қурилиш материаллари ва буюмларининг технологик, кимёвий ва махсус хоссалари

PPTX 26 pages 110.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
1) мавзу: кириш. курилиш материаллари ва буюмлари (кмб) тайёрлашнинг асосий принциплари, хом ашё базаси. таснифи, стандартлаш, сертификатлаш ва сифат назорати. энергия ва ресурс тежамкорлик. экологик тоза кмб. 2 - мавзу: қурилиш материаллари ва буюмларининг технологик, кимёвий ва махсус хоссалари. режа: 2.1. умумий маълумотлар 2.2. физик хоссалар 2.3. гидрофизик хоссалар 2.4. иссиқлик-физик хоссалар 2.5. механик хоссалар 2.6. деформативлик 1.1 умумий маълумотлар. қурилиш материалларининг ҳар бир тури ўзига хос физик, механикавий, кимёвий ва махсус хоссаларга (радиацияга муносабат, технологик ишлов) эга бўлади. материалларнинг таркиби, структураси физик-кимёвий ва технологик жараёнлар таъсирида ўзгариши билан уларнинг барча хосса ва хусусиятлари ўзгаради. қурилиш материаллари келиб чиқишига кўра табиий ва сунъий бўлади. улар хоссаларига нисбатан пластик (битум, гилтупроқ) эластик (ёғоч, пўлат, резина), мўрт (сопол, шиша, бетон, чўян), материал мустаҳкамлигига қараб- мустаҳкамлиги юқори (пўлат, гранит, шиша, шишапласт, ситалл, бетон-полимер), мустаҳкам (бетон, ёғоч, полимербетон, пишиқ ғишт) ва мустаҳкамлиги кичик (гипс, оҳактош, хом ғишт, кўпикбетон, газбетон) турларга бўлинади. қурилиш материаллари хоссаларини …
2 / 26
влатлараро ташиш ва ишлатишга қулайлик туғдиради. 2.3 физик хоссалар зичлик  (гсм3, кгм3)- абсолют зич материалнинг ҳажм бирлигидаги массасидир. агар материаллар массасини m, зич холатдаги ҳажмини va деб белгиласак, унда: pmva абсолют зич материаллар жуда кам бўлиб, уларга кварц, шиша, пўлат, пластмассаларнинг баъзи турлари киради. амалиётда бундай қаттиқ материалларнинг зичлиги тарозилар ва ҳажм ўлчаш асбоблари ёрдамида аниқланади. суюқ холатдаги материаллар (суюқ шиша, мойли бўёқлар, полимерлар) зичлиги пикнометр ёки ареометрлар ёрдамида топилади. айрим қурилиш материалларининг зичлиги (гсм3) қуйидагичадир: битум.................................................................. 0,9-1,2 сув (40с да)...................................................... 1,0 гранит ............................................................... 2,6-2,9 шағал ................................................................. 2,7-2,9 ёғоч .................................................................... 1,35-1,6 сопол ғишт ...................................................... 2,5-2,8 кварц қуми ....................................................... 2,6-2,7 портландцемент .............................................. 2,9-3,1 шиша ................................................................. 2,5-3,0 пўлат .................................................................. 7,8-7,9 ўртача зичлик-m(кгм2), материал табиий холатдаги массасининг ҳажмига бўлган нисбатидир. агар материал массасини m, табиий холатдаги ҳажмини v деб белгиласак, унда mmv баъзи қурилиш материаллариниг ўртача зичлиги (кгм3) қуйида келтирилган: оғир (оддий) бетон .................................... 2100-2600 енгил бетон ................................................. 1200-1800 гранит ........................................................... 2600 …
3 / 26
............................................... 2000 кўпик полимер (минора) .......................... 15-20 қарағай ёғочи .............................................. 400-600 минерал пахта ............................................ 200-400 пўлат ............................................................. 7850 ғоваклик (п) материал тўла ҳажмидаги (v) ғоваклар (vп) ҳажми билан белгиланади: пvпv ёки п(1-m).100% материаллар ғоваклари ҳаво, газ ёки сув билан тўла бўлиб, катта оралиқда бўлади (0 дан 98% гача). ғоваклик материалларнинг асосий хоссаларини ифодаловчи кўрсаткичдир. бу кўрсатгичлар орқали материалларнинг мустаҳкамлиги, ўртача зичлиги, намланувчанлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги, совуққа ва кимёвий муҳитларга чидамлилиги ва бошқа хоссалари тўғрисида тушунча ҳосил қилиш мумкин. ёпиқ ғовакларнинг кўплиги материал чидамлилигини белгилайди. унинг ғоваклари ҳақидаги тўлиқ маълумотни симоб порометрияси усулида олинади. бу усулга кўра материалларнинг дифференциал ва интеграл ғоваклиги, яъни ғовакларнинг характери ва радиуси тўғрисида хулосага келиш мумкин. 2.3 гидрофизик хоссалар сув шимувчанлик деб ғовак материалларнинг сув шимиш ва сувни ўзида ушлаб туриш хусусиятига айтилади. сув шимувчанлик кўрсаткичи материалларнинг тўйиниши учун сарфланган сув массасининг шу материал қуруқ холатдаги массасига бўлган нисбати билан ифодаланади. материал ғовакларининг сувга тўла қондирилган ҳолати …
