темир йўлларда электр таъминоти иншоотлари ва қурилмалари

DOC 491,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404812947_54702.doc темир йўлларда электр таъминоти иншоотлари ва қурилмалари режа: 1. электр таъминоти чизмаси 2. контакт тармоғида ток ва кучланиш тизимлари 3. тортиш тармоғи 4. электр таъминот ускуналарини ишлатиш 5. ўзбекистонда темир йўлларни электрлаштириш 1. электр таъминоти чизмаси темир йўл транспорти мустақил давлатлар ҳамдўстлиги электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 7 % дан кўпроғини истеъмол қилади. электр энергияси асосан поездлар тортишга ва қисман нотортувчи истеъмолчилар (депо, бекат, устахона, ҳамда ноҳия истеъмолчилари) таъминотига ишлатилади. техникавий фойдаланиш қоидаларига кўра темир йўлларда электр таъминоти ускуналари қуйидагиларни таъминлаши керак: -белгиланган масса, тезлик ва оралиқ интервал билан талабий миқдордаги поездлар ҳаракатининг бетиним ва хавфсизлиги; -смб қурилмалари, алоқа ва ҳисоблаш техникаларининг i– тоифали истеъмолчи сифатида ишончли таъминоти; -темир йўл транспортининг барча истеъмолчиларини ишончли таъминлаш. электрлашган йўл электр таъминоти тизимига (расм 1) ташқи қисм (электр станциялар, ноҳиявий трансформатор нимстанциялари, тармоқлари ва электр узатиш линиялари) ва тортувчи қисмдан (тортувчи нимстанция ва электрли тортиш тармоқлари) иборат қурилма киради. расм 1. …
2
нергияси истеъмолчисига яқин жойлардаги трансформатор нимстанцияларида кучланиш 110-220 кв гача пасайтирилади ва ток юқори кучланишли ноҳиявий тармоқларга берилади. ушбу тармоққа бошқа истеъмолчилар билан бир қаторда электрлашган темир йўлларнинг тортиш нимстанциялари ва тепловоз тортишли йўлларнинг трансформатор нимстанциялари уланади. электр тортиш йўлларини ва ноҳия истеъмолчиларини электр билан ишончли таъминлаш учун, тортиш истеъмолчилари икки мустақил манба–электр станция ёки ноҳия нимстанциясидан - икки томонлама таъминланади. айрим ҳолларда тортувчи нимстанциялар бир манбадан икки параллел электр узатиш линияси ёки ягона икки занжирли линия орқали таъминлайдилар. контакт тармоғи участкалари қўшни тортувчи нимстанцияларга электр энергиясини икки томонлама оладиган қилиб уланади. бунда нимстанция ва контакт тармоғи бир текис ва кам юкланиб, контакт тармоғида электр энергия ва тортувчи нимстанцияларда қувват йўқолишини камайтиришга ёрдам беради. 2. контакт тармоғида ток ва кучланиш тизимлари темир йўллар ўзгармас ёки ўзгарувчан ток тизимида электрлаштирилиши мумкин. бироқ, иккала ҳолатда ҳам электрли ҳаракат таркибида (эҳт) ўзгармас токли тортиш моторидан фойдаланилади. уч фазали ўзгарувчан токли тортиш тизими ривожланмади. …
3
зимининг асосий параметрлари тортувчи нимстанциялар қуввати, улар орасидаги масофа ва контакт осмасининг кесим юзасидан иборат. электр таъминотида муҳим элементларнинг (трансформаторлар, тўғрилагичлар, контакт тармоқлари) юкланиш қобилияти, уларнинг йўл қўиладиган қизишига боғлиқ бўлиб, ўтаётган ток қиймати ва давомийлиги билан аниқланади. ўзгармас ток билан электрлашган темир йўлларда тортувчи нимстанциялар икки асосий функцияни бажаради: келтирилаётган уч фазали ток кучланишини пасайтиради ва уни ўзгармас токка айлантиради. расм 2. ўзгармас токли электр таъминоти чизмаси ушбу мақсадларда трансформаторлар, тўғрилагичлар ва бошқа қурилмалардан фойдаланилади. ярим ўтказгичли тўғрилагичлар кенг қўлланилиб, улар ўзининг чидамлилиги, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва бошқариш ишларининг соддалиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради. ўзгарувчан токнинг барча қурилмалари тортиш нимстанциясининг очиқ майдонида, тўғрилагич ва қўшимча агрегатлар эса ёпиқ биноларда жойлаштирилади. электр энергия тортувчи нимстанциялардан таъминот линиялари орқали контакт тармоғига узатилади. ўзгармас ток тизимининг асосий камчилиги — кучланишнинг нисбатан кичик (3 кв) бўлиши сабабли, контакт тармоғи бўйлаб электрли ҳаракат таркибига катта тортувчи токли (кучланишнинг токка кўпайтирилганига тенг) қувват олиб …
4
, юқори кучланишда ишлашга мўлжалланган, бирмунча қийин тайёрланадиган тортиш моторларини ишлаб чиқишни талаб қилади (электр қурилма изоляцияси ўта мураккаблашади, ҳавонинг ​​ ионлашган қатламини электр ёриб ўтиши хавфи ошади ва бошқалар). 25-28 кв кучланишли бир фазали ўзгарувчан ток тизими мустақил давлатлар ҳамдўстлиги темир йўлларида поездлар тортиш учун кенг қўлланади. расм 3. ўзгарувчан токли электр таъминоти чизмаси ўзгарувчан токда контакт тармоғи бўйлаб ўзгармас ток тизимига нисбатан кичик токда қувват узатилиши оғир вазнли поездларни белгиланган тезликда ўта юкланган линияларда ҳаракатланишига имкон бериб, техник-иқтисодий кўрсаткичларни сезиларли яхшилайди. тортувчи нимстанциялар бир-биридан 40-60 км масофада жойлаштирилади. улар моҳиятига кўра 110-220 кв ни 25 кв гача пасайтирувчи трансформатор нимстацияси вазифасини ўтайди. ушбу нимстанцияларда ўзгарувчан ток ўзгармас токка айлантирилмаслиги сабабли, уларда тўғрилагич агрегатлар ва у билан боғлиқ қўшимча қурилмалар бўлмайди. қурилмалари ва хизмат кўрсатишлари ўзгармас ток тортиш нимстанциясига нисбатан анча содда ва арзон. бундай нимстанцияларнинг барча қурилмалари очиқ майдонда жойлаштирилади, бироқ, ўзгарувчан токли электрли ҳаракат таркибининг тузилиши бир …
5
ҳаракат таркибида ўзгартиришлар чақирмайди, бироқ, унинг камчилиги махсус таъминловчи симли осма кераклигидир. ўзгарувчан токли участкаларда локомотивлар статистик ўзгартиргич ва пульсланувчи ток двигатели билан ишлайди. ҳозирда коллекторсиз двигателли (асинхрон ва вентил-моторли) кучли электровозларнинг тажриба намуналари яратилган. ўзгарувчан токда ҳаракатланувчи таркибнинг ўзига хослиги шундаки, уларни тиристорли ўзгартиргичлар, электрон бошқарув тизими ва бошқалар қўллаш ҳисобига такомиллаштириш мумкин. темир йўл яқинида жойлашган металл иншоот ва коммуникацияларга ўзгарувчан ток электр магнит таъсир кўрсатади. натижада, уларда хавфли кучланиш пайдо бўлади, алоқа ва автоматика линияларида эса нормал ишлашга халақит пайдо бўлади. шунинг учун иншоотларни ҳимоялашнинг алоҳида тадбирлари ишлаб чиқилади, алоқа ҳаво линиялари эса кабелли ёки радиорелели турига алмаштирилади, автоматика реконструкцияланади. буларга электрлаштириш умумий нархининг 20-25% сарф қилинади. автоматика ва телемеханика воситалари электрлаштирилган темир йўл электр таъминоти қурилмаларининг ажралмас қисми ҳисобланади. контакт тармоқларининг ўзгармас ва ўзгарувчан токда электрлаштирилган линияларини туташтириш махсус жиҳозланган туташув темир йўл станцияларида амалга оширилади ёки ўзгармас ва ўзгарувчан токда ишловчи икки таъминотли электровозлар ишлатилади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "темир йўлларда электр таъминоти иншоотлари ва қурилмалари"

1404812947_54702.doc темир йўлларда электр таъминоти иншоотлари ва қурилмалари режа: 1. электр таъминоти чизмаси 2. контакт тармоғида ток ва кучланиш тизимлари 3. тортиш тармоғи 4. электр таъминот ускуналарини ишлатиш 5. ўзбекистонда темир йўлларни электрлаштириш 1. электр таъминоти чизмаси темир йўл транспорти мустақил давлатлар ҳамдўстлиги электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 7 % дан кўпроғини истеъмол қилади. электр энергияси асосан поездлар тортишга ва қисман нотортувчи истеъмолчилар (депо, бекат, устахона, ҳамда ноҳия истеъмолчилари) таъминотига ишлатилади. техникавий фойдаланиш қоидаларига кўра темир йўлларда электр таъминоти ускуналари қуйидагиларни таъминлаши керак: -белгиланган масса, тезлик ва оралиқ интервал билан талабий миқдордаги поездлар ҳаракатининг...

Формат DOC, 491,5 КБ. Чтобы скачать "темир йўлларда электр таъминоти иншоотлари ва қурилмалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: темир йўлларда электр таъминоти… DOC Бесплатная загрузка Telegram