трансмиссив инфекциялар. риккетциялар, таснифи ва лаборатория ташхиси (тошмали тиф, қ-истмаси)

DOCX 14 sahifa 620,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
11. мавзу. трансмиссив инфекциялар. риккетциялар, таснифи ва лаборатория ташхиси ( тошмали тиф, қ-истмаси) риккетсиялар майда, бактериясимон, грамманфий микроорганизмлар бўлиб, rickettsiales тартибига киритилган. у rickettsiaceae, bartonellaceae, anaplasmataceae оилаларидан иборат. кўпчилик риккетсиялар зарарсиз микроорганизмларга киради. уларнинг 50 дан ортиқ тури турли бўғимоёқлилар ичаги ва сўлак безларидан топилган. одам организмида касаллик қўзғатадиган риккетсиялар анча кам. улар турли бўғимоёқлилар организмида яшаб қолмай, одам ва бошқа сут эмизувчилар организмига тушади ва у ерда ўзига хос патологик жараённи юзага келтиради. rickettsiaceae оиласига одам организмида касаллик келтириб чиқарадиган 3 та уруғ: ricketsia, rocha limae, coxiella киради. бу оилага мансуб риккетсиялар кокксимон ёки таёқчасимон, кўпинча шакли ўзгарувчан (полиморф) бўлиб, хивчинсиз, ҳужайра деворининг тўзилиши грамманфий бактерияларнинг ҳужайра деворига ўхшаш. риккетсиялар қатъий ҳужайра ичи паразитлари бўлганлиги боис сунъий озиқ муҳитларда ўсмайди. риккетсиялар организмда эндотоксинга ўхшаш оқсил табиатли, ўзига хос заҳарли моддалар ишлаб чиқаради. у жуда чидамсиз бўлиб, турли физик-кимёвий омиллар таъсирида тез, 600с да 30 дақиқада, хона ҳароратида 10–12 соатда …
2 / 14
аллик эса одамларга битлар орқали ўтади. қолган риккетсиозлар табиий манбали эндемик зоонозлар бўлиб, қўзғатувчилари баъзи сут эмизувчи ҳайвонлар организмида сақланади ва қон сўрувчи бўғимоёқлилар: каналар, бургалар ва каналарнинг тухумлари орқали ўтади. п.ф.здродовский бўйича риккетсиозлар 5 гуруҳга бўлинади. эпидемик тошмали терлама (тиф), канали доғли иситма, цуцугамуши, ку-иситмаси ва параксизмал риккетсиозлар. тошмали терлама (тиф) касаллигининг қўзғатувчиси тошмали ёки тепкили терлама (typhys exanthematicus) кўпроқ қон томирлар ва марказий нерв системасининг зарарланиши ҳамда ўзига хосиситма ва терида тошмалар тошиши билан кечадиган ўткир юқумли касаллик. провачек риккетсиялари (rickettsia prowazekii) қўзғатади. биринчи марта 1909–1910 йилларда америкалик олимлар г.риккетс ва р.уилдер мексика тошмали терламаси билан касалланган бемор қонидан майда, ҳаракатсиз, биполяр микроорганизмларни, кейинчалик, чех тадқиқотчиси с.провачек тошмали терлама билан касалланган беморнинг қонида романовский-гимза бўёғи билан яхши бўяладиган, овалсимон ва бир оз чўзилган таначаларни аниқлади (1913). лекин бу ишлар, иккала муаллифнинг ўлими билан якунланганлиги учун, тугалланмади. бразилиялик олим г.х.роха-лима ўзининг кўп йиллик тадқиқотлари давомида тошмали терлама қўзғатувчиси битларнинг …
3 / 14
ўсиши. провачек риккетсияларининг асосий физиологик тавсифи уларнинг ҳужайрасиз муҳитлар ва ўлган тўқималарда кўпая олмаслигидир. улар зарарланган ҳужайранинг ядросида эмас, фақат цитоплазмасида кўпаяди. лаборатория шароитида риккетсиялар зарарланган битлар меъдасида (роха-лима усули), интраназал зарарланган кемирувчилар, айниқса оқ сичқонлар ўпкасида (дюран ва спарроу усули) ва товуқ эмбрионининг сариқли қопчасида (кокс усули) яхши кўпаяди. нафас олишига кўра риккетсиялар – аэроб. глютамат кислотасини фаол оксидлайди. уни оксидлаб, аденозин (ii)-фосфатни аденозин (iii)-фосфатга айлантиради, у эса энергия манбаи ҳисобланади. токсин ҳосил қилиши. провачек риккетсиялари танаси билан боғлиқ бўлган махсус заҳар моддалар ажратади. улар организмда хақиқий заҳарларга экзотоксинлар)га ўхшаш нейтралловчи антителолар ҳосил қилади. риккетсиялар токсинлари ташқи муҳит омиллари таъсирига жуда сезгир бўлиб, 60 0с да фаоллиги йўқолади. провачек риккетсиялари, заҳарли хусусиятларидан ташқари, ўзида тирик микроорганизм билан боғлиқ бўлган ва эмлашдан сўнг организмда нейтралловчи антителолар ҳосил қиладиган, гемолитик фаолликка эга модда сақлайди. антиген тузилиши. провачек риккетсиялари икки хил антиген тутади: юзаки, турга хос бўлмаган (музер риккетсиялари билан умумий), ҳароратга …
4 / 14
иқадан кейин ҳалок бўлади. паст ҳароратга чидамли. –60–700с да ўзоқ муддат тирик қолади. ҳар хил дезинфекцияловчи эритмалар (0,5% ли фенол, 0,25% ли формалин ва бошқалар) таъсирида 1–2 соат давомида нобуд бўлади. ҳайвонлар учун патогенлиги. провачек риккетсияларига лаборатория ҳайвонларидан маймунлар, денгиз чўчқачалари ва оқ сичқонлар мойил. оқ сичқонларни интраназал зарарлаганда, зотилжам ривожланади. денгиз чўчқачаларининг қорин бўшлиғига бемор қони юборилганда, провачек риккетсиялари уларнинг ички органларида, айниқса, миясида тўпланади. маймунларда эса одамлардаги тошмали терламага ўхшаш касаллик келтириб чиқариши мумкин. эпидемиологияси. тошмали терлама хақиқий антропоноз касаллик ҳисобланади. касаллик манбаи-фақат одамлар. улар касаллик яширин даврининг охирги 2–3 кунидан то ҳарорат тушиб, 7–8 кун ўтгунча, ҳаммаси бўлиб 20 кунгача хавфли ҳисобланади. ўзоқ муддат микроб ташувчанлик ҳолати кўзатилиши туфайли қайтадан (эндоген) зарарланиш ҳам учраб туради. инфекция бемордан соғлом одам организмига трансмиссив йўл, яъни битлар, аксари кийим бити (pediculus vestimenti), баъзан бош бити (pediculus capitis) орқали ўтади. бемор қонини сўрган бит соғлом одамларга 4–5 кундан кейин зарарли ҳисобланади. …
5 / 14
чаққан жой қичишади, одам қашинганида, у ерга битлар ажратган риккетсия аралаш ахлат киради, одам қонига тушгач бутун организмга тарқалади. қонда қўзғатувчининг бир қисми заҳарли модда – эндотоксин ажратади, у организмга заҳарловчи таъсир кўрсатади. қолган қисми майда капиллярларнинг эндотелий қаватида кўпаяди ва ўзига хос гистологик ўзгаришларга сабаб бўлади. эндоваскулит ва тромб ҳосил қилишидан ташқари майда томирларнинг тўзилишини бўзади. қон томирларда қон оқиши қийинлашади ва қон қуюлади. тошмали терламада майда қон томирлар атрофида “муфта” каби ўраб олган ҳужайралар тўплами – гранулемалар пайдо бўлиши ҳам ҳарактерли. бу ўзгаришлар, айниқса, ўзунчоқ мия ва марказий нерв системасининг бошқа бўлимларига хос. нерв системаси билан боғлиқ ўзгаришлар, қон айланишининг бўзилиши, менингоэнцефалит ривожланиши, касалликнинг 4–6 кунларида майда (розеола ва петехия) тошмалар тошиши тромбоваскулитлар ва артериола ҳамда капиллярлар стази билан изоҳланади. провачек риккетсияларининг заҳари нерв системаси фаолиятини бузади ва қон томирлар парезига олиб келади. касаллик ҳароратнинг кўтарилиши, организмнинг заҳарланиши, нерв, юрак-томир ва бошқа системаларнинг жароҳатланиши билан кечади. касалликнинг кечишига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"трансмиссив инфекциялар. риккетциялар, таснифи ва лаборатория ташхиси (тошмали тиф, қ-истмаси)" haqida

