манометрик термометрлар

DOCX 5 стр. 49,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
2.з- §. манометрик термометрлар манометрик термометрлар техник асбоб бўлиб, термотизимнинг иш моддаси жихатидан газли, суюқли ва конденсацион (буғ-суюқллкли) термометрларга бўлинади. бу асбоблар суюқ ва газсимон муҳитларнинг —150 дан + 1000°с гача бўлган ҳароратини ўлчаш учун қўлланилади. манометрик термометрлар кўрсатувчи ва ўзиёзар қилиб ишланади. узиёзар термометрлар доиравий ёки лентасимон диаграмма қоғози билан таъминланади. диаграмма қоғозини синхрон двигатель, баъзи турларида эса соат механизми силжитади. манометрик термометрлар кимё саноатида кенг қўлланилади, улар портлаш хавфи бор жойларда ишлатилиши мумкин. бу ҳолда диаграмма қоғози соат механизми билан юритилади. манометрик термометрларнинг схемаси 2.1-расмда кўрсатилган. асбоб термобаллон 1, капилляр найча 2 ва манометрик қисм 3—9 дан иборат. манометрик пружина 3 нинг бир учи тутқич 4 га кавшарланган. у канал оркали пружинанинг ички бўшлиғини термобаллон билан улайди. пружинанинг иккинчи бўш учи герметикланган ва тортқич 5 ёрдамида сектор 6 билан боғланган. бу сектор ўз навбатида трибка 7 билан тишли илашиш воситасида уланган. трибка 7 нинг ўқига стрелка 8 ўрнатилган. …
2 / 5
чулғамли, кўп чулғамли (чулғамлар сони 6 дан 9 гача) ва спиралли манометрик пружиналар ишлатилади. газли манометрик термометрларнинг ишлаш принципи герметик беркитилган термотизимдаги инерт газ босимининг ҳароратга боғлиқлигига асосланган. газли термометрлардаги бошланғич босим ҳароратни ўлчаш чегараларига боғлиқ бўлиб, одатда 0,98...4,9 мн/м2 (10...50 кгк/см2) ни ташкил қилади. бу термометрлар — 150°с дан +1000°с гача ҳароратларни ўлчаш имконини беради. газли термометрларнинг иш моддаси сифатида азот ишлатилади. газли, термометрларнинг иши идеал газ босими ва ҳарорати орасида тўғри чизиқли муносабат ўрнатувчи шарль қонунига асосланган: (2.10) бу ерда, р0 ва рt — газнинг 0 ва t ҳароратлардаги босими; β —газ кенгайишининг термик коэффициенти; t0 ва t — °с да берилган бошланғич ва охирги ҳароратлар. термометр шкаласи текис, бу эса унинг афзаллиги ҳисобланади. ҳароратлар фарқи туфайли босимнинг ўзгариши қуйидаги ифодадан аниқланади: (2.11) газ билан тўлдирилган термометр тизимидаги бошланғич босим: (2.12) термометр тизимидаги бошланғич босим катта бўлгани учун атмосфера босимининг асбоб кўрсатишига бўлган таъсири жуда кам, шунинг учун, …
3 / 5
талашади, натижада асбобнинг иссиқлик инерцияси ошиб кетади. ҳамма ҳолларда, айниқса, ишлатиш вақтида манометрик пружина ва капилляр найчани атрофидаги қизиган буюмлар таъсиридан эҳтиёт қилиш зарур. баъзан ҳарорат ўзгаришидан келиб чиқадиган хатоликни компенсация қилиш учун манометрик пружинанинг узатувчи механизми ичига ўрнатилган биметалл спираль кўринишидаги компенсацион қурлмадан фойдаланади. биметалл спираль монометрик пружина ҳароратини ўлчашда асосий пружинага нисбатан тескари йўналишда ҳаракат қилади. атроф-муҳит ҳаво ҳароратини ўзгариши капиллярда ва манометрик пружинада иш-моддасининг кенгайишга таъсир қилади. бу ҳол термотизим босимини ва термометрнинг кўрсатишини хам ўзгартиради. бу таъсирни камайтириш учун пружина ва капилляр ички ҳажмининг термобаллон ҳажмига нисбатини камайтиришга ҳаракат қилинади. бунинг учун термобаллон узунлиги ёки унинг диаметри орттирилади. газли манометрик термометр термобаллонининг узунлиги 500 мм дан ортмаслиги лозим, термобаллон диаметри ушбу: 5, 8, 10, 12, 16, 20, 25 ва 30 мм қатордан танланади. капилляр узунлиги 0,6 дан то 60 м гача бўлиши мумкин. махсус тайёрланган газли манометрик термометрлар 0°с дан паст ҳароратларни ўлчаш учун ҳам қўлланилади. …
