экотизим ва уларнинг таснифланиши

DOC 289,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1452085428_63081.doc экотизим ва уларнинг таснифланиши режа: 1. продусентлар, консументлар ва редуцент. 2. экотизим ва уларнинг биологик маҳсулдорлиги. биоценозда организмларнинг муносабати. биоценоз — бу лотин тилидан олинган сўз бўлиб, "биос" — ҳаёт, "ценоз" —умумий, деб таржима қилинади. "биоценоз" терминини немис биологи к.мёбиус томонидан 1877 йилда берилган. бу ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг биргаликда яшашини ифодалаб, бундай яшаш маълум ер ёки сув ҳавзасида учраши мумкин. биоценоздаги организмлар ўзаро ва абиотик муҳитга боғлиқдир. 3-расм. ҳовуз биоценози (чернова, 1995) моддаларнинг айланма ҳаракатида қатнашишига қараб, биоценозга кирувчи организмлар 3 гуруҳга бўлинади: i. продуцентлар (ҳосил қилувчилар), автотроф организмлар бўлиб, анорганик моддалардан органик моддалар ҳосил қилади. бу яшил ўсимликлардир. ii. консументлар (қабул қилувчилар), гетеротроф организмлар бўлиб, улар автотроф организмлар ҳисобига яшайдилар уларни одатда уч гуруҳга ажартадилар: 1-даражали консументлар — ўсимликхўр ҳайвонлар, паразитлар, бактериялар ва замбуруғлар; 2-даражали консуменлар — ўсимликхўр ҳайвонларни истеъмол қиладиган йиртқичлар; 3-даражали консументлар — суперпаразитлар. iii. редуцентлар. булар тупроқдаги микроорганизмлар бўлиб, ўсимлик ва ҳайвон қолдиқлари билан …
2
"топос" — яшаш жойи демакдир). ер юзидаги биоценозлар кўп ярусли ёки ҳар хил баландликларда вертикал жойлашган қатламларга эга. масалан, ўрмонларда дарахтнинг илдизи ва танасининг жойлашишига қараб бир неча яруслар ажратиш мумкин: 1. дарахтлар. 2. бутасимон ўсимликлар ва ёш дарахтлар. 3. ўтсимон ўсимликлар ва бутачалар. 4. мохлар. 4-расм. ўрмон биоценозидаги яруслилик: 1-ер ости яруси; 2- тупроқ юзаси яруси; 3- паст бўйли буталар яруси; 4-баланд бўйли буталар яруси; 5-дарахтлар яруси. ҳайвонлар ҳам ўрмонда ҳар хил ярусларни эгаллаб, яъни ҳар хил баландликларда яшайдилар. кўп қушлар уз уяларини ерда қуради. олақуш, зағизғон ва бошқалар эса дарахтлар танасига (қизилиштон ва бошқалар), учинчи хиллари эса дарахтларнинг устига қурадилар. ҳар бир ярусдаги ўсимлик, умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар ўртасида узвий боғланиш кузатилади. жамоалар тузилишида турларнинг роли бир хил эмас. айрим турлар асосий рол ўйнайдилар ва сон жиҳатидан кўп бўлганликелари учун ҳам доминант тур деб аталадилар. биоценоздаги муҳитни белгиловчи турлар эдификаторлар деб юритилади ва улар доминантлар қаторидан жой оладилар. …
3
айтилади. бунга ўрмон, ўтлоқ, кўл ва бошқалар мисол бўлади. масалан, ўрмонни шундай таърифласа бўлади: ўрмон бу географик шаклланган, ўз-ўзини бошқарувчи ўсимлик ва ҳайвонлар популяциялари йиғиндиси бўлиб, улар учун муҳитни бошқарувчи асосий ролни бир тур, ёки бир неча турга мансуб популяция ўйнайди. ана шундай жамоаларни ифодалаш учун академик в.н сукачев(1942) биогеоценоз терминини тавсия этган. организмлар жамоаси анорганик муҳит билан боғлиқ. ўсимликлар ундаги карбонат ангидриди, сув, кислород ва минерал тузлар ҳисобига яшайди. гетеротроф организмлар эса автотрофлар ҳисобига яшайди. лекин улар кислород ва сувга ҳам муҳтождир. жамоалар анорганик муҳит билан маълум системани шакллантиради. организмлар ва анорганик компонентлар бирлигида, модда алмашинувини амалга оширади. шу тарзда экологик система ташкил топади. "экотизим» тушунчаси илк бор инглиз экологи а. тенсли (1935) томонидан қўлланилди. у экотизимларни табиатнинг ер юзидаги энг асосий бирлиги деб ҳисоблади. модда айланишиниг амалга ошиши учун анорганик моддалар ва яна 3 экологик гуруҳ организмлари—продуцентлар, консументлар ва редуцентлар бўлиши лозим. продуцентлар—бу автотроф организмлар бўлиб, анорганик бирикмаларидан …
4
интез ёрдамида органик бирикмаларнинг кимёвий боғланишлари ҳосил бўлади. 6-расм. чўл экотизими озуқа занжири деганда биз нимани тушунамиз? жамоалардаги озуқа занжири бу энергиянинг бир организмдан иккинчисига берилиш кетма—кетлигидир. «ўсимлик-хашорат-бақа-илон-калхат» озуқа занжирида биринчи бўғиндан кейингиларига қараб биомасса камайиб боради. экотизимлар озиқ тўрлари орқали ўзаро боғлангандир(-расм). 7-расм. дашт экотизимида ҳайвонлар ўртасидаги озуқа алоқалари консументлар томонидан қабул қилинган озуқалар тўлиқ ўзлаштирилмайди ва унинг маълум бир қисми ташқи муҳитга қайтарилади. ҳайвонларда озуқа моддаларнинг ўзлаштирилиши 30% дан 70% гачани ташкил қилади. энергиянинг кўп қисми нафас олишда сарфланади. қабул қилинган овқатнинг оз қисми организмларнинг ўсишига кетади. экотизимнинг ҳаёти фақат энергия оқимига боғлиқ бўлиб, у қуёш нури ёки тайёр органик моддалар ҳисобига таъминланади. фотосинтез қилувчи организмлардан бошланувчи озуқа занжири ейилиш занжири дейилади. ўлик ҳайвонлар ва ўсимликларнинг қолдиқларидан бошланадиган занжир эса парчаланиш занжири дейилади. экотизимлардаги консументларга энергия оқими ўсимликларнинг тирик тўқималари ёки ўлик органик моддалар заҳираси орқали киради. ўлик органик моддалар асосини ҳам фотосинтез ташкил қилади. ўрмонларда ҳар йили …
5
тизимларда бирламчи ва иккиламчи ҳосилдорликнинг миқдорий кўрсатгичлари мавжуд. бу ҳосилдорлик пирамидаси қонуни дейилади. ҳар бир озуқа занжирида маълум вақт давомида ҳосил қилинадиган биомасса ёки маҳсулдорлик кейинги озуқа занжирига нисбатан кўп. ер юзидаги экотизимларда биомассалар пирамидаси, сон пирамидаси қонуниятлари қайд этилади, яъни ўсимликларнинг умумий массаси, сони уларни ейдиган ҳайвонларнинг массасига ва сонига нисбатан кўп. 8-расм. соддалаштирилган сонлар пирамидаси (озуқа примадисининг қуйидан юқорисига томон сонлар ҳам ортиб боради) экотизимлар маҳсулдорлиги қонуниятларини ўрганиш, энергия оқими миқдорини ҳисобга олиш амалиётда катта аҳамиятга эга. одамлар томонидан фойдаланадиган агроценозлар (биринчи маҳсулдорлиги) маҳсулотлари инсоният жамиятининг овқат заҳираси ҳисобланади. икиламчи маҳсулдорлик, яъни қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ҳисобига олинадиган маҳсулдорлик ҳам катта аҳамиятга эга. энергия оқими ва экотизимлар маҳсулдорлигини аниқ ҳисобга олиш, улардаги модда айланишини бошқариш орқали одамлар учун кўпроқ ҳосил олишда ёрдам беради. бундан ташқари табиатдан ўсимлик ва ҳайвонлар биомассасининг қанчасини олиш мумкинлигини билишимиз ҳам керак. уларга зарар келтирмаслик, ернинг энг юқори биологик маҳсулдорлигини билиш мақсадида чет мамлакатларда 1969-йилдан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экотизим ва уларнинг таснифланиши" haqida

1452085428_63081.doc экотизим ва уларнинг таснифланиши режа: 1. продусентлар, консументлар ва редуцент. 2. экотизим ва уларнинг биологик маҳсулдорлиги. биоценозда организмларнинг муносабати. биоценоз — бу лотин тилидан олинган сўз бўлиб, "биос" — ҳаёт, "ценоз" —умумий, деб таржима қилинади. "биоценоз" терминини немис биологи к.мёбиус томонидан 1877 йилда берилган. бу ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг биргаликда яшашини ифодалаб, бундай яшаш маълум ер ёки сув ҳавзасида учраши мумкин. биоценоздаги организмлар ўзаро ва абиотик муҳитга боғлиқдир. 3-расм. ҳовуз биоценози (чернова, 1995) моддаларнинг айланма ҳаракатида қатнашишига қараб, биоценозга кирувчи организмлар 3 гуруҳга бўлинади: i. продуцентлар (ҳосил қилувчилар), автотроф организмлар бўлиб, анорганик моддалардан органик мод...

DOC format, 289,0 KB. "экотизим ва уларнинг таснифланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.