чўлпон кичик насрий асарлари поэтикаси

DOC 170,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662757413.doc чўлпон кичик насрий асарлари поэтикаси чўлпон кичик насрий асарлари поэтикаси режа: 1. чўлпон поэтикаси ҳақидаги мулоҳазалар. 2. адабиётнинг мазмун-моҳиятини белгилаган асосий эстетик тамойиллар. 3. чўлпон ҳикояларида маърифатчилик ғоялари. 4. чўлпоннинг инқилобдан кейин ёзган ҳикоялари. бадиий адабиёт тараққиётининг ички омиллари мавжудлиги ва уларнинг аҳамиятини заррача инкор этмаган ҳолда, биз ҳар бир давр адабиётининг ғоявий-мазмуний ҳамда поэтик хусусиятлари, аввало, ўша даврнинг ижтимоий тарихий шарт-шароитлари билан белгиланади, деб ҳисоблаймиз. шу боис ҳам чўлпон поэтикаси ҳақидаги мулоҳазаларимизни у адабиётга кириб келган давр шарт-шароитларига, хусусан, адибнинг ижодига беқиёс катта таъсир кўрсатган жадидчилик ҳаракатига қисқача тўхталишдан бошлаш зарурдир. хx аср бошидаги туркистон ижтимоий-тарихий шароитининг ўзига хослиги, маълумки, икки асосий омил: i) капиталистик ижтимой муносабатларнинг қарор топа бошлагани ҳамда 2) туркистоннинг мустамлака ўлкаси бўлганлиги билан белгилангандир. яъни, юртимизда янгича ижтимоий муносабатларнинг қарор топа бошлаши ижтимоий-тарихий тараққиётнинг табиий ҳосиласи эмас, кўпроқ ташқи омиллар таъсири билан боғлиқ эди. ижтимоий тараққиёт бобида европа мамлакатларидан анча ортда қолган россия таъсирида …
2
ши яқин келажакда кутилади. табиийки, биз бу ўринда жадидчилик ҳаракатининг мавзуимизни ёритиш учун зарур ўринларигагина тўхталамиз. асримиз бошидаги туркистон ижтимоий-тарихий шароитининг миллий адабиётимиз тараққиётига таъсирини ёрқинроқ тасаввур қилиш учун, фикримизча, уни европа адабиёти тарихи билан муқояса қилиш фойдалидир. кузатишлар шуни кўрсатадики, жадидчилик ҳаракати ўзининг кўп жиҳатлари билан хyiii асрда европада кенг қулоч ёйган маърифатчилик ҳаракатига ўхшашдир. ҳар икки ҳаракатга хос муштарак нуқталарга бир қур назар солинсаёқ, бизнингча, бу фикримизда жон борлиги англашилади. аввало шуки, ҳар икки ҳаракат ҳам феодал асослар емирилиб, уларнинг ўрнида капиталистик муносабатлар қарор топа бошлаган пайтда майдонга келган. яъни, ҳар икки ҳаракатнинг юзага келишини заруратга айлантирган ижтимоий тарихий шароитнинг ўхшашлиги улардаги ўхшашликни келтириб чиқарган. феодал ижтимоий муносабатлардан фарқ қилароқ, капиталистик муносабатлар жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун тенг бошланғич (старт) имкониятлар очиши билан характерланади. янги шароитда инсоннинг тақдири ва жамиятдаги ўрнини илгаригидек ижтимоий келиб чиқиши эмас, ақлу заковати, тадбиркорлигию омилкорлиги белгилайди. кўринадики, янгича ижтимоий муносабатлар шахснинг ижтимоий мақомини …
3
қрим, татаристон, озарбайжон, туркистон ҳудудларига ёйилишида ҳам шунга ўхшаш ҳолни кузатиш мумкин: уларнинг ҳар бирида ғоянинг ўзлашиши ва оммалашув даражаси турлича бўлган). жадидчиликка ўхшаб, европа маърифатчилигининг ҳам ягона ҳаракат дастури бўлган эмас, ҳар икки ҳаракат ичида ҳам қарашлар турличалиги (бироз консервативроқ қарашлардан то радикал қарашларгача) мавжуд эди. маърифатчилар эскирган ижтимоий асосларни тамомила инкор килиб, янги — инсон табиатига мос, "ақл"га мувофиқ жамият қуриш ғояси билан чиққанлар. жадидчиларга ўхшаб, улар ҳам ижтимоий ислоҳни амалга оширишда маърифат ёйишни асосий воситалардан бири деб билганлар. ўз ғояларининг имкон қадар кенг доирада ёйилишини истаган маърифатчилар нашриёт-матбаа ишларига катта аҳамият берганлар, кичик ҳажмли ва арзон рисолалар чоп этиб тарқатганлар. маълумингизки, жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндалари(беҳбудий, мунаввар қори, ибрат ва бошқ.) ҳам ноширлик билан шуғулланганлар. боз устига, жадидчиларнинг юқоридагича мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатлари ўзбек миллий матбуотининг шаклланишига олиб келгани ҳам маълум. мутахассислар европа маърифатчилигини "фалсафий, ижтимоий, ахлоқий концепция", янгича дунёқарашга асос бўлган мафкура деб ҳисоблайдилар. янги мафкуранинг ўзагини …
4
инг эстетик идеалига айланди. бу эса адабиётнинг-да шунга мувофиқ ҳолда ўзгаришини тақозо қилди. мазкур ўзгаришлар орасида энг муҳими — идеалнинг "ерга тушгани"дирки, бунинг натижаси ўлароқ бадиият, гўзаллик тушунчаларига ҳам жиддий таҳрирлар киритилди. жадидчилар каби маърифатчилар ҳам адабиётда, аввало, ўқувчиларни тарбиялаш асосида ижтимоий ҳаётни ислоҳ қилиш воситасини кўрганлар. шу боис ҳам маърифатчилик адабиётидаги қатор жиҳатлар жадид адабиётидаги тамойилларни эсга солади. бадиий адабиётга конкрет мақсадга эришиш воситаларидан бири сифатида қараганлари учун ҳам маърифатчиларнинг асарларида кўпинча қаҳрамонлар орасида очиқ ғоявий кураш кечади, қаҳрамонлар тилидан муайян ғоялар айтилади, қисқаси, ғоя асарнинг бирламчи унсурига, уни ифодалаш муаллифнинг бирламчи мақсадига айланади. шу жиҳатдан, айрим адабиётшуносларнинг "маърифатчилик реализми" атамасидан кўра "дидактик реализм" атамасини маъқул кўришлари бежиз эмас, албатта. зеро, маърифатчилик адабиёти, бир томондан, адабиётни ҳаётга яқинлаштирди, иккинчи томондан, уни тарбия воситаси деб билди. маълумингизки, айни шу икки тамойил жадид адабиётининг ҳам моҳиятини белгиловчи хос хусусиятлар сифатида кўрсатилиши мумкин. маърифатчилар ўз мақсадларини амалга ошириш учун қулай имкониятлар берувчи …
5
, ҳаётни атрофлича бадиий таҳлил этишу яхлит бадиий концепцияни ифодалаш имконини берувчи роман жанри гуркираб ривож топди. шу ўринда жадидчиларнинг миллий театримизни шакллантириш йўлидаги жонбозликларини, жадид нашрларида бот-бот учраб турган "бизга тиётр ва рўмон китоблари керак" қабилидаги хитобларни эсласак, муштараклик яна ҳам бўртиб кўзга ташланади. эътиборли жиҳати шундаки, европадаги маърифатчилик адабиёти билан жадид адабиётининг ўхшашлик жиҳатлари бадиий шакл бобидаги изланишларда ҳам кўзга ташланади. масалан, француз адиби монтескьенинг "форс хатлари", инглиз ёзувчиси голдсмитнинг "дунё фуқароси ёки хитойлик киши хатлари" номли асарларида европа воқелиги чет эллик кишилар — бирида форс, иккинчисида хитойлик киши нигоҳи орқали берилади. бу хил бадиий-композицион усулга мурожаат қилинишининг сабабларини қўя турайлик-да, фитратнинг "мунозара", "ҳинд сайёҳи" асарларида ҳам шу йўлдан борилганини эслайлик. ёки "мунозара"нинг диалог шаклида қурилганини олайлик. қадимги юнон файласуфлари фойдаланган бу шакл хyiii асрда маърифатчилар томонидан тирилтирилган, дидро, лессинг, гердерларнинг фалсафий-публицистик асарлари(ҳатто дидронинг "рамо жиян" романи)дан айримлари айни шу шаклда ёзилган эди. ўйлашимизча, мазкур масала махсус ўрганилса, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "чўлпон кичик насрий асарлари поэтикаси"

1662757413.doc чўлпон кичик насрий асарлари поэтикаси чўлпон кичик насрий асарлари поэтикаси режа: 1. чўлпон поэтикаси ҳақидаги мулоҳазалар. 2. адабиётнинг мазмун-моҳиятини белгилаган асосий эстетик тамойиллар. 3. чўлпон ҳикояларида маърифатчилик ғоялари. 4. чўлпоннинг инқилобдан кейин ёзган ҳикоялари. бадиий адабиёт тараққиётининг ички омиллари мавжудлиги ва уларнинг аҳамиятини заррача инкор этмаган ҳолда, биз ҳар бир давр адабиётининг ғоявий-мазмуний ҳамда поэтик хусусиятлари, аввало, ўша даврнинг ижтимоий тарихий шарт-шароитлари билан белгиланади, деб ҳисоблаймиз. шу боис ҳам чўлпон поэтикаси ҳақидаги мулоҳазаларимизни у адабиётга кириб келган давр шарт-шароитларига, хусусан, адибнинг ижодига беқиёс катта таъсир кўрсатган жадидчилик ҳаракатига қисқача тўхталишдан бошлаш зарурдир. хx аср...

Формат DOC, 170,0 КБ. Чтобы скачать "чўлпон кичик насрий асарлари поэтикаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: чўлпон кичик насрий асарлари по… DOC Бесплатная загрузка Telegram