микробга қарши моддалар

DOCX 37,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1543675928_72985.docx микробга қарши моддалар режа: 1. микробиология саноати жадал суръатларда ривожланмоқда. 2. микробиология саноати микробга қарши моддалар олимларимиз инглизлар фойдаланган моғор замбуруғининг бундай штаммларига эга эмасдилар. микробга қарши моддаларни ўрганадиган бутуниттифоқ экспериментал тиббиёт институтида ўз хусусий продуцентни топиш учун енг шимариб ишга киришилди. з.в.ермольева ва т.п.балезиналар моғор замбуруғи намуналарининг фаоллигини бирин кетин астойдил текшириб, 93-штамм - пенициллиум крустозум яроқли эканлигини аниқладилар. у ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган пенициллиннинг дастлабки ишлаб чиқарувчиси эди. ушбу пенициллин урушда ярадор бўлганларни қутқарди, қоннинг заҳарланиши ёки газ гангренасидан ҳалок бўлаётганларни ўлимдан халос қилди ва яра йирингланишини олдини олди. бош суягининг оғир шикастланишини, болалар ўпка шамоллашини, бўғма ва скарлатина асоратларидан даволай бошлади. н.н.бурденко синовни худди шу сўзлар билан характерлаб яна шуни қўшимча қилганди: пенициллиннинг олиниши шубҳасиз, олимларимизнинг улкан ютуғидир. давлат мудофаа қўмитаси препаратни тезроқ чиқариш учун фармон берди. қисқа вақт давомида пенициллин ишлаб чиқарадиган цехлар ва заводлар қуриб ишга туширилди. ...чорвачиликни жадаллаштириш, уни саноат асосига ўтказиш тўла …
2
дир. ҳозирги кунда биоорганик кимё, биофизика, инсон, ҳайвон ва микроорганизмлар физиологияси, молекуляр биология ва генетика билан чамбарчас алоқада бўлган тирик ҳужайра индустрияси – саноат микробиологияси олдида мураккаб ва масъулиятли вазифалар турибди. бу фанларнинг микробиология ва биокимё саноати билан мустаҳкам бирлиги (ёки биологик атамани қўллайдиган бўлсак, симбиози) сўнгги вақтларда биотехнология деб умумлаштирилган ном олган ўта янги ҳодисанинг асосий мазмунини ташкил этади. «бу соҳа, - дейди академик а.т.александров, - яқин йиллар ичида алоҳида муҳим роль ўйнай бошлайди, эндиликда кўплаб турдаги доривор препаратлар, озиқа ва озиқ-овқат моддалари, бирикмаларнинг янги турлари ҳозирги фақат тирик организмлар синтези асосида олинмоқда. бу янги йўналиш улкан аҳамиятга эга бўлиб, у бутун дунёда ривожланиб бормоқда. ҳозирги кунда биз унинг айрим соҳаларида етакчи ўринни эгаллаб турибмиз. ўйлайманки, бу ишларни ривожлантиришга кенг йўл очилса, жуда тўғри иш бўлар эди». фойдали микроорганизмлар маҳсулдор турларини ажратиш янги физиологик фаол моддалар, шу жумладан пестицидларнинг инсон саломатлигига кам таъсир қиладиган турларини яратиш тиббиётда, қишлоқ хўжалиги …
3
н. одатда, табиатнинг у ёки бу ҳодисасидан фойдаланиш тўғрисида сўз юритганда, уни енгиш, баъзида ҳатто бўйсиндириш тўғрисида гапиришади. ўйлаймизки, ушбу ҳолатга бу атама тўғри келмайди. енгиш ва бўйсиндириш ҳар доим енгилаётган ёки бўйсиндирилаётганнинг фаоллигини камайтириш билан боғлиқ бўлади, холос. ҳақиқатан, инсон меҳнати билан яратилган у ёки бу маҳсулотни бузадиган, касаллик қўзғатувчи, парчалайдиган микробларга қарши кураш албатта, уларни жиловлаш ёки бўйсиндиришни таққозо этади. бироқ саноат микробиологиясида биологлар, биокимёгарлар ва муҳандисларнинг саъй ҳаракатлари микроорганизмлар фаоллигини сусайтириш эмас, балки барча имкониятларини ишга солиб, уларнинг фойдали фаоллигини кучайтиришга қаратилгандир. инсоният томонидан тўпланган тажриба ҳамда фан ва техниканинг янгича ютуқларидан фойдаланиб, мутахассислар микроб ҳужайралари ривожланиши учун улар табиатдан ҳам топа олмайдиган шароит яратиб бера оладиган йирик саноат аппаратини яратиш устида бош қотирмоқдалар. озиқа ачитқилари ишлаб чиқариш саноатида ферментёрлар ҳажми 600 - 1000 - 3000 куб метр, баъзида етти-ўн қаватли бинодек келадиган агрегат бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида миллиард-миллиард микроб ҳужайралари ривожланишнинг турли босқичларини ўтайдилар, …
4
жралади. агар бактериал суюқлик ўз вақтида совутилмаса, унинг ҳарорати кескин ошиб кетиши ва оқибатда парчаланишга олиб келиши мумкин. ачитқи ҳужайраларининг энг яхши ривожланиш ҳарорати цельсий бўйича 32-34 даражани ташкил қилади. бошқа микроорганизмлар учун эса ўзга ҳарорат диапазони (масалан, 25-26 даража) зарур. бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳароратни керакли даражадан икки-уч даража кўтарилиши ҳужайраларнинг ёппасига ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин. ферментёр қандай ҳажмда бўлишидан қатъий назар унинг бирор бир жойида бактериал суюқлик ва биомассанинг қотиб, бир жойда туриб қолишига йўл қўйиб бўлмайди. акс ҳолда, аппаратнинг бундай жойи тез орада ўлик ҳужайраларга тўлиб қолади, ҳужайралар бу ердан кислород, ҳаво ва озиқанинг янги етарли миқдорини ололмай ҳалок бўлади, парчаланиб бутун ферментёрни заҳарлай бошлайди. шунинг учун ферментёрда - ўсаётган ва кўпаяётган ҳужайраларни озиқа муҳити билан бирга жадал суръатда аралаштириб туриш тавсия этилади. ўтмишда аждодлари забонсиз сукут сақлайдиган тупроқда, шоир таъбири билан айтганда, "асрлар бўйи қоришиб кетган" ачитқи ва бактериялар ферментёрда ҳам шундай қоришиб кетади. …
5
ажатлари ҳам ошади. ҳужайра ўзига хос хусусиятининг таъсири тўғрисида. бактерия ва ачитқилар механик қориштиргичлар билан аралаштиришга бардошлироқдир. қаттиқ целлюлоза-пектин қобиқли алоҳида олинган ўсимлик ҳужайраси мўрт экан, улар парчаланади. масалан, центрофолиа моринда ҳужайра тўплами ферментёрда ҳаво билан аралашиб ўстирилганда, механик қориштиргичли ферментёрда ўстирилганига нисбатан икки марта кўп антрахинон (бўёқ ишлаб чиқариш учун зарур) ҳосил бўлиши аниқланган. микроорганизмлар ҳужайрасини ўстиришда ферментёр конструкциясига нисбатан яна муҳим бир талаб ҳусусида айтиб ўтамиз. аппаратга бегона, яъни бошқа турлар, туркумлар ва оилалардан бўлган микрофлора кириб қолиши асло мумкин эмас. улар кўпайтирилаётган ҳужайраларнинг хавфли душмани бўлиб чиқиши ёки ҳеч бўлмаганда, шунчаки яшашга лаёқатли бўлиб, муҳит озиқа моддасини еб, фойдали маҳсулот бермаслиги мумкин. тўғри, озиқа оқсили ишлаб чиқариш саноатида фойдаланиладиган ачитқилар ўзи яшайдиган муҳитни нордонлаштириб, бошқа турга кирувчи ачитқи ва бактериялар учун яроқсиз қилиб қўяди. атроф-муҳитга антибиотиклар, витаминлар, аминокислоталарни ажратувчи микрорганизмлар бундай чидамликка эга эмаслар. ҳақиқатан ферментёрни мустаҳкам бекиладиган қилиш, дезинфекциялаш, бир сўз билан айтганда, ўстириш жараёнида ишлатиладиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"микробга қарши моддалар" haqida

1543675928_72985.docx микробга қарши моддалар режа: 1. микробиология саноати жадал суръатларда ривожланмоқда. 2. микробиология саноати микробга қарши моддалар олимларимиз инглизлар фойдаланган моғор замбуруғининг бундай штаммларига эга эмасдилар. микробга қарши моддаларни ўрганадиган бутуниттифоқ экспериментал тиббиёт институтида ўз хусусий продуцентни топиш учун енг шимариб ишга киришилди. з.в.ермольева ва т.п.балезиналар моғор замбуруғи намуналарининг фаоллигини бирин кетин астойдил текшириб, 93-штамм - пенициллиум крустозум яроқли эканлигини аниқладилар. у ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган пенициллиннинг дастлабки ишлаб чиқарувчиси эди. ушбу пенициллин урушда ярадор бўлганларни қутқарди, қоннинг заҳарланиши ёки газ гангренасидан ҳалок бўлаётганларни ўлимдан халос қилди ва яра йиринглани...

DOCX format, 37,0 KB. "микробга қарши моддалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: микробга қарши моддалар DOCX Bepul yuklash Telegram