o‘simlik jamoalariga ekologik omillarning ta’siri.

PPT 49 sahifa 7,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 49
sayyoramizda sodir bo`ladigan global ekologik muammolar мавзу: ўсимлик жамоаларига экологик омилларнинг таъсири. режа муҳит муҳит - тирик организмларни ўраб турган, унинг ҳолатига, ривожланишига яшаб қолишига ва кўпайишига бевосита таъсир этадиган жамики ўлик ва тирик табиат шароитига айтилади. муҳит тушунчаси турли маъноларни англатади. булар экологик, географик, физик, фалсафий, ижтимоий ва бошқалар. асосан муҳит икки типга ажратилади. 1. табиий муҳит: ҳаво, сув, тупроқ, тирик организм ва ҳаказо. 2. сунъий муҳит: инсон томонидан яратилган бўлиб, инсоннинг меҳнат маҳсулидир. тирик организмлар тарқалган биосферада ҳаёт асосан 4 хил муҳитда мавжуд: 1.сув муҳити 2.ҳаво муҳити 3.тупроқ 4.тирик организмлар муҳит – ҳамиша ҳар хил элементларнинг мураккаб комплексидир. чўл ўсимликлари адир ўсимликлари тоғ ўсимликлари яайлов ўсимликлари сув ўсимликлари муайян бир майдонда бир неча турга тааллуқли ўсимликлар орасида доимо, яъни ҳаётининг бошидан охиригача сув, озиқ моддалар, ёрғлик учун кураш кетади. бундай кураш – яшаш учун кураш деб аталади. бундай курашда ғолиб чиққан ўсимлик турлари бошқаларига нисбатан тез ўсади ва …
2 / 49
уруғ ва меваларни турли кўринишда мосланишлари ва бошқалар. экологик омиллар. муҳитнинг организмлар билан ўзаро таъсир этадиган айрим элементлари экологик омиллар дейилади. экологик омиллар жуда хилма-хил. муҳитнинг экологик омиллари организмларга бевосита ва билвосита таъсир қилади. экологик омиллар ўз табиатига кўра қўйидаги гуруҳларга бўлинади. i. абиотик омиллар - уларга қуруқлик биоценозларида қўйидагилар киради: 1. иқлим омиллари - ёрулик, намлик, ҳарорат, ҳаво ва ҳоказо. 2. эдафик омиллар яъни тупроқнинг химиявий ва физик хоссаллари. 3. топографик яъни релъеф шароити. ii. биотик омиллар икки гуруҳга бўлинади. 1. фитоген – биргаликда яшаётган ўсимликларнинг бир-бирига таъсири. 2. зооген - ҳайвонларнинг {озиқланиши, пайҳон қилиши, чангланиши, тарқатиш ва ҳоказо.} 3. микробиоген ва микоген: микроорганизмлар ва замбуруғларнинг таъсири. iii. антропоген омиллар. инсонинг хўжалик юритиш фаолияти, меҳнат воситалари, завод, фабрика, шаҳар, қишлоқ, турли-туман иншоотлар, техника воситалари, маданий ландшафтлар ва ҳоказо. ерда ҳаёт бундан 1 миллиард 700 миллион йил илгари пайдо бўлган деб тахмин қилинади. шу давр ичида дастлабки ҳужайрагача бўлган ниҳоятда …
3 / 49
экологик фактордир. юқорида айтиб ўтганимиздек, экологик факторлар 3 группага бўлиб ўрганилади: абиотик факторлар. бунга иқлим (иссиқлик, ёруғлик, ҳаво оқими ёки шамол, сув), тупроқ ва релъеф каби факторлар киради. 2. биотик факторлар. бунга ўсимликларнинг ўзаро таъсири, шунингдек, ўсимликларнинг ҳайвонларга ва ҳайвонларнинг эса ўсимликларга таъсири киради. 3. антропоген фактор. бунга ўсимликларга инсонларнинг таъсири киради. шуни таъкидлаш керакки: биринчидан барча экологик факторлар ўсимликлар ҳаётига доимо биргаликда (комплекс равишда) таъсир кўрсатади; иккинчидан уларнинг баъзилари бевосита, баъзилари билвосита (воситали) таъсир этади. масалан, ёруғлик, иссиқлик, сув, тупроқнинг химиявий таркиби, ҳаво, ўсимликларнинг ўрилиши, мол боқилиши ва ёнғин кабилар бевосита таъсир этувчи факторлардир. билвосита таъсир этувчи факторларга эса муайян территорияда умумий иқлим шароитининг ўзгариши, релъеф, тоғ жинслари ва тупроқ шароитининг ўзгариши, бошқа ўсимликлар группасининг таъсири ва ҳоказолар киради. ҳар бир экологик факторнинг ролини аниқ тасаввур этиш учун биз қуйида улар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз. иқлим факторлари ёруғлик. иқлим факторларининг ўсимликлар ҳаёти учун энг муҳим бўлган элементлари - ёруғлик, …
4 / 49
к кучсиз таъсир этадиган жойда ўсган ўсимликларнинг танаси ингичка, бўғим оралиқлари узун, сарғиш ёки оч яшил рангли бўлади, баргнинг ички қисми (мезофилл) да устунсимон ва булутсимон тўқима ҳосил бўлиши секинлашади, барг ва пояда механик тўқималар яхши тараққий этмайди, баргда хлорофилл доначаларнинг йирик, лекин жуда сийрак бўлишига сабаб бўлади. барча ўсимликлар ҳам бир хил миқдордаги ёруғликда яшаш имкониятига эга эмас. масалан, игнабаргли ўрмонларда ўсаётган дарахтлар бйлан ўт ўсимликларни олайлик. бундай ўрмонлариинг тагида ўсаётган папоротниклар ва бошқа ўт ўсимликларига ёруғлик жуда кам миқдорда тушади. шунииг учун улар қоронғи жойда ўсишга мослашиб қолган. бу ердаги нинабаргли дарахтларнинг қирқилиши натижасида ўт ўсимликларига ёруғлик кучи таъсир этади. шу сабабли барглари сарғайиб қурий бошлайди. бу хилдаги ўсимликлар одатда соясевар (сояда ўсувчи) ўсимликлар деб аталади, сояда ўсувчи ўсимликларнинг баъзиларигина ёруғликнинг кучли таъсирига бардош бериши мумкин. бундай ўсимликларга ёрурликка чидамли ўсимликлар дейилади. бошқа кўпчилик ўсимликлар қуёш нури кучли таъсир этадиган шароитда нормал ўсади. бу хилдаги ўсимликлар ёруғлик севар …
5 / 49
рида иссиқлик турли миқдорда мавжуд бўлиб ўсимликлар ҳаётига турлича таъсир этади. шунинг учун ҳам ер шарида учрайдиган барча ўсимликлар ҳар хил миқдордаги температурада яшашга мослашган. ер шарида иссиқлик миқдорининг турли хил даражада мавжудлигини ҳисобга олиб, уни ҳозирги вақтда 6 та иқлим зонага ажратилади: 1) арктик зона; 2) тундра зона; 3) ўрмон зона; 4) дашт зона; 5) субтропик зона; 6) тропик зона. экватордан шимолга томон ҳар 100 км масофа ўтилганда температура 0,5-0,6°с га пасая боради. иссиқликнинг ўзгариб бориши фақат ер юзининг текислик қисмидагина содир бўлиб қолмасдан, балки денгиз сатҳидан баландликка (юқорига) кўтарилган сари ҳам содир бўлади, яъни тоғли районларда ҳар 100 м юқорига кўтарилган сари, темпсратура 0,5-0,6°с пасаяди. шундай қилиб, ер шарининг барча текислик ва тоғли қисмларида температура бир хил меъёрда бўлмаслиги сабабли ўсимликларнинг ҳам иссиқлик билан бир текисда таъминланиши мумкин эмас. шундай экан, барча ўсимликлар ҳаёти турли хил миқдордаги температура таъсирида ўтади. умуман олганда ўсимликлар ҳаёти 0°с билап 100°с ўртасида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 49 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o‘simlik jamoalariga ekologik omillarning ta’siri." haqida