4 / 5
енгаяди, ортикча ҳажм капиллярга ва монометрик пружинага таъсир этади. броқ, термобаллон ва капилляр қаттиқлиги монометрик пружинаникидан анчагина кўп, шунинг учун, тизим ҳажмининг орттирилиши монометрик пружина ҳажмининг ўзгариши ҳисобидан бўлади. монометрик пружинанинг деформацияланиши натижасида унинг эркин учи силжийди. суюқлик учун ҳарорат таъсирида ўзгарган босимни қуйидаги тенглама орқали топиш мумкин: (2.15) бу ерда, ∆р — берилган босимнинг ўзгариши, н/м2; β — берилган суюкликнинг хажмий кенгайиш коэффициенти, ; ∆t - ҳароратнинг ўзгариши, °с; μ – берилган суюқлик хажмининг камайиш коэффициенти, м2/н. термобаллондан сиқиб чиқариладиган ортикча суюқлик ҳажми қуйидаги тенглама ёрдамида ҳисобланиши мумкин: (2.16) бу ерда, v0 — t0 ҳароратда тeрмобаллондаги суюқлик хажми; а — термобаллон матeриали чизикли кенгайишининг темпeратура коэффициенти; β — суюклик ҳажмий кенгайишининг темпeратура коэффициенти. (2.16) тенгламадан кўринадики, қиздиришда суюқлик ҳажмининг ўзгариши ҳароратнинг чизиқли функциясидан иборат экан. шунинг учун, суюқликли термометрларнинг шкаласи газли термометрники каби текис бўлади. термометрдаги суюқлик қайнаб кетмаслиги учун ундаги бошланғич босим 1,47...4,96 мн/м2 (15...50 кг/см2) гача бўлиши …
5 / 5
тида фреон (снғ2сl—25°с . . . + 80°с гача); пропилен (с3н6 — 500с . . . +60°с гача); метил хлорид (сн3сl, 0 ... 125°с гача); ацетон (с3н6о 100°с . . . 200°с гача); этил бензол (с8н10 — 160°с . . . 300°с гача) ва ҳаказолар ишлатилади. бу термометрларнинг термобаллонлари ҳажмининг 2/3 қисми паст ҳароратда қайнайдиган суюқлик билан тўлдирилади. термометрларнинг берк тизимида доим буғланиш ва конденсацняланишнинг динамик мувозанати мавжуд. ҳарорат кўтарилиши билан бирга буғланиш кучайиб, буғнинг эластиклиги ўсади, шунинг учун, конденсацияланиш жараёни кучаяди. бунинг натижасида тўйинган буғ маълум ҳароратда мос муайян босимга эришади. буғ босими ҳарорат ўзгариши билан ўзгариб, капиллярни тўлдирган мухит орқали манометрик пружинага ўтади. тўйинган буғ босимининг ўзгариши ҳарорат ўзгаришига мутаносиб эмас, шунинг учун, конденсацион термометрнинг шкаласи нотекис бўлади. капилляр ва монометрик пружина ҳароратининг ўзгариши конденсацион термометр тизимида босим қийматига таъсир этмайди; бундай тур термометрларда капилляр узунлиги асосан капиллярдаги суюқлик ишқаланиши билан чегараланади. конденсацион термометрлар бошқа турдаги термометрларга қараганда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "манометрик термометрлар"

2.з- §. манометрик термометрлар манометрик термометрлар техник асбоб бўлиб, термотизимнинг иш моддаси жихатидан газли, суюқли ва конденсацион (буғ-суюқллкли) термометрларга бўлинади. бу асбоблар суюқ ва газсимон муҳитларнинг —150 дан + 1000°с гача бўлган ҳароратини ўлчаш учун қўлланилади. манометрик термометрлар кўрсатувчи ва ўзиёзар қилиб ишланади. узиёзар термометрлар доиравий ёки лентасимон диаграмма қоғози билан таъминланади. диаграмма қоғозини синхрон двигатель, баъзи турларида эса соат механизми силжитади. манометрик термометрлар кимё саноатида кенг қўлланилади, улар портлаш хавфи бор жойларда ишлатилиши мумкин. бу ҳолда диаграмма қоғози соат механизми билан юритилади. манометрик термометрларнинг схемаси 2.1-расмда кўрсатилган. асбоб термобаллон 1, капилляр найча 2 ва манометрик қисм...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOCX (49,7 КБ). Чтобы скачать "манометрик термометрлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: манометрик термометрлар DOCX 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram