тиф тн асосида металлар ва улардан ишлаб чиқарилган товарларнинг таснифи

PDF 7 стр. 414,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
13-маъруза. металлар ва улардан ишлаб чиқарилган товарларнинг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. металлшунослик, металларнинг ассортимент гуруҳлари. 2. металл буюмларни ишлаб чиқариш. 3. металл товарлар ассортименти. мустақил ўрганиш учун тавсия этилади металлар ва улардан ишлаб чиқарилган товарларни товаршунослик тавсифи орқали тиф тнда таснифлаш (алоҳида туркум товарлари мисолида). таянч сўзлар ва иборалар: қора металл, пўлат, чўян, рангли металл, алюминь, мис, қалай, никель, руҳ, олтин, платина, палладий, осмий, иридий, кумуш, қуйиш усули, босиш усули, кукун металлургияси усули, металл буюмлар ассортименти. 1. металлшунослик, металларнинг ассортимент гуруҳлари. табиатда учрайдиган металлар одатда 2 та ассортимент гуруҳига – қора ва рангли металлар гуруҳига бўлинади. темир ҳамда карбон қотишмасидан ҳосил бўлган маҳсулотга қора металл деб аталади. қотишма таркибидаги карбоннинг миқдорига қараб қора металлар пўлат ва чўян турларига ажратилади. чўян темир рудасидаги темир элементини тиклаш йўли билан олинади. тиклагич вазифасини кокс ёнишида ҳосил бўладиган карбон бажаради. ҳосил бўлган чўяннинг ранги оқ бўлганлиги сабабли оқ чўян деб аталади. бундай …
2 / 7
ичи учун ишлатиладиган пўлат киради.  доимий эластиклик коэффициентига эга пўлат. таркибида 42% хром, 8% марганец, 2% титан ва 1% алюминь бор. бундай пўлат соатнинг пружинаси, камертон учун ишлатилади.  юмшоқ магнитли пўлат. таркибида 2 ёки 4% кремний қўшилган пўлат бўлиб, ундан трансформатор ва двигателлар ўзаги ясалади.  магнитоэластик пўлат. булар магнитофон лентасига сепиладиган, таркибида 12% кобальт ва 17% молибден, 10% алюминь, 19% никель, 18% кобальт бор пўлатдир.  тезкесар пўлат. таркибида 1% хром, ванадий, кремний бўлиб, ундан асосан ҳунармандчилик асбоблари ясалади. ўзр тиф тн га асосан қора металлар – чўян ва пўлатнинг бирламчи маҳсулотлари, кукун ҳолидаги маҳсулотлари, уларнинг ярим тайёр маҳсулотлари, қора металларнинг чиқинди ва ломлари xv бўлимнинг 72- гуруҳида 7201-7229 товар позицияларида таснифланади (22-жадвал). рангли металлар. табиатда мавжуд 83 та металлнинг 82 таси рангли металл бўлиб, уй-рўзғор буюмларини ишлаб чиқаришда уларнинг атиги 11 тасидан фойдаланилади. рангли металларнинг асосий ассортиментини қуйидаги металлар ташкил этади:  алюминь. тоза алюминь сим, …
3 / 7
малар сифатида ишлатилади.  руҳ. том тунукалари, челак ва тос буюмларини қоплашда, мис идишларни кавшарлашда ишлатиладиган қотишма ишлаб чиқаришда ишлатилади.  олтин. тоза олтин чинни идишларни безашда қўлланилади. заргарлик буюмлари учун таркибида 4,2; 25,0; 41,7 ва 62,5% қумуш ва мис мавжуд бўлган қотишмасидан фойдаланилади.  платина. бриллиант тақинчоқлар гардишини қоплаш мақсадида қўлланилади.  палладий. платина билан биргаликда қотишма сифатида қўлланилади.  осмий ва иридий. биргаликда қотишма сифатида олтин перолар учи учун ишлатилади.  қумуш. таркибида 12,5% мис бўлган қотишма шаклида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. ўзр тиф тн га асосан рангли металлар, бошқа ноқимматбаҳо металлар ва уларнинг маҳсулотлари xv бўлимнинг 74-81-гуруҳларда таснифланган бўлиб, шу жумладан мис ва унинг маҳсулотлари 74-гуруҳнинг 7401-7419 товар позицияларида, никель ва унинг маҳсулотлари 75-гуруҳнинг 7501-7508 товар позицияларида, алюминий ва унинг маҳсулотлари 76-гуруҳнинг 7601- 7616 товар позицияларида, қўрғошин ва унинг маҳсулотлари 78-гуруҳнинг 7801-7806 товар позицияларида, руҳ ва унинг маҳсулотлари 79-гуруҳнинг 7901-7907 товар позицияларида, қалай ва унинг маҳсулотлари 80-гуруҳнинг …
4 / 7
а ишлов беришда қуйидаги механиқ усуллардан фойдаланилади:  тирнаш – қуйма буюмларнинг сиртини айланаётган металл щёткалар ёрдамида текислаш.  жилвирлаш – майда буюмларнинг сиртини айланаётган барабанлардаги жилвирлаш кукуни ёрдамида текислаш.  силлиқлаш (шлифовка) – ҳунармандчилик асбобларининг кесувчи қисмларини жилвирлаш тошлари ёрдамида чархлаш.  сайқаллаш (полировка) – алюминь, жез ҳамда пўлатдан ясалган буюмлар сиртини ойнадай силлиқлаш. ясалаётган металл буюмларнинг қисмларини улаш қуйидаги 5 усулда амалга оширилади: 1. парчинлаш – идишларнинг дастасини улаш. 2. бириктириш - алюминь ёки руҳланган идишлар ишлаб чиқаришда тунуканинг четини буклаш. 3. кавшарлаш – буюм қисмларини осон эрийдиган қотишмалар билан улаш. 4. тахтакачлаш – ўрнашуви зич бўлган қувурларни бир-бирига киритиб, босим натижасида бириктириш. 5. пайвандлаш – қисмлар учини эритиб улаш. эритиш учун ўзгармас ток ишлатилади. маълумки, металл буюмлар икки хил усулда емирилади: 1) кимёвий емирилиш. рангли металлар ҳаводаги кислород таъсирида оксид пардаси билан қопланганлиги туфайли электр-кимёвий емирилишга чидамли бўлади. миснинг нам ҳавода кўкариши, қумуш ва миснинг водородли олтингугурт …
5 / 7
лар ва ошхона буюмлари; - уй меҳнатини енгиллаштирадиган буюмлар; - иситиш ва ёритиш буюмлари; - эшик, дераза асбоб-ускуналари; - мустаҳкамлаш буюмлари; - ҳунармандчилик буюмлари; - атторлик буюмлари. идиш-товоқлар чўян, пўлат, алюминь, жез, мельхиорлардан ишлаб чиқарилади. чўяндан тайёрланган қозонлар қалинлиги сабабли овқатнинг таги куймайди. пўлат тунукасидан қилинган идишлар руҳланади ёки сирланади. алюминь идишларда нордон маҳсулотлар ва сабзавотларни пишириш тавсия этилмайди. унинг оксидли қатлами кислотага эрийди. жез идишларнинг сирти никель ва ичи қалай билан қопланади. мельхиор идишлари одатда қумуш билан қопланади. пичоқ ва ошхона асбоблари пичоқлар, қайчилар ҳамда ошхона тўпламларига бўлинади. санчқи, қошиқ ҳамда овқат пиширишда қўлланиладиган асбоблар ошхона тўпламлари дейилади. уй меҳнатини енгиллаштирадиган буюмларга чангютгич, кир ювиш машинаси, қиймалагич каби асбоблар киради. иситиш ҳамда ёритиш асбоблари деганда, газ плиталари ҳамда колонкалари, иситиш радиаторлари, қозонлар, печлар, лампа ва фонарлар тушунилади. эшик ва дераза асбоб-ускуналари тутқичлар, ошиқ-мошиқлар, қулфлар, пружина ва занжирлардан ташкил топади. мустаҳкамлаш буюмларига болтлар, винтлар, бурама михлар ва бошқа турдаги михлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тиф тн асосида металлар ва улардан ишлаб чиқарилган товарларнинг таснифи"

13-маъруза. металлар ва улардан ишлаб чиқарилган товарларнинг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. металлшунослик, металларнинг ассортимент гуруҳлари. 2. металл буюмларни ишлаб чиқариш. 3. металл товарлар ассортименти. мустақил ўрганиш учун тавсия этилади металлар ва улардан ишлаб чиқарилган товарларни товаршунослик тавсифи орқали тиф тнда таснифлаш (алоҳида туркум товарлари мисолида). таянч сўзлар ва иборалар: қора металл, пўлат, чўян, рангли металл, алюминь, мис, қалай, никель, руҳ, олтин, платина, палладий, осмий, иридий, кумуш, қуйиш усули, босиш усули, кукун металлургияси усули, металл буюмлар ассортименти. 1. металлшунослик, металларнинг ассортимент гуруҳлари. табиатда учрайдиган металлар одатда 2 та ассортимент гуруҳига – қора ва рангли металлар гуруҳига бўлинади. темир ҳамда карбон...

Этот файл содержит 7 стр. в формате PDF (414,2 КБ). Чтобы скачать "тиф тн асосида металлар ва улардан ишлаб чиқарилган товарларнинг таснифи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тиф тн асосида металлар ва улар… PDF 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram