экосистемалар

PPT 11 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
слайд 1 экосистемалар тайёрлади: қабул қилди: экосистема экологик система деб бирга яшовчи ҳар хил организмлар ва уларнинг яшаш муҳити орасидаги қонуниятли боғланишга айтилади. бунга ўрмон, ўтлоқ, кўл ва бошқалар мисол бўлади. масалан, ўрмонни шундай таърифласа бўлади: ўрмон бу географик шаклланган, ўз-ўзини бошқарувчи ўсимлик ва ҳайвонлар популяциялари йиғиндиси бўлиб, улар учун муҳитни бошқарувчи асосий ролни бир тур, ёки бир неча турга мансуб популяция ўйнайди. ана шундай жамоаларни ифодалаш учун академик в.н сукачев(1942) биогеоценоз терминини тавсия этган. экосистема организмлар ва анорганик компонентлар бирлигида, модда алмашинувини амалга оширади. шу тарзда экологик система ташкил топади. "экосистема» тушунчаси илк бор инглиз экологи а. тенсли (1935) томонидан қўлланилди. у экосистемаларни табиатнинг ер юзидаги энг асосий бирлиги деб ҳисоблади. модда айланишиниг амалга ошиши учун анорганик моддалар ва яна 3 экологик гуруҳ организмлари—продуцентлар, консументлар ва редуцентлар бўлиши лозим. продуцентлар—бу автотроф организмлар бўлиб, анорганик бирикмаларидан фойдаланади. консументлар—бу гетеротроф организмлар бўлиб, продуцентлар ва бошқа консументлар ҳосил қилган органик моддалардан фойдаланади. …
2 / 11
бирламчи ва иккиламчи ҳосилдорликнинг миқдорий кўрсатгичлари мавжуд. бу ҳосилдорлик пирамидаси қонуни дейилади. ҳар бир озуқа занжирида маълум вақт давомида ҳосил қилинадиган биомасса ёки маҳсулдорлик кейинги озуқа занжирига нисбатан кўп. энергия оқими ва экосистемалар маҳсулдорлигини аниқ ҳисобга олиш, улардаги модда айланишини бошқариш орқали одамлар учун кўпроқ ҳосил олишда ёрдам беради. бундан ташқари табиатдан ўсимлик ва ҳайвонлар биомассасининг қанчасини олиш мумкинлигини билишимиз ҳам керак. уларга зарар келтирмаслик, ернинг энг юқори биологик маҳсулдорлигини билиш мақсадида чет мамлакатларда 1969-йилдан буён халқаро биологик дастур бўйича илмий изланишлар олиб борилади. бирламчи биологик маҳсулдорликнинг ўсиш тезлиги ўсимликлар фотосинтетик аппаратининг имкониятларига боғлиқ. ўсимликлар жамоасида фотосинтезнинг фойдали иш коэффиценти бор йўғи 5% ни ташкил қилади. умуман, ер шари бўйича ўсимликлар томонидан қуёш энергиясининг фақат бир фойизигина ўзлаштирилади. чунки фотосинтез активлиги кўп омиллар томонидан чекланди. ер юзида бирламчи биологик маҳсулдорлик нотекис тақсимланган. энг яхши экологик шароитда, намлик, ёруғлик, минерал тузлар, иссиқлик етарли бўлган жойларда ўсимликларда энг юқори ўсиши кузатилади. шимолий …
3 / 11
1) бентос (грекча "бентос" — чуқурлик) сувнинг тубида ерга ёпишиб ёки эркин ҳолда ҳаёт кечирувчи ҳайвонлар ва ўсимликлар. бунга, моллюскалар, баъзи бир сув ўтлари, ҳашаротлар личинкаси мисол бўлади. 2) перифитон (грекча "пери" — атрофида, олдида) — бу юксак ўсимликларнинг поясига ёпишиб, кўтарилувчи моллюска, коловратка, гидра ва бошқалар. 3) планктон ("планктос" — сузиб юрувчи организмлар) — сувнинг вертикал ва горизонтал оқими билан ҳаракат қилувчи организмлар. планктон ҳолда яшовчи организмларнинг ўлчами кичик — микроскопик бўлиб, буларга майда қисқичбақасимонлар, личинкалар, яшил, кўк яшил сув ўтлари, диатомалар киради. 4) нектон (грекча "нектос" —сузиб юрувчи) — эркин сузувчи ва аралашиб юрувчи организмлар. бу балиқлар, амфибиялар, ҳашаротлар. 5) нейстон (грекча— "нейстос" —сузувчи). сувнинг юзида сузувчи организмлар. бунга баъзи бир чивинлар ва уларнинг личинкалари, ўсимликлардан ряска мисол бўлиши мумкин.
4 / 11
экосистемалар - Page 4
5 / 11
экосистемалар - Page 5

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "экосистемалар"

слайд 1 экосистемалар тайёрлади: қабул қилди: экосистема экологик система деб бирга яшовчи ҳар хил организмлар ва уларнинг яшаш муҳити орасидаги қонуниятли боғланишга айтилади. бунга ўрмон, ўтлоқ, кўл ва бошқалар мисол бўлади. масалан, ўрмонни шундай таърифласа бўлади: ўрмон бу географик шаклланган, ўз-ўзини бошқарувчи ўсимлик ва ҳайвонлар популяциялари йиғиндиси бўлиб, улар учун муҳитни бошқарувчи асосий ролни бир тур, ёки бир неча турга мансуб популяция ўйнайди. ана шундай жамоаларни ифодалаш учун академик в.н сукачев(1942) биогеоценоз терминини тавсия этган. экосистема организмлар ва анорганик компонентлар бирлигида, модда алмашинувини амалга оширади. шу тарзда экологик система ташкил топади. "экосистема» тушунчаси илк бор инглиз экологи а. тенсли (1935) томонидан қўлланилди. у экосисте...

This file contains 11 pages in PPT format (1.7 MB). To download "экосистемалар", click the Telegram button on the left.

Tags: экосистемалар PPT 11 pages Free download Telegram