11. мавзу. трансмиссив инфекциялар. риккетциялар, таснифи ва лаборатория ташхиси ( тошмали тиф, қ-истмаси) риккетсиялар майда, бактериясимон, грамманфий микроорганизмлар бўлиб, rickettsiales тартибига киритилган. у rickettsiaceae, bartonellaceae, anaplasmataceae оилаларидан иборат. кўпчилик риккетсиялар зарарсиз микроорганизмларга киради. уларнинг 50 дан ортиқ тури турли бўғимоёқлилар ичаги ва сўлак безларидан топилган. одам организмида касаллик қўзғатадиган риккетсиялар анча кам. улар турли бўғимоёқлилар организмида яшаб қолмай, одам ва бошқа сут эмизувчилар организмига тушади ва у ерда ўзига хос патологик жараённи юзага келтиради. rickettsiaceae оиласига одам организмида касаллик келтириб чиқарадиган 3 та уруғ: ricketsia, rocha limae, coxiella киради. бу оилага мансуб риккетсиялар коккси...

Bu fayl DOCX formatida 14 sahifadan iborat (620,5 KB). "трансмиссив инфекциялар. риккетциялар, таснифи ва лаборатория ташхиси (тошмали тиф, қ-истмаси)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: трансмиссив инфекциялар. риккет… DOCX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram