилар қўлланилади. ёғоч қириндили плиталар- ёғоч қиириндиларини полимерли боғловчилар, термореактив …
4
оғловчилар (портландцемент, магнезиал боғловчи), химиявий моддалар (кальций хлор, суюқ шиша ва бошқалар) билан ишланган тасмасимон ёғоч қириндиларини сув билан аралаштириб, босим остида пресслаш ва буғлаш камераларида термик ишлов бериш йўли билан тайёрланади. одатда фибролит плиталарнинг узунлиги 2400 ва 3000 мм, эни 600 ва 1200 мм ҳамда қалинлиги 30 дан 150 мм гача қилиб тайёрланади. иссиқ изоляцион фибролитнинг иссиқ ўтказувчанлиги 0,07 дан 0,12 вт/м.к, ўртача зичлиги 300÷500 кг/м3. фибролит плиталар конструктив -изоляцион деворлар, тўсиқ деворлар ва қоплама буюмлар сифатида ишлатилади. арболит - портландцемент, ёғоч чиқиндили тўлдриувчи, химиявий қўшимчалар ва сув аралашмасидан иборат бўлиб, структурал тузилиши бўйича енгил бетоннинг бир тури бўлиб ҳисобланади. бунда боғловчи модда сифатида портландцемент, майда ва йирик тўлдирувчилар сифатида эса ёғоч чиқиндилари ҳисобланади. ёғоч чиқиндиларни чиришдан сақлаш мақсадида улар кальций хлорид эритмаларига ёки эрувчан силикат шишаларга шимдирилади. арболит теплоизоляион буюмларни сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 5 дан 15 мпа, эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси эса 0,3 дан 1,5 мпа, иссиқлик утказувчанлиги 0,06 …
5
а тайёрланади. мипоранинг ўртача зичлиги 10÷20 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,03 вт/м·к. мипоранинг мустаҳкамлиги жуда кичик бўлганлиги учун иссиқ сақлагич тўлдирувчи ва товуш ютувчан материал сифатида ишлатилади. сотопластлар - қоғоз ёки газламларни оловдан ҳимояловчи модалар ва синтетик смолалар шимдириш ва уларни бир-бирига елимлаш натижасида тайёрланади. сетопласт ковакларини иссиқизоляция материаллар билан тулдириб, ковакларнинг икки томони мустаҳкам материал варақалари шишапластика, алюминий, фанера ва бошқалар билан беркитилади, натижада енгил ва етарли даражада мустаҳкам материал ҳосил бўлади. бу материалларни тўсиқ деворлар, шифт деворлари сифатида ишлатиш мумкин. сотопластларнинг ўртача зичлиги 15÷20 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,04÷0,05 вт/м·к. фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. йўлдошев н.қ., умаржонов а.м. иқтисодиёт ва менежмент. - т.: тдиу, 2005 2. ш.н.зайнутдинов, н.р.қодирходжаева. “менежмент” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. “иқтисодий таълимдаги ўқитиш технологияси” сериясидан. т.: тдиу, 2006, 156 б 3. ш.н.зайнутдинов, н.р.қодирходжаева. “ менежмент” фани бўйича ўқув услубий таълим технологияси. услубий қўлланма. “иқтисодий таълимдаги ўқитиш технологияси” сериясидан. т.: тдиу, 2006, 185 б 4. йўлдошев н.қ., қозоқов …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иссиқ изоляция материаллар. органик ашёлар асосида ишлаб чиқариладиган иссиқ сақлагич материаллар"

1483382850_66964.doc иссиқ изоляция материаллар. ораник ашёлар асосида ишлаб чиқариладиган иссиқ сақлагич материаллар режа: 1. иссиқ изоляция ашёлари ва буюмларига қўйиладиган талаблар 2. иссиқ изоляция ашёларининг синфланиши 3. органик иссиқ изоляция ашёлари ва буюмлари умумий маълумотлар. индустриал қурилишда иссиқ изоляция ашёлари ва буюмларининг аҳамияти каттадир. иссиқ изоляция ашёлари қурилиш материалларининг бир тури бўлиб, кам иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятига эга. фуқаро, саноат ва маъмурий-маиший бинолардаги ҳар бир тўсиқ маълум даражада ўзидан иссиқ ва совуқни ўтказувчан бўлади. бино деворларининг иссиқлик ўтказувчанлигини камайтириш учун улар қалинлигини оширишга тўғри келади, бу эса қурилиш таннархини ошириб юбориб, иқтисодий қийинчиликлар туғдиради. шунинг учун бинолардаги ҳ...

DOC format, 67.0 KB. To download "иссиқ изоляция материаллар. органик ашёлар асосида ишлаб чиқариладиган иссиқ сақлагич материаллар", click the Telegram button on the left.