sayyoramizda sodir bo`ladigan global ekologik muammolar мавзу: ўсимлик жамоаларига экологик омилларнинг таъсири. режа муҳит муҳит - тирик организмларни ўраб турган, унинг ҳолатига, ривожланишига яшаб қолишига ва кўпайишига бевосита таъсир этадиган жамики ўлик ва тирик табиат шароитига айтилади. муҳит тушунчаси турли маъноларни англатади. булар экологик, географик, физик, фалсафий, ижтимоий ва бошқалар. асосан муҳит икки типга ажратилади. 1. табиий муҳит: ҳаво, сув, тупроқ, тирик организм ва ҳаказо. 2. сунъий муҳит: инсон томонидан яратилган бўлиб, инсоннинг меҳнат маҳсулидир. тирик организмлар тарқалган биосферада ҳаёт асосан 4 хил муҳитда мавжуд: 1.сув муҳити 2.ҳаво муҳити 3.тупроқ 4.тирик организмлар муҳит – ҳамиша ҳар хил элементларнинг мураккаб комплексидир. чўл ўсимликлари адир ўсимли...

Bu fayl PPT formatida 49 sahifadan iborat (7,9 MB). "o‘simlik jamoalariga ekologik omillarning ta’siri."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o‘simlik jamoalariga ekologik o… PPT 49 sahifa Bepul yuklash Telegram