4 / 26
кимёвий чидамлилик- коррозия. материал кислота, ишқор, туз эритмалари ва газлар таъсирига қаршилик кўрсатиш хусусияти кимёвий чидамлик дейилади. кимё, нефт-газ, металлургия ва ш.к. саноат тармоқларида, шўрланган ерларда ишлатиладиган материаллар ва конструкциялар агрессив суюқлик ва газлар таъсирида бузилади. материалларнинг кўплари кислота, ишқор, туз эритмалари, минерал ўғитлар таъсирига чидамсиз бўлади. масалан, табиий тош материаллари (оҳактош, мармар, доломит ва бошқалар) кислоталар таъсирида тезда бузилса, битумлар ва пластмассалар эса бу муҳитга чидамлидир, аммо улар ҳам тўйинган ишқор эритмаларида бузилиш хусусиятига эга. 2.4. иссиқлик-физик хоссалар иссиқлик ўтказувчанлик. материалларнинг бир юзаси иссиқ, иккинчи юзаси совуқ бўлса, ундан иссиқ оқим ўта бошлайди. материалларнинг иссиқликни кам ёки кўп ўтказиши иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти  орқали ифодаланади. иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ҳароратлар фарқи (t1-t2) 10c бўлган ҳолда, қалинлиги 1 м, юзи 1м2 бўлган намунанинг бир юзасидан иккинчи юзасига ўтказилган иссиқлик миқдори билан ифодаланади. бинобарин, девордан  соат вақт ичида ўтган иссиқлик миқдори q ни қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: q.[s.(t1-t2).]a , q.а[s.(t1-t2).], (bтм.0с) …
5 / 26
№ материалар ўртача зичлик, кгм3 , втм.0с с, кжкг.0с 1 гранит 2600 2,50 2,5 2 оддий ғишт 1800 0,70 0,18-0,22 3 оғир бетон 2100-2600 1,10-1,60 0,21 4 енгил бетон 1200-1800 0,80-0,35 - 5 қарағай (толасига перпендикуляр) 600 0,15 - 6 минерал пахта 200-400 0,05-0,08 - 7 ёғоч толали прессланган плиталар 300 0,08 0,07 8 ғовакли пластмасса 20 0,035 - 9 пўлат 7850 58 0,11 10 сув 1000 0,58 1,0 11 ҳаво 0,00129 0,02 - 1.1-жадвал оловга бардошлик-материални 1580ос ва ундан юқори ҳароратда юмшамаслик ва деформацияланмаслик хусусиятидир. оловбардош материаллар саноатда пишириш ҳумдонларини қоплашда ишлатилади. бу жихатдан материаллар эрийдиган (1350ос кам), қийин эрийдиган (1350-1580ос) ва эримайдиган (1580ос юқори) турларга бўлинади. материалларнинг термик чидамлилиги уларнинг ҳароратни циклли кўп марта ўзгаришига бузилмасдан чидаш хусусиятидир. термик чидамлилик материалнинг таркибига, ҳароратдан кенгайиш коэффициентига боғлиқ бўлади. ҳароратдан кенгайиш коэффициенти кичик бўлса, материалнинг термик чидамлилиги шунчалик юқори бўлади. гранит, ойна ва шу каби материалларнинг термик чидамлилиги кичик. ёнувчанлик …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қурилиш материаллари ва буюмларининг технологик, кимёвий ва махсус хоссалари"

1) мавзу: кириш. курилиш материаллари ва буюмлари (кмб) тайёрлашнинг асосий принциплари, хом ашё базаси. таснифи, стандартлаш, сертификатлаш ва сифат назорати. энергия ва ресурс тежамкорлик. экологик тоза кмб. 2 - мавзу: қурилиш материаллари ва буюмларининг технологик, кимёвий ва махсус хоссалари. режа: 2.1. умумий маълумотлар 2.2. физик хоссалар 2.3. гидрофизик хоссалар 2.4. иссиқлик-физик хоссалар 2.5. механик хоссалар 2.6. деформативлик 1.1 умумий маълумотлар. қурилиш материалларининг ҳар бир тури ўзига хос физик, механикавий, кимёвий ва махсус хоссаларга (радиацияга муносабат, технологик ишлов) эга бўлади. материалларнинг таркиби, структураси физик-кимёвий ва технологик жараёнлар таъсирида ўзгариши билан уларнинг барча хосса ва хусусиятлари ўзгаради. қурилиш материаллари келиб чиқишига...

This file contains 26 pages in PPTX format (110.7 KB). To download "қурилиш материаллари ва буюмларининг технологик, кимёвий ва махсус хоссалари", click the Telegram button on the left.