транспорт воситалари ва уларнинг қисмларининг тиф тн асосида таснифланиши

PDF 9 sahifa 372,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
15-маъруза. транспорт воситалари ва уларнинг қисмларининг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. транспорт воситаларининг тавсифи. уларнинг категориялари. 2. транспорт воситаларининг товаршунослик тавсифи ва уларнинг тиф тн асосида таснифланиши. мустақил ўрганиш учун тавсия этилади: транспорт воситалари ва уларнинг қисмларини товаршунослик тавсифи орқали тиф тнда таснифлашни (алоҳида туркум товарлари мисолида) ўрганиш. таянч сўзлар ва иборалар: транспорт, транспорт воситаси, транспорт воситаларининг категориялари, сув транспорти, ер усти транспорти, темирйўл транспорти, ҳаво транспорти, транспорт воситаларининг турлари ва қисмлари. моддий-услубий таъминот ва кўргазмали материаллар: мавзуга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, презентация материаллари (мавзуга оид турли расмлар, чизмалар, диаграммалар). 1. транспорт воситаларининг тавсифи. уларнинг категориялари. транспорт – одамлар ва юкларни бир жойда иккинчи жойга олиб юришга мўлжалланган воситалар йиғиндисидир. транспорт атамаси лотин тилидан “транс” (“орқали”) ва “portare” (“олиб юриш”) сўзларидан келиб чиққан. шунинг учун ҳам “транспорт” атамаси орқали транспорт тизимини ҳосил қилувчи инфратузилма, бошқарув, транспорт воситалари ва транспорт корхоналари ёки иқтисодиётнинг бир тармоғи тушунилади. физика фанида транспорт феноменлари тушунчаси …
2 / 9
ган транспорт воситалари. ушбу категория транспорти – ички ишлаб чиқариш ва идоралараро транспорт шаклида бўлиши мумкин.  шахсий ва индивидуал транспорт. шахсий транспорт – бу енгил автомобиль, велосипедлар, яхталар, шахсий самолётлардир. транспорт воситаларини қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ер усти, сув, ҳаво, ер ости транспорти. ушбу маъруза материалида барча турдаги транспорт воситалари – транспорт қурилмалари ва ускуналарига кирувчи ер усти транспорти, учиш аппаратлари, сузиш воситаларининг тиф тн асосида таснифланишини кўриб чиқамиз (86-89 гуруҳлар). ушбу маърузанинг долзарблиги шундаки, ўзбекистон республикасига транспорт воситалари доимий олиб кирилиб, олиб чиқилади, бунда транспорт воситасининг тасниф кодини тўғри аниқлаш иқтисодиётни бошқаришнинг бож-тариф ва нотариф чора-тадбирларини тўғри амалга ошириш заруратини туғдиради. транспорт воситасининг тасниф кодини тўғри аниқлаш мақсадида транспорт воситаларининг категориялари, турлари, шунингдек, уларнинг қисмлари билан танишиб чиқиш лозим. ўзбекистон республикаси божхона кодексининг 13-моддасига мувофиқ транспорт воситасига қуйидагича таъриф берилади: “товарларни ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган восита транспорт воситасидир. транспорт воситаси ҳар қандай сув кемасини, ҳаво кемасини, автотранспорт …
3 / 9
ар). ер устида ҳаракатланмайдиган транспорт воситаси умумий ҳолда “кема” деб аталади: ҳаво кемаси, космик кема, сув кемаси. ер усти транспорт воситалари двигателининг типи ёки текисликда ҳаракатланиш усулига кўра ғилдиракли, гусеницали, рельсли ёки сирпанувчи сифатида кенг таснифланади. автотранспорт восиларининг тавсифи iso 3833-77 “йўл транспорт воситалари. турлари, атамалари ва тушунчалар” халқаро стандартида келтирилган. 2. транспорт воситаларининг товаршунослик тавсифи ва уларнинг тиф тн асосида таснифланиши. сув транспорти – табиий (океан, денгиз, дарёлар, кўллар) ёки сунъий (каналлар, сув омборлари сув ҳавзалари) ҳолда ташкил топган сув йўллари орқали юкларни ёки пассажирларни ташишга мўлжалланган транспорт воситасининг тури ҳисобланади. асосий транспорт воситаси бўлиб кемалар хизмат қилади. сув транспорти энг қадимий транспорт воситаси бўлиб ҳисобланади. ушбу транспорт воситаси трансминтақавий темирйўлларнинг пайдо бўлгунига қадар (xix асрнинг иккинчи ярми) муҳим транспорт воситаси сифатида тан олинган. ҳаттоки энг оддий елканли кемалар бир суткада карвонлар босиб ўтадиган масофадан 4-5 баробар кўп масофани босиб ўтишган. улар орқали олиб ўтиладиган юкларнинг миқдори кўп, эксплуатация …
