оғиз бўшлиғи раки клиникалари, ташхиси ва даволанганлиги

DOC 4 sahifa 86,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
министерство здравоохранения республики узбекистан оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати хавфли эпителиал ўсмалари: тил, лунж, танглай ва оғиз бўшлиғи туби. клиникаси, ташхислаш ва даволаш принциплари ясси хужайрали рак одатда рак олди зарарланиши асосида ривожланади. кўпинча ёши катталарда учрайди, кўпроғи эркакларда. оғиз бўшлиғи аъзолари ва жағ суягини зарарлайди. локализация бўйича 1- ўринда пастки жағ туради, 2- ўринда тил, 3- ўринда оғиз бўшлиғи туби, лунжнинг шиллиқ қавати, танглай шиллиқ қавати ва жағ шиллиқ қавати туради. оғиз бўшлиғи раки гистологик жихатдан қуйидаги шаклларга бўлинади: интраэпителиал карцинома ( carcinoma in sity), ясси хужайрали рак ва унинг турлари – веррикоз, тароқсимон хужайрали карцинома ва лимфоэпителиома. интраэпителиал карциноманинг клиник кўриниши характерли эмас.унинг варианти бўлиб боуэн касаллиги ва эритропения хисобланади.ташхисни патоморфологик текширув йўли билан қўйилади, бунда эпителиал хужайраларда малигнизация белгилари аниқланади , лекин базал мембрана шикастланмаган. ясси хужайрали ракнинг микроскопик кўринишида хавфли эпителиал хужайранинг йиғилиши ва яқинидаги бириктирувчи тўқиманинг инфилтрацияси кузатилади. веррукоз шакли яхши прогнозга эга .лимфоэпителиома лимфоид стромага …
2 / 4
ядроли полиморфизм кузатилади. эпителийлар аро кўприкларни ва кератиннинг продуцирланишини дифференциация кўрсатади.пролиферациянинг яққол намоён бўлмаслиги ва юқори дифференциация хавфлиликнинг 1- даражасини хамда яхши белгиларини кўрсатади. шу вақтнинг ўзида кўп миқдордаги хужайраларнинг митоз холатида бўлиши, гиперхромотозли хужайра ядроли полиморфизмини, паст диференциацияли ва хужайралараро кўприкларнинг йўқотилиши , кератинизациянинг йўқлиги – хавфлиликнинг 2- даражасини кўрсатади ва ёмон прогноз беради. оғиз бўшлиғи шиллиқ қават саратони ёнидаги тўқимага ўсиб кириш йўли билан тарқалади. лимфа ва қон томир орқали метастаз беради яқинидаги тўқималарга инфилтрация бериши хаёт учун мухим аъзоларни зарарланишига олиб келади( хазм ва нафас аъзоларини, бош мия ва катта қон томирларни ) . регионар лимфа йўлига метастаз бериши бўйиннинг лимфа тугунида иккиламчи ўсма ўчоғини хосил бўлишига олиб келади, одатда ўмровнинг пастки қисмига тарқалмайди. гематоген метастаз алохида аъзоларода кам учрайди. ўсмани клиник кечиш процессининг тарқалиши tnm системаси буйича 4 та даврга бўлинади: t( tumor)- бирламчи ўчоқни билдиради , n( nodus)- регионар лимфатик тугунга метастаз беришини билдиради, m( …
3 / 4
ўйилади. масалан рт, рn, р м. шифокор касаллик тарихига ташхис ёзганда тnm даги холатини аниқлаши ва ўсма зарарланишининг даражасини аниқлаши керак, масалан пастки лаб ўсмаси t1n0m0(i-даражаси). оғиз бўшлиғи аъзолари ракида беморларни даволаш ва бошқа локализацияси,радикал,полиатив ва симптоматик бўлади. лаб саратони.бу оғиз бўшлиғидаги эпителиал хосилалар ичида энг кенг тарқалган ўсма. асосан пастки лаб, фақат 5% холларда юқори лаб зарарланади. кўпинча эркаклар касалланади, асосан чекувчилар. саратон келиб чиқиши учун шароит яратувчи холатлар манганотти абразив хейлити, гиперкератоз, сурункали ёриклар хисобланади. лаб қизил хошиясида ривожланади,шиллиқ қаватга,терига, мушак ва суякка тарқалади. ўсма одатда марказий чизиқдан четда,баъзан оғиз бурчагида жойлашади. касалликнинг кечиши нисбатан яхши. бу фақат ўсмани оғизни олдинги бўлимида жойлашишига эмас,балки уни қизил хошияда жойлашишига боғлиқ.унинг гистогинезини шиллиқ қават билан эмас, балки хавфли жараён яхшироқ прогнозга эга. бундан ташқари микроскопик равишда бу юқори даражада дифференциацияга эга ясси хужайрали мугузланувчи саратондир. мугузланмайдиган саратон кам учрайди. лаб саратони фақат касалликни сўнги босқичларида метастазланади, лимфатик йўл билан дахан …
4 / 4
анади. сил яраси нотекис қирғоқли овал узунлашган шаклга эга. даволаш. регионар метостаз бўлмаган i ва ii даражали лаб саратони билан касалланган беморларни даволаш, бирламчи ўсмани йўқотишга қаратилган. нур терапия, криодеструкция ва зарарланган сохани квадрат ва трапециясимон кесимли, хирургик даволаш яхши натижа беради. операция наркоз остида олиб борилади, кам холларда махаллий анестезия олиб борилади. ўсма инфильтратидан 2 см қолдириб, скалпел билан лабнинг бутун қалинлиги бўйича трапециясимон ёки квадрат шаклдаги соха кесилади. жарохатда нуқсон чети бўйлаб a.labialis икки томондан боғланади. хосил бўлган лаб кемтигини йўқотишда махаллий тўқималар пластикасидан фойдаланилади. иккинчи босқичида 2-3 хафтадан сўнг бўйиндаги регионар лимфатик аппаратларда юқори фациаль-футьляр бўйин клетчаткасини кесиш тавсия этилади. лаб ракини 3 босқичида бирламчи ўсма ва регионар метостазларни комбинирланган давосини талаб қилади, хирургик аралашувли операция олди нур терапияси, баъзан эса пастки жағ дахан сохаси резекциясини ўз ичига олади. бўйин лимфа тугунларини операциясини фациал-футьлеар кесиш ёки крайля операцияси ўтказилади. лаб ракини 4- босқичини даволаш қийин. комбинирланган даволаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оғиз бўшлиғи раки клиникалари, ташхиси ва даволанганлиги" haqida

министерство здравоохранения республики узбекистан оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати хавфли эпителиал ўсмалари: тил, лунж, танглай ва оғиз бўшлиғи туби. клиникаси, ташхислаш ва даволаш принциплари ясси хужайрали рак одатда рак олди зарарланиши асосида ривожланади. кўпинча ёши катталарда учрайди, кўпроғи эркакларда. оғиз бўшлиғи аъзолари ва жағ суягини зарарлайди. локализация бўйича 1- ўринда пастки жағ туради, 2- ўринда тил, 3- ўринда оғиз бўшлиғи туби, лунжнинг шиллиқ қавати, танглай шиллиқ қавати ва жағ шиллиқ қавати туради. оғиз бўшлиғи раки гистологик жихатдан қуйидаги шаклларга бўлинади: интраэпителиал карцинома ( carcinoma in sity), ясси хужайрали рак ва унинг турлари – веррикоз, тароқсимон хужайрали карцинома ва лимфоэпителиома. интраэпителиал карциноманинг клиник кўриниши характерли эмас....

Bu fayl DOC formatida 4 sahifadan iborat (86,0 KB). "оғиз бўшлиғи раки клиникалари, ташхиси ва даволанганлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: оғиз бўшлиғи раки клиникалари, … DOC 4 sahifa Bepul yuklash Telegram