минтақалик. вертикал ва горизонтал минтақалик

DOCX 14 pages 31.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
1675162549.docx referat минтақалик. вертикал ва горизонтал минтақалик режа: 1. марказий осиё ўсимлик минтақаликлари (чўл, адир, тоғ, яйлов). 2. экологик омиллар ва уларнинг таъсири. 3. биоценоз хақида тушунча. 4. ўсимликлар хайвонлар ва микроорганизмлар жамоаси биоценози. 5. ижтимоий экология. 6. табиатни муҳофаза қилиш 1. марказий осиё ўсимлик минтақаликлари (чўл, адир, тоғ, яйлов). мамлакат ҳудуди катта бўлса, унда горизонтал минтақалик мавжуд бўлиб, ўсимликлар олами ҳам турли-туманликни ташкил этади. масалан: россия ҳудуди шимолдан жанубга 4600 км, ғарбдан шарққача 17000 км ни ташкил этади. бундай кенг ҳудудда тундра, ўрмон, дашт ва чўл горизонтал минтақалик мавжуддир. уларнинг ўсимликлар олами ҳам турлича. мамлакатимиз ҳудудида эса вертикал зоналилик мавжуд. қишлоқ хўжалик институти 714, 7 метр денгиз сатҳидан баландликда жойлашган. ўрта осиё ва закавказиеда денгиз сатҳидан кўтарилган сари иқлим ҳам тупроқ шароити ҳам ўзгариб боради. жойнинг абсолють баландлиги қанча юқори бўлса шунча салқин бўлади. шундай ҳолат бу ерларда фақатгина тупроқнигина эмас, ўсимликлар дунёсини ҳам ўзгартиради. натижада текисликларда ўсадиган иссиқсевар …
2 / 14
қори адирларда ўсадиганлари буғдойиқ, чалов ва шу каби ўтлар мисол бўла олади. ранг ўсимликларининг вегетация даври адирда чўлдагига нисбатан бироз кеч тугалланади. буғдойиқ, қўзиқулоқ ва шу кабилар эса ёзнинг ўрталаригача ўсади. юқори адирнинг тош ва шағал бағирларида писта, бодом, тузсигир ва қизилчага ўхшаш бута, шунингдек, бўтакуз, махсар каби бир ҳамда кўп йиллик ўсимликларни учратиш мумкин. жанубий тожикистон ва қирғизистонда ҳамда туркманистон адирларида пистазорлар учрайди. адир зонаси чорва моллари учун баҳорги ёзги ва қишки яйлов ҳисобланади. адир зонасининг айрим жойларида буғдой, арпа, нўхат, тарвуз, беда каби баҳорикор экинлар экиш мумкин. тоғ зонаси. адир зонасидан юқорига кўтарилган сари навбатдаги поя зонаси бошланади ва бу зона денгиз сатҳидан 1200-1500 дан 2800-3000 метр бўлган баландликларни эгаллайди. тоғ зонасининг рельефи анча нотекис бўлиб, тоғ каштан ҳамда қўнғир бўз тупроқ ҳисобланади. июль, сентябрь ойларида ёғин ёғади ёки жуда кам бўлади, йилнинг бошқа фаслларида ёмғир ёки қор (бир йилда 600 мм дан 700 мм гача) ёғиши мумкин. …
3 / 14
каби буталар ва баъзан арчалар ҳам ўсади. тоғ зонасининг айрим жойларида қалин ўрмонлар ҳосил қилган дарахтбута ўсимликлар кўп учрайди. яна шундай бутазорлардан бири наъматакзорлар бўлиб, улар ғарбий тяньшан тоғлари, зарафшон ва туркистон тизмаларида ҳамда жанубий тожикистоннинг денгиз сатҳидан 1500-2300 метргача баланд бўлган жойларида учрайди. тоғларнинг 2000-2800 метр баландлигида ҳар хил дарахтлар кўп бўлади. бу ерларда кўпинча нинабарглилардан шренк ели, семенов оқ қарағайи, ўрик, арча, қизил арча, савр арча каби ўсимликлардан иборат ўрмонлар учраб туради. арча тоғларнинг шимолий ён бағирларида – юмшоқ ерларда яхши ўсади. тош ва қояли жанубий ён бағирларда эса жуда сийрак жойлашган. арчалар орасида шилва, загаза, тобулғи баъзан олча каби буталар шунингдек ва кўп йиллик ўтлар ўсади. ҳисор тизмаларида жанубий тожикистон тоғларининг айрим майдонларида кўпинча мевали дарахтлар ҳам учрайди. ана шундай дарахтлар жумласига олма, тоғолча, нок, анор, анжир, хурмо, чилонжийда, рябина ва шу кабилар киради. бундан ташқари терак, тол, баъзан қайин дарахтлари ҳам ўсади. тоғ зонасида ёнғоқ кўп …
4 / 14
да кўпгина ўрмон массивлари барпо этилмоқда. яйлов зонаси. денгиз сатҳидан 2700-2800 м баландлигидан энг юқори чўққиларгача бўлган жойлар яйлов зонаси ҳисобланади. кўпинча бу зонани баланд тоғли альп ва субальп минтақа ҳам деб аталади. бу зонанинг пастки субальп минтақасининг иқлими сернам ва совуқроқ бўлади. бу жойларда мезофит ўт ўсимликларлан торон, шеролгин, кўк сутлама, буталардан ер бағирлаб ўсадиган туркистон арчаси ва минтақанинг баъзи турлари ўсади. яйлов поясининг юқори, яъни альп қисмида (денгиз сатҳидан 3200-3500 м баландликда) кичик-кичик ўтлоқлар учрайди. бу ерларда қўнғирбош ва айиқтовондошлар оилаларининг вакиллари ва бешбаргларнинг бир неча турлари ўсади. бундан ташқари яйлов зонасининг қўриқ ери юмшоқ ён багирларида баланд тоғдашт ўсимликлар формациялари учрайди. бу формациянинг асосий эдификатори бетага ва чаловдир. жанубий тоғларнинг баланд жойларида тоғ ксерофитларидан эспарцет, астрагал ва трагантларнинг вакилларидан иборат тиканли ёки ёстиқсимон ўсимликлар ўсади. баланд тоғ зонасининг ўтлоқ ва дашт ўсимликлари ёзда жуда тўйимли озиқ ҳисобланади. айрим жойларда эса масалан, тяньшаннинг бетага ўсадиган яйловларда йил бўйи …
5 / 14
ик бунга иқлим, геологик, эдафик тупроқ, орографик ва гидрологик омиллар киради. климатик омиллар ўз ичига ёруғлик ҳарорат, ёғиннинг миқдори, ҳаво намлиги, шамол, атмосферанинг газ таркиби ва шу кабиларни олади. геологик омиллар тушунчасига – ер ости сувлар, ер асосий модулининг физикавий хусусияти ва химиявий таркиби киради. орографик омилларга рельеф тузилиши киради. гидрогеологик омиллар тупроқ таркибидаги организм фойдалана оладиган сув миқдорини ўз ичига олади. тупроқ омиллари тупроқ тузилишидан химиявий ва физик хусусиятдан иборат. 2. биотик омиллар фитоген ва зооген омилларга бўлинади. фитоген омиллар деганда юксак ва тубан ўсимликларнинг организмга таъсири эътиборга олинса, зооген омиллар деганда эса организмга барча ҳайвонларнинг таъсири назарда тутилади. 3. антропоген омиллар одамларнинг ўсимлик турлари ёки ўсимлик гуруҳининг тузилишига кўрсатган таъсири антропоген омиллар дейилади. юқорида кўрсатилган омиллар организмга турли хил усулда таъсир кўрсатиши мумкин. уларнинг бевосита ва билвосита таъсирлари мавжуд. масалан, кучли шамоллар ўсимликларнинг шох-шаббасини синдиради, уруғи, меваси ва гулларини тўкади ёки тарқатади. шамол ёрдамида ўсимликлар чангланади ва ҳоказо. …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "минтақалик. вертикал ва горизонтал минтақалик"

1675162549.docx referat минтақалик. вертикал ва горизонтал минтақалик режа: 1. марказий осиё ўсимлик минтақаликлари (чўл, адир, тоғ, яйлов). 2. экологик омиллар ва уларнинг таъсири. 3. биоценоз хақида тушунча. 4. ўсимликлар хайвонлар ва микроорганизмлар жамоаси биоценози. 5. ижтимоий экология. 6. табиатни муҳофаза қилиш 1. марказий осиё ўсимлик минтақаликлари (чўл, адир, тоғ, яйлов). мамлакат ҳудуди катта бўлса, унда горизонтал минтақалик мавжуд бўлиб, ўсимликлар олами ҳам турли-туманликни ташкил этади. масалан: россия ҳудуди шимолдан жанубга 4600 км, ғарбдан шарққача 17000 км ни ташкил этади. бундай кенг ҳудудда тундра, ўрмон, дашт ва чўл горизонтал минтақалик мавжуддир. уларнинг ўсимликлар олами ҳам турлича. мамлакатимиз ҳудудида эса вертикал зоналилик мавжуд. қишлоқ хўжалик институти 71...

This file contains 14 pages in DOCX format (31.2 KB). To download "минтақалик. вертикал ва горизонтал минтақалик", click the Telegram button on the left.