temir yollari umumiy kursi haqida umumiy tushunchalar

DOCX 110 sahifa 7,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 110
i -mavzu темир йўллар ҳақида умумий тушунчалар режа: 1. “темир йўллар умумий курси” фанини ўқитиш мақсади ва вазифалари 2. транспорт турлари, уларнинг хусусиятлари, транспорт тизимида тутган ўрни ва ташиш жараёнида ҳамкорлиги 1. “темир йўллар умумий курси” фанини ўқитиш мақсади ва вазифалари транспортнинг халқ хўжалигида тутган ўрни беқиёс катта. темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежларини битирувчи мутахассислар темир йўл транспорти ҳақида етарлича назарий билим ва амалиёт кўникмаларига эга бўлишлари, транспорт турлари, уларнинг хусусиятлари ва таснифи, узвий боғлиқлиги ва ўзаро ҳамкорликда ишлаши ҳақида аниқ тушинчага эга бўлишлари керак. шу нуқтаи назардан ушбу фанни ўқитишдан мақсад талабаларда транспорт ҳақида бир бутун тасаввур ҳосил қилиш, унинг техник имкониятлари ва уларни ишлатиш, иншоотлар ва ҳаракат тизими, ташиш жараёнини ташкил қилиш ҳақида билимга эга бўлишларини таъминлашдан иборат. талабаларга ягона транспорт тизими ҳақида ва унда темир йўл транспортининг ўрни, мавқеи ҳақида, темир йўл транспортининг аниқ ишлайдиган, ташкилий имкониятлари, катта транспорт соҳаси эканлиги ҳақида маълумот бериш ушбу фаннинг мақсадларидан …
2 / 110
а бўлган асосий турлардан бири темир йўл транспортидир. темир йўллар мамлакатнинг барча вилоят ва ноҳияларини бирлаштиради, аҳолининг ташиш эҳтиёжларини, саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг айланишини таъминлайди ва шунинг учун ҳам халқ хўжалигида катта аҳамият кашф этади. 1-расм. юкларни ташиш жараёнларининг кетма-кетлиги темир йўл транспортининг янги ноҳияларни ва улардаги табиий бойликларни ўзлаштиришдаги аҳамияти катта, одамларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиради, ўзга мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади. темир йўлларнинг мамлакат ҳудудларини ҳимоя қилишда ҳам аҳамияти беқиёсидир. барча транспорт турлари ўзаро ҳамкорликда ишлаб, ташиш жараёнида бир-бирини тўлдиради. транспорт маҳсулоти бир қатор кўрсаткичлар билан белгиланади. ташиш ишларининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: р – ташиш (жўнатиш) ҳажми, одатда, йил бўйича тонна миқдорида ўлчанади. ушбу кўрсаткич ишлаб чиқариш ҳажмини ташиш ҳажми билан боғлаш имконини беради; рl – юк айланмаси (обороти) тонна-километрда (ткм) белгиланиб, ташилган юк миқдорини ташиш масофасига (l) кўпайтириб топилади. юк айланмаси ташиш жараёнининг барча босқичларида ҳам асосий кўрсаткич бўлиб, унинг ёрдамида ҳаракат воситаларига, …
3 / 110
йўлларнинг барча асосий хизмат соҳалари, бўлимлари ва корхоналари ишининг сифат кўрсаткичи тариқасида вагон айланмаси (обороти) қабул қилинган. вагон айланмаси деб вагонни юклаш бошланишидан кейинги юклашгача бўлган вақт оралиғига айтилади. темир йўлларнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари меҳнат унумдорлиги, ташиш таннархи ва даромад кабилардан иборат бўлади. транспорт турлари ва уларнинг хусусиятлари. йўловчи ва юкларни ташиш ягона мақсад йўлида бирлашиб, ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатадиган турли хил транспорт турлари билан амалга оширилади. ўзбекистонда чуқур ва кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган хозирги даврда транспорт соҳалари алоҳида аҳамият касб этиб келмоқда. 1.2-расм. транспорт воситалари тизими транспорт, айниқса, темир йўл транспортининг ҳар қандай жамият ҳаётидаги ўрни жуда катта бўлиб, унинг давлат чегараларини, ички ва ташқи бозорини шакллантиришда асосий омиллардан бири бўлиб қолади. транспорт халқ хўжалигининг барча тармоқларини, ишлаб чиқариш ва иқтисодий масхабларини бирлаштиради. транспортнинг асосий вазифаси аҳолининг ва халқ хўжалиги субъектларининг ташишга бўлган барча эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, ташишни ўз вақтида ва сифатли бажариш, транспорт тизимининг самарали ва …
4 / 110
аторида иссиқлик электр станциялари учун хизмат қиладиган юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини ҳам кўриш мумкин. ташиш ишларининг транспорт турлари орасида тақсимланиши жуда кўп омилларга, ушбу транспорт турининг ноҳия ва ҳудудларда мавжудлиги ва уларнинг техник-иқтисодий самарадорлигига боғлиқ бўлади. бунда ташиш таннархи, капитал маблағларга эҳтиёж, ташиш сифати, тезлиги, мунтазамлиги, қулайлиги, юклар ҳолатининг сақланиши, ташиш қобилияти, меҳнат унумдорлиги, металл ва ёқилғи сарфи кабиларнинг аҳамияти катта. темир йўл транспорти. ушбу транспорт тури оммавий ташишлар учун қулай, иқлимий шароитлар ва йил фаслларидан қатъи назар кечаю-кундуз бирдай ишлайди. темир йўлларнинг табиий бойликларни ўзлаштиришдаги ўрни катта. юк айланиши бўйича темир йўл транспортига мамлакатдаги барча юк айланмасининг 55% дан ортиқроғи тўғри келади. республикамизнинг ташқи иқтисодий алоқаларидаги ўрни катта бўлиб, экспорт-импорт юкларни ташишнинг 80% дан ортиқроғи темир йўллар орқали бажарилади. темир йўллар нефт ва нефт маҳсулотларини, кўмир, қора ва рангли металлар, кимёвий ва минерал ўғитлар, пахта толаси, дон ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, саноат қурилиши ва бошқа оммавий юкларни …
5 / 110
нспорти. ташиладиган юкларнинг тонна ҳисобидаги ҳажми бўйича транспорт турлари орасида автомобил транспорти биринчи ўринни эгаллайди. автомобил транспортининг бир қатор ўзига хос хусусиятлари улардан фойдаланиш қулайлиги ва самарадорлигини белгилайди. автомобиллар ўта ҳаракатчан бўлиб, зарур ҳолларда керакли жойларда етарлича транспорт воситаларини жамлаш имконини беради. автомобил транспорти юкларни ишлаб чиқарилган жойидан олиб тўғридан-тўғри истеъмолчи омборхонасигача етказиши мумкин. автомобилларда юкларни қисқа масофаларга ташиш тезлиги темир йўл ва сув йўллари орқали ташишга нисбатан анча юқори бўлади. 1.3-расм. автомобил транспорти йўловчи ва юклар оқими кам бўлганда, автомобил транспортида капитал харажатлар темир йўлларга нисбатан кам талаб этилади. автомобилларнинг бошқа транспорт турларига қараганда, доимий йўл тармоқларига боғлиқлиги кам, автомобил йўллари нисбатан тўғри ва қисқа масофали бўлади. қисқа масофаларга ташишдаги автомобил транспортининг афзаллиги масофа узоқлашгани сари ташиш таннархининг қимматлашиши ҳисобига камая боради. автомобилларнинг атроф-муҳит экологик ҳолатига салбий таъсири сезиларли, кўп миқдорда нефт маҳсулотлари ва табиий каучук сарфланади. атомобил транспортида ходимлар сони кўп бўлиб, уларнинг асосий қисмини ҳайдовчилар ташкил этади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 110 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"temir yollari umumiy kursi haqida umumiy tushunchalar" haqida

i -mavzu темир йўллар ҳақида умумий тушунчалар режа: 1. “темир йўллар умумий курси” фанини ўқитиш мақсади ва вазифалари 2. транспорт турлари, уларнинг хусусиятлари, транспорт тизимида тутган ўрни ва ташиш жараёнида ҳамкорлиги 1. “темир йўллар умумий курси” фанини ўқитиш мақсади ва вазифалари транспортнинг халқ хўжалигида тутган ўрни беқиёс катта. темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежларини битирувчи мутахассислар темир йўл транспорти ҳақида етарлича назарий билим ва амалиёт кўникмаларига эга бўлишлари, транспорт турлари, уларнинг хусусиятлари ва таснифи, узвий боғлиқлиги ва ўзаро ҳамкорликда ишлаши ҳақида аниқ тушинчага эга бўлишлари керак. шу нуқтаи назардан ушбу фанни ўқитишдан мақсад талабаларда транспорт ҳақида бир бутун тасаввур ҳосил қилиш, унинг техник имкониятлари ва уларни ишлати...

Bu fayl DOCX formatida 110 sahifadan iborat (7,3 MB). "temir yollari umumiy kursi haqida umumiy tushunchalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: temir yollari umumiy kursi haqi… DOCX 110 sahifa Bepul yuklash Telegram