электр таъминоти чизмаси

DOCX 9 sahifa 19,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
мавзу 2. темир йўлларда электр таъминоти иншоотлари ва қурилмалари 1.1. электр таъминоти чизмаси темир йўл транспорти мустақил давлатлар ҳамдўстлиги электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 7 % дан кўпроғини истеъмол қилади. электр энергияси асосан поездлар тортишга ва қисман нотортувчи истеъмолчилар (депо, бекат, устахона, ҳамда ноҳия истеъмолчилари) таъминотига ишлатилади. техникавий фойдаланиш қоидаларига кўра темир йўлларда электр таъминоти ускуналари қуйидагиларни таъминлаши керак: -белгиланган масса, тезлик ва оралиқ интервал билан талабий миқдордаги поездлар ҳаракатининг бетиним ва хавфсизлиги; -смб қурилмалари, алоқа ва ҳисоблаш техникаларининг i– тоифали истеъмолчи сифатида ишончли таъминоти; -темир йўл транспортининг барча истеъмолчиларини ишончли таъминлаш. электрлашган йўл электр таъминоти тизимига (расм 7.1) ташқи қисм (электр станциялар, ноҳиявий трансформатор нимстанциялари, тармоқлари ва электр узатиш линиялари) ва тортувчи қисмдан (тортувчи нимстанция ва электрли тортиш тармоқлари) иборат қурилма киради. электрлашган темир йўлларда электр таъминотининг принципиал чизмаси: 1-иссиқлик электр станцияси; 2- гидроэлектрстанция; 3- атом электр станцияси; 4-ноҳиявий трансформатор нимстанцияси; 5- юқори кучланишли ноҳия линияси; 6-тортувчи нимстанция; …
2 / 9
лан бир қаторда электрлашган темир йўлларнинг тортиш нимстанциялари ва тепловоз тортишли йўлларнинг трансформатор нимстанциялари уланади. электр тортиш йўлларини ва ноҳия истеъмолчиларини электр билан ишончли таъминлаш учун, тортиш истеъмолчилари икки мустақил манба–электр станция ёки ноҳия нимстанциясидан - икки томонлама таъминланади. айрим ҳолларда тортувчи нимстанциялар бир манбадан икки параллел электр узатиш линияси ёки ягона икки занжирли линия орқали таъминлайдилар. контакт тармоғи участкалари қўшни тортувчи нимстанцияларга электр энергиясини икки томонлама оладиган қилиб уланади. бунда нимстанция ва контакт тармоғи бир текис ва кам юкланиб, контакт тармоғида электр энергия ва тортувчи нимстанцияларда қувват йўқолишини камайтиришга ёрдам беради. 1.2. контакт тармоғида ток ва кучланиш тизимлари темир йўллар ўзгармас ёки ўзгарувчан ток тизимида электрлаштирилиши мумкин. бироқ, иккала ҳолатда ҳам электрли ҳаракат таркибида (эҳт) ўзгармас токли тортиш моторидан фойдаланилади. уч фазали ўзгарувчан токли тортиш тизими ривожланмади. чунки, яқин жойлашган икки фаза контакт тармоғи симларини ўзаро (учинчи фаза-релс) изоляциялаш жуда мураккаб. контакт осмаси конструкциясининг ўзига хослиги тармоқда кучланишни ва …
3 / 9
р, контакт тармоқлари) юкланиш қобилияти, уларнинг йўл қўиладиган қизишига боғлиқ бўлиб, ўтаётган ток қиймати ва давомийлиги билан аниқланади. ўзгармас ток билан электрлашган темир йўлларда тортувчи нимстанциялар икки асосий функцияни бажаради: келтирилаётган уч фазали ток кучланишини пасайтиради ва уни ўзгармас токка айлантиради. ўзгармас токли электр таъминоти чизмаси ушбу мақсадларда трансформаторлар, тўғрилагичлар ва бошқа қурилмалардан фойдаланилади. ярим ўтказгичли тўғрилагичлар кенг қўлланилиб, улар ўзининг чидамлилиги, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва бошқариш ишларининг соддалиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради. ўзгарувчан токнинг барча қурилмалари тортиш нимстанциясининг очиқ майдонида, тўғрилагич ва қўшимча агрегатлар эса ёпиқ биноларда жойлаштирилади. электр энергия тортувчи нимстанциялардан таъминот линиялари орқали контакт тармоғига узатилади. ўзгармас ток тизимининг асосий камчилиги — кучланишнинг нисбатан кичик (3 кв) бўлиши сабабли, контакт тармоғи бўйлаб электрли ҳаракат таркибига катта тортувчи токли (кучланишнинг токка кўпайтирилганига тенг) қувват олиб келинади. локомотивнинг ток қабул қилгичларида кучланишни керакли даражада ушлаб туриш учун тортиш нимстанциялари бир-бирига яқин (ҳар 10-20 км) жойлаштирилади, катта токларни узатиш …