4 / 9
пайтида чўкиб кетмаслик ва бузилиб кетмаслик хусусиятига эга бўлиши лозим, шунингдек улар дарё кемаларига нисбатан каттадир. кўллар орқали юкларни ташиш билан кўпроқ дарё транспорти шуғулланади. сув транспорти юкларни юқори даражада ташувчанлик ва жуда паст таннархли ҳисобланади: бундан ташқари у жуда йирик ҳажмли юкларни ташиш имконини беради. шу билан бирга ер усти транспорти мавжуд бўла олмайдиган ташувларда: минтақалараро, ороллараро, шунингдек, кам ўзлаштирилган районларда сув транспорти катта аҳамиятга эга. сув транспортининг муҳим турларидан бири – паромлардир. сув транспортининг ҳаракатланиш тезлиги нисбатан паст бўлиб, ҳозирги шароитларда расмий пассажирларни ташишларда фойдаланилмайди. лекин у туристлар ҳамда фаол дам олишни ёқтирувчилар орасида машҳурдир. шунингдек, сув транспортининг туристик кемалари, турли катерлар, яхталар ва қайиқларидан кенг фойдаланилади. сув транспортининг ноанъанавий тури бўлиб музлаган сув юзаси бўйлаб конькида шамол кучининг таъсири орқали ҳаракатланадиган буерлар ҳисобланади. сув транспортининг қуйидаги турларга ажратилади: 1. кемалар, паромлар, баржалар ҳамда пассажир ва юкларни ташиш учун мўлжалланган сузувчи воситалар; 2. балиқ овлаш учун мўлжалланган кемалар; …
5 / 9
муҳим хусусиятларидан бири – нотекис ва юмшоқ грунтда ҳаракатланиш имконининг мавжудлигидир. бундай ҳаракатланишда гусеницали машиналар энг яхши кўрсаткичларга эга бўлиб, фақат уларнинг нархи баланд ва юқори тезликда ҳаракатлана олмайди, шу билан бирга йўл қопламини бузиш хусусиятига эга. рельссиз транспорт воситаларининг айрим турлари рельсларда ва сувда ҳам ҳаракатлана олиши мумкин (амфибиялар). рельссиз транспорт воситаларига қуйидагилар киради: 1. тракторлар; 2. моторли транспорт воситалари (автобуслар); 3. енгил автомобиллар; 4. юкларни ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари (самосваллар); 5. махсус моторли транспорт воситалари (авариявий юк автомобиллари, автокранлар, ёнғин хавфсизлигини таъминловчи транспорт воситалари, автобетонаралаштиргичлар, йўл тозалаш автомобиллари, автоустахонлар, рентген қурилмаси мавжуд автомобиллар); 6. моторли транспорт воситалари учун мўлжалланган ўрнатилган двигателли шасси; 7. кузовлар (кабиналар); 8. транспорт воситаларининг қисмлари (бамперлар, хавфсизлик ременлари, тормозлар, ўтказиш коробкаси ва унинг қисмлари, ғилдираклар ва уларнинг қисмлари, амортизаторлар, радиаторлар, хавсизлик ёстиқчалари ва ҳ.к.); 9. танклар ва ҳарбий транспорт воситалар; 10. коляскали ёки коляскасиз мотоцикллар, мопедлар, велосипедлар; 11. двигателсиз велосипедлар; 12. ногиронлар учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"транспорт воситалари ва уларнинг қисмларининг тиф тн асосида таснифланиши" haqida

15-маъруза. транспорт воситалари ва уларнинг қисмларининг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. транспорт воситаларининг тавсифи. уларнинг категориялари. 2. транспорт воситаларининг товаршунослик тавсифи ва уларнинг тиф тн асосида таснифланиши. мустақил ўрганиш учун тавсия этилади: транспорт воситалари ва уларнинг қисмларини товаршунослик тавсифи орқали тиф тнда таснифлашни (алоҳида туркум товарлари мисолида) ўрганиш. таянч сўзлар ва иборалар: транспорт, транспорт воситаси, транспорт воситаларининг категориялари, сув транспорти, ер усти транспорти, темирйўл транспорти, ҳаво транспорти, транспорт воситаларининг турлари ва қисмлари. моддий-услубий таъминот ва кўргазмали материаллар: мавзуга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, презентация материаллари (мавзуга оид турли расмлар, чизмалар, диаграмма...

Bu fayl PDF formatida 9 sahifadan iborat (372,2 KB). "транспорт воситалари ва уларнинг қисмларининг тиф тн асосида таснифланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.