оила тузилиши ва оилавий ўзаро муносабатлар турлари

PPTX 256,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1652990291.pptx /docprops/thumbnail.jpeg оила тузилиши ва оилавий ўзаро муносабатлар турлари оила тузилиши ва оилавий ўзаро муносабатлар турлари оила – энг аввало ривожланувчи тузилма бўлиб, унга ёшга оид қонуниятлар хосдир. чунки оила аъзолари йиллар ўтгани сари ривожланади, етукликка эришади, қарийди, шу боис ҳам оила доимий ўзгариш ва ривожланишларни бошидан кечиради. оиланинг таркибий тузилмаси ҳам илмий жиҳатдан муҳим бўлиб, уни энг аввало алоҳида индивидлар ташкил этади. алоҳида индивид ўз хоҳиш-истаклари, эҳтиёжлари, мотивацияси, ҳаётий мақсад-муддаоларига эга дастлабки автоном бирликдир. эр-хотин тизими оиладаги эр ва хотиндан иборат бўлади. эркак ва аёл қовишувидан бошланадиган бу тузилма аслида бутунлай бир-биридан фарқ қилувчи қадриятлар, қарашлар, кутишлар ва эътиқодлардан таркиб топадики, агар уларнинг ҳар бири ўзаро мулоқот жараёнида бир-бирларини билгани сари ўз қарашлари, хатти-ҳаракат меъёрлари, одат ва қилиқларидан қисман бўлса-да, воз кечмас экан, оилавий бирлик рўй бермайди. ота-оналар тузилмаси ҳар доим ҳам эр-хотинликни назарда тутмайди, зеро, уни ёлғиз момо, хола ёки тўнғич фарзанд ҳам ташкил этиши мумкин. ота-оналар энг …
2
фақат икки кишидан иборат бўлиб, бундай оилада фарзанд бўлмайди. ёки фарзандлари аллақачон “учирма” қилинган бўлиб, ота-она хонадонини тарк этган бўлади. бу каби оилалардаги ўзаро муносабатлар анчагина таранг бўлиб, аксарият ҳолатларда бундай кечинмалар вақтинча характерга эгадир. кўп фарзандли оила (“чориқ” типли оила) муносабатлар тизими серқирра бўлган оиладир, унда баъзан, фарзандларнинг тўнғичи ота-оналардай юқори поғонага ҳам кўтарилиб қолади. бундай оиладаги муносабатларнинг яхши бўлиши учун ота-она ҳар бир оила аъзосининг вазифалари ва оиладаги мақомларини аниқ тасаввур қилиб, бўлиб бериши, тўнғич бола билан кичиклар ўртасидаги муомала қоидаларини болаликдан бир маромда йўлга қўйилган бўлиши талаб этилади. бу ерда ота-она тузилмаси, яъни, ота-онанинг мавқеи, обрўси кучли ва етакчи бўлиши шарт. дистант оила ёки “аккордеон” типидаги оилада аъзолардан кимдир, бу кўп ҳолларда ота – у ёки бу сабабга кўра оила аъзолари билан кам кўришади (узоқ муддатли сафардаги денгизчи, ҳарбий хизматчи, геолог, нефт қазувчи каби). ота бундай ҳолатларда ўзаро муомала жараёнларида ё жисмонан мавжуд шахс сифатида ёки рамзий …
3
и автономиядан атайлаб воз кечади. натижада бундай оилада иккита “ёлғон, яширин “мен”лар пайдо бўлади, бир шахс иккинчиси устидан тўла ҳукмронлик қила бошлайди. бундай никоҳлар одатда мустаҳкам бўлишига қарамай, уни ташкил этувчилардан бири – тобе “мен” турли психосоматик ва руҳий касалликларга чалиниб боради, фарзандлар ҳам шу муносабатларга кўникиб бораверади. учинчи тоифали оилада ўзаро муносабатлар бир маромда кечаверади, лекин оиланинг мутъе, тобе аъзоси тобора болаларга боғланиб, ўзидаги камчиликларни, хавотир ва қўрқувни бора-бора болаларга юклайдиган, уларни керак бўлса, айблашга ўрганиб қолади. 5-мавзу: оила ҳаётий циклининг босқичлари. “оила” ва “никоҳ” тушунчаларининг психологик шарҳи. оила ривожланишининг асосий боскичлари 1- босқич. янги оила қурилиши - психофизиологик ва ижтимоий психологик мослашув, рўзгор ташкил этиш, қўни-қўшнилар билан муносабатлар қуриш, эски дўст биродарлар билан муносбатларни янгитдан кўриб чиқиш, дам олиш ва ишлаш режимлари, қадрият ва қизиқишларнинг мослашуви, қайнота-кайнонага нисбатан муносабат қуриш 15 оила ривожланишининг асосий боскичлари 2- босқич. фарзандларни тарбиялаш - фарзандлар туғилиши (жинсий установкалар: ўғил-қиз), рўзғор кенгайиши, янги …
4
асини кўриш. иккинчи инқироз даври фарзанд туғилиши билан боғлиқ – янги вазифалар, мажбуриятлар, ўзаро муносабатларнинг янги босқичга ўтиши. учинчи инқироз даври оила ҳаётининг ўрта даврига мос келади ва бунда бир хилликдан тўйиниш ҳисси пайдо бўлади. низоларнинг тўртинчи даври 20 йилги оилавий ҳаётдан сўнг пайдо бўлади - яккалик ҳисси юзага келади. фарзанларнинг мустақил бўлиши ва ота она бағридан чиқиб кетиши, эркакнинг аёлга боғланиб қолиши. оила ва никох тушунчалари фалсафий луғатларда “оила – бу жамиятнинг ячейкаси (кичик ижтимоий гуруҳ), эр-хотинлик ҳамда ота-оналик муносабатларини тиклаш орқали шахсий турмуш тарзини ташкил этишнинг муайян кўриниши, яъни, бир ерда умумий ҳўжалик юритадиган эр ва хотин, ота-оналар ва фарзандлар, ака-укалар ва опа-сингиллар ҳамда бошқа қариндошларнинг биргаликда яшашини ифодаловчи муҳим бўғин” деб таъриф берилган. бу каби таърифлардан оиланинг 4 та муҳим тавсифи келиб чиқади: оила – жамиятнинг бўғини (кичик ижтимоий гуруҳ); оила – шахсий яшаш тарзини ташкил этиш шакли; оила – эр-хотинларнинг бирлашуви; оила – эр-хотинларнинг бошқа яқин …
5
ормаларга бўйсунувчан – фақат ўзини ўйлайдиган; зиддият ва қарама қаршиликларга нисбатан муросасозлик – уларни рад этиш; ўзига ишонч – ишончнинг йўқлиги. узоқ умр кўринг! эътиборингиз учун рахмат image3.jpeg image4.jpeg

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "оила тузилиши ва оилавий ўзаро муносабатлар турлари"

1652990291.pptx /docprops/thumbnail.jpeg оила тузилиши ва оилавий ўзаро муносабатлар турлари оила тузилиши ва оилавий ўзаро муносабатлар турлари оила – энг аввало ривожланувчи тузилма бўлиб, унга ёшга оид қонуниятлар хосдир. чунки оила аъзолари йиллар ўтгани сари ривожланади, етукликка эришади, қарийди, шу боис ҳам оила доимий ўзгариш ва ривожланишларни бошидан кечиради. оиланинг таркибий тузилмаси ҳам илмий жиҳатдан муҳим бўлиб, уни энг аввало алоҳида индивидлар ташкил этади. алоҳида индивид ўз хоҳиш-истаклари, эҳтиёжлари, мотивацияси, ҳаётий мақсад-муддаоларига эга дастлабки автоном бирликдир. эр-хотин тизими оиладаги эр ва хотиндан иборат бўлади. эркак ва аёл қовишувидан бошланадиган бу тузилма аслида бутунлай бир-биридан фарқ қилувчи қадриятлар, қарашлар, кутишлар ва эътиқодлардан тарк...

Формат PPTX, 256,8 КБ. Чтобы скачать "оила тузилиши ва оилавий ўзаро муносабатлар турлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: оила тузилиши ва оилавий ўзаро … PPTX Бесплатная загрузка Telegram