4 / 9
иши хавфи ошади ва бошқалар). 25-28 кв кучланишли бир фазали ўзгарувчан ток тизими мустақил давлатлар ҳамдўстлиги темир йўлларида поездлар тортиш учун кенг қўлланади. ўзгарувчан токли электр таъминоти чизмаси ўзгарувчан токда контакт тармоғи бўйлаб ўзгармас ток тизимига нисбатан кичик токда қувват узатилиши оғир вазнли поездларни белгиланган тезликда ўта юкланган линияларда ҳаракатланишига имкон бериб, техник-иқтисодий кўрсаткичларни сезиларли яхшилайди. тортувчи нимстанциялар бир-биридан 40-60 км масофада жойлаштирилади. улар моҳиятига кўра 110-220 кв ни 25 кв гача пасайтирувчи трансформатор нимстацияси вазифасини ўтайди. ушбу нимстанцияларда ўзгарувчан ток ўзгармас токка айлантирилмаслиги сабабли, уларда тўғрилагич агрегатлар ва у билан боғлиқ қўшимча қурилмалар бўлмайди. қурилмалари ва хизмат кўрсатишлари ўзгармас ток тортиш нимстанциясига нисбатан анча содда ва арзон. бундай нимстанцияларнинг барча қурилмалари очиқ майдонда жойлаштирилади, бироқ, ўзгарувчан токли электрли ҳаракат таркибининг тузилиши бир мунча мураккаброқдир. кучланишни кўтариш кучланиш ва энергия йўқотишни камайтириш ва тортувчи нимстанциялар орасидаги масофани ошириш имконини беради, бироқ, кучланишни бундай ошириш электр изоляцияни кучайтириш харажатларини ошириш ва …
5 / 9
и. ҳозирда коллекторсиз двигателли (асинхрон ва вентил-моторли) кучли электровозларнинг тажриба намуналари яратилган. ўзгарувчан токда ҳаракатланувчи таркибнинг ўзига хослиги шундаки, уларни тиристорли ўзгартиргичлар, электрон бошқарув тизими ва бошқалар қўллаш ҳисобига такомиллаштириш мумкин. темир йўл яқинида жойлашган металл иншоот ва коммуникацияларга ўзгарувчан ток электр магнит таъсир кўрсатади. натижада, уларда хавфли кучланиш пайдо бўлади, алоқа ва автоматика линияларида эса нормал ишлашга халақит пайдо бўлади. шунинг учун иншоотларни ҳимоялашнинг алоҳида тадбирлари ишлаб чиқилади, алоқа ҳаво линиялари эса кабелли ёки радиорелели турига алмаштирилади, автоматика реконструкцияланади. буларга электрлаштириш умумий нархининг 20-25% сарф қилинади. автоматика ва телемеханика воситалари электрлаштирилган темир йўл электр таъминоти қурилмаларининг ажралмас қисми ҳисобланади. контакт тармоқларининг ўзгармас ва ўзгарувчан токда электрлаштирилган линияларини туташтириш махсус жиҳозланган туташув темир йўл станцияларида амалга оширилади ёки ўзгармас ва ўзгарувчан токда ишловчи икки таъминотли электровозлар ишлатилади. 1.3. тортиш тармоғи тортиш тармоғи контакт ва релс тармоғидан, таъминловчи ва сўрувчи линиялардан ташкил топади. контакт тармоғи электр энергияни тортиш нимстанцияларидан электр ҳаракат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"электр таъминоти чизмаси" haqida

мавзу 2. темир йўлларда электр таъминоти иншоотлари ва қурилмалари 1.1. электр таъминоти чизмаси темир йўл транспорти мустақил давлатлар ҳамдўстлиги электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 7 % дан кўпроғини истеъмол қилади. электр энергияси асосан поездлар тортишга ва қисман нотортувчи истеъмолчилар (депо, бекат, устахона, ҳамда ноҳия истеъмолчилари) таъминотига ишлатилади. техникавий фойдаланиш қоидаларига кўра темир йўлларда электр таъминоти ускуналари қуйидагиларни таъминлаши керак: -белгиланган масса, тезлик ва оралиқ интервал билан талабий миқдордаги поездлар ҳаракатининг бетиним ва хавфсизлиги; -смб қурилмалари, алоқа ва ҳисоблаш техникаларининг i– тоифали истеъмолчи сифатида ишончли таъминоти; -темир йўл транспортининг барча истеъмолчиларини ишончли таъминлаш. ...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (19,2 KB). "электр таъминоти чизмаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: электр таъминоти чизмаси DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram