ўрмонлар ва уларнинг асосий экологик омиллар билан боғлиқлиг

PPT 15 pages 208.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
слайд 1 4-мавзу: ўрмонлар ва уларнинг асосий экологик омиллар билан боғлиқлиги режа: асосий экологик омиллар ҳақида тушунча. дарахт турларини экологик омиллар билан муносабати. абиотик ва биотик омилларни ўрмонга таъсири. экология тушунчаси фанга биринчи бўлиб, 1866 йилда немис биологияси э.геккель томонидан киритилган. экология-юнонча сўз бўлиб, унинг маъноси тирик организмларнинг яшаш шароити ёки ташқи муҳит билан ўзаро муносабатини билдиради. популяциялар, турлар, биоценозлар ва биосфера каби тушунчалар экология фанининг манбаи ҳисобланади. бугунги кунга келиб экология соф биологик фанлар тизимидан чиқиб, мазмуни кенгайиб бормоқда. атроф-муҳитга замонавий фан ва техника тараққиётнинг таъсири натижасида экология тушунчаси ўта кенгайиб кетди. фанга «инсон экология»си деган атама ҳам кириб келди. инсонни ташқи муҳитга муносабати бошқа тирик органимзлардан тубдан фарқ қилади. шундай қилиб, экология бугунги кунда табиий ва ижтимоий фанлар жумласига кириб, ўрганилаётган объект ёки тизимини атроф-мухит билан муносабатини кенг миққиёсда тадқиқ этади. бир ҳужайрали содда тузилишдаги бактериялар, замбуруғлар, ўсимлик, хайвонлар ва уларнинг ҳамжамоалари, биосфера, шунингдек инсон ҳам фаннинг объекти …
2 / 15
ар, табиий ҳодисалар билан боғлиқ (стихияли талафотлар, иқлимнинг ўзгариши, ҳайвонларнинг ялпи кўчиб кетиши ва бошқалар) ҳар қандай ҳодиса тушунилади. экологик муоммоларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: умумбашарий (глобал), минтақавий (регионал), маҳаллий (локал). ўсимликлар дунёси, айниқса ер юзидаги ҳаётни таъминлашда ўрмонларнинг аҳамияти жуда катта. ҳозирги вақтда қуруқликнинг 30%, яъни 3,8 млрд.гектар ер ўрмонлар билан қопланган. улар шимолий ярим шарда ва тропик зоналарда тарқалган. ўрмонларнинг табиатда инсоннинг хўжалик фаолиятидаги аҳамияти кўпчилик учун маълум. йирик шаҳарларнинг вужудга келиши, аҳоли сонининг ва саноат марказларининг ортиши билан кишиларнинг табиат қучоғида дам олишга эҳтиёжлари ҳам ортиб бормоқда. айниқса ўрмонлар ана шундай дам олиш масканларига айланиб бормоқда. дунё бўйича ўрмонларнинг ҳолати яхши эмас. ҳар йили 3 млрд. м3 ҳажмида ўрмонлар қирқилмоқда, фао маълумотларига кўра бу кўрсаткич 2006-йилга бориб 1,5 мартага ортади. инсониятни, айниқса, тропик ва супропик ўрмонлар муоммоси ташвишга солмоқда. у ерларда йилига дунё миқиёсидаги қирқилишлар керак бўлган ўрмонларни ярмидан кўпи қирқиб ташланмоқда. 160 млн.гектар тропик ўрмонлар вайрон …
3 / 15
нг яшаш муҳитининг сақлаш. популяциялар сонини бошқариш. зараркунанда турларига қарши кураш учун кимёвий моддаларни қўллашни, минимум даражада фойдаланишни, таъминлаш чора -тадбирларининг тизимини ишлаб чиқиш. муайян турдаги ландшафтларни у ёки бу таркибий қисмларининг ҳусусиятларини ўрганишда экологик индикациядан фойдаланиш, шунингдек табиий муҳитни ифлосланганлигини аниқлашда индикацияни кенг қўллаш. бузилган ва издан чиққан табиий тизимларни қайта тиклаш, қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган ерларни рекультивация-лаш, яйловларни тиклаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сув ҳавзаларининг маҳсулдорлигини ва бошқаларини қайта тиклаш. овчиликни хўжалик соҳасига ўтказиш. биосферанинг айрим участкаларини эталон сифатида сақлаш. тоққа кўтарилганда ҳар 100 метрда ўртача ҳаво температураси 0,6-1,0ос пасайиб, намлик миқдори ортиб боради. демак икки хил геоморфологик ҳудудларда ўсувчи дарахт -бута ўсимликлар узоқ тарихий даврларда ўсиб ривожланиб, асосан иқлим омиллари билан муносабатда бўлган, бу таъсир ижобий бўлса, у ўсимлик турида генетик мустаҳкамланиб, авлоддан авлодга ўтаверган. бу ҳол ўсимликлар географиясини хилма-хиллигида яққол кўриниб турибди. ўсимликларнинг ташқи муҳит шароитига бўлган муносабати уларнинг экологияси деб аталади. қуйида экологик омиллар ва …
4 / 15
лади. шундай қилиб биогеоценоз (лотинча «биос»-ҳаёт, «ценоз»-умумий) дейилганда бир хил мухитга мослашиб олган бир жойнинг ўзида бирга яшайдиган барча организмлар тушунилади. биоценознинг катта кичиклиги ҳар хил бўлиши мумкин. бунга оддий лишайник дўнглигидан тортиб то ўрмон, дашт, чўл ва шунга ўхшаш йирик ланшафтларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. кичик ўлчамдаги биоценозлар (дарахт танаси ёки баргидаги, ботқоқликдаги мохлардан иборат дўнгликлар, чумолилар уяси ва бошқалар) учун микрожамоа биоценотик гуруҳлар каби атамалар ишлатилади. биоценоз ҳам хилма-хил тузилмага эга. одатда у тур, фазо ва экологик тузилмаларга бўлиб ўрганилади. биоценознинг тур тузилмаси дейилганда биоценозадаги турларнинг хилма-хиллиги, миқдори, уларнинг фенологик ҳолати ва хоказолар эътиборга олинади. биоценознинг энг муҳим ҳусусиятларидан бири унинг турлар таркибидир. айни бир биоценоз учун ҳос бўлган ўсимлик ва хайвон турларининг умумий сони деярли доимий бўлиб, ҳар хил турдаги биоценозлар у кескин ўзгариб туради. нам тропик ўрмонлардаги биоценозлар турларга бой ҳисобланса, қурғоқчилик ва совуқ вилоятлардаги биоценозларда турлар кам учрайди. майдон бирлигига тўғри келадиган турлар сони биоценознинг …
5 / 15
ларда қавм (гуруҳ) бўлиб яшаётган тубан ва юксак ўсимликлар йиғиндиси тушунилади. улар ўзаро бир-бирлари билан ҳамда яшаш шароитлари билан алоқада бўлиб, натижада ўзига хос махсус муҳитни ҳосил қилади. ҳар қандай ўсимлик жамоаси (фитоценоз) ҳам турлари таркиби, турлар ўртасидаги ўзаро миқдор ва сифат муносабатлари, қаватлик (ярус) горизонтал тузилиш, ташқи қиёфаси, даврийлиги, ҳаёт шаклларининг хилма-хиллиги, яшаш жойларининг характери ва шунга ўхшаш бир неча ҳусусиятлари билан тавсифланади ва бир-биридан фарқланади. фитоценозни ҳосил қилишда ўсимликлар орасида сон жихатдан кўпчиликни ташкил этувчи ёки кўзга яққол ташланувчи тур ажратилади ва бу тур одатда хукмрон (ёки доминант) тур дейилади. демак, доминантлар ёки хукмрон бўлиб ҳисобланган турлар миқдор жиҳатдан кўп учрайди ва бошқа турлар орасида яққол кўриниб туради. улар асосан органик масса тўпловчи ҳамда фитоценознинг фонини ва характерини белгилайди. доминант турларга мисол қилиб қириғайзор ўрмонларидаги оддий қарағайни қорақарағайзорлардаги қорақарағайни, ўрта осиё тоғларининг арчазорларида ўсувчи арчанинг бир неча турларини, саксовулли чўлларда эса саксовул ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. жамоада ҳар …

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўрмонлар ва уларнинг асосий экологик омиллар билан боғлиқлиг"

слайд 1 4-мавзу: ўрмонлар ва уларнинг асосий экологик омиллар билан боғлиқлиги режа: асосий экологик омиллар ҳақида тушунча. дарахт турларини экологик омиллар билан муносабати. абиотик ва биотик омилларни ўрмонга таъсири. экология тушунчаси фанга биринчи бўлиб, 1866 йилда немис биологияси э.геккель томонидан киритилган. экология-юнонча сўз бўлиб, унинг маъноси тирик организмларнинг яшаш шароити ёки ташқи муҳит билан ўзаро муносабатини билдиради. популяциялар, турлар, биоценозлар ва биосфера каби тушунчалар экология фанининг манбаи ҳисобланади. бугунги кунга келиб экология соф биологик фанлар тизимидан чиқиб, мазмуни кенгайиб бормоқда. атроф-муҳитга замонавий фан ва техника тараққиётнинг таъсири натижасида экология тушунчаси ўта кенгайиб кетди. фанга «инсон экология»си деган атама ҳам кириб...

This file contains 15 pages in PPT format (208.0 KB). To download "ўрмонлар ва уларнинг асосий экологик омиллар билан боғлиқлиг", click the Telegram button on the left.