"temir yo'llar umumiy kursi ma'ruzasi"

DOCX 148 sahifa 8,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 148
o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi o’rta maxsus kasb-hunar ta’limi markazi samarqand viloyat hokimligi o’rta-maxsus kasb-hunar ta’limi boshqarmasi samarqand temir yo’l kasb-hunar kolleji “tasdiqlayman” samarqand temir yo’l kasb-hunar kolleji direktori __________ maxsus fanlar kafedrasi “temir yo’llar umumiy kursi”fanidan ma’ruza ma’tini samarqand i -mavzu темир йўллар ҳақида умумий тушунчалар режа: 1. “темир йўллар умумий курси” фанини ўқитиш мақсади ва вазифалари 2. транспорт турлари, уларнинг хусусиятлари, транспорт тизимида тутган ўрни ва ташиш жараёнида ҳамкорлиги 1. “темир йўллар умумий курси” фанини ўқитиш мақсади ва вазифалари транспортнинг халқ хўжалигида тутган ўрни беқиёс катта. темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежларини битирувчи мутахассислар темир йўл транспорти ҳақида етарлича назарий билим ва амалиёт кўникмаларига эга бўлишлари, транспорт турлари, уларнинг хусусиятлари ва таснифи, узвий боғлиқлиги ва ўзаро ҳамкорликда ишлаши ҳақида аниқ тушинчага эга бўлишлари керак. шу нуқтаи назардан ушбу фанни ўқитишдан мақсад талабаларда транспорт ҳақида бир бутун тасаввур ҳосил қилиш, унинг техник имкониятлари ва уларни ишлатиш, иншоотлар …
2 / 148
нспортнинг аҳамияти ва унинг асосий кўрсаткичлари. транспорт моддий ишлаб чиқаришинг ўта зарурий тармоқларидан бири бўлиб, халқ хўжалигида барча тармоқлар ишини ташиш жараёнида давом эттиради. ҳар хил юкларни ишлаб чиқарилган жойидан истеъмолчиларга етказиш ва йўловчиларни ташиш билан транспорт янги маҳсулот яратмайди. замонавий транспорт турлари орасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган асосий турлардан бири темир йўл транспортидир. темир йўллар мамлакатнинг барча вилоят ва ноҳияларини бирлаштиради, аҳолининг ташиш эҳтиёжларини, саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг айланишини таъминлайди ва шунинг учун ҳам халқ хўжалигида катта аҳамият кашф этади. 1-расм. юкларни ташиш жараёнларининг кетма-кетлиги темир йўл транспортининг янги ноҳияларни ва улардаги табиий бойликларни ўзлаштиришдаги аҳамияти катта, одамларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиради, ўзга мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади. темир йўлларнинг мамлакат ҳудудларини ҳимоя қилишда ҳам аҳамияти беқиёсидир. барча транспорт турлари ўзаро ҳамкорликда ишлаб, ташиш жараёнида бир-бирини тўлдиради. транспорт маҳсулоти бир қатор кўрсаткичлар билан белгиланади. ташиш ишларининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: р – ташиш (жўнатиш) ҳажми, одатда, …
3 / 148
а k =1 олинади. темир йўлларнинг юкланганлиги (ю) 1 километр фойдаланиладиган (lф) узунликка тўғри келадиган бажарилган тонна-километр ёки келтирилган тонна-километр билан қуйидагича ифодаланади. ёки . темир йўлнинг фойдаланиладиган узунлиги станциялар орасидаги йўлларнинг иккинчи бош йўл, станция йўллари ва бошқа йўлларни ҳисобга олмаган ҳолдаги узунлигини ифодалайди. темир йўлларнинг барча асосий хизмат соҳалари, бўлимлари ва корхоналари ишининг сифат кўрсаткичи тариқасида вагон айланмаси (обороти) қабул қилинган. вагон айланмаси деб вагонни юклаш бошланишидан кейинги юклашгача бўлган вақт оралиғига айтилади. темир йўлларнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари меҳнат унумдорлиги, ташиш таннархи ва даромад кабилардан иборат бўлади. транспорт турлари ва уларнинг хусусиятлари. йўловчи ва юкларни ташиш ягона мақсад йўлида бирлашиб, ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатадиган турли хил транспорт турлари билан амалга оширилади. ўзбекистонда чуқур ва кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган хозирги даврда транспорт соҳалари алоҳида аҳамият касб этиб келмоқда. 1.2-расм. транспорт воситалари тизими транспорт, айниқса, темир йўл транспортининг ҳар қандай жамият ҳаётидаги ўрни жуда катта бўлиб, унинг давлат …
4 / 148
шқи ёки магистрал транспорт ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар орасидаги иқтисодий алоқаларни ва йўловчилар ташишни таъминлаш учун хизмат қилади. замонавий магистрал транспорт турлари темир йўллар, сув (дарё ва денгиз), автомобил, ҳаво йўллари ва қувур (нефт ва нефт маҳсулотлари, газ қувурлари) транспорти турларидан иборат бўлади. ягона транспорт тизимининг таркибий қисми қаторида иссиқлик электр станциялари учун хизмат қиладиган юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини ҳам кўриш мумкин. ташиш ишларининг транспорт турлари орасида тақсимланиши жуда кўп омилларга, ушбу транспорт турининг ноҳия ва ҳудудларда мавжудлиги ва уларнинг техник-иқтисодий самарадорлигига боғлиқ бўлади. бунда ташиш таннархи, капитал маблағларга эҳтиёж, ташиш сифати, тезлиги, мунтазамлиги, қулайлиги, юклар ҳолатининг сақланиши, ташиш қобилияти, меҳнат унумдорлиги, металл ва ёқилғи сарфи кабиларнинг аҳамияти катта. темир йўл транспорти. ушбу транспорт тури оммавий ташишлар учун қулай, иқлимий шароитлар ва йил фаслларидан қатъи назар кечаю-кундуз бирдай ишлайди. темир йўлларнинг табиий бойликларни ўзлаштиришдаги ўрни катта. юк айланиши бўйича темир йўл транспортига мамлакатдаги барча юк айланмасининг 55% дан ортиқроғи …
5 / 148
ар таъминоти ва бошқалар) миқдори катта. юкларни темир йўллар орқали узоқ масофаларга ташиш иқтисодий томондан қисқа масофаларга ташишдан кўра афзал бўлиб, бошланғич ва манзил охиридаги ташиш жараёнларининг улуши катта. темир йўлларнинг бошқа транспорт турларига нисбатан атроф-муҳитга, экологик ҳолатга салбий таъсири ва ташиш жараёнининг энергетик сарфлари кам. автомобил транспорти. ташиладиган юкларнинг тонна ҳисобидаги ҳажми бўйича транспорт турлари орасида автомобил транспорти биринчи ўринни эгаллайди. автомобил транспортининг бир қатор ўзига хос хусусиятлари улардан фойдаланиш қулайлиги ва самарадорлигини белгилайди. автомобиллар ўта ҳаракатчан бўлиб, зарур ҳолларда керакли жойларда етарлича транспорт воситаларини жамлаш имконини беради. автомобил транспорти юкларни ишлаб чиқарилган жойидан олиб тўғридан-тўғри истеъмолчи омборхонасигача етказиши мумкин. автомобилларда юкларни қисқа масофаларга ташиш тезлиги темир йўл ва сув йўллари орқали ташишга нисбатан анча юқори бўлади. 1.3-расм. автомобил транспорти йўловчи ва юклар оқими кам бўлганда, автомобил транспортида капитал харажатлар темир йўлларга нисбатан кам талаб этилади. автомобилларнинг бошқа транспорт турларига қараганда, доимий йўл тармоқларига боғлиқлиги кам, автомобил йўллари нисбатан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 148 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""temir yo'llar umumiy kursi ma'ruzasi"" haqida

o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi o’rta maxsus kasb-hunar ta’limi markazi samarqand viloyat hokimligi o’rta-maxsus kasb-hunar ta’limi boshqarmasi samarqand temir yo’l kasb-hunar kolleji “tasdiqlayman” samarqand temir yo’l kasb-hunar kolleji direktori __________ maxsus fanlar kafedrasi “temir yo’llar umumiy kursi”fanidan ma’ruza ma’tini samarqand i -mavzu темир йўллар ҳақида умумий тушунчалар режа: 1. “темир йўллар умумий курси” фанини ўқитиш мақсади ва вазифалари 2. транспорт турлари, уларнинг хусусиятлари, транспорт тизимида тутган ўрни ва ташиш жараёнида ҳамкорлиги 1. “темир йўллар умумий курси” фанини ўқитиш мақсади ва вазифалари транспортнинг халқ хўжалигида тутган ўрни беқиёс катта. темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежларини битирувчи мутахассислар темир...

Bu fayl DOCX formatida 148 sahifadan iborat (8,2 MB). ""temir yo'llar umumiy kursi ma'ruzasi""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "temir yo'llar umumiy kursi ma'… DOCX 148 sahifa Bepul yuklash Telegram