кабелларнинг тузилиши ва асосий турлари

DOCX 10 sahifa 280,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
3-дарс. кабелларнинг тузилиши ва асосий турлари. 1. кабел линияларининг вазифаси ва таснифи. автоматика ва телемеханика тузилмаларининг ривожланиши кабел линияларини қўлланиши билан боғлиқдир. автоматика ва телемеханика тузимларида кабел йўллари электр энергияни, телемеханик сигналларни узатишда кенг тарқалган. кабел линияларини йўл тузулмалари учта асосий қисмдан ташкил топади: кабел, кабел арматураси ва кабел қурилмалари. бир қанча симларнинг бир-биридан ва ердан изоляция қилиб, умумий химоя қобиқга ўралган тузилма кабел деб аталади. кабел симлари (томирлар) электр энергияни узатиш учун хизмат қилади. ҳимоя қобиқнинг асосий вазифаси-кабелни намликдан тўла герметик муҳофаза қилишдир. темир йўл автоматика, телемеханика ва алоқа тузилмаларида алюминийли, пластмассали (полиэтилен ёки поливинилхлорид), айрим холларда қўрғошин, резина, гофрланган ҳимоя қобиқлари ишлатилади. бази кабеллар ер ёки сув остида ётқизилиб, уларни механик таъсирлардан ҳимоялаш учун қобиқ устидан пўлат лента ёки сим зирх қобиқ ўралади. бир вақтда зирх қобиқ кабелни ташқи электромагнит таъсирлардан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. кабел арматурасига кабел узунлигини узайтирувчи ва тақсимловчи жихозлар қаторига уловчи ва охирловчи муфталар; …
2 / 10
о коррозияси киради. кабел линияларининг бетўхтов ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида айрим тадбирлар қўлланилиб, буларга: коррозияга чидамли, механик пухталигини таъминловчи кабел конструкциясини ишлаб чиқиш; кабел ётқизиш учун қулай трассани танлаш; кабелни монтаж қилиш ва ётқизиш қоидаларига риоя қилиш, ҳамда коррозиядан сақлаш тадбирларини ўтказишдир. автоматика ва телемеханика тузилмалари ва тармоқлари хизмат кўрсатиш бўйича автоблокировка, электр марказлаштириш, станция блокировкаси ва механик саралаш тепача тармоқларига ажратилади. кабел тармоқлари перегон ва станция тармоқларига ажратилади. станцияларда автоблокировка кабел тармоқлари, станция қурилмаларини постдаги жихозлари билан боғлаш учун қурилади. автоблокировканинг перегон кабел тармоқлари, перегон қурилмаларини ўзаро боғлаш учун қурилади. 2.кабел конструкциялари. 1. кабел томирлари яхши ўтказувчанлик, эгилувчанлик ва етарли даражада мустаҳкамликка эга бўлиши керак. уларни тайёрлаш учун мис, алюминий ва биметалл симлар ишлатилади. симметрик кўпканалли ҳамда коаксиал сигнал-блокировка кабел томирларининг аниқ диаметри 1 мм бўлиши керак. кучли кабелларни ўрнатиш ва уларнинг ишлатиш шароитларига қараб, уларнинг ток ўтказувчи томирлари мис, алюминийли бир ёки кўп симли, юмалоқ, секторли ёки …
3 / 10
имметрик кабелларининг қуйидагилари кенг тарқалган: қоғоз-ҳаволик ёки кордел-ҳаволик . 1-расм. симметрик кабел жилаларининг изоляция турлари. а) қоғоз-трубкали изоляция, б) кордел-лентали изоляция, в) кордел-балонли изоляция, г) балонлик изоляция, д) бутгул изоляция, е)шайбали ҳаво-пластмассали изоляция. 3.сим томирларнинг буралиши. кабелнинг алохида изоляциялашган томирлари йўналиш бўйича буралади. буралишларнинг оддий ва мураккаб усуллари бўлади. сигнал ва назорат кабелларида, йўналишлар якка изоляцияланган томирлардан оддий буралиш усулида амалга оширилади. симметрик кабелларда қўлланиладиган мураккаб буралишда йўналишлар, гурухларга ажратиб олинган буралишлардан иборат буралишлар қўшилмасини бирлаштиришнинг иккилик ва тўртлик (юлдуз)буралишлар усуллари кенг тарқалган. буралишлар мисоллари кўрсатилган. 2-расм. симметрик кабел жилаларини буралиш усуллари. а) жуфтлик бураш, б) тўртлик бураш, в) иккилик жуфт бураш, г) иккилик юлдуз усулида бураш. кабел томирларини гурухлар бўйича буралишини асосий мақсади, уларни ўзаро тенг холатга келтиришдир. бу эса кабелнинг умумий химоя имкониятларини оширади, кабел шаклининг сақланиш ва(ишлаб чиқарилишини) тайёрланиши таъминланади. буралган томирлар гуруҳи, алоҳида ўзакни ташкил қилиб, экран вазифасини ҳам бажаради. томирлар аввалдан гуруҳларга буралмаган бўлиб- оддий, …
4 / 10
ўрғошин, алюмин, пўлат, пластмасса ёки резина билан герметик равишда қопланади. бу эса кабелга сув ва намликлар кириши ва изоляция қаршилигини пасайишидан ҳимоя қилади. ҳимоя қобиқнинг қалинлиги 0.8 дан 6 мм гача бўлиб, кабелнинг диаметрига боғлиқ. кабел қобиқларининг қуйидаги ишоралари қабул қилинган: а-текис алюминий; аг-гофрирланган алюмин; с-қўрғошинли; в- (пвх) поливинилхлоридли; п- (пэ) полиэтиленли; пс- ўзсўнувчи полиэтиленли; пв-вулканизация қилинган полиэтилендан; пвс-ўзсўнувчи вулканизация этилган полиэтилендан; ст- пўлат гофрирланган. кучланган кабелларда қўрғошин қобиқ қалинлиги кабел диаметрига боғлиқ бўлиб 0.95 дан 2.8 мм гача, алоқа кабелларида 1.15 дан 3.05 мм гача бўлиши мумкин. кабел қопламалари.(ҳимоя қопламалари). кабел қопламалари уч қисмдан ташкил топган бўлиб, булар: зирх қобиқ ости ёстиғи, зирх қопламаси ва ташқи қопламалардир. ҳимоя қобиқлари кабелни қўллаш шароитларига қараб танланади. автоматика ва телемеханка қурилмаларида қўлланиладиган кабеллар. автоматика ва телемеханика қурилмаларида турли сигнал-блокировка кабеллари ишлатилади. тузилишидан қатъий назар бу кабелларнинг ток ўтказувчи томирларнинг диаметри 1 мм бошлаб, юзаси 0.0775 , 0.45 мм лик полиэтилен изоляцияга ўралган …
5 / 10
ри, полиэтилен, поливинилхлорид, қўрғошин ёки алюминий; г белгиси-кабелда қобиқ ва ташқи қоплама йўқлигини англатади. сигнал-блокировка кабелларини ҳимоя қопламаси ёстиқ, зирх қобиғи ва ташқи қопламалардан ташкил топади. ёстиқлар оддий, кучайтирилган ва ўта кучайтирилган, полиэтиленли ёки поливинилхлоридли шлангдан фойдаланилиш мумкин. кабелларни номлашда ёстиқларни оддий тури қайд этилмайди, кучайтирилган тури л белги билан, ўта кучайтирилгани эса 2л белги билан, полиэтилен шлангалиги п, поливинилхлорид шлангалиги в белгилари билан белгиланади. агар ёстиқ ишлатилмаса б-белгиси қўйилади. ёстиқни изоҳловчи белги, кабел қобиқ белгиларидан сўнг кўрсатилади. зирх қоплама пўлат лента, ясси ёки юмалоқ рух билан қопланган пўлат симлардан иборати б, п ва к белгилар билан ифода этилади. ёнмайдиган қоплама н белги, полиэтилен шлангли-шп белги, поливинилхлоридли-шв белги билан белгиланади. тропик шароитларга тайёрланадиган кабеллар номланишида, охирги белги т деб ифодаланади. темир йўлдаги сигналлаштириш, марказлаштириш ва ёнғин сигналлаштириш тизимларида 380 в ўзгарувчан токли ёки 700 в ўзгармас ток занжирларида полиэтилен изоляцияли (пэ) пластмасса қобиқли (пвх) кабеллар ишлатилади. бу турдаги кабеллар хоналарда, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кабелларнинг тузилиши ва асосий турлари" haqida

3-дарс. кабелларнинг тузилиши ва асосий турлари. 1. кабел линияларининг вазифаси ва таснифи. автоматика ва телемеханика тузилмаларининг ривожланиши кабел линияларини қўлланиши билан боғлиқдир. автоматика ва телемеханика тузимларида кабел йўллари электр энергияни, телемеханик сигналларни узатишда кенг тарқалган. кабел линияларини йўл тузулмалари учта асосий қисмдан ташкил топади: кабел, кабел арматураси ва кабел қурилмалари. бир қанча симларнинг бир-биридан ва ердан изоляция қилиб, умумий химоя қобиқга ўралган тузилма кабел деб аталади. кабел симлари (томирлар) электр энергияни узатиш учун хизмат қилади. ҳимоя қобиқнинг асосий вазифаси-кабелни намликдан тўла герметик муҳофаза қилишдир. темир йўл автоматика, телемеханика ва алоқа тузилмаларида алюминийли, пластмассали (полиэтилен ёки поливин...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (280,6 KB). "кабелларнинг тузилиши ва асосий турлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: кабелларнинг тузилиши ва асосий… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram