жарохат инфекциялари: қоқшол ва газли гангрена қўзғатувчилари таснифиси ва лаборатория ташхиси

DOCX 7 sahifa 316,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
2. мавзу. жарохат инфекциялари: қоқшол ва газли гангрена қўзғатувчилари таснифиси ва лаборатория ташхиси. қоқшол қўзғатувчиси қоқшол қўзғатувчиси с.tetani н.д.монастирский (1883) ва а.николайер томонидан кашф этилган (1884). 1889 йили с.китазато унинг соф культурасини ажратиб олди. морфологияси. (cl.tetani) граммусбат, таёқча шаклида, ҳаракатчан бўлиб, узунлиги 4–8 мкм, эни 0,3–0,8 мкм. ҳужайранинг ўртаси ва четларида киритмалар жойлашади, спораси, асосан, четда жойлашиб, ҳужайрага ноғара чўпи шаклини беради. қоқшол қўзғатувчиси перитрих, капсула ҳосил қилмайди. ўстирилиши. cl.tetani қатъий анаэроб рн 7,0-7,9 бўлган қандли ёки қонли агарда 37с ҳароратда нозик парда, айримлари маркази зич ва атрофи нотўғри шакилда коллония хосил қилади. китт-тароцци муҳитида бу клостридий бир хил қуйқа ва ўзига хос ҳидли газ ҳосил қилиб ўсади. токсин ҳосил қилиш. қоқшол қўзғатувчиси жуда кучли экзотоксин ажратади. бу икки фракциядан: тетаноспазмин ва тетанолизинлардан иборат. тетаноспазмин мускуллар тортишиб қолишини идора этувчи нерв тўқимасининг ҳужайраларига таъсир этиб уни шикастлайди. тетанолизин эса қондаги эритроцитларни эритиб юборади. антиген тузилиши қоқшол қўзғатувчиси гуруҳига хос соматик …
2 / 7
ошлайди. экзотоксин қонга тушади ва қон орқали орқа миянинг ҳаракатлантирувчи нерв марказига таъсир этади. нерв системасининг қоқшол бактериялари токсинидан зарарланиши натижасида организмдаги турли мускул гуруҳларининг тортишиши рўй беради. касалликнинг яширин даври 4–14 кун. қўзғатувчи кирган жойдаги мускуллар, кейинчалик юз, чайнов ва мимика мускуллари тортишиб қисқаради. кейин гардон, орқа ва оёқ мускуллари тортишади. беморнинг боши орқага кетади, танаси эгилиб, ёй шаклида бошининг орқасига ҳамда белга, боши ва товонлари билан тиралиб қолади. нафас маркази ва бошқа ҳаёт учун муҳим аъзолар фаолиятининг издан чиқиши оқибатида бемор ўлади. бу касалликда ўлим 35–70% ни ташкил этади. иммунитети. касалликдан сўнг антитоксик кучсиз иммунитет ҳосил бўлади, шунинг учун қайта касалланиш мумкин. лаборатория ташҳиси. касалликнинг клиник белгилари аниқ бўлганлиги сабабли лаборатория ташҳиси камроқ текшириладиган материал икки қисмга бўлинади: бир қисми махсус озиқмуҳитга соф культурани ажратиб олиш учун экилади; иккинчи қисми биологик синама учун оқ сичқоннинг орқа оёғи мускули орасига юборилади. агар қоқшол қўзғатувчиси бўлса, юқтирилган оқ сичқонда 1–3 …
3 / 7
нопатоген клостридийлар cl.aerafaetedum, cl.tertium, cl. sparoqenes ҳам қатнашади. c.perfringens, c.novyi, c.septicum, c.histolyticum ларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида касалликни келтириб чиқариши мумкин, лекин уни кўпинча бошқа турлари биргаликда қўзғатади.касалликни асосан cl.perfringens келтириб чиқаради касаллик қўзғатувчиси (clostridiun pefringens) м.уэлч ва г.неталл томонидан кашф этилган (1892). у одам ва ҳайвонлар ичакларида одатдаги микрофлора бўлиб яшайди. ташқи муҳитда, тупроқда спора шаклида йиллаб яшайди. морфологияси. c.perfringens йирик граммусбат таёқча бўлиб, узунлиги 8 мкм, эни 1-1,3 мкм, ташқи муҳитда спора ҳосил қилади, у ҳужайрада субтерминал жойлашади, диаметри бактерия энидан катта, ҳаракат қилмайди ўсиши. c.perfringens қатъий анаэроб, рн 7,2–7,4 бўлган барча анаэроб бактериялар ўсадиган озиқ муҳитларда 37с яхши кўпаяди. китт-троцци муҳитида бир хил қуйқа, агар устунчасининг тагида ясмиққа ўхшаш, вильсон-блэр муҳитида эса 1–3 соатдан сўнг қора колониялар ҳосил қилади. қонли агарда силлиқ дискка ўхшаш ясси, кулранг, четлари текис s-колониялар ҳосил қилади. r- ва м-колониялар ҳам ҳосил қилиши мумкин. ферментатив хусусияти. c.рerfringens кўп қандларни кислота ва газ ҳосил қилиб …
4 / 7
арга нисбатан патогенлиги. c.рerfringens барча уй ҳайвонларига нисбатан патоген бўлиб, турли оғир касалликларни қўзғатади. тажриба ҳайвонларидан денгиз чўчқачаси, қуён, каптар ва оқ сичқонлар жуда мойил ҳисобланади. қолган қўзғатувчилар ҳам бир бирларидан куьтурал, биохимик ва серологик хусусиятлари билан фарқланади касалликнинг одамлардаги патогенези. одамда ярага тупроқ, кийим ва бошқа зарарланган буюмлардан тушган спора кейинчалик вегетатив шаклга ўтади ва кўпая бошлайди, бу ўз навбатида тққималарни чиритувчи, емирувчи, кўп миқдорда газ ҳосил қилувчи экзотоксин ажратади. қўзғатувчининг кўпайиши учун некрозга учраган ёки яллиғланган тўқима керак. аэроб микрофлора шикастланган некроз жойда зарур анаэробиоз ҳолатни яратади. бу жараён айниқса мускул тўқималарида тез ривожланади, оқибатда гликоген кўп миқдорда ҳосил бўлади, бу эса ўз навбатида патоген анаэроблар учун қулай муҳит ҳисобланади. анаэроб инфекциянинг ривожланиши натижасида биринчи босқичда шиш пайдо бўлади, иккинчи босқичда эса бириктирувчи тқима ва мускуллар гангренага учрайди. организм кучли захарланади ёки интоксикация рўй беради. тўқималарнинг емирилиши туфайли ҳосил бўлган моддалар ҳам организмга заҳарли таъсир кўрсатади. газли анаэроб …
5 / 7
ан паст бўлади. c.perfringens газли анаэроб инфекциядан ташқари овқатдан заҳарланишни ҳам келтириб чиқарадиярали анаэроб инфекцияларнинг ривожланишида яранинг аҳволи, макроорганизмнинг иммун ҳолати, тушган микробнинг сони, тури ва бошқалар муҳим рол ўйнайди. иммунитети. касалликдан сўнг кучли, турғун, узоқ вақтга етадиган иммунитет ҳосил бўлмайди. аммо қон зардобида бўлган антитоксик антителолар организмни маълум даражада инфекциядан ҳимоя қила олади. лаборатория ташҳиси. беморга лаборатория ташҳиси қўйиш учун микроскопик, бактериологик, биологик ва нейтраллаш усулларидан фойдаланилади. текшириш учун эзилган некрозга учраган тўқима, шиш ичидаги суюқлик, боғлов материали, жарроҳлик ипаги, кетгут, кийим, тупроқ ва бошқа материаллар олинади. текшириш бир неча босқичда олиб борилади. яра селидан суртма тайёрлаб, бўяб, микроскоп остида кўрилганда қўзғатувчи ва унинг капсуласи топилади. текширилиши лозим бўлган материални махсус озиқ муҳитга экилади, соф культура ажратиб олиниб, уни морфологияси, капсула ҳосил қилиши, ҳаракати ва ферментатив хусусиятларига кўра идентификация қилинади. токсинни аниқлаш учун оқ сичқонга бульонда ўстирилган культуранинг фильтрати ёки беморнинг қони юборилади. оқ сичқонларга токсинни антитоксин билан қўшиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жарохат инфекциялари: қоқшол ва газли гангрена қўзғатувчилари таснифиси ва лаборатория ташхиси" haqida

2. мавзу. жарохат инфекциялари: қоқшол ва газли гангрена қўзғатувчилари таснифиси ва лаборатория ташхиси. қоқшол қўзғатувчиси қоқшол қўзғатувчиси с.tetani н.д.монастирский (1883) ва а.николайер томонидан кашф этилган (1884). 1889 йили с.китазато унинг соф культурасини ажратиб олди. морфологияси. (cl.tetani) граммусбат, таёқча шаклида, ҳаракатчан бўлиб, узунлиги 4–8 мкм, эни 0,3–0,8 мкм. ҳужайранинг ўртаси ва четларида киритмалар жойлашади, спораси, асосан, четда жойлашиб, ҳужайрага ноғара чўпи шаклини беради. қоқшол қўзғатувчиси перитрих, капсула ҳосил қилмайди. ўстирилиши. cl.tetani қатъий анаэроб рн 7,0-7,9 бўлган қандли ёки қонли агарда 37с ҳароратда нозик парда, айримлари маркази зич ва атрофи нотўғри шакилда коллония хосил қилади. китт-тароцци муҳитида бу клостридий бир хил қуйқа ва ў...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (316,5 KB). "жарохат инфекциялари: қоқшол ва газли гангрена қўзғатувчилари таснифиси ва лаборатория ташхиси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.